» » » ШЎРЛАНГАН ОЧ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ

ШЎРЛАНГАН ОЧ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ШЎРЛАНГАН ОЧ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ


Б.Халимов, М. Ўсарова, Н.Раупова
Тошкент давлат аграр университети


Тупроқда рўй берадиган биологик жараёнларни ва улар билан боғлиқ микрофлорани ўрганиш тупроқ ҳосил бўлиши ва унинг унумдорлиги қонуниятларини билиб олишдаги энг муҳим бўғиндир. Шу боис микроорганизмлар таркибини ҳамда улар билан алоқадор тупроқнинг ферментлар фаоллигини аниқлаш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Маълумки микроорганизмларнинг яшаш фаолиятига тупроқнинг шўрланиш даражаси салбий таъсир қилиши аниқланган. Оч тусли бўз ва тақир тупроқларда тупроқ микроорганизмларининг ўсиб ривожланишига салбий таъсир қилувчи муҳит, фақат органик моддаларнинг етишмаслигидир. Шу сабабли, улар тупроқнинг юза қатламларида ўз фаолиятини олиб боради, холос. Айниқса, шўрланган ерларда азотобактерларнинг ўсиб ривожланиши тузларнинг таркибига боғлиқ. Вахш станциясидаги оч тусли ва тўқ тусли бўз тупроқларда олиб борилган микробиологик текширишлар шуларни кўрсатдики, суғориладиган тупроқларда микробиологик жараёнлар ўсимликларнинг бутун вегетация даври мобайнида давом этади, суғорилмайдиган тупроқларда бу жараёнлар вактинча бўлиб, яъни намгарчилик бўлганда микроорганизмлар ривожланса, қурғоқчиликда улар нобуд бўлади ёки спора ҳолатига ўтиб сақланади. Шарқий—Ғарбий Қизилкум тупрокларида микрофлоранинг ривожланиши жуда ҳам кам, Мирзачўл тупрокларида бу организмларнинг ўсиб кўпайишига шўрланишнинг таъсири катга эканлиги исботланган. Тупроқ микроорганизмларнинг ўсиб кўпайиши тупроқдаги тузлар миқдорига ва унинг анион ва катионлар ҳаракатига ҳам боғлнқ деган хулосага келинган. Шу билан бирга шўрнинг ювилишидан микроорганизмлар иш фаолиятининг камайиб кетиши ҳам таъкидланиб ўтилди. Шўрланган тупроқларга гўнг берилганда эса микроорганизмларнинг фаоллиги кучайганлиги аниқланди (Джуманиязов, Казиев, 1991).
Тупроқнинг шўрланиши азотобактерлар гурухининг йўқолиб кетишига сабаб бўлади. Такрорий шўри ювилган тупроқларда азотобактерларнинг ўсиб ривожланиши жуда ҳам қийин. Шунга қарамасдан аммоний сульфат тузи берилган тупроқда азотобактерларнинг миқдори кўпайиб кетганлиги кузатилган (Чундерова, 1970; Хазиев, 1990; ва бошқалар).
Тупроқнинг ферментатив фаоллиги бўйича илмий изланишлар олиб борган тадқиқиотчиларнинг олган маълумотлари орасидаги қарама — қарши фикрларнинг асосий сабаби, биринчидан, ушбу муаммонинг тўлиқ ўрганилмаганлиги бўлса, иккинчи томондан ҳар бир жўғрофик минтақада жойлашган тупроқ шароитлари ўзига хос ҳусусиятга эга бўлиши натижаси бўлса керак. Бироқ олинган қарама —қарши маълумотлар ушбу муаммо охиригача ҳал қилинмаганлигидан дарак беради. Маълумки, ҳар бир ферментни синтезловчи ўзига хос микроорганизмлар гуруҳи мавжуд. Шунинг учун ҳам ушбу гуруҳ микроорганизмларининг миқдори билан улар синтезловчи фермент фаоллигини солиштириб ўрганиш аниқ корреляция бериши мумкин.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, чўл тупроқлари ўзларининг иқлим шароитига ва ўзлаштириш даражасига қараб бошқа минтақа тупроқларига нисбатан ферментатив фаоллиги жихатидан анчагина фарқ қилади.Тупроқдаги ферментатив фаоллик даражаси унинг унумдорлиги, биологик фаоллиги ва микроорганизмлар миқдорининг бевосита кўрсаткичи бўлиб бемалол хизмат қила олади.
Тадқиқот объекти ва услуби. Тадқиқотларимиз объекти Сирдарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари бўлиб,бу тупроқлар турли даражада шўрланган. Шу боис биз ўз олдимизга шўрланган тупроқларнинг ферментатив ҳолатини ўрганиш ҳамда уларнинг ошириш мақсадида биоўғитлар қўллаш бўйича тажрибалар ўтказилди ва Каталаза-Б.Ф.Купревич услубида, пероксидаза ва полифенолоксидаза А.Ш.Галстян услубида, Уреазани- Гофман услубида аниқладик.Тажрибаларни ФБУ(Фосфобактериал ўғит)ни қўллаш орқали амалга оширилди.
Тадқиқот натижалари. Сугориладиган оч тусли бўз тупроқлардаги пероксидаза, полифенолоксидаза, уреаза, ферментлари фаоллигини аниқлаш учун баҳор, ёз, куз ойларида 0-30, 30-60 см чуқурликдан тупроқ намуналари олиниб текширилди. Баҳор ойида сугориладиган оч тусли бўз тупроқлардан олинган пероксидазанинг фаоллиги 100 гр тупроқда 12.3-11.3 мг ташкил этган бўлса, полифенолоксидаза ферментини фаоллиги 30-60 см чуқурликдан олинган намуналарида анчагина юқори бўлиб, 12.6-10.0 мгни ташкил этганлиги аниқланди. Ёз фаслида ферментлар фаоллиги сусайгани кузатилди. Ферментатив фаоллик билан гумус ўртасида мутаносиблик қайд этилди. Айниқса ёз мавсумида, яъни ферментлар фаоллигининг кучайиши гумус нисбатининг ҳам маълум даражада ортиб бориши намоён бўлди.Тадқиқ этилаётган тупроқнинг ҳар хил типларидаги ферментатив фаоллик, гумус ва азот нисбатлари ҳамда углерод билан азот мутаносиблиги маълумотлари - жадвалда келтирилган.
Таъкидламоқ керакки, оксидловчи-қайтарилувчи фенол парчаловчи ферментлари, хусусан, пероксидаза ва полифенолоксидаза органик фенол моддаларнинг инқирозига бевосита алоқадор бўлиб, ўсимлик қолдиқларини, лигнин углеводларни парчаланишида иштирок этади. Бундан ташқари уреазалар (азот алмашинишидаги оралиқ маҳсулот) аммиак ва сувга ажратиб, азот тўпланишида ҳал қилувчи вазифани бажаради. Ферментларнинг кўрсатилган фаоллиги, замбуруғларга ҳамда тупроқдаги чиритувчи бактерияларга ҳосдир.Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар таркибидаги микроорганизмлар миқдори билан ўрганилаётган ферментлар фаоллиги ва гумус нисбати билан азот орасида мутаносиблик борлиги маълум бўлди. Микробиологик кузатувлар кўрсатадики ,ФБУ кўлланилган вариантларда шўрланиш даражасининг бир оз пасайиши юз берган, бу эса олигонитрофиллар, аммонификаторлар, бактериялар шунингдек актиномицентлар сонини кўпайишига олиб келди.
Хулоса
1. Оч тусли буз тупроқлардаги пероксидаза, полифинолоксидаза, уреаза ферментлари бахор ва куз ойларида фаоллашгани кузатилди.
2.Оч тусли бўз тупроқларда микроорганизмлар билан ферментлар фаоллиги ўртасида ва гумус нисбати билан азот ўртасида коррелацион боғлиқлик бор. Бу кўрсаткич r=0.97 ни ташкил этади.
3.ФБУ кўлланилган вариантларда олигонитрофиллар, аммонификаторлар, бактериялар шунингдек актиномицентлар сонини кўпайишига олиб келди.
Аннотация. Мақолада сугориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг биологик фаоллиги, ферментлари, уларни тупроқ шўрланиши таъсирида ўзгариши оид маълумотлар, олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг натижалари келтирилган.Тупроқ унумдорлигини ошириш ва шўрланган тупроқларнинг биологик фаоллигини тиклаш мақсадида бактериал ўғитларни қўллаш яхши самара берганлиги ёритилган.
Адабиётлар
  1. Джуманиязов И.Д., Казиев С.М. Биологические свойства органическмх почв в условиях интенсификации. Ташкент,Изд-ва «ФАН», 1991,-3-103с.
  2. Джуманиязов И.Д. Тупроқ-тирик организм, Тошкент, «ФАН» нашриёти,1991.
  3. Хазиев Ф.Х. Методм почвенной энзимологии.1990,стр89.
  4. Чундерова А.И. Активность инвертазм в дерново - подзолистмх почвах Научнмй доклад вмсшей школм «Биологические науки»,1970,№2.

скачать dle 11.3

26-04-2018, 15:54 330 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив