» » » ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ ИРСИЙ УНУВЧАНЛИГИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР ТАЪСИРИ ВА УЛАРДА ХЎЖАЛИК ҚИЙМАТИГА ЭГА БЎЛГАН БЕЛГИЛАРНИ ЎРГАНИШ

ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ ИРСИЙ УНУВЧАНЛИГИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР ТАЪСИРИ ВА УЛАРДА ХЎЖАЛИК ҚИЙМАТИГА ЭГА БЎЛГАН БЕЛГИЛАРНИ ЎРГАНИШ

Muallif(lar): Р.Р.Эгамбердиев, М.Н.Аберкулов, К.Ғуломов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash



     
ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ ИРСИЙ УНУВЧАНЛИГИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР ТАЪСИРИ ВА УЛАРДА ХЎЖАЛИК ҚИЙМАТИГА ЭГА БЎЛГАН БЕЛГИЛАРНИ ЎРГАНИШ


Р.Р.Эгамбердиев, М.Н.Аберкулов, К.Ғуломов
Тошкент давлат аграр университети


Ғўза асосий экинлар жумласига кириб, Республикага маълум даражада валюта олиб келади. Ғўза уруғчилиги эса навларни тозалигини сақлаган ҳолда кўпайтиришда асосий манба ҳисобланади. Ғўза селекциясида ирсий ўзгаришлар доирасини кенгайтириш, бирикиш гуруҳини ўзгартириш ва янги нав ҳамда шакллар яратиш мақсадида ўсимликнинг ирсий негизига физик-кимёвий омиллар таъсирида сунъий олинган мутацион ўзгаришлардан кенг миқёсда фойдаланилмокда.
Шунингдек, гўзанинг сунъий мутациясини олишда чигитга кимёвий мутагенлар (этиленимин, N- нитрозоэтилмочевина, 1-4 бисдиазоадетилбутан ва бошқалар) билан ишлов бериш ҳамда ультрабинафша нурлар билан нурлантириш самарали ҳисобланади. Мақолада уругларни нурлантириш самараси тўгрисида фикр юритилади.
Калит сўзлар: дала, уруғ, унувчанлик, тупроқ, сув, ғўза, ультра бинафша нурлантириш, ишлов бериш, пахта, ҳосилдорлик, чигит, дориланган уруғ, назорат, микронейр, кўсак, тола чиқими, маҳсулдорлик, толанинг штапель узунлиги.
Кириш. Сифатли, навдорлигиюқори уруғлик материални тайёрлашда нав тозалиги ва ҳосилдорлик сифати сақланиб қолинишини таъминловчи усулларга риоя қилиниши керак. Уруғчилик селекция билан боғлиқ соҳа ҳисобланади.
29 август 1996 йилда "Уруғчилик тўғрисида" (1) махсус қонун қабул қилинганлиги уруғчиликда Давлат томонидан катта аҳамият берилаётганини кўрсатади. Кейинги йилларда ғўза ва бошқа экинлар уруғчилигини ривожлантириш учун Вазирлар Маҳкамасининг бир нечта қарорлари ҳам қабул қилинган.
Уруғнинг тузилиши мураккаб физиологик жараёнлар ҳисобланади. У ўсимликнинг вегетатив қисмлари тузилишининг ташқи муҳит шароитлари ва бошқаларга боғлиқдир. П.Ш.Ибрагимов (3)
Бугунги кунда пахтачилик тармоғидаги ислоҳатларнинг асосий вазифаларидан бири пахта хом- ашёсининг сифатини ва ҳосилдорлигини янада ошириш, юқори сифатли уруғлик ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тола сифати ва чиқимини ошириш ҳамда ер, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш хисобланади.
Сифатли уруғликларни тайёрлаш, уларга ташқи муҳит, агротехника ва кимёвий моддаларнинг таъсири бўйича Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Бу борада А.Эгамбердиев (4), В.Автономов (2), Ш.Қўзибоев (5) ва бошқалар уруғларнинг ҳосилдорлик ва навдорлик белгиларига таъсир этадиган кўп омилларни ўрганиб чиқишган.
Уруғчилик - деганда, юқори сифатли уруғлик яратишда амалга ошириладиган тадбирлар тушунилади. Уруғ эса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Ғўза ҳосилдлорлиги ва унинг сифати кўп жиҳатдан нав ва экиладиган уруғларнинг сифатларига боғлиқ. Уруғчиликда бошланғич махсус тадбирлар қатъий туриб амалга оширилгандагина юқори сифатли навдор уруғлар етиштириш мумкин бўлади.
Ғўза селекцияси сингари уруғчиликнинг назарий асоси ҳам генетика ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ирсият ва ўзгарувчанликнинг барча қонуниятлари, ғўза уруғчилиги ишларида қўл келади.
Шу асосда уруғчилик навнинг ҳосилдорлик имкониятларини тўла тўкис рўйёбга чиқариш ҳамда унинг хўжалик, биологик хусусиятларини сақлаб қолишга қаратилган ўз хусусий иш қоидалари ва усулларини ишлаб чиқади ҳамда улардан амалда фойдаланилади.
Мутация тезлигини оширувчи кучли омиллардан бири ионлаштирувчи радиация ва айрим кимёвий супермутагенлардир.
Селекция ишларида ионлаштирувчи радиоактив кобальт (Со60), цезий (С137) хамда тезкор ва секин ҳаракатдаги нейтронлардан кенг фойдаланилмокда. Ғўза ўсимлигига ёки чигитига фосфор ва олтингугуртнинг радиоактив изотопини таъсир эттириш йўли билан ҳам радиомутантларни олиш мумкин.
Шунингдек, ғўзанинг сунъий мутациясини олишда чигитга кимёвий мутагенлар (этиленимин, N- нитрозоэтилмочевина, 1-4 бисдиазоадетилбутан ва бошқалар) билан ишлов бериш ҳам самарали ҳисобланади.
Услублари ва материаллар. Ғўза уруғчилигида юқори сифатли уруғларнинг кўпайиш коэффициентини ошириш учун 3 вариантда 4 қайтариқли тажрибалар олиб борилди:
  1. Уруғларга ҳеч қандай таъсир кўрсатилмади-назорат;
  2. Экиладиган уруғга 265 нм тўлқин узунлигидаги турли давомийликда (10,15,30,45,60 минут) ультрабинафша нур таъсир эттирилди;
  3. Завод технологияси бўйича дориланган уруғлар варианти.
Шу вариантларда уруғларнинг далада унувчанлиги аниқланди ҳар бир вариантни тахлил қилиш учун 100 тадан ўсимлик олинди. Шу ғўза ўсимликларининг ўсиш ва ривожланиши, бир кўсакдаги пахта вазни, бир ўсимликдаги очилган кўсаклар сони, ғўза маҳсулдорлиги, биринчи терим ҳосилдорлиги, тола чиқими, микронейр, толанинг штапель узунлиги ўрганилди. Бу мақолада шу кўрсаткичлардан уруғларни унувчанлиги, ғўза маҳсулдорлиги ва толанинг микронейр кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Тажриба учун С-6524, Чимбой- 5018 ва Дўстлик-2 ғўза навлари уруғлари олинди ва улар ультрабинафша нурлар билан ишлов берилди.
Тадқиқот натижалари. Дала тажрибасида уруғларнинг вариантлар бўйича унувчанлиги таҳлил қилинганда энг юқори кўрсаткич уруғларга ультрабинафша нурлар таъсир қилинган гуруҳлар эканлигини кўрамиз (1-жадвал). Уч вариант, 4 вайтариқликда олиб борилган тажриба натижасига кўра уруғларнинг унувчанлиги навлар бўйича уруғларга 15 минут ультрабинафша нур таъсир эттирилган уруғлар эканлигини кўрамиз.
1-жадвал
Дала шароитида С-6524, Чимбой-5018 ва Дўстлик-2 навлари уруглариниг унувчанлиги
(3 вариант, 4 қайтарикда)
Нав
Тажриба вариантлари
n
ПСУЕАИТИ
Қайтариқ
Белгининг ўртача кўрсаткичи, %
I
II
III
IV
1
C-6524
назорат
100
79.0
75.0
74.0
74.0
75.50
2
С-6524
дориланган
100
81.0
83.0
82.0
80.0
81.50
3
C-6524
УБН 15 мин
100
97.0
95.0
96.0
97.0
96.50
4
Чимбай-5018
назорат
100
81.0
78.0
76.0
75.0
77.50
5
Чимбай-5018
дориланган
100
79.0
81.0
83.0
81.0
81.0
6
Чимбай-5018
УБН 15 мин
100
99.0
99.0
98.0
98.0
98.50
7
Дустлик-2
назорат
100
77.0
83.0
78.0
73.0
77.50
8
Дустлик-2
дориланган
100
78.0
82.0
79.0
81.0
80.0
9
Дустлик-2
УБН 15 мин
100
97.0
99.0
99.0
99.0
98.5
Бу кўрсаткич С-6524 нави бўйича 96,5 % ни, Чимбой-5018 ва Дўстлик-2 навлари бўйича 98,5 % ни ташкил қилади. Навлар бўйича чигитлари дориланган гуруҳларда унувчанлик мувофиқ равишда 81,5%, 81, 80.0 % ни ташкил қилганлигини, назорат гуруҳларида эса 75,5, 77,5 % эканлигини кўрамиз.
Шундай қилиб тажрибада уруғлар унувчанлиги бўйича энг яхши кўрсаткич уруғларни 15 минут давомида ультрабинафша нурлар билан ишлов берилган вариантларда эканлиги аниқланди.
3 вариантли, 4 қайтариқли дала тажрибасида ғўза ўсимлиги маҳсулдолиги аниқланганда назорат вариантларда бу кўрсаткич пастлигини, дориланган ўсимлик уруғлардан ҳосил бўлган ғўза ўсимликларда ўртача кўрсаткич эканлигини ва энг юқори кўрсаткич уруғни экишдан олдин ультрабинафша нурлар билан нурлантириш натижасида олинган ўсимликларда эканлигини кўрамиз (2-жадвал).
С-6524 нави назорат вариантида ғўза маҳсулдорлиги 28,1 гр, Дўстлик-2 навининг шундай вариантида 34,5 гр, Чимбой-5018 35,9 гр эканлигини кўрамиз.
2-жадвал
Уругига ташқи омил таъсир эттирилган ва улардан олинган ғўза ўсимликлари маҳсулдорлик
кўрсаткичлари
Нав, тажриба вариантлари
Қайтариқ
Белгининг ўртача кўрсаткичи, гр
I
II
III
IV
1.
С-65254 назорат
27.5
28.6
27.6
28.5
28.1
2.
С-6524 дориланган
31.4
29.7
30.7
33.0
31.2
3.
С-6524 УБН-15 мин.
38.4
42.2
42.2
44.9
41.9
4.
Дўстлик-2 назорат
32.9
35.9
35.4
33.6
34.5
5.
Дўстлик-2 дориланган
36.6
39.0
37.8
39.1
381
6.
Дўстлик-2 УБН-15 мин.
45.4
48.8
50.2
49.4
48.5
7.
Чимбой-5018 контроль
33.0
35.4
38.2
37.1
35.9
8.
Чимбой-5018 дориланган
40.8
41.8
41.3
41.5
41.4
9.
Чимбой-5018 УБН-15 мин.
51.2
50.7
50.2
64.3
54.1
Ғўза маҳсулдорлиги дориланган чигитлардан олинган ғўза ўсимликларида мувофиқ равишда 31,2 гр, 38,1 ва 41.4 гр ни ташкил қилса, уруғига 15 минут ультрабинафша нур юбориш натижасида олинган ўсимликларда бу кўрсаткич 41,9, 48,5 ва 54,1 граммли эканлигини кўрамиз.

3-жадвал
Дала тажрибасида гўза навлари бўйича толанинг микронейр кўрсаткичлари
Нав, тажриба вариантлари
Қайтариқ
Белгининг ўртача кўрсаткичи
I
II
III
IV
1.
С-65254 назорат
4.6
4.7
4.6
4.7
4.7
2.
С-6524 дориланган
4.5
4.6
4.5
4.6
4.6
3.
С-6524 УБН-15 мин.
4.4
4.3
4.4
4.5
4.4
4.
Дўстлик-2 назорат
4.7
4.6
4.6
4.6
4.6
5.
Дўстлик-2 дориланган
4.6
4.7
4.5
4.6
4.6
6.
Дўстлик-2 УБН-15 мин.
4.4
4.5
4.4
4.3
4.4
7.
Чимбой-5018 назорат
4.7
4.8
4.7
4.7
4.7
8.
Чимбой-5018 дориланган
4.6
4.7
4.7
4.6
4.7
9.
Чимбой-5018 УБН-15 мин.
4.5
4.6
4.6
4.6
4.6
Шундай қилиб олиб борилган тажриба натижаси бўйича маҳсулдорлик кўрсаткичининг энг юқори даражада бўлиши фақат уруғига 15 минут ультрабинафша нур юбориш натижасида олинган ғўза ўсимликларида эканлигини кўрамиз.
Дала тажрибасида ғўза толасининг микронейр кўрсаткичи ўрганилганда қайтариқлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар назорат гуруҳида эканлиги аниқланди. Улардан кейин микронейр кўрсаткичи дориланган уруғдан олинган ғўза ўсимликларида қайд этилди.
Энг паст кўрсаткич чигити 15 минут ультрабинафша нурлар билан ишлов берилган уруғлардан олинган ғўза ўсимлигида қайд этилиб, бу С-6524 навида 4,4, Дўстлик-2 навида ҳам 4,4, Чимбой-5018 навида эса 4,6 ни ташкил этди.
Шундай қилиб толанинг микронейр кўрсаткичи бўйича вариантлар ўртасидаги фарқ 0,3 ни (4,4 -4,7) ташкил қилади ва бунда энг юқори кўрсаткич назорат вариантида (4,6-4,7), паст кўрсаткич уруғи 15 минут ультрабинафша нурлар билан ишлов берилган уруғликдан олинган ўсимликлар вариантида (4,4 -4,6) қайд этилди.
Хулосалар. Дала тажрибалар натижалари таҳлили бўйича қўйидаги хулосаларни чиқариш мумкин.
  1. Ультрабинафша нурлар билан 15 минут ишлов берилган чигитларда унувчанлиги вариантлар ўртасида энг юқори бўлиб, С-6524 навида 96,5 % ни, Чимбой-5018 навида 98,5 % ни, Дўстлик-2 навида ҳам 98,5 % ни ташкил қилди.
  2. Ушбу вариантлардаги ғўза маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлиб, С-6524 навида 41,9 гр ни, , Дўстлик-2 навида 48,5 гр ни,Чимбой-5018 навида эса 54,1 гр ни ташкил қилди.
  3. Дала тажрибасида ғўза толасининг микронейр кўрсаткичи нурлантирилган вариантда паст, назорат вариантида юқори ва дориланган уруғлардан олинган ғўза толасида ўртача эканлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. "Уруғчилик тўғрисида" ги қонун. Тошкент,29 август 1996 йил.
  2. Автономов В.А., Кимсанбоев О.Х., Основнме показатели обшей и специфической комбинационной способности массм 1000 семян у гибридов хлопчатника.//Ж.: Пахтачилик ва дончилик.-Тошкент.2000, -№3- 4,С.18-19.
  3. Ибрагимов П.Ш, Тореев Ф.Н, Ўрозов Б.О, Бегимқулов Б.Ў, Айтжанов Б.У. Ғўза элита уруғларини етиштириш жараёнида ресурс тежамкор янги услуб. Монография-Тошкент.: "Навруз" нашриёти, 2016, 140 б.
  4. Эгамбердиев А.Э., Ибрагимов Ш.И., Амантурдиев А.Б. Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва биологияси. Монография., "Фан" Тошкент. 2009. 96 бет.
Қўзибоев Ш.С. Порядок размножения семян элитм в Узбекистане и зарубежом //Ж.: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги. Тошкент. 2002, -№2
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:53 234 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив