» » » НАВБАТГУЛЛИ АФСОНАК (Thermopsis alterniflora Regel & Schmalh) нинг АГРОТЕХНИКАСИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

НАВБАТГУЛЛИ АФСОНАК (Thermopsis alterniflora Regel & Schmalh) нинг АГРОТЕХНИКАСИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

 Muallif(lar): 
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




НАВБАТГУЛЛИ АФСОНАК (Thermopsis alterniflora Regel & Schmalh) нинг АГРОТЕХНИКАСИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


С.Ш.Юлдашева,Х.Ф.Махмудова
Тошкент давлат аграр университети
 


Ушбу мақолада ДориворThermopsis alterniflora - Афсонак Ғарбий Тянь-Шаньнинг эндем ўсимлиги ҳисобланади. Шу сабабли бу ўсимликни кўпайтириш, биоэкологиясини ва агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади. Афсонак Ғарбий Тянь-Шаньнинг эндем ўсимлиги ҳисобланади.Ушбу ўсимликнинг биоэкологияси ва етиштириш агротехникаси баён қилинган.
Калит сўзлар: биоэкология, агротехника, алколоид, крахмал, эфир мойли, термопсин.
 
Кириш. Доривор Thermopsis alterniflora - Афсонак Ғарбий Тянь-Шаньнинг эндем ўсимлиги ҳисобланади.  Шу сабабли бу ўсимликни кўпайтириш, биоэкологиясини ва агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади. Афсонак Ғарбий Тянь-Шаньнинг эндем ўсимлиги ҳисобланади. [1].Хазанович Р.Л., Руссиян М.И., Гомолицкий П.А. лар ўз ишларида маҳаллий ва четдан келтирилган доривор, крахмал сақловчи ва эфир-мойли ўсимликларни интродукция шароитида ўсиши ва ривожланиши, кимёвий таркибининг ўзгаришларини ўргандилар ҳамда Thermopsis alterniflora ер устки қисмидан қуйидаги алкалоидлар олинган: цитизин, пахикарпин, п-метилцитизин, термопсин, альтерамин, диметамин, анагирин, аргентин, аргентамин [2].
Тадқиқот услуб ва материаллар: Хўжаев Қ.Ҳ. ва Холматов Ҳ.Х. лар эса коллекциядаги доривор ўсимликларни маданий ҳолда ўстириш ва уларга қўлланиладиган агротехник тадбирлари устида илмий иш олиб бордилар [3].
Ҳозирги кунда Thermopsis alterniflora етиштиришнинг агротехник тадбирлари ва биоэкологияси ўрганилмаган.
Тадқиқот натижаси:Етиштиришнинг агротехникаси ва биоэкологияси.T. alternifloraмезофит ўсимлик бўлиб, тоғолди ҳудудларида ҳавонинг ёзги қуруқлигига бардош беради, шамолга чидамли, қишки совуқлардан талафот кўрмайди. T. alterniflora тупроқнинг унумдорлиги ва таркибига бефарқ ўсимликдир, республикамиздаги барча турдаги тупроқларда яхши ўсади. Фақат шўр тупроқли ва ботқоқ ерларни ёқтирмайди. Кузги шудгорлаш вақтида ҳар гектар майдонга 40 тоннадан гўнг солинади. Майдон 25-30 см чуқурликда ҳайдалади.T. alterniflora уруғи эрта баҳорда (март) ёки кеч кузда экилади. Кузда экилганда униши яхши бўлади. Баҳорги экишда ялпи униши учун уруғ 2-3 соат 20-250С илиқ сувда ивитиб қўйилади ва юпқа қилиб ёйилади, тез қуриши учун дам-бадам аралаштириб турилади. Сочилувчан ҳолга келгач, уруғ экилади. Уруғ қадаш чуқурлиги 1 см атрофида, қаторлар оралиғи 60-70 см, гектарига 10-12 кг уруғ сарфланади. Майсаларида 3-5 тадан чин барг ҳосил бўлгач, ягона қилинади ва ҳар метр ерда 5-7 тадан баравж ниҳоллар колдирилади. Ниҳолларнинг бу даражада сийраклантирилиши ўсимликнинг дуркун бўлишини таъминлайди.
T. alterniflora экилган майдон биринчи йили май-июнь мавсумида 2 марта юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади, 6-7 марта суғорилади (март-сентябрь-1). Иккинчи ва кейинги йилларда 3-4 марта суғорилади. T. alterniflora тупларининг шох-шаббалари бир-бирига туташиб кетгунгача 2-3 марта (май, июнь) ўтоқ қилинади. Биринчи вегетация йилида ўсимликнинг баландлиги 30-40 см.ни ташкил этади.Биринчи вегетация йилида ўсимликларда ялпи гуллаш кузатилмайди. Иккинчи ва кейинги йиллардан бошлаб, ер устки қисми ғунчалаш ва гуллашнинг бошланишида йиғиб олинади. 
Ер устки қисмининг ҳосилдорлиги гектар ҳисобига 20-30 центнерни ташкил этади.
Хом-ашёнийиғиштириш апрель-май ойларида, ғунчалаш даври ва гуллашнинг бошланишида амалга оширилади. Бунда ўсимликнинг ер устки қисми ўроқ ёрдамида тупроқдан 3-5 см баландликда, тикланиш куртакларига зарар етказмасдан ўрилади. Алоҳида таъкидлаш лозимки, афсонак заҳарли бўлганлиги учун эҳтикорлик чораларини қўллаш лозим: ишлаш давомида чекиш, ичиш мумкин эмас, овқатланишдан олдин албатта қўлларни яхшилаб ювиш, нафас олиш органларини докали боғламалар билан ҳимоялаш лозим.
Янги ўриб олинган ўт иложи борича тезроқ асфальтланган майдонларга юпқа қилиб ёйиб чиқилади. Ўсимлик ҳўл вазнидан ярмидан кўпини йўқотиши билан ва поясини синдирганда шира ажралмаса махсус иш қуроллари ёрдамида 2-6 см қилиб майдаланади ва яна қуритиш учун майдонларга ёйиб чиқилади. Йиғиб олинган вақтда ва қуритиш мобайнида маҳсулотни атмосферадаги ёғин туфайли намланишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда бу ҳолат унинг сифатини кескин пасайиб кетишига олиб келади. Ҳавода қуриган хом-ашёни матодан тикилган қопчаларга 20-40 кг қилиб жойлаштирилади. Уларни қуруқ, ҳаво яхши алмашинадиган жойларда, стеллажларда икки йилгача сақлаш мумкин. Хом-ашё ўзига хос кучсиз ҳидли бўлади. Унинг таркибида цитизиннинг миқдори  - 1% дан кам бўлмаслиги, намлик – 12%дан ошмаслиги, умумий кулнинг миқдори 9% дан ошмаслиги, қўнғир тусга кирган барглари ва бўлакланмаган илдизли поялари 3% дан кўп бўлмаслиги, органик қолдиқлар 2% дан ошмаслиги, минерал моддалар 1% дан кўп бўлмаслиги керак.
Хулоса ва тавсиялар: шундай қилиб, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида табиий заҳираси камайиб кетаётганлиги сабабли афсонак плантацияларини ташкил этиш учун денгиз сатҳидан 1200-1500 метр баландликдаги тоғолди текислик майдонларининг таъминланган лалми тупроқларига ва суғориш имконияти кам бўлган текис адирликларга экиш тавсия қилинади.
Фойдаланган адабиётлар:
1.     Мурдахаев Ю. М. Ўзбекистонда ватан топган доривор ўсимликлар. – Тошкент: Фан, 1990. –76 б.
2.Хазанович Р.А., Руссиян М.И., Гомолицский  П.А.  Опыт культуры некоторых лекарственных растений в Ташкенте / ТрудыБотанического сада АН УзССР: –Ташкент, БС АН УзССР,1951. –вып.2. –С.181-190.
3.Ходжаев К.Х., Холматов Х.Х. Культура лекарственных растений в Узбекистане. –Ташкент: Фан, 1965. – 86. с.
Работнов Т.А., СеребряковИ.Г. // Морфология вегетативных органов высших растений. -
М.: Колос, 1952. –321 с
скачать dle 11.3

23-10-2017, 14:46 386 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив