» » » КEЧКИ КАРТОШКА ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРДАГИ БEГОНА ЎТЛАР

КEЧКИ КАРТОШКА ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРДАГИ БEГОНА ЎТЛАР

Муаллиф(лар): Х.А.Ахмедов, Ш.E.Абдурасулов
Нашр ма`лумотлари:Х.А.Ахмедов, Ш.E.Абдурасулов. КEЧКИ КАРТОШКА ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРДАГИ БEГОНА ЎТЛАР// “Аграр соҳани барқарор ривожлантиришда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг И илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент, 2017 йил, 30-31 май. 57-58 б.
Тўпламни юклаш учун ҳавола:yuklash








КEЧКИ КАРТОШКА ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРДАГИ БEГОНА ЎТЛАР
Х.А.Ахмедов, Ш.E.Абдурасулов
Тошкент давлат аграр университети

Мақолада Тошкент вилояти Қибрай туманида кечки картошка экилган далалардаги бегона ўтларнинг турлари таркиби кўрсатилган. Бегона ўтларнинг доминант турлари, ифлосланиш даражаси ва ер бирлигидаги 1 м2даги сони аниқланган. Бегона ўтлар турларининг маҳаллий ва лотинча номлари келтирилган.
Eнг кўп учрайдиган бегона ўт турлари, эшак шўра 1 м2 да 9 дона, шамак 1 м2 да 8 дона ола бута 1 м2 да 5,5 дона, Исландия рорипаси 1м2 да 4,75 дона. Сассиқ алаф - догли кониум 1м2 да 2,75 дона. Семиз ўт 1м2 да 2,25 дона.қўйтикан 1м2 да 1,75 донагача бегона ўтлар учрашлиги кўрсатилган. Шу билан бирга сабзавотчиликда навбатлаб экиш кенг қўлланиши, бу эса ҳар бир сабзавот экинига хос бўлган бегона ўт турларини аниқлашда маълум қийинчиликлар тугдириши, кечки картошка экилган далаларда учрайдиган бегона ўтларнинг тур хиллари, ўтмишдош экинга боғлиқлиги баён қилинган.
Ўтмишдош экин экилган далада бегона ўтларнинг турлари ва сони қанча кўп бўлса, кейинги йили шу далага кечки картошка экилганда бегона ўтларнинг тур хиллари ва ер бирлигидаги сони кўпроқ бўлишлиги аниқланган.


Таянч сўзлар: Кечки картошка, бегона ўтлар, тур хиллари, ер бирлигидаги сони - 1 м2 , дона, доминант тур,ўтмишдош экин.

Кириш. Бегона ўтлар қишлоқ хўжалигида маданий экинлар ҳосилдорлигига ва уларнинг сифатига жуда ҳам катта зарар келтиради. Улар барча имкониятлардан маданий ўсимликлардан олдинроқ фойждаланади. Шунинг учун ҳам улар маданий ўсимликларга нисбатан тезроқ ўсади ва ҳар томонлама зарар етказади. Сабзовот экинларнинг майсалари майда ва нозикроқ бўлганлиги сабабли, шу вақтда айрим бегона ўтларнинг майсалари улардан олдинроқ униб чиқади, баъзилари эса баробар униб чиқиб, маданий ўсимликлар майсаларига нисбатан тезроқ ўсади ва кўпроқ зарар етказади.
Айниқса кўп йиллик бегона ўтлар сабзовот экинларига катта зарар келтиради. Уларнинг илдиз поялари бўлганлиги сабабли, чопиқ қилиш вақтида кўплаб маданий экинларнинг майсаларини нобуд бўлишига олиб келади.
Бегона ўтлар кенг тарқалган далаларда маданий ўсимликларнинг ҳосилдорлиги сабзавот экинларида 10,0% га , дон ва дуккаклиларда 13,4% га ,картошкада 6,5 % га, ғаллазорларда 10,6 % га пасайишига сабаб бўлиши аниқланган. ( В.В.Никитин, 1983).
Тадқиқот олиб бориш усули. Илмий тадқиқот ишлари А.И.Малцев (1962) ва Б.Г. Алеев, А.Ж. Жўрақулов, Х.А. Ахмедов ва А.М. Мирзаевларнинг (1981) таклиф қилган услублари асосида олиб борилди. Бунинг учун кечки картошка экилган далаларнинг диагонали бўйлаб юриб бир неча нуқтадан, шу майдонларда учраган бегона ўт турларидан гербарий йиғилди ва уларнинг ботаник номлари аниқланди. Бегона ўтлар сонини аниқлаш учун эса, ўрганаётган далалардан 1 м2дан тўрт такорланишда майдончалар ажратиб олинди ва шу майдончаларнинг ичидаги бегона ўтларнинг турлари таркиби ва сони санаб аниқланди.
Тадқиқот натижалари. Ғўза экилган далалардаги, мевазорлардаги, буғдойзорлардаги бегона ўтларнинг турлари таркиби яхши ўрганилган. Сабзавот экинлари экилган далалардаги бегона ўтларнинг турлари таркиби уларнинг биологик хусусиятлари яхши ўрганилмаган.
Биз илмий тадқиқот ишларимизни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган "Маданият"фермер хўжаликларининг маданий экинлар майдонларида олиб бордик.

Кечки картошка экилган даладаги бегона ўтларнинг турлари ва сони(1 м 2/дона) 2005 йил

Бегона ўтлар турлари
Им[1] даги сони,дона
1
Eшак шўра
Амарантҳус ретрофлехус Л.
9,0
2
Шамак
Eчиночлоа cрус-галли Л. Беаw.
8,0
3
Олабута
Ченоподиум албум Л.
5,5
4
Исландия рорипаси
Рориппа Исландика Броб.
4,75
5
Сассиқ алаф - доғли кониум
Cониум маcулатум Л.
2,75
6
Семизўт
Портулаcа олераcеае Л.
2,0
7
Қўй тикан
Хантҳиум струмариум Л.
1,75
8
Саломалик
Cйперус ротундус Л.
1,25
9
Итузум
Соланум нигрум Л.
1,25
10
Ажриқ
Cйнадон даcтйлон Л Перс.
1,25
11
Ғумай
Соргҳун ҳалепенсе Л. Перс.
0,75
12
Қўй печак
Cонволвулус арвенсис Л
0,5
13
Ғузор
Абутилон тҳеопҳрасти Медик
0.5
14
Зубтурум
Плантаго мажор Л.
0,25
15
Банги девона
Датура страмониум Л.
0,25
16
Жингалак отқулоқ
Румех cриспус Л.
0.25
17
Шотара
Фумариа ваиллантии Лоисел
0,25
18
Ит қўноқ
Сетариа виридис Л. Беаув
0,25
19
Пахта тикан
Cирсиум очролепидиум Жусс.
0.25

Жадвалдан кўриниб турибдики, кечки картошка экилган далаларда 19 та асосий бегона ўт турлари учрайди. Шулардан энг кўп учрайдиганлари эшак шўра 1 м2 да 9 дона, шамак 1 м2 да 8 дона ола бута 1 м2 да 5,5 дона, Исландия рорипаси 1м2 да 4,75 дона. Сассиқ алаф - доғли кониум 1м2 да 2,75 дона. Семиз ўт 1м2 да 2,25 дона. Қўйтикан 1м2 да 1,75 дона.
Жадвалдан кўринадики кўрсатилган бегона ўт турларидан 8 таси кўп йиллик бегона ўтлар бўлиб ҳисобланади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, сабзавотчиликда навбатлаб экиш кенг қўлланилади бир далага бир турга мансуб бўлган сабзавот экинлари кейинги йилга қайта экилмайди. Бу эса ҳар бир сабзавот экинига хос бўлган бегона ўт тур хилларини аниқлашда маълум қийинчиликлар туғдиради. Кечки картошка экилган далаларда учрайдиган бегона ўтларнинг тур хиллари бир томондан ўтмишдош экинга боғлиқлиги кузатилди. Ўтмишдош экин экилган далада бегона ўтларнинг турлари ва сони қанча кўп бўлса, кейинги йили шу далага кечки картошка экилганда бегона ўтларнинг тур хиллари ва ер бирлигидаги сони кўпроқ бўлишлиги аниқланди. Шу билан бирга кўп йиллик бегона ўтларнинг кечки картошка экилган далаларда учраши. Шу далада кечки картошка экилмасдан олдин, кўп йиллик бегона ўтларнинг мавжуд бўлганлигига ҳам боғлиқлиги кузатилди. Чунки ўтмишдош экин экилган далада кўп йиллик бегона ўтларнинг қайси тури учраса, кейинги йили шу далага кечки картошка экилганда, шу турнинг учрашлиги аниқланди. Кўп йиллик бегона ўтлар сабзавот экилган далаларда кўпчилик ҳолатда ёппасига учрамасдан ҳар ер ҳар ерда учрайди, улар шу жойларда ўз вақтида йўққилинмаса, секин аста бутун дала бўйлаб тарқалади.
Хулоса. Кечки картошка экилган далаларда асосан 19 турга мансуб бўлган бегона ўтлар учрайди.
Eнг кўп учрайдиган бегона ўт турлари эшак шўра 1 м2 да 9 дона, шамак 1 м2 да 8 дона ола бута 1 м2 да 5,5 дона, Исландия рорипаси 1м2 да 4,75 дона.
Сассиқ алаф - доғли кониум 1м2 да 2,75 дона. Семиз ўт 1м2 да 2,25 дона. қўйтикан 1м2 да 1,75 дона.
Кечки картошка экилган далаларда учрайдиган бегона ўтлардан 8 та тури кўп йиллик бегона ўтлар бўлиб, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда, кўп йиллик бегона ўтларга алоҳида эътибор бериш зарур
.
Фойдаланилган адабиѐтлар. 
1. Алеев Б.Г., Журақулов А.Ж., Ахмедов Х.А., Мирзаев А.М. методические указания по учету
распространения семян сорняков и засоренности посевов селскохозяйственных култур в хлопковых
севооборотах. Ташкент, 1981
2. НикитинВ.В.Сорные растения флоры СССР.А.наука 1983
3. Малцев А.И. Сорная растителност СССР и меры борбы с ней. Москва, Наука 1962.

[1]  НикитинВ.В.Сорнме растения флорм СССР.А.наука 1983

скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

18-10-2017, 16:39 386 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив