» » » ҒЎЗАНИНГ "АНДИЖОН-35" НАВИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИНГ ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

ҒЎЗАНИНГ "АНДИЖОН-35" НАВИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИНГ ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ҒЎЗАНИНГ "АНДИЖОН-35" НАВИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИНГ ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ


С.Х.Исаев, Б.А.Ҳайдаров
Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти


Республикамизда ҳалқ хўжалигининг барча тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур иқтисодий ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бу эса, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган пахтачилик, ғаллачилик ва бошқа экинларни ривожлантиришга туртки бўлмоқда.
Республикамиз Президенти таъкидлаганидек «.. .ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар тизимининг изчил амалга оширилишига, яъни экин майдонларининг мелиоратив аҳволини яхшилаш, фаолият кўрсатаётган ирригация-мелиорация объектларининг тегишли техник ҳолатини таъминлаш, ихтисослашган сув хўжалиги, қурилиш ва эксплуатация ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий техника билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш даркор».
Маълумки, бугунги кунда сув танқислиги муаммоси бутун дунё мамлакатлари қаторида Республикамизда ҳам сезилмоқда. Мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида асосий экин ҳисобланган ғўзани суғоришда сувни тежаш, суғориш сифатини оширувчи технологияларни жорий этиш давр талабига айланиб бормоқда.
Бунда ғўза парваришида суғоришни тўғри ташкил этиш, сувдан оқилона фойдаланиш ва суғоришни ФИК ини ошириш, далани эгат бўйлаб бир текис намланишини таъминлаш, ҳар бир янги ғўза навини сувга бўлган физологик талабини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
А.Ҳайдаров [1] ЎзПИТИ Андижон филиалининг сизот сувлари 5-7 метр чуқурликда жойлашган оч тусли бўз тупроқлари шароитида «Андижон-36», ва «Окдарё-6» ғўза навлари суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрларига боғлиқ ҳолда ҳосил бўғинлари турли масофада ҳосил бўлди. Тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60% тартибда, маъдан ўғитлар меъёри N-150, Р-105, К-75 кг/га қўлланилган вариантларда икки ҳосил бўғин ораси «Окдарё-6» навидагига нисбатан «Андижон-36» навида 1,5-2,2 см қисқарок бўлиб, 15,9-16,2 см ни ташкил этди. Ўғит меъёрлари N-250, P-175, К-125 кг/га оширилганда ҳосил бўғини «Оқдарё-6» навига нисбатан 0,8 см га узайиб, ўсимликнинг ривожланиши қисман кечикиши кузатилди. Худди шу қонуният суғоришнинг 70-70-60% тартибидаги иккала ўғит (N-150-250, P-105-175, К-75-125 кг/га) меъёрида ҳам қайд этилди. Тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60% тартибда сақланганда юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш имкони яратилган.
Ш.Ботиров, М.Саидмуродова [2] Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида "Денов" навини иқлим шароити келишига қараб ЧДНС га нисбатан 65-65-65 % режимда 4-5 марта 1-2-1, 1-3-1 тизимда суғориб, маъдан ўғитлар миқдори N-200, P - 140, K- 100 кг/га берганда юқори ҳосил 36,3 - 38,3 ц/га олишга эришилган.
М.Саримсоқов [3] маълумотига қараганда, Оқдарё-6 ғўза навини мақбул суғориш тартибини аниқлаш мақсадида олиб борган тажриба натижаларига қараганда тажриба даласида тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60 % тартибда ғўза 5 марта суғорилиб, суғориш меъёри 518-1274 м3/га, мавсумий сув сарфи эса 5264 м3 /га, тупроқдаги намлик 70-70-60 % бўлганда ғўза 6 марта суғорилиб, суғориш меъёри 476-1174 м3/ га ни мавсумий сув сарфи 5746м3/га, тупроқдаги намлик 75-75-60 % бўлганда ғўза 7 марта суғорилиб, суғориш меъёри 436-998 м3/га ни, мавсумий сув сарфи 5996 м3/га гани ташкил этган, 65- 65-60 % суғоришда 28,6 ц/га, 70-70-60% да 30,6 ц / га, 75-75-60% да 32,7 ц/га ҳосил олинди. Шундай қилиб муаллиф Оқдарё-6 ғўза навидан юқори ҳосил олиш учун уни ЧДНС нисбатан 70-70-60 % тартибда 1-3-1 ёки 0-4-1 тизимда суғоришни тавсия этган.
О.Махмудов, Х.Эгамов, Т.Комилов [4] малумотларига қараганда "Андижон-35" ғўза навини суғоришни шартли равишда уч босқичда яъни ғўза гуллагунча бўлган давр, гуллаш-ҳосил тугуш даври ва кўсакларни очилиши даврига бўлинади. Ғўза гуллаш давригача ер ости суви чуқур жойлашган, оғир механик таркибли тупроқларда 1-2 марта, ер ости сувлари юза жойлашган ерларда 0-1 марта енгил суғориш ўтказилади. Кейинги амал сувлари ўсимлик холатига қараб ўтказилади.
Н.Н.Ўразматов [5] маълумотларига қараганда ўтлоқи соз тупроқлар шароитида дарё суви билан суғоришда Андижон-36 ғўза навини мақбул суғориш тартибини аниқлаш мақсадида олиб борган тажриба натижаларига қараганда тажриба даласида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60 фоиз намликда ғўзани гуллаш бошланганда суғорилганда ЧДНС 70-70-60 фоиз намликда текис шоналашда суғорилгандагига нисбатан +2,2; +1,4; +2,4 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган, гектар ҳисобига кўчат қалинлиги 88-90 мингдан 107,8-109,6 минг тупга ёки 19,6-19,8 минг тупга оширилиши ҳосилдорликни 2,5- 2,7 центнерга камайишига олиб келган, маъдан ўғитларни азот-180, фосфор-120, калий-90 кг/га дан азот- 230, фосфор-160, калий-120 кг/га гача ошириш самарасиз эканлиги аниқланган.
Юқоридаги адабиётлар таҳлилидан шундай хулосага келиш мумкинки ғўзанинг районлаштирилган "Андижон-35" ғўза навини шўрланган сувлар билан суғоришнинг мақбул сув истеъмоли, суғориш тартибларининг таъсири, юқори ва сифатли ҳосил олиш Фарғона водийси шароитида, ҳозирга қадар ўрганилмаган.
Илмий изланишларимиз Фарғона вилояти Данғара тумани, Сирдарё ММТП ҳудудидаги «Ҳайдаров Сатторали» фермер хўжалигининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўзанинг "Андижон-35" навини экиб, илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.
Дала тажрибалари ЎзПИТИда қабул қилинган «Методм агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливнмх хлопковмх районах» (СоюзНИХИ, 1963 г.) ва «Методика полевмх опмтов с хлопчатником» (СоюзНИХИ, 1981 г.) услубий қўлланмалари асосида олиб борилди.
"Андижон-35" ғўза нави чигити апрель ойида экилганлиги туфайли атмосфера ёғинларидан қисман, суғориш ва сизоб сувларидан самарали фойдаланди. Баҳор ойларида тушадиган атмосфера ёғинлари тупроқда табиий намлик заҳирасини вужудга келтириб, ўсимликнинг униб чиқишида сувга бўлган эҳтиёжини қондиради, шоналаш, гуллаш ва пишиб етилиш фазаларида эса унинг сувга бўлган талаби суғориш ҳисобига амалда таъминланади.
Ғўзанинг ўсиб ривожланишида сизот сувларидан фойдаланиш миқдори кўп жиҳатдан сизоб сувларининг жойлашган чуқурлигига, тупроқнинг литологик тузилишига, механик таркибига ва сув-физик хоссалари ҳамда ғўза навининг биологик ҳусусиятларига, жумладан, илдиз тизимининг тарқалиш чуқурлигига боғлиқ бўлди.
Тажриба даласида ғўзанинг "Андижон-35" навининг сувга бўлган талабини аниқлашда тупроқнинг бир метрлик қатламида чигитнинг экишдан ғўзанинг тўлиқ пишиб етулгунча бўлган даврда намликнинг ўзлаштирилиши, ўсув даврида суғориш учун берилган умумий сув миқдори, шу даврда тушган атмосфера ёғинлари миқдори ҳисобга олинди. Тажриба ўтказилган далада сизоб сувлар сатҳи 1.5-2 м чуқурликда жойлашган.
Ҳар бир суғориш олдидан тупроқнинг гуллашгача 0-70, гуллаш ва ҳосил тўплашда 0-100 ва пишиш даврида 0-70 смли қатламидаги намлик аниқланиб, суғориш меъёрлари белгилаб олинди. Шунга мувофиқ ҳар бир суғориш тартиби чекланган дала нам сиғими бўйича суғорилди. Назарий жиҳатдан тупроқ намлиги ЧДНС нисбатан 65-65-60% режалаштирилган вариантда ҳақиқий намлик 64,8 % га тенг бўлиб, берилган биринчи сув меъёри 1100 м3/гани ташкил этди, ғўзанинг гуллаш фазасида амалга оширилди. Иккинчи суғориш ҳосил тугиш фазасида тупроқ намлиги 65,3 % га тўғри келди, ғўзага берилган сув меъёри гектарига 1140 м3ни ташкил этди. Учинчи суғориш эса тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 60,4 га тўғри келганда сув берилди ва кетган сув меъёри 1165 м3/гани ташкил қилди. Бунда суғориш тартиби 0-2-1 бўлиб, уч суғоришда жами 3405 м3/га сув берилди.
Тажрибанинг ғўза ниҳоллари ЧДНСга нисбатан 60-70-60 % намликда, 0-2-1 тартибда уч марта суғориш амалга оширилди, тупроқ намлиги амалий жиҳатдан ЧДНСга нисбатан 70,4 % ни ташкил этди, берилган сув меъёри 1030 м3/га эканлиги аниқланди. Суғориш олдидан тупроқ намлиги амалий жиҳатдан 69,7 % лиги қайд этилиб, берилган сув миқдори 1005 м3/гани ташкил этди. Ғўзанинг ҳосил пишиш фазасида учинчи суғориш амалга оширилди. Бу муддатда суғориш олдидан тупроқ намлиги амалий жиҳатдан ЧДНСга нисбатан 61,2 % да-1090 м3/га сув берилди, суғориш тартиби 0-2-1 бўлиб, уч суғоришда жами мавсумий сув меъёри 3125 м3/га сув берилди.
Тажрибанинг ғўза ниҳоллари ЧДНСга нисбатан 65-75-65 % намликда, 0-2-1 тартибда уч марта суғориш амалга оширилди, тупроқ намлиги амалий жиҳатдан ЧДНСга нисбатан 74,6 % ни ташкил этди ёки вариантга берилган сув меъёри 990 м3/га эканлиги аниқланди. Суғориш олдидан тупроқ намлиги амалий жиҳатдан 75,4 % лиги қайд этилиб, берилган сув миқдори 940 м3/гани ташкил этди. Ғўзанинг ҳосил пишиш фазасида учинчи суғориш амалга оширилди. Бу муддатда суғориш олдидан тупроқ намлиги амалий жиҳатдан ЧДНСга нисбатан 65,3 % да 1010 м3/га сув берилди. Бунда суғориш тартиби 0-2-1 бўлиб, уч суғоришда жами 2940 м3/га сув берилганлиги аниқланди.
"Андижон-35" ғўза нави 65-75-65 % намликда 0-2-1 тартибда суғорилиб, 3 сувда берилган мавсумий сув миқдори 2940 м3/га ни ташкил этди ёки 65-65-60 % намликда 0-2-1 тартибда суғорилиб, 3 марта суғорилганга нисбатан сув сарфи 465 м3/га кам сув берилганлиги кузатилди.
Ўртача уч теримда энг юқори пахта ҳосили тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60 фоизда 33,2 ц/га, энг кам пахта ҳосили тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60 фоизда-30,4 ц/га ёки ЧДНС га нисбатан 60-70-60 фоиздан 2,8 ц/га кам пахта ҳосили териб олинганлиги кузатилди.
Хулоса қилиб айтганда, Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўзанинг "Андижон-35" навидан юқори ҳосил олиш учун уни шўрланган сувлар билан суғоришда ЧДНСга нисбатан тупроқ намлиги 60-70-60 % сақланган ҳолда, гектарига N-200; Р-140; К-100 кг/га маъдан ўғитлар билан 0-2-1 тартибда, мавсумий сув меъёри 3125 м3/га суғорилганда юқори ва сифатли ҳосил олишга эришиш мумкин.
Аннотация. Ўтлоқи соз тупроқлар шароитида гўзанинг «Андижон-35» навини юқори ҳосил олиш учун уни шўрланган сувлар билан суғоришда ЧДНСга нисбатан тупроқ намлиги 60-70-60 % сақланган ҳолда, гектарига N-200; Р-140; К-100 кг/га маъдан ўгитлар билан 0-2-1 тартибда, мавсумий сув меъёри 3125 м3/га суғорилганда юқори ва сифатли ҳосил олишга эришиш мумкинлиги аниқланди.
Адабиётлар
  1. А.Ҳайдаров- Андижон-36 ва Андижон-37 навлари агротехникаси-//Фермер хўжаликларида пахтачилик ва ғаллачиликни ривожлантиришнинг илмий асослари халқаро илмий-амалий конферция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами, Тошкент 2006 й. 305 - 208 бетлар.
  2. О.Махмудов, Х.Эгамов, Т.Комилов-Ғўзанинг ўрта толали Андижон-35 нави агротехникаси- //Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлар мавзусидаги халқаор илмий- амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами, Тошкент-2009 йил, 376-379-бетлар.
  3. Н.Н.Ўразматов-Янги ғўза навлари, агроомиллар ва ҳосилдорлик-//Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш-мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси маърузалари тўплами, Тошкент-2011 йил, 125-бет.

скачать dle 11.3

4-05-2018, 15:36 137 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив