» » » СУҒОРИЛАДИГАН ШАРОИТДА КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ДАСТУРЛАШ

СУҒОРИЛАДИГАН ШАРОИТДА КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ДАСТУРЛАШ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
СУҒОРИЛАДИГАН ШАРОИТДА КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ДАСТУРЛАШ


Ш.М.Усубалиев, И.Ў.Бекпўлатов, Х.М.Рахимов, Б.М.Азизов
Тошкент давлат аграр университети


Бугунги кунда фан ва техника ютуқларини қўллаш, барча хўжалик экинлари ҳосилини олдиндан дастурлаш имконини беради.
Ҳосилдорликни дастурлаш бўйича дастлабки илмий ишлар А.Г.Лорх, М.С.Савиский, И.С.Шатилов, М.Қаюмов сингари олимлар томонидан олиб борилган. Шунга ўхшаш илмий тадқиқотлар республикамиз шароитида О.Ф.Мирзаев (1996), Н.Атаханов (2002), М.Массино (2006) ва бошқа олимларнинг илмий ишларида ўрганилган. Бироқ суғориладиган типик бўз тупроқли шароитда кузги буғдой дон ҳосилдорлигини дастурлашга оид маълумотлар етарли эмас. Шу туфайли биз суғориладиган шароитда кузги буғдой дон ҳосилини дастурлаш бўйича илмий ишлар олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Тажрибада кузги буғдойнинг интенсив типдаги Крошка ва махаллий Чиллаки навлари турли вариантларда ўрганилди. Назорат вариантида минерал ўғитлар қўлланилмади, ўрганилаётган вариантларда эса минерал ўғитлар камайтирилган меъёрда, хўжаликларда қабул қилинган меъёрда ва 100 ц/га дон ҳосили учун дастурлаштирилган меъёрда қўлланилди.
Ҳар бир вариант тўртта қайтариқда ўрганилди. Битта делянканинг майдони 100 м2 шундан 50 м2 ҳисобли майдон. Барча учет ва фенологик кузатувлар ҳисобли майдонда олиб борилди.
Тажриба Б.А.Даспеховнинг (1982) "Дала тажрибалари олиб бориш методикаси" га асосан олиб борилди. Тупроқдаги гумус миқдори И.В.Тюрин услубида, умумий азот ва фосфор Къельдел, К.Е. Гинсбург, калий миқдори оловли фотокалориметр усулида аниқланди. Тупроқдаги нитрат Грантвальд- Ляжу, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин усулида аниқланди. Тажриба кузги буғдойнинг умумий барг сатхи А.А.Ничепорович усулида аниқланади. Бу жараён қуйидагича амалга оширилади.
Минерал озиқлантиришни кузги буғдой ҳосил структурасига ижобий таъсири кўплаб илмий ишларда ўрганилган. Бироқ минерал ўғитлар меъёрининг ортиб бориши, минерал ўғитларни дастур асосида қўлланилган шароитда ҳосил элементларининг шаклланиши тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас.
Дастурлаштирилган дон ҳосили учун минерал озиқлантириш олиб борилган шароитда кузги буғдойда ҳосил элементларининг шаклланиши тўғрисидаги маълумотлар 1 -жадвалда келтирилган.
1- жадвал
Кузги буғдойда ҳосил элементларининг шаклланиши._________________________
Навлар
Минерал ўғитлар меъёри, кг/га
1000 та дон вазни, г
1 бошоқдаги
узунлиги, (см)
Донлар сони, (дона)
Донлар вазни, г
1
Чиллаки
N-120, P-90, K-60
41,6
7,0
34,1
1,42
2
N-180, P-140, K-90
46,2
8,2
44,0
2,03
3
N-280, P-210, K-140
47,9
8,3
50,0
2,39
4
Крошка
N-120, P-90, K-60
37,6
8,7
45,7
1,72
5
N-180, P-140, K-90
38,7
9,0
47,2
1,83
6
N-280, P-210, K-140
42,0
10,2
52,2
2,19
Келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики юқори меъёрларда, дастурдаги ҳосил учун минерал озиқлантириш олиб борилган вариантларда ҳосил элементларининг асосий кўрсаткичлари назорат вариантига нисбатан анча юқори бўлади.
Тажрибада ҳар иккала ўрганилаётган навларда ҳам 1000 дона дон вазни минерал ўғитлар юқори меъёрда қўлланилган вариантларда назорат вариантига нисбатан юқори бўлади. Чиллаки навида назорат вариантида 1000 та дон вазни 41.6 граммни ташкил этган бўлса, ўрганилаётган вариантларда бу кўрсаткич 46.2-47.9 граммга тенг бўлди. Крошка навида эса назорат вариантида 34.1 грамм, ўрганилаётган вариантларда 38.7-42.0 граммга тенг бўлди. Назоратга нисбатан фарқ навлар бўйича 4.6-8.3 ва 1.5-4.4 граммга тенг бўлади.
Минерал озиқлантиришнинг самараси бошоқларнинг йириклигида ҳам акс этади. Битта бошоқнинг узунлиги Чиллаки навида назорат вариантида 7.2 см, ўрганилаётган вариантларда 8.2-8.3 см ни ташкил этади. Крошка навида бу кўрсаткичлар мос равишда 8.7-9.0 ва 10.2 см ни ташкил қилади. Назоратга нисбатан фарқ Чиллаки навида 1-1.1 см Крошка навида 0.3-1.5 см га тенг бўлади.
Минерал ўғитларнинг самарадорлиги шунингдек бошоқдаги сонида ҳам номоён бўлди. Тажрибада назорат вариантида битта бошоқдаги дон сони Чиллаки навида 34.1 дона, Крошка навида 45.7 донани, минерал ўғитлар хўжаликларга тавсия қилинган меъёрда қўлланилган шароитда Чиллаки навида 44.0
дона, Крошка навида 47.2 дона, минерал ўғитлар 10 тонна ҳосил учун кўлланилган шароитда Чиллаки навида 50.0 дона, Крошка навида 52.2 донани ташкил этди.
Республикамиз шароитида куёш радиациясидан 1% фойдаланилган такдирда ўсимлик курук массасида карийб 200 ц/га биологик ҳосил шаклланади. Бу ҳолат суғориладиган шароитда донли экинларнинг ҳосилдорлик имкониятлари юкорилигидан далолат беради.
Тажриба вариантлари бўйича кузги буғдойнинг биологик ҳосилининг шаклланиши тўғрисидаги маълумотлар 2-жадвалда келтирилган.
2 -жадвал
Кузги бугдойнинг биологик ҳосили
Навлар
Минерал ўғитлар меъёри, кг/га
Ҳосилдорлик ц/га
Доннинг сомонга нисбати
Дон
Сомон
Жами биологик
1
Чиллаки
N-120, P-90, K-60
58,3
75,8
134,0
1
1,3
2
N-180, P-140, K-90
74,9
89,9
164,7
1
1,2
3
N-280, P-210, K-140
90,2
99,2
189,4
1
1,1
4
Крошка
N-120, P-90, K-60
67,6
81,1
148,7
1
1,2
5
N-180, P-140, K-90
81,9
90,0
171,9
1
1,1
6
N-280, P-210, K-140
97,6
100,3
197,9
1
1,0
Олиб борилган тажриба натижалари минерал ўғитлар кузги буғдойнинг дон ҳосилдорлиги, шу

жумладан умумий биологик ҳосилдорлигига ижобий таъсир этишини кўрсатдим. Бирок дон ҳосилдорлиги ортиб бориши билан дон ва самон ҳосили ўртасидаги нисбат якинлашиб бориши кузатилади. Тажриба махаллий Чиллаки навида минерал ўғитлар нисбатан кам меъёрда, яъни N-120, P-90, K-60 кг/га кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 58.3 ц/га, самон ҳосили 75.8 ц/га, жами биологик ҳосил 134.0 ц/га ни ташкил этди. Минерал ўғитлар хўжаликда кабул килинган меъёрда N-180, P-140, K-90 кг/га ҳисобида кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 74.9 ц/га, самон ҳосили 89.9 ц/га умумий биологик ҳосил 164.7 ц/га ни ташкил килади, минерал ўғитлар 10 тонна дон ҳосили учун дастурлаштирилган ҳолда кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 90.2 ц/га, самон ҳосили 99.2, умумий биологик ҳосил 189.4, ц/га га тенг бўлади. Олинган тажриба натижалари кузги буғдойнинг махаллий Чиллаки навида минерал ўғитлар ҳисбида ўсимликнинг биологик ҳосили 30.4-55.4 ц/га юкори бўлиши кузатилди. Минерал ўғитлар самарадорлиги ва дастурлашни биологик ҳосилга ижобий таъсири кузги буғдойнинг интенсив типдаги Крошка навида ҳам кайд этилди. Крошка навида минерал ўғитлар нисбатан кам меъёрда, яъни N-120, P- 90, K-60 г/га кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 67.6 ц/га, самон ҳосили 81.1 ц/га, жами биологик ҳосил 148.7 ц/га ни ташкил этди. Минерал ўғитлар хўжаликда кабул килинган меъёрда N-180, P-140, K-90 кг/га ҳисобида кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 81.9 ц/га, самон ҳосили 90.0 ц/га, умумий биологик ҳосил 171.9 ц/гани ташкил килади, минерал ўғитлар 10 тонна дон ҳосили учун дастурлаштирилган ҳолда кўлланилган шароитда дон ҳосилдорлиги 97.6 ц/га самон ҳосили 100.3 ц/га, умумий биологик ҳосил 197.9 ц/га тенг бўлади. Олинган тажриба натижалари кузги буғдойнинг интенсив типдаги Крошка навида минерал юкори меъёрларда дастурлаштирилган ҳолда кўлланилган шароитда ўсимликларнинг ўсиш ривожланиши жадал кечади ва ўғитлар ҳисобида 23.2-49.2 ц/га кўшимча биологик ҳосил етиштиришни таъминлайди.
Олинган маълумотлар ўрганилаётган навлар ичида биологик ҳосилдорлик бўйича бироз устунлик интенсив типдаги Крошка навида бўлишини кўрсатди.
Демак суғориладиган шароитда интенсив типдаги кузги буғдой навлар ҳосилдорлигини ва биологик ҳосилини олдиндан дастурлаш, барча агротехник тадбирларни режалаштирилган ҳолда сифатли амалга ошириш максадга мувофик. Олиб борилган тажриба натижалари асосида куйидаги хулосалар келтиришимиз мумкин.
  • Кузги буғдой навлари ривожланишининг дастлабки фазаларидан бошлаб озика моддалари билан етарли таъминланса унинг тупланувчанлиги ва кишга чидамлилиги шунчалик юкори бўлади. Натижада далада сақланиб қолган ўсимликлар ва бошоқлар сони юқори бўлади.
  • Тажрибада ривожланишнинг дастлабки босқичларида ўсимликнинг асосий поя баландлиги бўйича устунлик Чиллаки навида кузатилган бўлса, ривожланишнинг кейинги боскичларида бу кўрсаткичлар бўйича устунлик Крошка навида қайт этилди.
  • Тажрибада назорат вариантида битта бошоқдаги дон сони Чиллаки навида 34.1 дона, Крошка навида 45.7 дона ни, минерал ўғитлар хўжаликларга тавсия килинган меъёрда кўлланилган шароитда Чиллаки навида 44.0 дона, Крошка навида 47.2 дона, минерал ўғитлар 10 тонна ҳосил учун кўлланилган шароитда Чиллаки навида 50.0 дона, Крошка навида 52.2 донани ташкил этди.
  • Минерал ўғитлар юқори 10 тонна дон учун дастурлаштирилган меъёрларда қўлланилганда доннинг сифати Чиллаки навида оксил микдори 13.3 % клейковина 28.5 % ни, Крошка навида оксил микдори 13.4 %, клейковина 29.1 % ни ташкил этиб дон сифати кучли буғдой талабларига мос келади.
Минерал ўғитлар юқори 10 тонна дон учун дастурлаштирилган ҳолда қўлланилганда дон ҳосилдорлиги Чиллаки навида 90.2 ц/га, Крошка навида 97.6 ц/га ни ташкил этади. Назорат вариантларга нисбатан фарқ Чиллаки навида 31.9 ц/га, Крошка навида 30.0 ц/га га тенг бўлади . Аннотация. Тажрибада кузги бугдойнинг интенсив типдаги Крошка ва махаллий Чиллаки навларига турли вариантларда ўгит қўлланилганда биологик ва дон ҳосили ошганлиги кузатилди.
Адабиётлар
  1. Атаханов Н. "Научно обоснованная система применения минеральнмх удобрений на запланированножай озимой пшеницм" Трудм АСХИ, 1-том, с 225-227. Андижон 2002,г
  2. Еденбаев Д. Программирование урожая кукурузм и сорго.Ж. "Сельское хозяйства Узбекистана" 1998 №4
  3. Каюмов М.К. Программирование урожая селскохозяйственнмх культур. "Агропромиздат" М..1989 г с 69-100.
  4. Массино И.В Ресурсм Фотосинтетически активной радиации и производство кормов на орошаеммх землях Узбекистана. Ташкент 2006 год
  5. Мирзаев О.Ф Мамадалиев А.Х Усимликшуносликда экинлар ҳосилини программалаштириш. Андижон 1996 йил
  6. Шатилов И.С. Принсмпм программирования урожайности. "Колос" М., 1975 г, с 8-15

скачать dle 11.3

10-05-2018, 14:38 120 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив