» » » ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА ЧИҚИНДИ СУВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА ЧИҚИНДИ СУВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА ЧИҚИНДИ СУВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


О.Х.Ашуров, З.А.Артукметов
Тошкент давлат аграр университети


Сўнгги йилларда сув таъминотининг ёмонлашуви республика кишлок хўжалигида мавжуд сув ресурсларидан янада тежамли фойдаланишни такозо этмокда. Республикада мавжуд сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш шароитида ҳам якин келажакда халк хўжалигини сув билан таъминлаш масаласининг янада жиддийлашуви кутилмокда. Шу сабабдан кишлок хўжалигида маҳаллий сув ресурси - чорвачилик корхоналари чикинди сувларидан кузги буғдойни суғоришда фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Бу тадбир сув манбаларидан суғориш максадларида сув олиш ҳажмини кискартиришга имкон беради.
Чикинди сувлар таркибининг турлича эканлиги улардан фойдаланишдан олдин жойнинг тупрок- гидрогеологик ва иклим шароитларини, ўсимликларнинг биологик ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида-алоҳида ўрганиб чикишни талаб этади. Республикамиз шароитида кузги буғдойни суғоришда чикинди сувлардан фойдаланиш масаласи деярли ўрганилмаган. Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда биз
Тошкент вилоятидаги типик бўз тупроқлар шароитида паррандачилик корхоналари чиқинди сувларидан кузги буғдойни суғоришда фойдаланиш бўйича махсус экспериментал тадқиқотлар олиб бордик.
Тадқиқот объекти ва услубияти. Тадқиқот объекти бўлиб паррандачилик корхонаси чиқинди сувлари билан суғорилаётган кузги буғдой ва юқори ҳосили етиштиришга имкон берувчи омиллар ҳисобланади. Бажарилган тадқиқотларнинг мақсади бўлиб чиқинди сувларни кузги буғдойни суғоришда фойдаланиш учун яроқлилиги ва мумкинлигини ўрганиш ҳисобланади.
Дала тажрибасида қуйидаги суғориш вариантлари ўрганилди: 1. Дарё суви билан суғориш; 2. Чиқинди суви билан суғориш; 3. Чиқинди ва дарё сувларини 1:1 нисбатда аралаштириб суғориш ва 4. Чиқинди ва дарё сувларини 1:2 нисбатда аралаштириб суғориш.
Дала тажрибаси 4 такрорийликда олиб борилди. Делянкалар бир ярусга систематик тарзда жойлаштирилди. Делянка майдони 360 м2, тажрибанинг умумий майдони 5760 м2.
Тадқиқот натижалари. Тажриба даласига кузги буғдойнинг «Крошка» нави гектарига 210 кг меъёрда 4-5 см чуқурликда экилди. Кузги буғдойни парваришлаш бўйича барча агротехник тадбирлар типик бўз тупроқлар шароити учун умумий қабул қилинган тадбирлар сингари қабул қилинди. Шудгордан олдин ҳар гектар майдонга соф модда ҳисобида 90 кг.дан фосфорли ўғит қўлланилди, ўсув даврида 120 кг/га меъёрда азотли ўғит билан 2 марта озиқлантирилди. Тажриба даласида олиб борилган барча тадқиқотлар умум қабул қилинган услубиятлар асосида амалга оширилди.
Шудгордан олдинги суғориш меъёри барча вариантларда 1080-1130 м3/га ва уруғ суви меъёри 750-720 м3/га.ни, кузги буғдойни ўсув давридаги суғориш схемаси 1 -2-1 кўринишида бўлиб, суғориш меъёри вариантлар бўйича 700-850 м3/га.ни, мавсумий суғориш меъёри эса 3000-3070 м3/га.ни ташкил этди. Уруғ суви меъёрини ҳам қўшиб ҳисоблаганда умумий суғориш меъёри 3720-3820 м3/га.га тенг бўлди.
Чиқинди сувлар кучсиз ишқорий муҳитга (pH=7,2-7,3) эга бўлиб, сувда эриган ва эримаган органик ва минерал моддлар миқдори ўртача 685 мг/л.ни, умумий азот - 58,9 мг/л, умумий фосфор - 0,3, ялпи калий - 12,0 мг/л, кальций - 51,8, магний - 65,0, натрий - 17,8, хлор - 27,6, сульфат - 86,5 ва бикарбонатлар 392,1 мг/л.ни ташкил этди. Тажриба йиллари суғориш суви билан гектарига 1 - вариантда 11,8-13,9 кг, 2- вариантда 170,8-184,1 кг, 3- вариантда 88,3-99,2 ва 4- вариантда эса 58,3-63,3 кг азот тушган.
Суғоришда турли таркибдаги сувлардан фойдаланиш ўсимликнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига турлича таъсир этди: мавсум охирида 1- вариантда 67,3-68,3 % ўсимлик сақланиб қолган бўлса, 2- вариантда бу кўрсаткич 65,0-66,0 % ни, 3- вариантда 65,5-67,5 % ни ва 4- вариантда 69,3-68,8 % ни ташкил этди. Энг баланд бўйли ўсимликлар тажрибанинг 4- вариантида (икки йил учун 97,0-103,0 см), энг паст бўйли ўсимликлар эса 2- вариантда (81,2-85,4 см) кузатилди. Бу кўрсаткич 1- вариантда 89,6-96,3 см ва 3- вариантда 96,9 см. га тенг бўлди. 1000 та доннинг вазни ушбу вариантларда тегишлича эса 43,1- 45,2; 37,8-41,2; 2,5-43,5 ва 42,8-44,6 г. ни ташкил этди.
Кузги буғдойнинг дон ҳосили тажрибанинг 1- вариантида икки йил учун ўртача 53,5 ц/га.ни, сомон ҳосили эса 67,5 ц/га.ни, 2- вариантда тегишлича 47,2 ва 59,4 ц/га, 3- вариантда 57,0 ва 72,1 ц/га, 4- вариантда эса 60,0 ва 75,2 ц/га.ни ташкил этди.
1 ц дон етиштириш учун сарфланган сув миқдори назорат вариантида 70,6 м3 га, 2- вариантда 79,3; 3- вариантда 65,9 ҳамда 4- вариантда 63,1 м3 га тенг бўлди.
Хулосалар. Тошкент вилоятидаги сизот сувлари 3-4 м.дан чуқурда жойлашган типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойни ўсув даврининг иккинчи ярмида суғоришда паррандачилик корхонаси чиқинди сувини дарё суви билан 1:2 нисбатда аралаштириб фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунда мавсумий суғориш меъёри ўсимликнинг сувга бўлган эҳтиёжига кўра ҳисобланади. Суғориш схемаси 1 -2- 1 кўринишда бўлиб, 1 галги суғориш меъёрлари 700-850 м3/га.ни, мавсумий суғориш меъёри эса 3750- 3850 м3/га.ни ташкил этади. Суғоришлар апрель ойининг 2- ўн кунлигида бошланиб, май ойининг охири ва июнь ойининг бошларида якунланади. Суғоришлар орасидаги давр камида 15-20 кунни ташкил этади.
Аннотация. Чиқинди сувларнинг кимёвий таркиби, улар билан далага тушадиган озиқ моддалар миқдори, тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичлари ва сув-физик хоссалари, чиқинди суви билан ва уни дарё суви билан 1:1 ва 2:1 нисбатларда аралаштириб суғоришнинг кўчатлар сақланиши, ўсимликнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ҳамда бундай сувларддан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги баён этилган, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган. Суғоришда дарё ва чиқинди сувларини 1:2 нисбатда аралаштириб фойдаланилганда гектаридан энг юқори - 44,2 ц дон ва 60 ц сомон ҳосили етиштирилиши ва ҳосил бирлиги учун энг кам сув (63,1 м3) сарфланиши кўрсатилган. Адабиётлар
1. 2008 йилнинг суғориш мавсумида кузатилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳақида. УзР ВМ нинг 2008 йил 15- апрелдаги 03-20-28- сонли қарори.
  1. Артукметов З.А. Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда паррандачилик корхоналари чиқинди сувларидан фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш /Илмий ҳисоботлари/. Тошкент: ТошДАУ, 2010, 2011 й.й.
  2. Доспехов Б.А. Методика полевого опьгта. М.: Агропромиздат, 1985. -351 с.
  3. Методика полевмх опмтов с кормовьми культурами.-М., 1971.
  4. Методика агрохимических анализов почв и растений. МСХ СССР, СоюзНИХИ.-Ташкент, 1977.-187 с.

скачать dle 11.3

10-05-2018, 14:47 248 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив