» » » КУЧСИЗ ЎСУВЧИ ПАЙВАНДТАГЛАРДАГИ МЕВАЛИ БОҒЛАР

КУЧСИЗ ЎСУВЧИ ПАЙВАНДТАГЛАРДАГИ МЕВАЛИ БОҒЛАР

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
КУЧСИЗ ЎСУВЧИ ПАЙВАНДТАГЛАРДАГИ МЕВАЛИ БОҒЛАР


С.Б.Нуриддинов, М.А.Николаева, Р.Ғ.Тўраматов, Ж.Н.Файзиев, Х.А.Адилов
Тошкент давлат аграр унверситети


Бизнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини, шу жумладан мевачиликни янада жадаллаштириш дастури амалга оширилмоқда. Жадаллаштириш дастурининг вазифаси маҳсулот бирлигига энг кам меҳнат ва маблағ сарфлаган ҳолда боғнинг ҳар бир гектаридан максимал мева ҳосили олишдан иборатдир. Бу эса қуйидаги қатор тадбирлар орқали ҳал этилади: ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллашган шаклларини татбиқ этиш, уни ихтисослаштириш ва фермер хўжаликлари ҳамда агросаноат итеграциясида жам қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш (шу жумладан меваларни териб олиш ва уларга товар ишлов бериш жараёнлари), юқори агротехника ва кучсиз ўсувчи пайвандтагларни қўллаш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва бошқа боғларнинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар.
Ҳозирги замонавий мевачиликда кучсиз ўсувчи пайвандтагларда ўстирилган боғлар энг жадал ҳисобланади.
Кучсиз ўсувчи яъни пакана мевали дарахтлар ўлчамининг кичиклиги ва ҳосилга эрта кириши билан ажралиб туради. Табиий пакана ўсимликлар ҳам мавжуд, уларда паканалик - ирсий ҳусусият. Буларга айрим олма (Пепинка Литовская, Туркман олмаси, Чулановка ва б.) ва нок навларини (Вильямс летний, Любимицца Клаппа ва б.), И.В.Мичурин ва бошқа олимлар чиқарган кўпгина навларни (олманинг Шафран-китайка ва Таёжное навлари, олчанинг Плодородная Мичурина нави), шунингдек сўнги йилларда
Ўзбекистонда кенг тарқалган Самарқанд тўнғичи олма навини ҳамда спур типидаги бир қанча олма навларини мисол қилиш мумкин. Навларни кучсиз ўсувчи пайванд-тагларга пайванд қилиб, сунъий пакана ўсимликларни ҳам олиш мумкин.
Дарахтларнинг ўсишини шох-шаббасини тизимли қирқиб туриш, новдаларини эгиш ва қайилтириш, уларни ҳалқалаш, махсус моддалар - ретардантлар пуркаш орқали ҳам секинлаштириш мумкин. Ҳар хил навларни илдиз тизими суст ривожланган пайвандтагларга пайванд қилиш юқоридагилар орасида энг кўп тарқалган усул ҳисобланади.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтларнинг суст ўсиши ва тез ҳосилга кириши аниқ тавсифланмаган. Айрим тадқиқотчилар ҳисоблашадики, кучсиз ўсувчи пайвандтагларнинг пайвандуст билан бириккан жойида ўтказувчи найлар яхши ривожланмайди. Бу эса ўсув даврининг иккинчи ярмида ўсимликларда намлик танқислигини юзага келтиради, новдалар ўсишдан тўхтайди ва ҳосил куртакларининг шаклланиши учун шароит яратилади. Бошқа тадқиқотчилар эса пакана дарахтларда тезда азот ва углеводларнинг нисбати гул куртаклари шаклланиши учун талаб этиладиган даражага етади деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, пакана дарахтларда углеводларнинг минерал озуқа элементларига нисбатан устунлиги эрта бошланади ва бундай дарахтлар узоқ яшамайди.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтлар қатор ижобий томонларга эга. уларнинг энг асосийларини таъкидлаб ўтамиз.
Бундай пайвандтаглардаги олма дарахтларининг ўлчами кучли ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтларга нисбатан икки марта кичик, танасининг йўғонлиги эса икки ярим баробар ингичка бўлади. Ярим пакана пайвандтаглардаги дарахтлар эса ўлчами бўйича кучли ўсувчи ва пакана дарахтлар орасида оралиқ ўрин эгаллайди.
Дарахтларнинг кичик ўлчамда бўлиши шох-шаббасини қирқиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши препаратларни пуркаш, ҳосилии териб олиш каби ишларни анча енгиллаштиради. Ҳосилни йиғиб олишда мева терувчи мосламалар ва йирик нарвонларга эҳтиёж бўлмайди. Демак, ҳосилни йиғиб олишда меҳнат унумдорлиги ҳам бир ярим-икки, айрим ҳолларда ҳатто уч-тўрт мартагача ортади. Бироқ дарахтлар орасидаги масофа яқин бўлганлиги сабабли бундай боғларда тупроққа механизация воситасида ишлов бериш бирмунча қийинлашади.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги мевали ўсимликлар кучли ўсувчи дарахтларга нисбатан икки-тўрт йил эртароқ ҳосилга киради. Бу уларнинг муҳим биологик ҳусусияти ва қимматли хўжалик белгисидир.
Кучсиз ўсувчи дарахтларнинг ҳосилдорлиги кучли ўсувчи дарахтларга нисбатан пастдир. Аммо майдон бирлигида уларнинг анча зич жойлаштирилиши туфайли, ялпи ҳосилдорлик оддий боғлардагига нисбатан икки баробар ортиб кетади.
Кузатувларда аниқланишича, дусен ва парадизкада ўстирилган республикамизнинг кўпгина боғларида ҳос,илдорлик 17,7 т/га бўлган бўлса, кучли ўсувчи пайвандтагларда бу кўрсаткич 8,8 т/га, яъни икки баробарга кам бўлган. Агар олма ҳосилини ўртача 8-10 йил учун ҳисобласак, у ҳолда мазкур кўрсаткич йилига пакана пайвандтагларда (парадизка) 220-240, ярим паканаларда 150-165 ва кучли ўсувчиларда 72-80 ц/га ни ташкил этади. Айрим йиларда парадизкадаги ҳосил 600-750 ва ҳатто 1000 ц/га гача етади.
Кучиз ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтларда солкашлик кам кузатилади. Бу, кўриниб турганидек, ўсиш жаранларининг эрта тугаши, новдалар баргларда сувнингш камайиши ва уларнинг кечи кузгача ишлаши билан боғлиқ. Ҳар йили ҳосил бериши бўйича парадизка ва дусенга пайванд қилинган дарахтларда фарқланиш кузатилади.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтларнинг ўртача умри кучли ўсувчиларга нисбатан камдир. Пакана пайандтаглардаги боғлардан 18-20, ярим паканаларда 20-25 ва кучли ўсувчи боғлардан 30-35 йил фойдаланиш мумкин.
Пакана пайвандтаглардаги дарахтларнинг қишга чидамлилиги юқори, чунки уларда ўсиш эрта тўхтайди ва улар қишки тиним учун кучли ўсувчиларга нисбатан анча кўпроқ озуқа элементлари тўплашади. Бундай ўсимликлар шўрга ҳам яхши чидайди ва сизот сувлари юза жойлашишини ҳам яхши ўтказа олади, негаки уларнинг илдиз тизими анча юза жойлашади.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги меваларнинг сифати, қоидага биноан, анча юқори: уларнинг ўртча вазни ва бир текислиги ортади, товар сифати ҳам юқори, уларда қанд кўп тўпланади ва ранги ҳам чиройли бўлади. Бундай пайвандтагларда мевалар сифатининг юқори бўлиши кўпгина сабаблар билан тушунтирилади. Меваларининг йирик бўлиши шунга боғлиқки, уларда барг юзаси ва скелет қисмлар ўртасидаги нисбат мақбул бўлиб, уларда озуқа моддаларнинг ҳаракатланиш йўли ҳам анча қисқадир. Таъм сифатининг юқорилиги, қанднинг кўп тўпланиши ва рангининг чиройли бўлиши - шох-шаббаси кичик бўлганлиги туфайли меваларга ёруғликнинг яхши тушиши натижасидир. Дарахтларнинг қалин экилиши ва шамол кучининг сусайиши сабабли меваларнинг тўкилиш ҳам камаяди.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги меваларнинг таннархи кучли ўсувчилардагига нисбатан икки-уч марта камдир. Бундай боғларни барпо этишга кетган ҳаражатлар боғ ҳаётининг 7-8 йили тўлиқ қопланади, кучли ўсувчи пайвандтагларда эса бирмунча кечроқ. Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги боғларнинг даромадлилиги ҳам оддий боғлардагига нисбатан икки баробар юқоридир.
Кам умр кўришни олимлар кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги дарахтларнинг камчилиги деб ҳисоблашади. Аммо бу нотўғри нуқтаи назардир, чунки бундай боғлардан 18-20 йил фойдаланилсада, ушбу давр мобайнида кучли ўсувчи боғларнинг 30-35 йилдаги берадиган миқдорига тенг ялпи ҳосил йиғиб олинади. Бундан ташқари пакана дарахтлар эски эскиларини тез алмаштириш имконини беради.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги боғларнинг камчилиги экиш материалини етказиб беришнинг қийинлигидадир. Чунки улар майдон бирлигида кучли ўсувчиларга нисбатан икки марта кўпроқ кўчат экилишини талаб этади. Бундай пайвандтаглар пархиш билан кўпайтирилади ва бу анча оғир меҳнатдир.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги боғларнинг энг асосий камчилиги - улар илдиз тизимининг совуққа чидамсизлиги, айрим навлар билан яхши бирикиб кетмаслиги ва тупроқ шароитларига юқори талабчанлигидир. Уларнинг мевалари кучли ўсувчи дарахтларнинг меваларига нисбатан камроқ сақланади.
Умуман олганда кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги боғларнинг камчилиги ва афзалликларини таҳлил қилиб хулоса қилиш мумкинки, бундай боғлар етарлича қимматга эга ва уларни барпо этиш ўзини оқлайди.
Аннотация. Мақолада кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги мева дарахтлар ўлчамининг кичиклиги ва эрта ҳосилга кириши, ялпи ҳосилдорлик юқори бўлиши, қишга ва шўрга чидамлилиги, мевасини сифати яхши, олинадиган даромад юқори бўлиши ҳамда кўчат етиштиришда кўп харажат сарфланиши, илдизи совуққа чидамсизлиги, кам умр кўриши ва мевалари кам сақланиш, бўйича маълумотлар келтирилган.
Умуман олганда кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги богларнинг камчилиги ва афзалликларини таҳлил қилиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, бундай боғлар етарлича қимматга эга ва уларни барпо қилиш ўзини оқлайди.
КУЧСИЗ ЎСУВЧИ ПАЙВАНДТАКЛАРДА МЕВАЛИ БОҒЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ
ҚИСҚАЧА ТАРИХИ
Ж.Н.Файзиев, Х.И.Хасанова, А.Н. Маликов Тошкент давлат аграр университети
Паст ва ярим паст бўйли олманинг пайвандтаклари Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган. Бу ердан улар Ғарбий Европа мамлакатларига олиб кетилган. Улар тўғрисида маълумотлар Францияда XV асрдаёқ маълум бўлган. XVII асрга келиб паст бўйли пайвандтакларга пайванд қилинган олма боғлари бу ерда кенг тарқалган эди. XVIII аср бошида кучсиз ўсувчи пайвандтакли боғлар бошқа мамлакатга кириб борди, бутун Европа бўйича тарқалди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) бундай боғлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ташкил қилина бошлаган. Илк бор Қримда, кейинчалик эса Украинанинг бир қатор районларида ташкил қилинган.
Россия давлатида паст бўйли ва кучсиз ўсувчи пайвандтаклардан фойдаланиши ва мевали дарахтларни кенг тарқалишида И.В. Мичурин катта хисса қўшган. У тез пишадиган, паст бўйли навларни, шунингдек оддий навларни паст бўйли навларга пайванд қилган. Шу асосда асосий мева турлари учун паст бўйли пайвандтаклар селекциясига асос солинди.
XIX асрнинг охирларидан бошлаб, паст бўйли дарахтлар нафақат алоҳида майдонларда экишдан ташқари кучли ўсувчи тур ва навли мевали дарахтлар қаторлари ораларига зичлантирувчи сифатида экила бошлади. 1930 йилгача паст бўйли пайвандтаклардаги мевали боғлар тўғрисидаги маълумотлар кам берилган. Кейинчалик эса ушбу йўналишда кучсиз пайвандтакларда кўчат етиштириш, экиш ва бундай боғларни парвариш қилиш, бу пайвандтакларни кўпайтириш бўйича бир қатор илмий тадқиқот ишлари пайдо бўлди.
1940 йилдан бошлаб В.И. Будаговский (Мичуринскда) ва А.Ф. Марголин (Қримда) режали асосида кучсиз ўсувчи пайвандтаклар бўйича иш олиб борганлар. 1958 йилдан бошлаб мевали дарахтларни паст бўйли пайвантакларида етиштириш бўйича бир қанча илмий тадқиқот текширув институтлари ва тажриба станциялари шуғуллана бшлади. Ҳозирги вақтда бу пайвандтаклар кенг миқёсда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) айниқса жанубида кенг фойдаланилмоқда. Охирги йилларда Россия давлатининг ўрта ҳудудларида қўлланила бошлади.
Академик Р.Р. Шредер Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, кучсиз пайвандтаклардаги боғларни ривожлантиришнинг тарғиботчиси ва фаол иштирокчиси бўлган эди. 1909 йили Тошкент яқинидаги қишлоқ хўжалик тажриба станциясида кучсиз ўсувчи пайвандтаклардаги олма ва нокнинг 2 га боғини барпо қилди.
Тошкент атрофидаги боғдорчилик хўжалигида 1905 йилда Қримдан олиб келтирилган олма ва нокларнинг кучсиз ўсувчи пайвандтакларда катта майдонларда ва кучли ўсувчи турларининг қатор ораларига зичлантирувчи сифатида экилди. Улар юқори сифатли ҳосил берди. Аммо 1954 йилга келиб ушбу боғлар эрта кузги совуқлардан нобуд бўлди. Охирги йилларда олма ва нок учун кучсиз ўсувчи пайвандтакда боғзорларни яратиш Ўзбекистонда кенг ёйилган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги тажрибалар шуни кўрсатадики, кучсиз ўсувчи пайвандтакларидаги олма боғлар, сифатли маҳсулот беради, -дусен пайвандтагида 30 йилдан 40 йилгача, парадизкада 20-25 йил. Беҳига пайванд қилинган нок боғлари 20-25 йил сифатли маҳсулот берган. Кучсиз ўсувчи пайвандтакларда олхўри, олча, ўрик ва шафтоли кам етиштирилади. Ҳозирги вақтда кучсиз ўсувчи пайвандтакли олма ва нок боғларидан ишлаб чиқаришда фойдаланиш муддатлари 20-30 йилгача қисқартирилган Ўзбекистон Республикасида кучсиз ўсувчи пайвандтакларда боғлар барпо қилиш бўйича 1961 йилда қарор қабул қилинган эди.
Европанинг шарқий қисмларидаги, давлатларда ер майдонларининг чегараланганлиги сабабли кучсиз ўсувчи пайвандтакларда боғлар барпо қилиш катта хўжалик аҳамиятига эга. Бу кучсиз ўсувчи пайвандтакларида боғ барпо қилиш тажриба ишлари Чехия, Словакия, Болгария, Руминия, Венгрия, Германияда олиб борилмоқда. Бундай боғлардан 30-40 т/га ҳосил олинган.
Англия, Франция, Италия, Голландия, Бельгия, Испанияда 75-80% га яқин уруғли боғлар кучсиз ўсувчи пайвандтакларда барпо қилинган. Скандивания давлатларида ҳам кенг тарқалган.
АҚШ да кучсиз ўсувчи пайвандтакларларда меваларни етиштириш кам тарқалган, шунга қарамасдан мева етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Мевали боғлар майдони қисқариб бормоқда, ялпи маҳсулот етиштириш эса кўпаймоқда. Бу юқори сифатли агротехника ва навларни танлаш, шунингдек охирги йилларда кучсиз ўсувчи пайвандтакларида Спур типидаги навларнинг тарқалиши ҳисобига юзага келмоқда. Давлатларда керагидан кўп миқдорда ҳосил етиштириш кучсиз ўсувчи пайвандтакларни қўлланганлиги ҳисобга олинган.
АҚШда охирги йилларда уруғли мева боғларнинг 50% гача ҳосили кучсиз ўсувчи пайвандтаклардан барпо қилинган боғлардан олинмоқда.
Канадада ҳам ушбу турда боғлар кенг ишлаб чиқариш аҳамиятига эга эмас. Австралияда кучсиз ўсувчи пайвндтаклар кенг тарқалди. Лотин Америка давлатларида ҳам ушбу пайвандтакда боғларни кенгайтириш ишлари бошланган.
Аннотация. Мақолада олма ва нокни кучсиз ўсувчи пайвандтакларнинг ватани, уларни тарқалиши, пайвандтакларни мевали боглар ҳосилини оширишга таъсири интенсив боғ барпо этишда фойдаланиш ҳамда уларнинг ривожланиш тарихи қисқача баён қилинган.
Адабиётлар
  1. Будаговский В.И. Культура слаборослмх плодовмх деревьев. М.: Колос, 1976-302 с.
  2. Марголин А. Подвои для карликовой яблоки и груши. Крммиздат. 1959.
  3. Трусевич Г.В. Подвои плодовмх пород. -М.: Колос 1974. 492 с
  4. Трусевич Г.В. Интенсивное садоводство. -М.: Россельхозиздат, 1978 -203 с
  5. Рмбаков А.А. Плодоводство Узбекистана. Ташкент, «Ўқитувчи». 1972.

скачать dle 11.3

14-05-2018, 14:13 85 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив