» » » ОНА КЎЧАТЗОР ШАРОИТИДА ОЛМАНИНГ КУЧСИЗ ИСТИҚБОЛЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРНИ ТАНЛАШ

ОНА КЎЧАТЗОР ШАРОИТИДА ОЛМАНИНГ КУЧСИЗ ИСТИҚБОЛЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРНИ ТАНЛАШ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ОНА КЎЧАТЗОР ШАРОИТИДА ОЛМАНИНГ КУЧСИЗ ИСТИҚБОЛЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРНИ
ТАНЛАШ


А.Давлатов, К.Шайманов
Тошкент давлат аграр университети


МДҲ нинг барча ҳудудларидаги боғларда ҳосилдорликни оширишда кучсиз ўсувчи пайвандтаглар кенг қўлланилмоқда, айниқса Молдавия ва Шимолий Кавказда, Ғарбий Европадаги кўпчилик олма боғлари кучсиз пайвандтагларда барпо қилинган.
Ўзбекистонда бундай боғлар 10 минг га майдонни ташкил этади. Шунингдек бу боғлар кўп ютуқларга эгадир, шунинг учун келгусида уларни янада ривожлантириш вазифаси турибди.
Республикамизда олманинг кучсиз ўсувчи пайвандтаглардан 2 хили М 9 (паст бўйли) ва М 2 (ярим паст бўйли) турлари мавжуд. Пайвандтагларнинг катта гуруҳлари мавжудки, уларни баъзи турлари бошқа Республикаларда, МДҲ давлатларининг вилоятларида ўрганиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
ТошДАУ ўқув-тажриба хўжалигининг, она кўчатзор шароитида олмани 10 та кучсиз ўсувчи пайвандтагларидан энг истиқболли хиллари ишлаб чиқариш учун танлаш йўналишида ўтган беш йил давомида илмий тадқиқотлар олиб борилди.
Бу вазифани тезлаштириш ва осонлаштириш учун, биз она кўчатзор шароитидаги 5-6 ёшли пайвандтагларни катта гуруҳларини ўсиши ва ривожланиш ҳусусиятларини кузатдик. Тадқиқотлар натижасида айрим пайвандтагларнинг асосий биологик ҳусусиятлари аниқланди.
Тошкент вилоятининг бўз тупроқли суғориладиган ва унумдор, ерларида узоқ ўсув даври ва етарлича иссиқ бўлиши, тупроқ иқлим шароитидаги синалаётган барча 10 хил кучсиз ўсувчи пайвандтагларнинг нисбатан интенсив ўсишини кўрсатди. Кучсиз ўсувчи 5-6 ёшдаги пайвандтагларни туплар бандлиги қуйидаги маълумотлар бўйича характерланади: ММ 101, ММ 102, ММ 104 ва ММ 111 беш тури энг кучли ўсадиган туплар баландлиги 70 - 120 см; назорат (сиверс олмаси) дан 52 % юқори; ММ 106, ММ 109, М 2; турлари нисбатан кучли ўсувчи туплар баландлиги 50-70 см назоратдан 7-15 % юқори бўлади. Энг кучсиз ўсувчи М 8 ва М 9 пайвандтаглари ҳисобланади, бунда туплар баландлиги назоратга нисбатан 60-62 % кам бўлади.
Кучсиз ўсувчи пайвандтаглар новдаларини чиқариш миқдори бўйича 2 гуруҳга таълуқли бўлиши мумкин:
А) Моллинг-Мертон коллекциясидаги 4 та ММ 102, ММ 104, ММ 105 ва ММ 106 хили кўп миқдори новдалар чиқариш қобилиятига эга: бу гуруҳ пайвандтаглар новдалар чиқариш миқдори бўйича, кўрсатгичдан 30-35 % юқори бўлиши кўрсатилди.
Б) 3 та М 2; М 8 ва М 9 хиллардаги пайвандтаглар кучсиз новда чиқариш қобилиятига эга.
Моллинг - Мертон коллекциясидаги пайвандтаг хилларини ўртача новдаларнинг йиллик ўсиши, ўзининг кўпчилик кўрсаткичларига мос равишда Ист-Моллинг селекциясидан юқори улар шартли кучли ўсувчи ҳисобланади.
Барглар юзасининг умумий майдони бўйича синалаётган 10 та пайвандтаглардан 4 хили (М 2; ММ 104; ММ 105 ва ММ 111) назоратдан юқори, қолган 6 хили (М 8; М 9; ММ 102 ; ММ 106; ММ 109 ва ММ 110) ундан паст.
Энг кўп фотосинтез интенсивлиги ўрганилган кучсиз ўсувчи пайвандтаглардан 4 та хили (М 2, М 9, ММ 102 ва ММ 106) да назоратга нисбатан тенг ёки улардан юқори, 3 хилида (ММ 104, ММ 105 ва М 8) ундан пастроқда бўлади.
Транспирация интенсивлиги 6 хилидаги кучсиз ўсувчи пайвандтагларда назоратга нисбатан тенг ёки 15-17 % юқори, пайвандтаглар М 9, ММ 111 назоартга нисбатан 1ғ0-12 % паст бўлади.
Кучсиз ўсувчи 10 та пайвандтагларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида, Ўзбекистоннинг суғориладиган зоналари учун энг истиқболли қуйидаги олтита хили М 2, М 9, ММ 102, ММ 105, ММ 106, ММ 111; қаттиқ совуқ бўладиган районлар учун тўрт хили М 2; М 9; ММ 104; ММ 109 пайвандтаглар, кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқли ерлар учун М 9 пайвандтагини суғоришдаги бўз тупроқлар ва ерлар учун экишни тавсия этиш мумкин.
Аннотация. Мақолада она кўчатзор шароитида олманинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларини ўрганилиб, энг истиқболли М 2, М 9, ММ 102, ММ 105 , ММ 106, ММ 6; танлаб олинганлиги тўгрисида маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар
  1. Калиснико В.А., Агафонов Н.В ид. Плодоводство-Москва, Колос 1979.
  2. Кудровец Р.П., Плодовмй Питомник Москва, Колос 1978.
  3. М.М.Мирзаев., М.К.Собиров. Богдорчилик, Тошкент Мехнат 1987.
  4. Рмбаков А.А.., Остраухова С.А. Плодоводство Узбекистана Ташкент Укитувчи 1972.

скачать dle 11.3

14-05-2018, 14:17 98 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив