» » » ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ОЛМАНИ ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИ ЎСИШ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ОЛМАНИ ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИ ЎСИШ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ОЛМАНИ ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИ ЎСИШ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ


Х.Х.Усмонова, Б.Х.Ғуломов
Тошкент давлат аграр университети .


Республикамизда жорий йилда жуда куп катта майдонларда янги боғ ва токзорлар барпо этилди.Эски боғ-токзорлар қайта таьмирланди . Ана шу боғ-токзорларни тўлиқ кўкартириб олиш асосий вазифаларимиздан биридир. Янги боғлар ташкил этишда интенсив,тез ҳосилга кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари экилишига алоҳида эътибор каратилмокда. Жорий йилда республикамизда 2.4 минг гектар майдонда интенсив боғлар ташкил этилди. Интенсив боғларни афзаллиги бу дарахтларниниг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш қулай (ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш, дори сепиш ва мевани териш). Бундай боғларда танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасини сифати юқори бўлади. Мевасини теришда ҳам анча қулайликлар бор, айниқса симбағазларга олинган боғларда нарвон ишлатилмасдан ҳосил терилади, бунда иш унумли, юқори бўлиши билан бирга терилган маҳсулотнинг товар сифати ҳам юқори бўлиб, нобуд бўладиган мевалар сони камаяди. Интенсив боғларнинг ҳосилдорлиги юқорилигини таьминлашда, тупроқни доим озиклантириб туриш зарур. Бунинг учун хар йили 30-40 т. чиринди, 140-260- кг/га азот соф ходла, 120-150 кг/га фосфор соф холда ва 60-70 кг/га калий соф холда солиб турилади. Ушбу агротехник жараёнлар ўз вақтида ўтказилса ҳар бир гектар майдондан 4-5 йили 50- 60 т. ҳосил олишга эришилади. Маьлумки, бизнинг иқлим шароитимизда пакана пайвандтагларга уланган кўчатларнинг турлари ва навларига қараб, парвариш ишларини олиб боришлари талаб этилади.
Илмий ишда 6х4 ва 7х5 экиш схемаларини олмани қуйидаги навларига таъсири ўрганилмоқда булар: Боравинка Ташкентская, Голден Делишес, Джонатан, Старкримсон, Первенец Самарканда, Ренет Симиренко.
Шунинг учун сохага замонавий илғор технологиялларини жорий этиш учун янги типдаги паст ва ўрта бўйли пайвандтагларда боғлар барпо этиш лозим . Буларни амалга ошириш учун ҳозирги кунда мевали дарахтларни пайвандтагларини ҳамда навларини тўғри танлаш учун етиштириш технологияларини такомиллаштириш ва сифатли маҳсулот олиб юқори ҳосилдорликка эришиш шу кунинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Шунинг учун олмани ўрта бўйли пайвандтагларида экиш схемаларини ҳар хил навларига таьсири ўрганилиб уларни етиштириш технологиясини такомиллаштириб, улардан юқори ҳосил берувчи навларини танлаб энг қулай экиш схемалари маьлумотлари асосида фермер хўжаликларига олинган натижалар асосида тақдим этилади. Бу мавзунинг янгилиги шундаки олмани ўрта бўйли ММ106 пайвандтларида ўстириладиган навларда ҳар хил экиш схемалари таъсирини ўрганиб уларни ичидан юқори ҳосил берувчи энг сифатли маҳсулот берувчи ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлари танланиб ишлаб чикаришга жорий этилади.
Аннотация. Маколада мевачилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида интенсив типдаги боглар барпо қилишда уларга мос келадиган экиш схемаларини танлаб уларни ишлаб чикаришда синаб кўриб, шу йўл билан мевачиликни хозирги замон технологияларини жорий этишда энг юқори кўрсатгичга эга бўлган схемасини афзаллиги ёритилган.
Адабиётлар
  1. А.А.Рибаков,С.А.Остроухова. "Ўзбекистон мевачилиги" 1987 йил
  2. Р.Р.Шредер номли Богдорчилик ,Узумчилик , ва виночилик илмий-текшириш институти. «Интенсив боғлар ташкил этиш техналогияси тавсияномаси» Тошкент.2011йил.

скачать dle 11.3

14-05-2018, 14:39 121 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив