» » » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДАГИ ИМТИЁЗЛАРИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДАГИ ИМТИЁЗЛАРИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДАГИ ИМТИЁЗЛАРИ


Д.Н.Саидова, А.У.Абдурахимов
 ТошДАУ


Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларга янада кенг йўл очиб бериш, бу борада янги имтиёз ва имкониятларни туғдириш, қисқача айтганда, қишлоқда пайдо бўлаётган мулкий муносабатларни, янги ўрта синф вакиллари-мулкдорлар, тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоялаш бугунги кунда энг катта аҳамиятга эга[1]. Мамлакатимизда фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда, давлатимиз томонидан уларга имтиёз, яъни солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман ва вақтинча озод қилиш шакли. ва преференциялар, яъни иқтисодиётни мақсадга мувофиқ ривожлантириш ва тартибга солишда айрим соҳа ва тармоқлар, корхона ва ишлаб чиқариш турларига нисбатан берилувчи имтиёз, афзаллик ва устуворликлар. берилмоқда. Бу имтиёзларни фермер хўжалигини ташкил этиш ва улар томонидан хўжаликни юритишда кўмаклашиш тарзидаги имтиёзлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, кредит ва лизинг имтиёзлари, фаолиятни текширишни чеклаш орқали бериладиган имтиёзлар каби турларга бўлиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1989-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланаётган ва ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан кўп бўлмаган фермер хўжаликлари кичик корхоналар бўлиб ҳисобланадилар ва уларга амалдаги қонунчилик билан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференциялар татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 282-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштириаётган ерлар, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан 5 йил мобайнида, мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, ишлар бошлангандан эътиборан 5 йил муддатга, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун фойдаланишидан қатъий назар уч йил муддатга ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжи учун пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда Молия ҳузуридаги жамғарма томонидан йиллик 3 фоизли имтиёзли кредитлар билан таъминланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан 2008 йилдан бошлаб унумдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш жорий қилиниб, ушбу қарорга асосан 2009 йилда бонитет бали 60 дан паст бўлган ерларда пахта етиштирган хўжаликларга давлат бюджетидан республика бўйича 180 миллиард сўм молиявий ёрдам ажратилди. Бошланғич капитални шакллантириш учун кредитлар олгандан кейин ўзининг бизнес-режасини маблағ билан таъминлашга кредит олиш юзасидан ўзларига хизмат кўрсатувчи банка мурожаат қилишга ҳақлидир. Тижорат банклари кредитларни фермерларга шартнома асосида 3 йилгача муддатга беради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар камида 2 йил муддатга, инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга фермер хўжаликларига берилади. Шу билан бирга 2008 йил 1 январдан бошлаб фермер хўжаликларига техника воситаларини лизинга бериш муддати 7 йилдан 10 йилгача узайтирилган. Бунинг учун техника бошланғич нархининг 15 фоизини тўлаб, қолган 85 фоизини 10 йил муддат ичида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг фермер хўжаликлари 10 йил муддатгача) тўлаши мумкин. Бунда фермер техниканинг 85 фоиз қийматига «Ўзагросуғурта» компанияси билан суғурта шартномасини тузади. Суғурта мукофотларини ҳисоблаш учун суғурта тарифи (ставкаси) миқдори техниканинг 85 фоиз қийматидан бир йилга 0,5 фоизни ташкил қилади.
Фермер хўжаликлари томонидан «Ўзэкспомарказ»да бўладиган минитехнологиялар кўргазма-савдолари орқали хорижий техника ва технологиялари харид қилинганда, бу товарлар учун белгиланган қўшимча қиймат солиғи ва божхона бож тўловлари (божхонада расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно) тўланмайди.
Фермер хўжаликлари молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади, янги ташкил этилган фермер хўжаликларида эса давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан, икки йил мобайнида режали текширувлар ўтказилиши мумкин эмас.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, давлат томонидан фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар уларнинг барқарор ривожланиши ва даромадларинингошишига, қишлоқда янги иш ўринларининг кўпайишига, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А.. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш-бизнинг олий мақсадимиз. «Халқ сўзи», 2008 йил 6 декабрь.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1989-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармони
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори.
[1]  И.А.Каримов. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш-бизнинг олий мақсадимиз. «Халқ сўзи», 2008 йил 6 декабрь.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:19 368 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив