» » » ЭРТАГИ КАРТОШКАНИ ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ЭКИШ СХЕМАСИ ВА ОЗИҚЛАНИШ МАЙДОНИНИ ТАЪСИРИ

ЭРТАГИ КАРТОШКАНИ ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ЭКИШ СХЕМАСИ ВА ОЗИҚЛАНИШ МАЙДОНИНИ ТАЪСИРИ

Muallif(lar): О.Қодирхўжаев, Д.М.Якубова, Г.Абдуллаева
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




ЭРТАГИ КАРТОШКАНИ ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ЭКИШ СХЕМАСИ ВА ОЗИҚЛАНИШ МАЙДОНИНИ ТАЪСИРИ


О.Қодирхўжаев, Д.М.Якубова, Г.Абдуллаева
Тошкент давлат аграр университети



Мақолада картошкани озиқ-овқат сифатида ҳамда шифобахшлик хусусиятлари тўгрисида маълумот берилган. Шу билан бирга картошка нав-намуналарини ўсиши ва ривожланишига озиқланиш майдонини таъсири тўгрисида маълумотлар келтирилган.
Картошка кичик ва катта озиқланиш майдонига экилганида 10 % ва 75 % ниҳолларни ҳосил бўлиш тезлигига таъсир этмаслиги, аммо ниҳолларни ўсув даврида нобуд бўлишини кўп ёки кам бўлишига озиқланиш майдони-қатордаги ўсимликлар орасидаги масофани кичик ёки катта бўлишлиги уларни яшовчанлигига таъсир этишлиги баён этилган.
Республика шароитида картошкани айрим касалликларининг: баргларни буралиши, бурушган мозаика ва йўл-йўл мозаика билан кучлЫи ёки кучсиз зарарланишига экиш схемасини таъсири баён этилган. Экиш схемасини ҳар тупдан ва гектардан олинадиган ҳосилга ижобий ёки салбий таъсир этиши ёритилган.озиқланиш майдонини товарбоп тугунаклар миқдори ва уни вазнига ижобий таъсири асослаб берилган.
Калит сўзлар: товарбоп тугунак, экиш схемаси, озиқланиш майдони, уруглик, барг поя, айниш касалликлари, ҳосил.
Кириш. Картошка халқ хўжалигида нафақат озиқ-овқат сифатида катта аҳамиятга эга, балки у шифобахшлик хусусиятига ҳам эга бўлган экиндир. Уни туганаги таркибида Д.Менделеев даврий жадвалининг 26 элементи борлиги аниқланган.
Картошка тугунагидан тайёрланган шарбат шамоллаш, хавфли шишларни, спазмали касалликни олдини олиш ва заҳар ҳайдашда қўлланилади.
Бу қимматбаҳо ўсимликдан олинадиган ялпи ҳосилни кўпайтириш заҳираларидан бири, уни озиқланиш майдони-экиш схемасини тўғри танлашдир. Бу тўғрисида Д.Т.Абдукаримов (1997), В.И.Зуев ва бошқалар (2016) қуйидаги фикрларни баён этганлар.
Эртаги картошка юқори ва сифатли ҳосил олишда уни экиш қалинлиги ва озиқланиш майдонини экиладиган навнинг серпалак-кампалак ва ҳар бир туп ҳосил қиладиган тугунаклар сони ва шу билан бирга қўлланиладиган машина ва механизмлар параметрлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак, деб таъкидлаганлар.
Сўнгги йилларда картошка етиштирилаётган майдоннинг (80300 га) 90-95 % да чет эл навлари етиштирилмоқда. Аммо, бу навлар эрта муддатда етиштирилса қандай озиқланиш майдонига экилиши тўғрисида адабиётларда маълумотлар етарли даражада эмас.
Озиқланиш майдонини эртаги картошка ҳосилдорлигига таъсир этиш ёки этмаслигини аниқлаш картошкачиликнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ушбу масалани ўрганиш мақсадида картошканинг Аладин навини эрта муддатда экиб тажриба ўтказилди.
Материал ва услублар. Қўйилган мақсадни бажариш учун тажрибалар 2015 йил эрта баҳорда Тошкент давлат аграр университети тажриба станцияси шароитида Голландиянинг ўртаги-эртаги Аладин навининг вазни 60-70 г бўлган уруғлик туганакларини 0,14; 0,175; 0,21 (наз); 0,245 ва 0,28 см2 озиқланиш майдонига 4 мартда экиб синалди. Дала тажрибалари тўрт такрорланишли бўлиб, ҳар такрорланишда ҳисобга олинадиган ўсимликлар жойлаштирилган майдонча юзаси 28 м2 жами майдон юзаси 140 м2 ни ташкил этди.
Тажриба майдончасида режага мувофиқ фенологик, биометрик ва бошқа кузатувлар ўтказилди. Тажрибани ўтказишда Б.Д.Доспехов (1986) усулидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари. Кузатувлардан маълум бўлишича эрта муддатда картошка 0,14; 0,175; 021; 0245 ва 0,28 м2 озиқланиш майдонига экилса ниҳолларни биринчи (10%) ва қийғос (75%) ҳосил бўлиш муддатига сезиларли даражада таъсир этмади. Аммо, хато миқдорини турлича бўлишлиги аниқланди, 1 -жадвал.
Синалган озиқланиш майдонлари картошкани ниҳол ҳосил қилиши жадаллигига таъсир этмади, аммо ниҳолларни яшовчанлигига ўз таъсирини ўтказди. Яъни, тажрибанинг биринчи вариантида ниҳоллар тўлиқ (75%) ҳосил бўлганидан сўнг хато миқдори 3,2% ни ташкил этди, аммо ҳосилни йиғиш олдидан бу кўрсатгич 6,7% га кўпайиб жами хато миқдори 9,9% ни ташкил этди. Бу вариантнинг ниҳолларини ўсув даврида нобуд бўлиши назорат озиқланиш майдонида (0,21 м2 ) ўсаётган ниҳолларни нобуд бўлишидан 3,5% га юқори бўлишлиги аниқланди.
Бунга сабаб озиқланиш майдонидаги озиқ моддалар, сув ва ёруғликнинг етишмаслигидан бўлса керак. Озиқланиш майдони юзасини катталашиб боргани сари ниҳолларни ўсув даврида нобуд бўлиши камайиб боришлиги аниқланди. 0,175 м2 озиқланиш майдонида ўсган картошка ниҳолларининг 3,2 фоизини, тўртинчи ва бешинчи вариант ниҳолларининг ўсув даврида нобуд бўлиши эса 2,1; 2,5 фоиз бўлиб, назорат озиқланиш майдонида ўсган ниҳолларнинг нобуд бўлишидан 2,2 ва 1,8 % кам бўлишлиги маълум бўлди.
1-жадвал
Озиқланиш майдонини эртаги картошка ниҳолларини ҳосил бўлиши ва хато миқдорига таъсири
Озиқланиш майдони, м2
Гектардаги ўсимлик лар сони, минг дона
Ниҳолларни ҳосил бўлиш жадаллиги, кун
Хато миқдори, %
ўсув даврида нобуд бўлган ўсимликлар
нинг миқдори, %
Гектардаги
ҳақиқий ўсимликлар сони, минг дона
10%
75%
Ниҳоллар тўлиқ ҳосил бўлгандан сўнг
Ҳосил йиғиш олдидан
0,14
71428
22
29
3,2
9,9
6,7
64357
0,175
57142
23
28
2,9
6,1
3,2
53657
0,21
47620
22
28
2,9
6,2
3,3
44668
0,245
40816
24
29
3,1
5,2
2,1
38694
0,28
35714
21
29
2,6
5,1
2,5
33893
Демак, эртаги картошка ниҳолларини ўсув даврида тўлиқ сақланишини таъминлаш учун, уни биологияси талаби даражасидаги озиқланиш майдонига экиш мақсадга мувофиқ бўлар экан.
2-жадвал
Озиқланиш майдонини эртаги картошкани айниш касалликлари билан зарарланишига таъсири
Экиш схемаси,
м2
Касалликлар %
баргларнинг буралиши
бурушган мозаика
йўл-йўл мозаика
жами
0,14
22,8
14,2
9,2
46,2
0,175
11,4
6,2
4,1
21,7
0,21 (наз)
13,9
7,9
5,7
27,5
0,245
10,4
9,8
4,0
24,2
0,28
10,8
8,2
4,0
23,0
Эртаги картошкани озиқланиш майдони, нафақат, хато миқдорига балки, турли хилдаги айниш касалликлари билан турлича зарарланишига ҳам таъсир этди, 2-жадвал.
Эртаги картошка, озиқланиш майдони 0,14 м2 дан 0,28 м2 гача (2-жадвал) катталашгани сари айниш касаллиги билан зарарланган ўсимликлар миқдори камайиб боришлиги аниқланди.
Ўрганилган озиқланиш майдонлари ичида айниш касалликлари турлари билан 0,14 м2 юзада ўсган ниҳоллар энг кўп (46,2 %) зарарланди. Бу вариант ниҳолларнинг айниш касалликлари билан зарарланиш даражаси назорат озиқланиш майдонида ўсган ўсимликларнинг зарарланишидан 18,7 % га кўп бўлишлиги аниқланди. Тажрибанинг иккинчи варианти ниҳоллари турли хилдаги касалликлар билан кам (21,7%) зарарланиши жиҳатидан нафақат, назорат вариант ўсимликларидан, балки 0,245 м2 ва 0,28 м2 озиқланиш майдонида ўсган ниҳоллардан ҳам паст кўрсатгичли бўлди.
Шуни таъкидлаш керакки, эрта муддатдаги картошка қандай озиқланиш майдонига экилишидан қатъий назар у айниш касаллигининг баргларни буралиш тури билан кўпроқ зарарланар экан.
Демак, эрта муддатда картошка 0,175 м2 озиқланиш майдонига экилса, у нисбатан айниш касаллиги 6илан кам зарарланар экан.
Ўрганилган озиқланиш майдонлари ҳар бир тупда ва гектарда шаклланадиган ҳосил миқдори ва уни сифатига ҳам ўз таъсирини ўтказди, 3 -жадвал.
Озиқланиш майдонини катта ёки кичик бўлиши ҳар тупда шаклланадиган ҳосил миқдорига таъсир этди (3-жадвал). 0,28 м2 озиқланиш майдонига экилган туганаклар назоратга нисбатан 52 г га бошқа озиқланиш майдонида ўсганларга нисбатан эса 304 . 31 г га юқори ҳосил берди. 0,14 м2 озиқланиш майдонида ўсган ниҳоллар назорат вариант ниҳолларидан ҳар тупда 254 г га кам ҳосил беришига сабаб, бизни фикримизча ёруғлик энергиясидан тўлиқ фойдаланмаслиги ҳамда тупроқ тарки6идаги озиқ моддаларни етишмаслигидан 6ўлса керак.
Ўрганилган озиқланиш майдонлари ичида 0,175 м2 юзада ўсган ниҳолларни шакллантирган ялпи (34,4 т/га) ва соф ҳосили (30,7 т/га) юқорилиги жиҳатидан барча вариантларнинг бу кўрсатгичларидан сезиларли даражада юқори бўлишлиги аниқланди. Шу билан бирга ҳосил таркибидаги товарбоп туганаклари миқдори ҳам юқори 6ўлди.
Демак, эртаги картошкадан юқори сифатли ҳосил олиш учун уни 70х25 см (0,175м2) озиқланиш майдонига экиш мақсадга мувофиқ бўлар экан.
3-жадвал
Экиш схемасини эртаги картошка ҳосилдорлиги ва уни сифатига таъсири

Гектардаги
Ҳосил

Ҳосилдаги


ҳақиқий


Соф
товарбоп
Товарбоп
Озиқланиш
u 2
майдони,м
ўсимликлар
1 тупдан,г
1 га дан,т
ҳосил,
тугунаклар
тугунакларнинг
сони, минг дона
т/га
миқдори, %
ўртача вазни, г
0,14
64357
398,8
25,7
21,1
85,8
82,4
0,175
53657
640,3
34,4
30,7
98,2
126,8
0,21 (наз)
44608
652,4
29,1
26,0
97,9
120,1
0,245
38694
671,8
26,0
23,9
98,8
138,9
0,28
33893
702,0
23,8
21,6
99,1
139,6
Хулоса. Аладин типидаги эртапишар нав картошкаларини эрта муддатда 0,175 м2 озиқланиш майдонига экилса, айниш касалликларига нисбатан бардошли, сербарг ва серпоя тупларни ҳосил қилиб, гектарда юқори ва сифатли ҳосилни шакллантиради.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Абдукаримов Д.Т. -Раннмй картофель. Ташкент., 1997 г
  2. В.И.Зуеев ва бошқалар. - Картошкачилик. Тошкент. 2016 й.
скачать dle 11.3

21-10-2017, 15:24 491 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив