» » » ИРСИЙЛАНИШ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ НАСЛЛИ БУҚАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ИРСИЙЛАНИШ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ НАСЛЛИ БУҚАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Nashr ma’lumotlari:  //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ИРСИЙЛАНИШ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ НАСЛЛИ БУҚАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
САМАРАДОРЛИГИ


С.Исамуҳамедов, У.Ходжаев, Б.Юсупов, А.Ҳафизов, З.Маҳаматов, Н.Аманбаева, Ж.Эрназаров
Тошкент давлат аграр университети


Республикамизда қорамолчилик тармоғини барқарор ривожлантириш, юқори маҳсулдор подаларни барпо этиш эвазига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш долзарб аҳамиятга эга.
Қизил зотга мансуб қорамолларни республикамизнинг иссиқ иқлимли ҳудудларида урчитиш учун режалаштирилган сут йўналишидаги зотлардан ҳисобланади. Бу зотга мансуб молларни маҳсулдорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш, пуштдорлик ҳусусиятларини яхшилаш, подани сифат жихатдан яхшилашни жадаллаштириш, тирик вазнни ошириш ва озуқани маҳсулот билан қоплаш даражасини кўпайтириб бориш мақсадида жаҳон генофондига мансуб қариндош зот буқалари билан чатиштириш самарали усуллардан биридир. [1.4]
Олинган авлоднинг сифати подада урчитиш учун фойдаланилган наслли буқанинг қимматли насл ҳусусиятларининг ирсийланиш (препотентлик) даражасига боғлиқ бўлади. Буқанинг ўз ирсий ҳусусиятларини авлодига ўтказиш қобилияти препотентлик дейилади. Бцқаларнинг перпотентлик даражасини ўрганиш кенг миқёсли селекциялашда алоҳида аҳамият касб этади. Чунки буқалар насл қийманининг сифат кўрсаткичлари оралиқ ҳусусиятга эга бўлиб, юқори генетик имкониятларини ўз авлодларига қанчалик тўлиқ ўтказиши билан характерланади. [2.3]
Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда насл учун етиштирилган буқаларни насл сифатини аниқлашда унинг препотентлик даражаси ўрганилиб баҳоланади. Селекция - наслчилик ишларида бу усулдан фойдаланишлик юқори маҳсулдор подаларни барпо этиш жараёнини жадаллаштиради. [2]
Тадқиқотлар мавзуга оид маҳаллий ва хорижий илмий манбааларни ўрганиб таҳлил қилиш ҳамда 2009 - 2011 йиллар давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги "Қиёмов Рўзибобо 1938" фермер хўжалиги наслчилик тоифасидаги чорвачилик фермасидаги қизил зотга мансуб турли зотдорликдаги моллар боқилиб парвариш қилинаётган шароитида ўтказилади. Мазкур фермада асралаётган сигир ва қочириш ёшидаги таналарни уруғлантириш республика "Ўзнаслчилик" корхонасидан олинган қизил зотга мансуб наслли буқалар уруғи билан оталантириш ташкил этилган.
Қизил чўл зотли молларни такомиллаштиришда ва пода сифатини яхшилашни жадаллаштиришда жахон генофондига хос қариндош зот наслли буқаларнинг насл ҳусусиятларини авлоддан - авлодга ўтиш даражаси аниқлаш ва авлодларига таъсири самарадорлигини оширишига эришишдан иборатдир.
Молларнинг тирик вазни муҳим хўжалик фойдали маҳсулдорлик кўрсаткичлардан бири бўлиб, улардан келгусида сут ва гўшт маҳсулотларини олишда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотлар давомида турли зотдорликдаги бузоқларнинг ўсиш ривожланиши ўрганилди. (1 - жадвал)
Тажрибадаги бузоқларнинг тирик вазни, кг
Ёши, ойлар
Гуруҳлар
I
II
III
Туғилганда
29.1+0.37
29.5+0.22
29.3+0.33
3
49.2+2.73
52.6+1.20
53.3+3.38
6
94.2+3.28
104.2+7.34
117.5+0.89
9
175.0+4.27
180.8+3.95
185.0+2.41
12
231.6+2.10
237.5+2.13
241.6+1.66
15
285.6+3.17
295.8+2.39
297.5+3.10
18
339.1+3.97
353.3+2.27
350.0+2.89
1 - жадвал маълумотларидан кўринишича, бузоқларнинг ўсиш ривожланиши туғилгандан 6 ойликкача I - гуруҳга (қизил чўл) нисбатан II - гуруҳдан (англер) 10 %га, III - гуруҳда (қизил ола голштин) эса 24 %га юқори бўлди. Бузоқларнинг 6 - 9 ойлик давридаги тирик вазни I - гуруҳга нисбатан II - гуруҳда 25%ни, III - гуруҳда эса 4.3 %ни ташкил қилди.
Тажрибадаги бузоқларнинг ўсиш ривожланиши ва наслли буқаларнинг авлодларига ирсий ҳусусиятларини ўтказиш даражаси тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мақсадида уларнинг мутлоқ ўсиш ҳамда ўртача кунлик ўсиш кўрсаткичларини ўргандик. (2 - жадвал)
Тажриба _ гуруҳларидаги бузоқларнинг мутлоқ ўсиш кўрсаткичлари, кг
Ёши, ойлар
Гуруҳлар
I
II
III
0 - 3
20.1+3.00
23.1+1.29
24.0+3.33
4 - 6
45.0+5.22
51.6+7.51
64.2+7.34
7 - 9
60.0+3.42
75.0+4.21
87.5+8.33
10 - 12
56.6+3.79
56.7+3.79
58.8+3.26
2 - жадвал маълумотларига кўра, тажриба гуруҳларидаги бузоқларнинг 3 ойгача бўлган ўсиш даврида I - гуруҳга нисбатан II - гуруҳдаги бузоқларнинг тирик вазнини мутлоқ ўсиш кўрсаткичлари 14.9 %га, III - гуруҳда 19.6 %га юқори бўлган.
Хулоса қилиб айтганда, наслли буқаларнинг ирсийланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, олинган авлодларда маҳсулдорлик кўрсаткичларининг юқори бўлиши кузатилади. Бу ҳолат эса буқаларни насл сифатини баҳолашда уларни препотентлик даражасига асосий эътиборни қаратишни тақазо этади.
Аннотация. Қизил чўл зотли молларни такомиллаштиришда ва пода сифатини яхшилашни жадаллаштиришда фермер хўжаликлари шароитида жахон генофондига хос қариндош зот наслли буқаларнинг препотентлигининг авлоддан - авлодга ўтиш даражаси ва авлодларининг маҳсулдорлигига таъсири ўрганилган.
Адабиётлар
  1. Завертяев Б.П., Похоренко Н. Совершенствования системм разведение и селекции молочного скота. Ж. «Зоотехния», М., 2000 № 8.
  2. У.Н.Носиров ва бошқалар. Чорвачиликда классик ва замонавий селекция усуллари. Тошкент 2008.
  3. Ҳафизов И.И. Турли генотипдаги қизил чўл зотли қорамолларнинг маҳсулдорлик ва пуштдорлик ҳусусиятларининг табиий чидамлилилигига боғлиқлиги. Автор.дисс.канд. Тошкент, 2004.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 16:18 285 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив