» » » ОЛМА ПАЙВАНТАГЛАРИ ХУЖАЙРА ВА ТЎҚИМАЛАРИНИ СТЕРИЛИЗАЦИЯСИДА АНТИБИОТИКЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

ОЛМА ПАЙВАНТАГЛАРИ ХУЖАЙРА ВА ТЎҚИМАЛАРИНИ СТЕРИЛИЗАЦИЯСИДА АНТИБИОТИКЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ОЛМА ПАЙВАНТАГЛАРИ ХУЖАЙРА ВА ТЎҚИМАЛАРИНИ СТЕРИЛИЗАЦИЯСИДА
АНТИБИОТИКЛАРНИНГ ТАЪСИРИ


Холова Шоира А бдивоситовна
Тошкент давлат аграр университети


Ажратилган тўқималар культураси билан ишлашнинг асосий шарти стерилликка қатъий риоя этишдир. Озиқа муҳитининг бой таркиби микроорганизмлар ўсиши учун яхши субстрат ҳисобланади. Озиқа муҳитда устирилаётган ўсимлик қисмлари (эксплантлар)ни микроорганизмлар осон зарарлайди. Шунинг учун эксплант ҳам, озиқа муҳити ҳам стерилланган бўлиши шарт. Эксплантлар билан олиб бориладиган барча ишлар (культурага киритиш, янги озиқа муҳитига кўчириш) стерил хоналарда, (ламинар боксларда) стерил асбоблар ёрдамида амалга оширилади. Эксплантларни ўстириш даврида ҳам стерилликни сақлаш лозим, чунки ҳарорат пасайганда, ёки намлик юзага келганда идишнинг тиқини орқали пробирка ичига микроорганизмлар кириши мумкин.
Экплантлар ва уруғлар 5-20 минут стерилловчи эритмада стерилланиб, сўнг бир неча марта стерил сувда ювилади. Стериллаш вақти эксплантни табиатига ва стерилловчи эритманинг фаоллигига боғлиқ.
Културалаш учун олинган ўсимлик эксплантларини олдин совунли сувда ишқалаб ювилади ва дистерланган сувда чайилади, сўнг бир минутга 75%ли этанол спиртига солинади, уруғлар эса 1-2 минутга спиртга солиб қўйилади. Спирт тўқималарни стериллаш билан бирга асосий стерилловчи эритманинг стериллаш самарасини ҳам ошириб беради. Спиртдан сўнг тўқималар стерил сувда ҳам чайилади.
Стерилизация жараёни қуйидагича амалга оширилади:
а) иш бошлашдан олдин эксплантларимизни тайёрлаш;
б)  ўсимликнинг яшил новдаларини олиб уларни тозалаб яхшилаб чайиб совунли эритмада 30 мин ушлаб туриб яхшилаб ювиб олинади;
в)  дистилланган сувда 3 марта чайилади ва қуритиш учун филтр қоғозчалар устига ейиб чиқилади;
г)  эксплантлар қуригач парафинни эритиб эксплантларни парафинлаб олинади;
д)  0,1% темирасал + твин эритмасида 30 минут ушлаб турилади;
е)  75% спирт эритмасида 1 минут ушлаб турилади (тимирасал +твин кетиши учун);
ж)  дистерланган стерилизация қилинган сувда 3 марта чайилади;
з) тайёр озиқа муҳитида экишимиз мумкин;
Ташқи стериллаш фақат ташқаридаги инфекциялардан ҳоли қилади. Агар эксплантда ички инфекциялар мавжуд бўлса, у холда антибиотиклар билан ишлов бериш зарур. Асосан тропик ва субтропик ўсимлик тўқималари ички инфекцияларга бой бўлади. Замбуруғ ёки бактериялар билан зарарланган културани экилгач 1-14 кундан сўнг аниқлаш мумкин. Микроорганзмлар билан зарарланган култураларни хонага тарқалиб, хавони ифлослантирмасдан уларни олдини олиш зарур.
Термотерапия. in vitro шароитида ҳам қўлланилиб, қуруқ иссиқ хаводан фойдаланишга асосланган. Термотерапия жараёни орқали ўсимликларни вирусдан ҳоли қилиш механизми ҳақида турли назариялар мавжуд.
Термотерапия қилинаётган ўсимлик махсус махсус термокамераларда сақланади. Биринчи хафтада ҳарорат 250С дан 370Сгача ҳар кун 20Сдан ошириб борилади. Термотерапияда бутун жараён давомида оптимал режимни яратиш ва уни ушлаб туриш ҳам мухим бўлиб, ҳарорат 370С, кундузги лампа ёруғлиги 5 минглк, културага қараб фотодавр бир суткада 14-16 соат, термокамеранинг хаво намлиги 90% ни ташкил этиши лозим.
Хемотерапия. Бу химиявий усул бўлиб химиявий ишлов бериш билан олиб борилади. Масалан сулема, диацид, темирасал ва бир қанча химиявий препаратлар ёрдамида керакли миқдорда олиб ишлов берилади масалан темирасални 0,1 ва 0,01 фоизли эритмасида олма пайвантагларини хемотерапия қилганимизда 0,1 фоизли эритмада эксплантларимиз куйиб кетганлиги кузатилди.
0,01темирасал + цефотоксин антибиотикни қўшганимизда ҳам кутган натижамизга эришилмади.
0,1 темирасал+цефотоксин антибиотикни ишлатганимизда ҳам кутган натижамизга эришилмади, стерилизация жараёнида темирасалда стеририлизация килиб цефотоксинда 12 соат, 6 соат ва 30 минут тутиб туриб стериллаганизда ҳам кутган натижага эришилмади.
0,01фоизли темирасал эритмасига + твин эритмасини кушиб бир вақтнинг ўзида темирасални миқдорини бир оз кўтариб 0,1 фоизли темирасал эритмасига + твин эрилмасини кўшиб ишлов берилганда эксплантлар танасидаги тукли кисми тозалашда ёрдам берди. Аммо 0,01 фоизлига қараганда 0,1 фоизли темирасал эритмаси самаралироқ бўлиб чиқди. Пайвантаглар танасидаги туклилик кетказилди ва натижада барча эксплантларда 100 фоиз стерилликка эришилди.
Стерил эксплантларнинг миқдорини эритма турларига ва концентрацияларига боғлиқлиги
(2010-2011 йиллар).
0,01%
0,1%
0,01 темирасал
0,1 %
0,01%
0,1 %
Пайвантаг
темирасал
темирасал
цефотоксин
темирасал цефотоксин
темирасал + твин
темирасал + твин
ММ104
25
25
25
25
25
25
Стерил
0
0
10
12
20
25
ММ 106
25
25
25
25
25
25
Стерил
0
0
11
14
22
25
Аннотация. Мақолада олма пайвантагларини in vitro шароитида ўстириш учун оптал стериллаш вариантлари тўгрисидаги маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар
  1. Абраменко Н.М. «Культивирование стеблевмх верхушек для
получения растений, свободнмх от вирусной инфекции» /Н.М. Абраменко «Культура изолированнмх органов, тканей и клеток растений». - Тр.1Всесоюзной конференция 22-26 январь 1968. - М.: Наука,
  1. Бивол Т.Ф. «Получение безвирусного посадочного материала плодовмгс культур» Орел 1988 г.
  2. Джонс О.П. «Размножение хозяйственно важнмгс древеснмгс растений in vitro». М.: Агропромиздат 1987 г.
  3. Матушкина О.В. «Особенности микроклонального размножения
перспективнмх клоновмх подвоев яблони на этапе пролиферации». Тезисм докладов и вмступлений. Орел 2000 г.
  1. Минаев В.А. «Клональное микроразмножение слаборослмгс клоновмх подвоев яблони селекции» МГАУ Жур.: Садоводство и виноградарство, 2003 №5

скачать dle 11.3

26-04-2018, 15:30 303 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив