» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА УНИНГ СИФАТИ ВА НАРХИНИ ТАЪСИРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА УНИНГ СИФАТИ ВА НАРХИНИ ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА УНИНГ СИФАТИ ВА НАРХИНИ ТАЪСИРИ


Ш.Р.Рахмонов, А.Валиев, Н.Якубов, Ж.Исмаилов, Ш.Ш.Рахмонов1
Тошкент давлат аграр университети Тошкент иқтисодиёт коллежи1


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида "Бугунги кескин рақобат шароитида маҳсулотларимизнинг жаҳон ва минтақавий бозорларда харидоргир бўлиши ва мустаҳкам ўрин эгаллаши учун бу борадаги ишларни яна бир бор танқидий кўриб чиқиш лозим" деб таъкидланган эди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда республикамиз фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш муаммолари муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлмоқда.
Фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар ичида асосий мавқеинипахта хом ашёси эгаллайди. Бугунги кунда қайта ишланган фермер хўжаликлари экспортида пахта толасининг улуши салмоқли бўлсада, уни янада ошириш имконияти мавжуд. Бу эса экспортга йўналтирилган пахта толаси рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратишни долзарб вазифа қилиб қўяди. Шу муносабат билан маҳсулотларнинг ички ва ташқи, яъни жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган илмий изланишлар олиб бориш ва олинган натижалардан келиб чиққан ҳолда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фермер хўжаликлари томнидан етиштирилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлашга маҳсулотнинг нисбатан паст нархи ва юқори сифатини таъминлаган ҳолда барча ресурслардан самарали фойдаланишни уйғунлаштириш асосида эришилади.
Шунингдек, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулот рақобатбадошлигини таъминлашда бир қатор ички ва ташқи омиллар муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан,
  • ташқи омиллар: институционал ўзгаришлар, яъни сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий; ташқи бозорлар конъюктураси ва ундаги рақобат муҳити; ташқи иқтисодий алоқаларни давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва усуллари; маҳсулотга бўлган талаб ва таклифнинг шаклланиши; маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларида харажатлар шаклланиши кабилар киради;
  • ички омиллар: нарх, сифат, кафолатли сервис хизматлари кўрсатиш ва бошқалардан иборат.
Фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишни
асоси ҳисобланган истеъмол қийматлари маҳсулотнинг турли табиий хусусиятларини, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, сотиш ва истеъмол қилиш жараёнида эришиладиган хусусиятларнинг йигиндиси билан шартланган.
Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ишлаб чиқарувчи томонидан бошқариш нафақат маҳсулотга у ёки бу истеъмол хусусиятларнинг беришини, шунингдек у ёки бу нарх стратегиясидан фойдаланишни, балки истеъмол бозорининг маркетинг соҳасида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш кўзда тутилаётган сегменти даромадаларни ҳам ҳисобга олишни англатади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, рақобатбардошлик ўзида маҳсулот сифатининг умумий кўрсаткичларини ва унинг нархининг ўзаро боғлиқлигини ташқи ва ички омиллар таъсирига боғлиқ. Ташқи омиллар маҳсулот нархига, ички омиллар эса маҳсулот сифатига таъсир кўрсатади.
Жумладан, рақобатбардошликни белгилаб берувчи иқтисодий муҳит омилларининг маҳсулотнинг сифатига таъсири қуйидагилардан иборат:
  • ташкилий ва ишлаб чиқариш тизимининг оқилона таркиби;
  • тизимни амалга ошишини асослаш;
  • ходимлар тизимининг рақобатбардошлиги;
  • ахборот технологияларининг ривожланганлиги;
  • технологик жараёнлар ва ускуналарнинг янгиланиши;
  • янги маҳсулот яратиш ва маҳсулот таркибини яхшилашдаги янгиликлар, яъни диверсификация қилиш;
бошқарув тизимининг илмий даражаси.
Юқоридагилардан келиб келиб чиққан ҳолда, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолаш ва уни амалга оширишда бевосита маҳсулотнинг сифати билан бирга унинг нархи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳсулот истеъмол кийматини таъминлаш устиворлигини ошириш, маҳсулотни қайта ишлаш жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда рақобатбардош экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этади.
Қуйида маҳсулот нархига нисбатан рақобатбардошликни белгилаб берувчи иқтисодий муҳит омилларининг таъсири келтирилган:
  • маҳсулот истеъмолчилари ва воситачиларни тартибга солиш, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражаси;
  • мамлакатнинг рақобатбардошлик даражаси;
  • тармоқнинг рақобатбардошлик даражаси;
  • ҳудуднинг рақобатбардошлик даражаси;
  • маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона рақобатбардошлиги;
  • талабнинг сотиб олиш қобилияти даражаси;
  • бутловчи қисмлар, материаллар, хом-ашё етказиб берувчилар ўртасида рақобатни кучайтириш;
  • рақобатчилар ўртасидаги рақобат кучи;
  • жамоа ташкилотлар истеъмолчилар жамияти. Ахборот тарқатиш ташкилотлари билан алоқаларнинг ривожланганлиги;
  • турдош маҳсулотлар ўртасида рақобатни кучайтириш;
  • маҳсулотга бўлган янги истеъмолчини топиш кабилардир.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини рақобатбардошлигини оширишда энг муҳим омил сифатида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоси ва сифати эканлигини таъкидлаш баробарида уларга таъсир этувчи омиллардан унумли фойдаланиш келгусида рақобатбардош ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг муҳим мезони бўлиб хизмат қилади.
Аннотация. Ушбу мақолада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишда унинг сифати ва нархини таъсири масалалари келтириб ўтилган.
Бугунги куннинг талаби қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини истеъмолчи талабига тўлиқ жавоб бериши лозимлигини кўрсатмода. Бундай шароитда маҳсулот баҳоси ва сифатини бошқариш тизимидаги муҳим восита сифатида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришнинг вазифаси катта аҳамиятга эгадир.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини рақобатбардошлигини оширишда энг муҳим омил сифатида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоси ва сифати эканлигини таъкидлаш баробарида уларга таъсир этувчи омиллардан унумли фойдаланиш келгусида рақобатбардош ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг муҳим мезони бўлиб хизмат қилади.
Адабиётлар
  1. Абдувалиев А, Авакян П ва бошқалар "Основм стандартизации, сертификации, метрологии и управления качеством продукции" Тошкент-2002.
  2. Крмлова Г.Д. Основм стандартизации, сертификации и метрологии. М., Юнита-Дана, 2001
  3. Филатов В. И. Баздурев М. Г. И другие. Агробиологические основм производства, хранения и переработки продукции растениеводства. - Москва "Колос"2003.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:54 348 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив