» » » СУҒОРИШ ВА ТУПИНИ ҲАР ХИЛ ЮКЛАМАДА РИЗАМАТ УЗУМ НАВИНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ

СУҒОРИШ ВА ТУПИНИ ҲАР ХИЛ ЮКЛАМАДА РИЗАМАТ УЗУМ НАВИНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
СУҒОРИШ ВА ТУПИНИ ҲАР ХИЛ ЮКЛАМАДА РИЗАМАТ УЗУМ НАВИНИНГ
ҲОСИЛДОРЛИГИ


Ў.О.Очилдиев, Ж.Н.Файзиев, А.Н.Маликов
Тошкент давлат аграр университети


Ризамат - ўрта муддатда пишадиган истиқболли хўраки нав. Тошкент вилояти шароитида мазкур навдан юқори кондицион ҳосил олиш учун нав агротехникасини ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилди.
Бир марта (нам тўпловчи) ва икки марта (нам тўпловчи ва вегетацион) суғориш фонида тупларни юкламаси қуйидаги вариантлари ўрганилди:
  • - гектарига 16 минг ҳосилли новда (бир тупда 8 та), новдаларнинг умумий сони гектарига 25-26 минг бўлганда;
  • - гектарига 24 минг ҳосилли новда (бир тупда 12 та), новдаларнинг умумий сони гектарига 34-40 минг бўлганда;
  • - гектарига 32 минг ҳосилли новда (бир тупда 16 та), новдаларнинг умумий сони гектарига 43-50 минг бўлганда;
  • - гектарига 40 минг ҳосилли новда (бир тупда 20 та), новдаларнинг умумий сони гектарига 56-60 минг бўлганда.
Жавдал маълумотларидан кўриниб турибдики 2005 йил ҳам 2004 йил сингари рационал юклама тўғрисида хулосалар беради. Гектарига 32 минг ҳосилли новдалар қолдирилган вариантда ишончли равишда қандлиликнинг пасайиши ва кислоталиликнинг ортишига қарамай, бу вариант иккала суғориш фонида ҳам оптимал ҳисобланади.
1-жадвал
Суғориш ва туп юкламаларининг узумни Ризамат нави ҳосилдорлигига таъсири_______________
Вариант
Туп юклама- лари
Тупдаги
узум бошлар, дона
100 та ғужум оғирли- ги, г
Узум боши- нинг ўртача оғирлиги, г
Ҳосил-дорлик, т/га
Қандлилиги,
%
Кислота- лилиги, г/л

1
2
1
2
1
2
1
2
1
2
1
2
2004 йил
I
13,1
13,2
519
590
465
546
12,2
14,4
19,9
19,9
4,5
4,7
II
18,5
18,3
505
582
421
470
15,6
17,2
19,2
19,2
5,1
5,4
III
24,0
23,7
485
538
347
390
16,6
18,5
19,0
19,0
5,2
5,5
IV
29,5
29,1
476
490
275
312
16,2
18,2
19,1
18,9
5,1
5,4
2005 йил
I
13,4
13,6
472
528
482
644
12,9
17,5
20,6
19,2
3,5
4,1
II
19,4
20,0
456
500
413
541
16,0
21,6
19,1
18,9
4,1
5,0
III
25,4
26,2
448
484
336
460
17,1
24,0
18,8
17,5
4,4
5,0
IV
29,7
31,1
444
479
282
375
16,8
23,3
18,8
17,1
4,5
5,1
2006 йил
I
13,0
13,0
514
566
515
584
13,4
15,2
17,2
17,6
5,1
5,3
II
18,5
19,0
519
568
432
536
16,0
20,4
16,4
17,0
5,3
5,5
III
23,8
25,3
499
524
380
449
18,1
22,7
16,1
16,7
5,4
5,7
IV
29,8
31,0
448
476
278
348
16,6
21,6
16,3
16,7
5,4
5,8














Изоҳ. 1 - нам тўпловчи суғориш; 2 - нам тўпловчи ва вегетацион суғоришлар.

2006 йилги тадқиқот натижалари 2005 йилги натижаларга яқин бўлди. Ризамат навининг ҳосилдорлиги 2006 йилда нам тўпловчи суғориш фонида юклама вариантларига боғлиқ равишда 13,4-18,1 т/га ни, икки марта суғоришда эса 15,2-22,7 т/га ни ташкил этди. Вегетацион суғоришга боғлиқ равишда ҳосилдорликнинг ортиши ўртача 24,7% ни ташкил этди, бу 2005 йилги натижаларга яқиндир.
Узумбошида ғужум сони ва оғирлигининг ортиши ҳосилни юқори бўлишини таъминлади. Бундан ташқари, икки марта суғоришда ҳосилдорликнинг ортиши новдада мева бериш биологик кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳисобига тупда узумбоши сонини ортишига ҳам боғлиқ бўлди.
Юклама ва вегетацион суғоришнинг хосилдорлик ва сифат кўрсаткичларига таъсири юкори ва ишончли бўлди. Юклама ортиши билан хосилдорликнинг ишончли ортиши учинчи вариантда (32 минг хосилли новда) якунланади ва у энг рационал бўлиб, ғужумларининг таъми уйғун ва тажриба вариантлари ичида энг юкори хосил (икки марта суғоришда 22,7 ва бир марта суғоришда 18,1 т/га) беради.
Маълумки, ёшига кўра ток туплари ёш (4 ёшгача), хосилга кираётган (4 ёшли) ва хосиллига (5 ёшдан бошлаб) бўлинади. Ризамат навининг кучли ўсувчи новдаларга эга эканлигини ва тўртинчи йил суғорилганда бешинчи йилдаги сингари хосил беришини хисобга олиб, хосил ўлчами ва сифатини ўртача икки йил учун тахлил килиш максадга мувофик хисобланади.
2005-2006 йиллар маълумотлари умумлаштирилганда юклама ва вегетацион уғоришнинг хосил ўлчами ва сифатига таъсири конунияти сакланиб колди. Бир мартадаги (нам тўпловчи) сингари икки марта суғоришда хам (нам тўпловчи ва вегетацион) юклама гектарига 16 мингдан 32 минггача оширилганда узум хосили биринчи холатда 13,1 дан 17,6 т/га гача, иккинчи холатда эса 16,3 дан 23,3 т/га гача ортади (1-жадвал).
Юкламани бундан хам ошириш хосилдорликнинг пасайишига олиб келади (узумбоши ўртача оғирлигининг пасайиши хисобига). Чунки юклама оширилганда узумбошидаги ғужум сони камайиб кетади.
Юклама оширилганда ғужум шарбатининг канддорлиги пасаяди, кислоталилик эса ортади.
Вегетацион суғориш ўтказиш хосилдорликни вариантлар бўйича ўртача 31,1% га, узумбошининг ўртача оғирлигини 26,3% га ва ғужум оғирлигини 8,5% га оширади. Ҳосилнинг ортиши факатгина узумбоши ўртача оғирлигини ортиши хисобига эмас, балки мева тугиш биологик кўрсаткичларининг яхшиланиши хисобига хам юзага келади.
Вегетацион суғоришда хосилдорликнинг ортиши ғужумда кандлиликни ишончли пасайиши ва кислоталиликни ортиши билан боради. Шунга карамай, ғужум таъми уйғун бўлди ва хосилни йиғиш кечикмади.
Ғужум шарбатида канд ва килоталарнинг уйғун бирикмасидан ташкари узумни товар кўринишини белгиловчи кўрсаткичлар катта ахамият касб этади.
Аннотация. Узумнинг Ризамат навидан юқори ва бир меъёрда ҳосил олиш учун кузда ток туплари кесилганда гектарига 50 минг новда ва 32 минг тагача ҳосилли новда қолдириш керак.
Фазанинг бошланишини жадаллаштириш учун эрта муддатда вегетатив сугориш ўтказиш зарур. Бунда агротехник тадбирларни ўтказилиши ҳосилдорликни 31 % га ошишини таъминлайди.
Адабиётлар
Мусамухамедов М.Р. Влияние нагрузки на рост кустов и качество урожая у сорта Майский чёрньш // Садоводство и виноградарство. - Тр. НИИСВ и В им.Шредера. - 1981. - Вмп. 42. - С.63 - 69.
Негруль А.М., Никифорова Л.Т. О некотормх взаимосвязях между органами виноградного растения // Изв. ТСХА. - 1968. - Вмп.1 (20). - 73 - 84.
Негруль А.М. Виноградарство с основнмми ампелографии и селекции. - М.: Сельхозгиз, 1959. - с. 300.
Негруль А.М. Об оптимальном нагрузке кустов винограда итоге дискуссии // Виноделие и виноградарство СССР. - 1967. - № 5, - С. 35 - 42.
скачать dle 11.3

10-05-2018, 15:10 560 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив