» » » ТУРЛИ ТАНА ТУЗИЛИШИДАГИ СИГИРЛАРНИНГ СУТ МАХСУЛДОРЛИГИ

ТУРЛИ ТАНА ТУЗИЛИШИДАГИ СИГИРЛАРНИНГ СУТ МАХСУЛДОРЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТУРЛИ ТАНА ТУЗИЛИШИДАГИ СИГИРЛАРНИНГ СУТ МАХСУЛДОРЛИГИ


Ф.Худойбердиева, Ш.Жабборов, М.Аширов
Тошкент давлат аграр университети


            Маълумки, сигирларнинг сут махсулдорлиги  кўплаб олимларга, шу жумладан уларнинг тана тузилиши хилига ҳам боғлиқ. Биз ушбу боғлиқликни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Шалола - наслли мол тайёрлаш” тажриба участкасида турли тана тузилиши хилларига эга III  ва ундан юқори лактациялардаги қора-ола зотли I бўғиндаги голштинлаштирилган сигирларнинг сут махсулдорлигини ўргандик. Сигирларни озиқлантириш ва асраш шароитлари бир хил бўлди. 1 жадвалда турли тана тузилиши хилига эга сигирларнинг сут махсулдорлиги келтирилади.
1 жадвал
Кўрсаткичлар
Махсулдорлик йўналиши хили
сут
Сут – гўшт
Сут миқдори, кг
3417±64
3109±49
Сут таркибидаги ёғ, %
3.7±0.03
3.71±0.03
Сут ёғи чиқими, кг
126.4±2.4
115.3±3.01
Сутдорлик коэффициенти, кг
732.5±10.7
649.5±8.8
4%-ли сут миқдори, кг
3160.7±58
2883.6±44
Ҳар 100 кг бирлик вазнига сут ёғи чиқими, кг  
27.09±0.5
24.09±0.4
Қуруқ модда, %
12.13
12.17
Жадвал маълумотларидан кўринишича, сут тана тузилишига эга сигирларнинг лактация давомида сут миқдори сут –гўшт хилидаги сигирларникидан 308 кг, сут ёғи чиқими 11.1 кг, сутдорлик коэффициенти 83 кг, 4%-ли сут миқдори 277.1 кг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига сут ёғи ишлаб чиқариш кўрсаткичи 3.0 кг юқори бўлди.
Бу маълумотлар сутбоп подаларда сут махсулдорлик йўналиши хилига эга сигирлар юқори сут маҳсулдорлигига эга бўлиши ва подаларда улар салмоғини ошириб бориш сут ишлаб чиқаришни кўпайтиришда муҳим омил эканлигидан далолат беради.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:29 197 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив