» » » Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деҳқон бозорига сотишда маркетинг хизматидан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деҳқон бозорига сотишда маркетинг хизматидан фойдаланиш

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деҳқон бозорига сотишда маркетинг хизматидан фойдаланиш


 З.Закирова, Д.Рашидов
Тошкент давлат аграр университети

            Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартлаидан ҳисобланади.
            Ҳозир дунёда иқтисодий инқироз туфайли бозорларда маҳсулотларга бўлган талаб сезиларли даражада камайиб, кундан кунга маҳсулот баҳоси арзонлашиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг зарар билан ишлашинатижадасида иш ўринлари қисқариб бормоқда.       
            Ҳар бир тадбиркор бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш, товарларни ишлаб чиқиш ҳамда сотиш муаммоларини комплекс, тузилмали ечиш, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндошиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюктурани ўрганиш ва башорат қилиш каби талаблар нуқтаи назаридан ишларини уюштириши ва амалга ошириши зарур. Шу боисдан тадбиркорларнинг маркетингга томон интилишини, ўзларининг фаолиятларини ривожлантириш масалаларини принцип жиҳатдан бошқача ҳал қилишга мажбур этади.
            Маркетинг корхоналарни бозорда иқтисодий мақсадларга эрииши қуроли, яъни фойда оладиган бозорлар ҳиссасига эришиш сифатида қарашга алоҳида эътибор беради.
            Ҳозирги даврга келиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларида маркетингнинг назарий ва амалий томонлари изланувчилар томонидан ўрганиб борилмоқда. Аммо Ўзбекистон шароитида деҳқон бозори маркетинги  ёки озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги бўйича ҳали чуқур изланишлар олиб борилмаган.
            Деҳқон бозори маркетинги бўйича илмий адабиёларнинг йўқлиги ва унинг айрим терминология тушунчаларининг таърифи йўқлиги, маълум бир қийинчиликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан, деҳқон бозори соҳасидаги маркетинг тутган ўрнига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
Деҳқон бозори савдоси маркетинги  мустақил соҳа бўлиб, у агромаркетинг ҳамда савдо маркетингининг бир қисми ҳисобланади;
Иқтисодий назария нуқтаи назаридан деҳқон бозори маркетинги ҳар бир объектнинг ўзида олиб борилиб, асосий мақсад сотувчи ва харидорнинг манфаатларии тўла-тўкис таъмин этган ҳолда, бозорнинг самарали ишлашини таъмин этишдир.
Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари деҳқон бозорларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бизга маълумки фермер хўжаликлари ўзларининг маҳсулотларини сотишни якка татибда бир-бири билан боғланмаган ҳолда, фақат ўзлари учун мақбул бўлган амалга оширмоқдалар. Бундан албатта жамият миқёсида маълум бир даражада ютқазилмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтдаги асосий масала савдо-сотиқ жараёни билан шуғулланишда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳисобга олиб агрофирмалар хизматларидан фойдаланилмоқда.
Кузатишлар ва амалиёт шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида таклиф қилинадиган маҳсулотлар ҳар доим талабга нисбатан юқори бўлиб келмоқда. Маркетинг назариясида бундай ҳолат “Харидор бозори” номи билан машҳурдир ва бундай бозорда сотилаётган товарнинг зарур ёки зарур эмаслигини сотувчи эмас, балки истеъмолчи белгилаб беради. Айниқса, бу ҳолат сабзавот маҳсулотларини сотиш жараёнида яққол сезилади, чунки сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш мавсумий характерга эга бўлиши билан биргаликда тез бузилувчан ва  узоққа ташиш учун яроқсиз маҳсулот ҳисобланади. Натижада сабзавот маҳсулотлари бозори нисбатан нобарқарор конъюктурага эга бўлиб, талаб ва таклиф мувозанати доимий равишда қалқиб туриши кузатилади.
Ана шуларни ҳисобга олиб қуйидагиларни таклиф этиш мумкин:
Маркетинг учун бозор механизмлари элементлари ва биринчи навбатда бозор конъюктурасини ўрганиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб ва таклиф миқдорини, бозор иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни билиш зарур.
Деҳқон бозорлари билан узоқ муддатли шартномаларни тузишда ва маҳсулот етиштирувчиларнинг сотиш билан боғлиқ муаммоларини олдини олишда иккала томон манфаатларини ҳисобга олиб амалга оширилиши керак.
Одатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозорда сотиш учун мўлжалланган қисми уни етиштирувчилар томонидан амалга оширилади. Бу албатта, уларни маҳсулот етиштиришдек муҳим ишдан маълум вақт четлашиб қолишига олиб келади. Мана шу йўқотишни камайтириш учун воситачилар хизматини яхши йўлга қўйиш, меҳнат тақсимотидан оптимал фойдалани зарур.
Ҳар бир деҳқон бозори тармоқларига қарашли савдо масканлари хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган вазифалар билан шуғулланган ҳолда, товарларни сотиш ва хизматни ташкил этиш режаларига эътиборни қаратиши зарур. Бозорда маҳсулотлар рақобатбардошлигини таҳлил қилиш қийинчилик туғдирса-да, аммо уни амалга ошириш зарур. Бунинг учун ҳар бир бозор ўзининг заиф ва кучли томонларини, рақобат курашидаги мавжуд имкониятларини баҳолай олиши, рақобат даражасини ишлаб чиқиш чораларини кўриши ва уларни янада кучайтириш йўлларини излаши керак.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари деҳқон бозори маркетинги аҳоли билан бозор ўртасида икки ёқлама алоқани таъминлаб, уларни боғлаб турадиган асосий воситадир. Шунинг учун маркетинг хизматини қўллай бошлаган бозорларда тезроқ ривожланиш ва муваффақият қозониш содир бўлади.

скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:01 263 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив