» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ТУПРОҚНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ТУПРОҚНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ТУПРОҚНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


С.О.Рахматова1, О.Рахматов, Т.Турдиқулов
 Янгиер Педагогика коллежи1, ГулДУ


Маълумки, Сирдарё вилоятидаги суғориладиган ерларнинг асосий қисми шўрхок тупроқдан ташкил топган. Бундай шўрланган тупроқнинг мелиороатив ҳолатини яхшилаш ва унда экилган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда органик ўғитларнинг асосини ташкил этувчи гўнгнинг аҳамияти каттадир. Лекин, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликлари чорвачиликдан олинаётган гўнг захираларидан самаралифойдаланмаяптилар. Аксарият фермер хўжаликларида, аҳоли яшяш жойларида қаровсиз, сочилиб ётган гўнг ахлатлари кўзга ташланаётганлиги, уларнинг атроф-муҳитни ифлослантираётганлигини, ҳар хил юқумли касаллик манбаи сифатида инсон ва ҳайвонлар соғлигига зарар етказаётганлиги маълум. Бундай салбий оқибатларнинг олдини олиш, чорва молларидан олинаётган гўнг захираларидан унумли фойдаланиш мақсадида, гўнгни сақлашнинг айрим усуллари тўғрисида ўз маслаҳатларимизни беришни лозим топдик.
Ҳозирги кунда вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида 300 мингдан ортиқ шартли мол бош сони мавжуд бўлиб, улардан йил давомида 2,0 млн. тонна маҳаллий органик ўғит  олиш мумкин. Ушбу миқдордаги органик ўғитларни белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда сақланса ва экинлар технологик харитасига биноан ерга солинса, экинлар ҳосилдорлигини ошириш билан бирга, тупроқ унумдорлигини ошириб, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди
Гўнг ҳар хил органик бирикмаларга жуда бой бўлиб, кўпгина микроорганизмларнинг ривожланиши учун анча қулай муҳит ҳисобланади. Шунинг учун гўнг яхши шароитда сақланса, микрофлораси ҳам хилма-хил бўлади ва гўнгдаги органик моддаларни парчалаб, ўсимликнинг озиқланиши учун керак бўлган фойдали бирикмалар ҳосил қилади.
Гўнг микробиологик жараён таъсирида парчалангандаундан карбонат ангидрид, метан, водород ва азот каби газсимон моддалар ҳосил бўлади. Парчаланишда газсимон моддалар билан бир қаторда органик кислоталардан чумоли кислотаси, сирка кислотаси, пропион кислота, мой кислота ва  сут кислоталари  ҳам ҳосил бўлади.
Гўнгнинг таркибидаги ўсимликлар учун озиқ сифатида энг муҳим элементлар ҳисобланган азот, фосфор, калий моддаларининг сақлаб қолиниши кўп жиҳатдан гўнгни сақлаш усулига боғлиқдир.
Гўнгни асосан зич қилиб  ёки зичламасдан уйиб  сақланади. Зич қилиб уйиб сақлаш усилида гўнг одатда гўнгхонанинг бир қисмига текис қилиб ёйилади ва яхшилаб зичланади. Натижада  гўнг массасидаги ҳаво сиқиб чиқарилади ва анаэроб муҳит вужудга келади. Бугўнгда нитритлар ҳосил бўлишига ва уларнинг молекуляр азотгача парчаланиб  ҳавога учиб кетишига сабаб бўладиган нитрификация жараёнларининг кучайишига тўсқинлик қилади.
 Зич қилиб уйиб сақлашда гўнг таркибидаги азот жуда кам нобуд бўлади. Лекин, гўнгни бу усулда сақлашнинг айрим камчиликлари бор. Шулардан бири, гўнгнинг яхши чиримаслиги оқибатида ундаги углеродли моддаларнинг (целлюлозанинг) етарлича парчаланмаслигидир. Яхши чиримаган гўнгнинг  ўсимлик учун фойдаси ҳам кам. У тупроқда қисман денитрификацияланишига ва ҳаракатчан азотнинг биологик йўл билан мустаҳкамланиб қолишига сабаб бўлади. Гўнгни бундай камчиликлардан холи қилиб сақлаш учун гўнгни қизиб етилишига эътибор бериш зарур. Юқори температура гўнгдаги микробиологик жараёнларни ва гўнг массасидаги ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган органик моддаларнинг парчаланишини тезлаштиради. Шу билан бир вақтда гўнг таркибида жуда кўп чиринди моддалар ҳам ҳосил бўлади. Бунинг учун қиздириладиган гўнг аввал қатлам-қатлам қилиб ёйилади ва унинг температураси 700 С даражагача кўтарилгунча ўз-ўзидан қизиши учун қолдирилади, сўнг зичланади ва устига зичламасдан бўш қилиб янги гўнг қатлами солинади. Бу қатлам ҳам кучли микробиологик жараёнлар натижасида қизигандан кейин зичланади. Шу тариқа гўнг баландлиги 2 метрга етадиган ва ундан ҳам ортадиган уюм қилиб жойланади. Гўнг ана шу усулда сақланганда, унинг таркибидаги азот кўп йўқолади. Лекин, юқори температура гўнгдаги бегона ўтлар уруғини, гижжа ва кана тухумларини, ҳар хил касаллик қўзғатувчи бактериялар ҳамда замбуруғларни нобуд қилади. Натижада гўнг таркибидаги азотдан бир қисмининг нобуд бўлиши ҳисобига бошқа кўп фойдали элементлар қўлга киритилади.
Маълумки, аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида, деҳқон-фермер хўжаликларида чорва молларини озииқлантиришда, томорқалардаги ҳосилни йиғиштириб олгандан кейин куз мавсумида кўплаб чиқиндилар тўпланиб қолади. Аксарият ҳолларда бундай чиқиндилар ёқиб юборилмоқда ва ундан чиққан тутун атроф-муҳитни ифлослантириб, инсонлар соғлиғига зарар етказмоқда. Ваҳоланки, бундай чиқиндиларни компостлаш йўли билан сунъий органик ўғитлар тайёрлаш мумкин. Бундай ўғитлар химиявий таркиби жиҳатидан табиий гўнгга яқин туради ва унинг сингари таъсир этиб экинлар ҳосилдорлигини оширади. Компостлаш йўли билан бундай органик ўғитларни қуйидаги усулда тайёрлаш мумкин.
Ем-хашак қолдиқлари, турли хил чиқиндилар намланган ҳолда 10-15 см қалинликда ёйилади ва азотли, фосфорли ҳамда калийли ўғитлар билан аралаштирилади. Бу қатлам устига яня шунча қалинликда янги чиқиндилар солиниб, у ҳам ўғитлар билан аралаштирилади. Шу тарзда тайёрланган массанинг ҳаммаси 2-3 м баландликда уйиб, тўпланади. Ҳосил бўлган уюмда кучли биотермик жараёнлар бошланади ва масса 60-70 даражагача қизийди.
Компост аралашмасини тайёрлашда ҳар 1000 кг чириндига 2000 кг сув, 5-7 кг аммоний сульфат, 10 кг суперфосфат, 20 кг бўр моддалари қўшиб аралаштирилади. Куз-қиш фаслларида тайёрланган бундай органик ўғитларни баҳорда далаларга чиқариб солинса, ўсимлик ҳосилдорлигини ошириш билан бирга тупроқнинг мелиортив ҳолатини ҳам яхшилайди.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 12:49 158 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив