» » » ҒЎЗАНИ ТУРЛИ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИДА СУВГА БЎЛГАН ТАЛАБИ

ҒЎЗАНИ ТУРЛИ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИДА СУВГА БЎЛГАН ТАЛАБИ




 
Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

ҒЎЗАНИ ТУРЛИ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИДА СУВГА БЎЛГАН ТАЛАБИ


Талаба: Ж.Ю.Ибрагимова (ТДАУ)
Илмий раҳбар:Ч.Х.Улуғов (ТДАУ)


Ғўза майдонига бериладиган сув сарфи ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш динамикаси, қуруқ моддани йиғиш суърати ва ҳаво ҳамда тупроқ хароратига мувофиқ аниқланади.
Ғўзани турли ривожланиш даврларида сувга бўлган эҳтиёжиникузатадиган бўлсак, қуйидагича:
-Уруғ унганидан- гуллашигача бўлган давр;
-Гуллашдан -ҳосил тўплашгача бўлган давр;
-Пишиш даври;
Вегетация даврининг бошида ғўза ниҳолларини суғориш учун сув кам сарф қилинади,  чунки у бу даврда тўла барг ёзиб улгурмаган ва ҳаво харорати хам нисбатан пастроқ бўлади. Дастлабки баргларини ёза бошлаши билан ғўза кунига 1 гектарига 11-12м3 сув сарф қила бошлайди. Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши билан барглар сони ва уларнинг ўлчамлари орта боради, ҳаво харорати ҳам кўтарила бошлайди, буғланиш ортиб боради ва ғўза ўсиб, ғўзани сувга  бўлган эҳтиёжи гектарига  20-25 м3 ни ташкил қила бошлайди. Ғўзада гуллаш ва кўсак тугиш даврида сувга кўпроқ талаби сезилади. Бу даврга келиб сув сарфи бир кунда гектарига 91-114м3 га ва ундан ҳам кўпроққа етади.
Пишиш даврида эса сув сарфи бироз пасаяди ва гектарига 36м3 гача тушиб боради. Юқоридаги нормалар ҳар хил иқлимий минтақалардаги барча тупроқларда ва ғўза навлари учун бир хил амал қилади. Бироқ сувнинг мутлоқ сарфи турли шароитларда бир-биридан фарқланади ва тупроқ  унумдорлиги ҳамда олинаётган ҳосилдорликка боғлиқ бўлади. Ғўзанинг сувга бўлган талаби кўпинча, метеорологик шароитлар ҳаво харорати ва намлиги, қуёш энергияси ва шамол интенсивлиги билан белгиланади. Ўсимлик бир жойнинг ўзида битта ҳосил бирлигини яратиш учун турлича миқдордаги намлик сарфлашга тўғри келади. Бунда ўсимликнинг намликка муносабати иссиқликка бўлган эҳтиёжидан фарқланади.
Иссиқликка бўлган талаби географик нуқтаи-назардан олиб қаралганда, нисбатан барқарорроқ. Намликка бўлган эҳтиёж эса мухит таъсири остида кескин ўзгаради ва мазкур жойнинг метеорологик шароитларига боғлиқ бўлади.
Ғўзани уруғ унганидан -гуллашигача бўлган даврда суғориш.
Ғўза ривожланишининг биринчи босқичида унинг вегетатив органлари ва илдиз тизимининг шаклланиши рўй беради. Бу даврда ўсимликнинг вегетатив органлари мўътадил ўсиши ва илдиз тизимининг нисбатан тез ривожланишини таъминлайдиган мақбул намлик муҳитини эритиш лозим,илдиз озиқланадиган тупроқ қатламининг ортиқча намлиги ўсимликнинг ҳаддан ташқари узун бўлиб ўсиб кетишига олиб келади. Бу эса ҳосилга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ер ости сувлари чуқур жойлашган тупроқларда, иқлим шароитларидан келиб чиқиб, 2-3 маротаба суғориш амалга оширилади. Тошлоқ ва қумли, енгил таркибли тупроқларда, гуллаш давригача бўлган суғоришлар сони бирмунча орттирилади.
Ер ости сувлари 2-3 м чуқурликда жойлашган тупроқларда одатда 1 маротаба суғорилади. Ер ости сувлари 1-2 м чуқурликда жойлашган тупроқларда, суғорилмайди ёки ғўза гуллашига яқин суғорилади.
Бу давр учун суғориш меъёрлари гектарига 700-900 м3 бўлади,чунки сувга бўлган тақчиллик фақат  тупроқнинг унча  қалинбўлмаган юқори қатламида бўлади. Бундай меъёрни 12 соат, қатор оралатиб суғоришда 18 соат давомида бериш мумкин. Фақат унча катта бўлмаган нишабликдаги майдонларда суғориш 24 соат давом суғорилади.
Ғўзани гуллашидан -ҳосил тўплашгача бўлган даврида суғориш.
Бу даврда суғориш режими белгиланганда, ғўзанинг гуллаш босқичига ўтиши натижасида барг юзаларининг катталашишини илдиз тизими кучли ривожланиб 1м ва ундан ортиқ чуқурликгача илдиз етиб боришини назарда тутиш керак вегетатив органларининг ўсиши билан ҳосил тугиш органларининг шакилланиши рўй беради. Бу вақтга келиб 1га экин майдонидаги сув сарфи суткасига 70-90м3 ва ундан ортиқ миқдорга кўтарилади. Бунинг натижасида экин кўп миқдордаги сув ва озиқ моддаларни талаб этади. Қуйи ва ўрта ярусдаги кўплаб ҳосил элементларини сақлаш учун гуллаш давригача бўлгани каби, бу даврда ҳам ғўзанинг ривожланиш  жараёнини вегетатив органлар ўсишидан устун бўлишига эришиш керак. Бунинг учун гуллаш-ҳосил тугиш даврида ғўзанинг   сувсизликданқуриб  қолишига, ўсиши  варивожланишининг  секинлашиши баргларрининг  қовжираб  қурийбошлаши  ва  уларнингқорамтир  яшил  ранггакиришига  ҳамда  гулларнингасосий поянинг ўсиш  нуқтасига тез силжишига  йўл  қўйиббўлмайди.
Ғўзанинг  ҳосилтугиш  даврида  суғоришларнинг  озгинамуддатга  бўлсада кечиктирилиши ва баргларининг қорамтир яшил рангга кириши гулларининг оммавий ҳолда тўкилишига сабаб бўлади, бу эса ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
Бу даврда ортиқча суғоришлар анча ҳам хавфли улар гуркираб ўсиши ва катта барг юзалари ҳосил бўлишига ғўзанинг ғовлаб кетишга олиб келади. Бу ҳолда ортиқча  соя тупроқ намлигининг меъёрдан кўплиги сабабли ўсимлик барги ва гулларининг тўкилиши рўй беради кўсакларнинг етилиш суръати пасаяди. Ҳосилнинг етилиши кечикади гуллаш-ҳосил тугиш даврида суғоришларга алоҳида ёндошиш ҳар бир майдондаги муайян шароитларни инобатга олиш керак. Суғоришларни шундай олиб бориш керакки бунда гуллар ўсиш нуқтаси томон аста-секин силжиши асосий поянинг баландлиги кўпи билан90-100см га тенг бўлиши ва ғўза тупининг ётиб қолмаслигига эришиш талаб этилади.
Бу даврда ер ости сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган бўз тупроқли дала шароитларида об-ҳаво шароитлари мўтадил келган йилларда 4 марта нисбатан совуқ ва намли бўлса 3 марта суғориш амалга оширилади.
Жанубий минтақаларда пахтага бу даврда 4-5 маротаба сув берилади чунки бу минтақаларда ғўзанинг сувга бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада юқори бўлади.
Суғориш меъёрлари тупроқ шароитларидан келиб чиқиб белгиланади. Оғир қумоқли ва соз тупроқли далаларда суғориш меъёри гектарига 1100-1200м3  ни ташкил этади ва бу ҳолда илдиз озуқаланадиган қатлам яхши намланади ва навбатдаги суғоришларни 14-16 кундан кейин ўтказиш мумкин.Тупроқ қатлами саёз ва қумлоқли тошлоқ ётқизиқлардан (чўкинди қатламлардан) иборат майдонларда суғориш меъёри гектарига 700-800м3 гача камаяди. Агар суғориш меъёри оширилса тупроқларнинг намликни кучсиз ушлаб қолиш хусусияти туфайли сувнинг бир қисми ўсимлликлар фойдалана  олмайдиган чуқурликка сингиб кетади. Бундай тупроқларда суғоришлар 5-6 маротаба амалга оширилади ва суғоришлар оралиғи 10-12 кунга тенг бўлади.
Ўтлоқи тупроқларда ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлигига қараб суғориш меъёри камайтирилади. Шу билан бир вақтда суғоришлар орасидаги давр узаяди. Масалан ер ости сувлари 2-3м чуқурликда жойлашган бўз ва ўтлоқи тупроқларда суғориш меъёрини гектарига 900-1000м3  қилган ҳолда 3-4 маротаба суғориш тавсия этилади ва суғоришлар оралиғи 18-20 кунга тенг бўлади.
Ер ости сизот сувлари сатҳи 1-2 м чуқурликда жойлашган тупроқларда 2-3 марта суғориш керак ва суғоришлар оралиғи 20-25 кунни ташкил этади. Ер ости сизот сувлари сатҳи яқин жойлашган тупроқларда сўнгги суғориш 20-25 август оралиғида ўтказилади. Шўрхоқ тупроқли майдонлар тупроқ намлиги анчагина юқори бўлган пайтда суғорилади яъни тез-тез суғориб турилади.
Ғўзани  ҳосил  етилгандаврида  суғориш.
Ғўзанинг ҳосил етилиши даврига кириши билан ўсиш жараёнлари секинлашади. Бу вақтга келиб барг ва поялардаги озуқа моддалари кўсакларга ўтади ўсимликнинг барглари орқали буғланиши ва тупроқ юзасидан буғланишларга суткасига 30-40 м3 сув сарф бўлади.
Бу даврдвги кеч суғоришлар ва катта меъёрдаги суғоришлар тупроқни совитади қаторлардаги ҳаво намлигини орттиради ўсимликнинг кераксиз иккинчи ўсишига олиб келади оқибатда ўсимликнинг ётиб қолиш ҳоллари кузатилади. Буларнинг барчаси пахта ҳосилининг етилишини секинлаштиради.
Бу босқичда суғоришларни иккиламчи вегетация ўсишига йўл қўймайдиган қилиб ўтказиш ва ўсаётган кўсакларнинг меъёрида озиқланишини таъминлаш керак.
Ер ости сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган тупроқларда сўнгги суғориш гектарига 800-900 м3 меъёр билан 5-10 сентябрга қадар якунланиши керак. Бу миқдордаги сув дефолиация ишлари ўтказилгунча тупроқ намлигини меъёрдаги сақлаб туриш учун етарли бўлади бу ҳолда барглар яхшироқ тўкилади дефолиация қилинаётганда пахтага сув бериш тавсия этилмайди. Чунки бу баргларнинг қайта ўса бошлашига олиб келади, Ер ости сизот сувлари сатҳи яқин (1-2м) жойлашган тупроқларда суғориш ишлари 20-25 августдан кеч қолмай якунланиши керак.
Адабиётлар:
1.Ғўзани парваришлаш технологиялари бўйича тавсиялар. Тошкент-2010 йил.
2.Ғўзанинг мухим агротехника тадбирлари. Республика илмий-амалий конференцияси ,Тошкент-2014 йил. 120-122 бетлар  С.Ф.Улуғова.
*****
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 14:36 219 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив