» » » СУВ ТАНҚИС ЙИЛЛАРИ ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИ

СУВ ТАНҚИС ЙИЛЛАРИ ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИ




Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

СУВ ТАНҚИС ЙИЛЛАРИ ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИ


Магистр: У.Кунназаров (ТДАУ)
Илмий рахбар: Б.Б.Тўхташев (ТДАУ)


 
Республикамиз шароитида суғориш қишлоқ хўжалик экинларидан барқарор юқори сифатли ҳосил олишнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Бунда суғориш сувини тежаб ва самарали ишлатиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки тупроқнинг шўрини ювиш, захира суғориш ва экинлар парвариши давридаги суғориш керагидан ортиқча, айрим туманларда амалда тавсия этилган мақбул меъёрдан 20-40 % ортиқ сув сарфланади. Суғориш меъёри минтақанинг иқлим тупроқ-мелиорация шароитлари ва экинларнинг биологик  хусусиятларига қараб, етарлик равишда табақалаштирилмаганлиги учун ҳам ана шундай ҳолат содир бўлади.
Сўнги ҳисоб китобларга кўра Ўзбекистон териториясидасекундига 1000 кубометрга яқин миқдорда ерости сувлари мавжуд эканлигини кўрсатди. Биргина ер ости сувларидан қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш ҳисобига ҳеч қандай харажатсиз 500 минг гектарга яқин ер майдонини қўшимча суғоришни таъминлаш мумкин. Бироқ бу масалага ҳозиргача Ўзбекистонда етарлича эътибор берилмай келинмоқда.
Ушбу масалани тўғри ечимини топиш мақсадида Қороқолпоғистон республикаси қонликол тумани “Бий ота” фермер хўжалигида дала тажрибалари олиб борилди. Тажриба даласининг тупроғи оч тусли бўз.
 Дала тажрибалари қуйидаги вариантларда ўтқазилди. 1.Ғўзани оддий сув билан суғориш; 2.Ғўзани ер ости  суви билан суғориш; 3. Ғўзани араллаш сув билан суғориш. 4. Ғўзани субирригация усулида суғориш.
Дала тажрибаси 4 та вариантда  3 такрорийликда олиб борилди. Тажриба даласида битта делянканинг эни 3,6 м. (90х4=3,6м) делянканинг бўйи 50 м.(50х3,6= 180м) умумий майдони 180м2ни ташкил этади. Ҳар бир вариант 3 такрорланса 3х180=540 м2 бўлади. Дала тажрибаси 4 та вариантда  3 такрорийликда бўлганда 4х540 м2=2160 м2 бўлади. Энди бундан ҳар бир вариантда четдаги икки қаторни ҳимоя зонасига чиқарилса тажрибанинг ҳақиқий ҳисоб китоб ўтқазадиган майдони 1080 м2 ёки 10сотих 80 десятина. қолади. Ҳар бир делянка сеялканинг бир ўтиш  йўлагига, яъни 4-қатор қилиб олинди.. Тажриба вариантлари бир ярусли қилиб жойлаштирилди.
Ғўзанинг шўрга чидамлилиги масаласи кўпгииа олимларнинг диққат ва эътиборини ўзига жалб этмоқда. Ғўза устида олиб борилаётган тадқиқот ишларининг аксарияти бу экинни таркибида тузлар миқдори юқори бўлган ерларда ўстиришга эришиш учун унинг шўрга чидамлилигини ошириш, шунингдек уни суғоришда минераллашган ер ости сувларидан фойдаланишга йўналтирилгандир (1,2).
Суғоришда минераллашган сувлардан фойдаланиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда бошқа экинларга нисбатан ғўзанинг анча чидамли эканлигини ҳисобга олиш зарур (3,4) Экиш олдидан ва нам тўплаш мақсадида ўтказиладиган сугоришларда таркибида тузлар кўп бўлган минераллашган сувлардан фойдаланиш нихолларининг униб чиқишини кечиктириши, ҳатто уларнинг ҳалок бўлишига олиб келишини амалиётда эътиборга олиш зарур.
Биринчи вариантда ғўза ҳар литрида тузларнинг 0,5-0,6 грамм зич қолдиги бўлган оддий чучук сув билан, иккинчи вариантда горизонтал дренажнинг бир литрида тузларнинг 1,8 граммгача зич қолдиғи бўлган минераллашган суви билан; учинчи вариантда сугориш меъёрининг 50 % ариқ суви, 50 % эса коллектор-дренаж тармоқларининг минераллашган суви бўлган аралаш сув билан суғорилди. Суғорнш меъёрлари ўсимлик илдиз системаси озиқланадиган қатламнинг тўлиқ нам сигимига қадар намлашини назарда тутган ҳолда тузилдн ва гектарига 1000 - 1200 кубометр атрофида бўлди.
Ғўза туплари қалинлигини ҳисобга олиш шуни кўрсатдики, агар баҳорда ниҳоллар пайдо бўлгандан кейин ҳар гектар ерда 78 дан 84 минг тупгача кўчат саналган бўлса, вегетация даврининг охирига келиб улар 75 - 80 минг тупгача камайди. Бироқ шуни кўрсатиб ўтиш керакки, ғўзалар оддий-ариқ суви билан суғорилган вариантда йиғим-терим давригача 2-3 минг туп кўп асраб қолинди..
Тажрибада ғўзани минераллашган суви билан суғоришда ўсишининг бирмунча қийинлашуви кузатилади, шунингдек, ривожланишининг, яъни шоналаш, гуллаш ва ҳосилнинг пайдо бўлиши фазаларининг кечикиши юз беради. Масалан, агар ғўзалар оддий сув билан суғорилган вариантда гуллаётган ўсимликлар 27 июлда 9,6 % бўлса, минераллашган сув билан суғорилган вариантда фақат 7 % бўлди. Ўсимлик бўйнни ўлчашлар шуни тасдиқладики, минераллашган сув билан суғоришда ўсимликлар ўсиш жадал кечди, шунингдек, бу вариантда бўлиқ кўсаклар 28 августга бориб кўп тўпланди.
Ғўзани бир литрида 1,69 граммгача тузлар бўлган минераллашган сув билан суғорганда бош поянинг ўсиши бирмунча секинлашди. Айни пайтда шоналаш ва гуллаш фазаларида назоратга нисбатан ўсимликнинг ўсишда 2-4 сантиметр ортда қолиши кузатилди. Навбатдаги фазаларда эса минераллашган сув билан суғорилганда ўсишдаги фарқ 7-12 сантиметрни ташкил этади. Ғўза оддий сув билан суғорилганда бутун ўсув даври давомида унинг бўйи энг юқори бўлди, аралаш сув (50 % ариқ суви ва 50 % минераллашган сув) билан суғорилганда ўсимликлар ўсишда назоратдагидан шоналаш ва гуллаш фазаларида икки сантиметрга, ҳосилнинг пишиб етилиш фазаларида 7 сантиметргача орқада қолди, суғориш учун минераллашган ер ости сувларидан фойдаланилганда ўсимликнинг ўсиши дастлабки фазаларда 4 сантиметрга, ҳосилнинг пишиб етилиши даврида 12 сантиметргача паст бўлди. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, гўзани тузлар концентрацияси юқори бўлган сувлар билан суғорилганда ўсиш суръати, айниқса, ўсув даврининг охирига бориб сезиларли даражада пасаяди.
Тажрибада, ғўза ариқ суви билан суғорилганда энг юқори-гектаридан 30,1 центнер, минераллашган сув билан суғорилганда 24,2 центнер ҳосил олинди. Аралаш сув билан сугорилганда ҳосилдорлик гектаридан 27,3 назоратдагига нисбатан ҳар гектар ер ҳисобига  5,9 центнерга кам ҳосил олинди. Қилинган таҳлиллар шуни корсатадики, Республикада сув танқис йиллари ер ости сувларидан тўғри фойдаланиш мақсадка мувофиқ бўлиб, оқар сувларни 35-40 % гача тежаш имкониятини яратиб, тупроқларни мелиоратив ёмонлашишини олдини олади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Тухташев Б., Мирзаев Ш., Жамуратов Б., “Гидроморф тупроқлар шароитида ғўзани субирригация усулида суғориш” Аграр соҳада сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари. Республика илмий амалий анжумани материаллари. Гулистон 2011, 24-25 бет
2.Матякубова Д.Б.Шадманов Ж.Қ.Исаев С.Х Минераллашган сувлар билан ғўзани суғоришда ҳосилдорликка таъсирини моделлаштиришни ўрганиш. ЎзПИТИнинг “Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш “ мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси маърузалар тўплами.Тошкент-2011 йил.145-149 бет.
3.Исаев С.Т., Ражабов А., Абдураимов Ф., Бобоев Б Республиканинг гидроморф тупроқлари шароитида ғўзани субирригация усули билан суғоришнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири ЎЗ ПИТИ нинг халқаро илмий амалиёт конференция мақолалар тўплами Тошкент 2009й 146-148 бетлар.
4.Иброҳимов Г.А., Ражабов Т.Я., Суғоришда зовур сувларидан фойдаланиш. Экинларни суғориш бўйича тежамли техналогия мавзуидаги илмий кенгаш мақолаларининг матни. Жиззах-1992-й 51-53-бетлар
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 14:41 296 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив