» » » ТУРЛИЧА ҚАТОР ОРАЛИҒИ ВА СУҒОРИШ РЕЖИМИДА ҒЎЗАНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ

ТУРЛИЧА ҚАТОР ОРАЛИҒИ ВА СУҒОРИШ РЕЖИМИДА ҒЎЗАНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ





Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

ТУРЛИЧА ҚАТОР ОРАЛИҒИ ВА СУҒОРИШ РЕЖИМИДА ҒЎЗАНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ



Талаба: М.Б. Хўжаназарова (ТДАУ)
Илмий раҳбар: З.А.Артукметов (ТДАУ)
 
Кириш. Сув ресурслари тақчиллиги йилдан-йилга ортиб бораётган ҳозирги кунда республика қишлоқ хўжалигида мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади [3]. Ушбу муаммони ҳисобга олган ҳолда юртимизда сув ва ундан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғоришнинг тежамли усул ва технологияла-рини кенг жорий этишга оид қабул қилинаётган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга, суғориладиган ерлар маҳсулдорлигини янада оширишни таъминламоқда [1]. Суғориш сувининг беҳуда исрофгарчилигини имкони борича камайтириш, сувдан маҳсулдор фойдаланишда экинлар етиштирила-ётган жойнинг табиий шароитлари, экин тури ва навининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни табақалаштирилган суғориш режимини қўллаш, суғориш технологиясини экинларни парваришлашда қўлланиладиган бошқа агротехник тадбирлар билан ўзаро мувофиқлаштириш алоҳида ўрин тутади [3, 4]. Ушбу шароит учун ғўзанинг ЎзПИТИ-2601 навидан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган мақбул қатор оралиғи кенглиги ва уни суғориш режими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши бажарилган тадқиқот ишининг илмий-амалий аҳамияти бўлиб ҳисобланади.
Услублар ва материаллар. Ишда режалаштирилган вазифалар наза-рий тадқиқотлар ва лабораториявий таҳлиллар ўтказиш, дала тажрибалари қўйиш орқали ҳал этилди. Бажарилган барча тадқиқотлар ЎзПСУЕАТ ИТИда умум қабул қилинган услубиятлар асосида амалга оширилди.
 Тадқиқот натижалари. Тадқиқотлар олиб борилган тақирсимон тупроқ-ларнинг ҳайдов қатламида гумус 0,777%, aзот 0,073% ва фосфор 0,170% ни, озиқ моддаларнинг ҳаракатчан шакллари – aзот 14,20 мг/кг, фосфор10,3 мг/кг ва калий 147 мг/кг. ни ташкил этади. Тупроқнинг ҳажмий оғирлиги ҳайдов қатламида 1,323 г/см³, ҳайдов ости қатламида 1,368 – г/см³, 0–70 ва 0–100 см. ли қатламларда тегишлича 1,407 ва 1,421 г/см³ га тенг. Тупроқнинг 6 соатдаги сув ўтказувчанлиги тажриба арафасида 904,7 м³/гa. ни, тажриба охирида 611,1–627,0 м³/гa. ни ташкил этди.
Дала тажрибаларида ғўзанинг 60x18-1 ва 60x13,5-1 бўлган экиш схемала-ри (тегишли равишда ҳисобий кўчат қалинликлари 90 ва 120 минг дона/га) ва суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ҳар иккала экиш схемасида ЧДНС га нисбатан 70-70-65% ва 60-65-60% бўлган суғориш режимлари ўрганилди. Ўсув даврида ғўза N – 200, P2O5 – 140 ва К2O – 100 кг/га меъёрларда озиқлантирилди. Тажриба даласида қўлланилган бошқа барча агротехник тадбирлар ушбу минтақа учун умум қабул қилинган тадбирлар сингари бўлди. Тажрибада 8 та вариант 3 такрорийликда ўрганилди. Қатор ораси 60 см бўлган вариантларда битта вариант жойлаштирилган майдонча 480 м2ни ва 90 см бўлган вариант-ларда 770 м2 ни ташкил этди.
Тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65% бўлган 1- вариантда мав-сум давомида 4 та суғориш ўткзилиб, суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги суғоришлар тартиб сонига мувофиқ равишда 71,1, 70,2, 70,3 ва 65,5% ва суғориш меъёрлари эса 863,4, 866,9, 863,8 вa 1012,2 м³/гa ҳамдамавсумий суғориш меъёри 3606,3 м³/гa. ни ташкил этди. Тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 60-65-60% бўлган 3- вариантда 3 та суғориш ўтказилган бўлиб, суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги тегишлича 61,3, 65,9 вa 61,2% ни, суғориш меъёрлари эса 1105,9, 973,26 ва 1134,0 м³/гa. ни ва 3213,1 м³/гa. ни ташкил этди (1- жадвал).
Тупроқнинг чекланган дала нам стғими оғирликка нисбатан 18,86% га тенг бўлиб, суғоришлардан олдинги тупроқнинг амалдаги намлиги суғориш тартиб сонига мувофиқ 71,1, 70,2, 70,3 вva 65,5% даражасида таъминланган 1- вариантда суғориш меъёри тегишли равишда 863,4; 866,9; 863,8 вa 1012,2 м³/гa. ни ташкил этди. Ғўза мавсум давомида 4 марта 3606,3 м³/гa умумий меъёрда суғорилди. Суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 60-65-60% бўлган 3- вариантда тупроқнинг амалдаги намлиги тегишли равишда 61,3; 65,9 вa 61,2% ни, суғориш меъёрлари эса 1105,9; 973,2 вa 1134,0 м³/гa. ни ташкил этиб, 3 марта суғоришда мавсумий суғориш меъёри 3213,1 м³/гa. га тенг бўлди.
 
 
 
 
 
1-жадвал
Турлича суғориш режими ва кўчат қалинлигида пахта етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари
 
 
Вар.№
 
Экиш схемаси
Кўчат қалинли-ги, минг туп/га
Тупроқ намлиги, ЧДНС га нисб. %
Мавсу-
мий суғо-риш меъ-ёри, м3/га
Пахта ҳоси-
ли, ц/га
Соф фойда, минг сўм/га
1 ц ҳосил учун сув сарфи, м3
Рента-беллик даража-си, %
1
60 x 18-1
90,2
70-70-65
3606,3
36,4
1 177,0
99,1
41,4
2
60 x 13,5-1
119,3
70-70-65
3606,3
32,9
959,6
109,6
31,0
3
60 x 18-1
90,6
60-65-60
3213,1
33,6
1 030,3
95,6
33,1
4
60 x 13,5-1
119,8
60-65-60
3213,1
30,0
666,2
107,1
22,0
5
90 x 9-11-1
90,4
70-70-65
3679,6
39,8
1 707,8
92,4
53,3
6
90 x 8,5-1
119,8
70-70-65
3679,6
36,1
1 343,9
101,9
43,2
7
90 x 9-11-1
90,1
60-65-60
3308,3
37,4
1 471,7
88,5
46,8
8
90 x 8,5-1
119,9
60-65-60
3308,3
33,6
1 097,9
98,5
36,0
 
Ғўза 90 см қатор оралиғида етиштирилаётган ва суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65% дан юқори даражада таъминлан-ган 5- вариантда 4 марта суғориш ўтказилиб, мавсумий суғориш меъёри 3679,6 м³/гa. ни ва шу намлик режимида 60 см қатор оралиғида етиштирилаётган вариантда мавсумий суғориш меъёри 3606,3 м³/гa. ни ташкил этди.
1 ц ҳосилни етиштириш учун сарфланган миқдори 1 вa 2- вариант-ларда 99,1 м3 ни, 3 ва 4- вариантларда 92,5, 5 ва 6- вариантларда 95,6, 7 вa 8- вари-антларда 88,5 м3ни ташкил этди, яъни 1 ц ҳосилни етиштириш учун сарфлан-ган энг кам сув миқдори тажрибанинг 7 вa 8- вариантларида қайд этилди.
Ғўзани 90 см. ли қатор кенглигида экиш вариантида гектар ҳисобига 90 минг туп ўсимлик қолидирилган, суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги тупроқнинг ЧДНС га нисбатан 70-70-65% дан юқори даражада таъминланган, 4 марта суғоришда гектарига жами 3679,6 м³ сув берилган ва N-200, P-140, К-100 кг/гa меъёрда озиқлантирилган вариантда ўсимлик бўйи 92,4 см. ни, бир тупдаги ҳосил шохлари 14,3 донани, ҳосил нишоналари 20,0 донани ва кўсак-лар сони 14,7 донани ташкил этди ва гектаридан 39,8 ц пахта ҳосили териб олинди. Бу кўрсаткич 60 см. ли қатор оралиғи таъминланган вариантдагига нисбатан 3,4 ц/гa  кўплиги билан тавсифланади. Тажрибанинг 120 минг туп кўчат таъминланган вариантида кўчат сони 90 минг туп бўлган вариантдагига нисбатан ҳосилдорликнинг 3,5–3,7 ц/гa паст бўлиши аниқланди.
Суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65% дан юқори даражада таъминланган (ўсув даврида 1-2-1 схемада 4 марта суғо-риш ўтказилган) ва экиш схемаси 90x(9-11)-1 бўлган 5- вариантда соф даромад энг юқори кўрсаткич – 1 707,8 минг сўмни, рентабеллик даражаси эса 53,3% ни ташкил этди. Энг кам соф даромад – 666,2 минг сўм тажрибанинг 4- вариантида, яъни суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-65-60% ва экиш схемаси 60x13,5-1 бўлган вариантда кузатилиб, рентабеллик даражаси ушбу вариантда 22,0% ни ташкил этди.
Хулоса ва таклифлар. Қарши чўлида тарқалган сизот сувлари 2–3 м чуқурликда жойлашган тақирсимон тупроқлар шароитида ғўзанинг ЎзПИТИ-2601 навини 90x(9-11)-1 схемада экиш (ҳисобий кўчат қалинлиги 90 минг/га) ва суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65% дан кам бўлмаган даражада таъминлаш (ўсув даврида 1-2-1 схемада 4 марта суғориш) ва минерал ўғитларни NPK 200-140-100 кг меъёрда қўллаш пахтачиликда энг юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишни таъминлайди.
 
Фойдаланилган адабиётлар:
1. «2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида». ЎзР Президентининг 2013 йил 29- апрелдаги Қарори (ПҚ-1958).
2. Бўриев Я. Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шарои-тида алмашлаб экиш тизимларида ғўзанинг ўсиши ривожланиши ва ҳосил-дорлиги. Ўзбекистон жанубида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва дастлаки қайта ишлашнинг муаммолари ва истиқболлари. Респуб-лика илмий-техник анжумани мақолалари тўплами. Қарши шаҳри. 29-30 март. 2013. – 28–30 б.
3. Тешаев Ш., Нурматов Ш., Мубораков А. ва б. Ғўза парваришида сув ва манба тежовчи агротехнологияларни қўллаш бўйича тавсиялар. – Т., 2013.–44 б.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 16:12 406 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив