» » » ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН МИКРОМИЦЕТЛАР

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН МИКРОМИЦЕТЛАР

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН
МИКРОМИЦЕТЛАР


Ж.П. Шерқулова
Қарши Давлат университети


Республикамиз аxолисини мева махсулотларига бўлган талабини таъминлаш ва эстетик завқ
берувчи ўсимликларни кўпайтириш учун шаҳар ва унга яқин худудларда янги боғларни, манзарали
дарахтларни кўпайтиришга эътиборга қаратилган. Бу борадаги Ўзбекистон Республикасининг бир
қатор қарор ва кўрсатмаларида аxоли зич яшайдиган худудларда ободончилик ишларини
ривожлантириш чора-тадбирлари аниқлаб берилган.
Вилоятимизда ўсадиган мевали ва манзарали дарахтлар шаҳар шароитидаги аxоли томорқаларида
ва кўпчилик маъмурий биноларнинг xовлиларида ҳам кўпайиб бормоқда. Кундан кунга обод бўлиб
бораётган шаҳар кўчалари ва хиёбонларда эса манзарали дарахтларнинг янги турлари экилиб
ободонлаштирилмоқда. Қашқадарё вилояти шароитида ўсадиган мевали ва манзарали ўсимликларни
сақлаш, янги турлар билан бойитиш, уларни муxофаза қилиш ва уларда учрайдиган замбуруғлар
микофлорасини систематик, токсономик, эколого- географик ва биологик нуқтайи назардан ўрганиш
ва уларга қарши курашиш, манзарали ўсимликларни мухофаза қилишда, шаҳарнинг санитария
гигиена холатини яxшилашда мухим назарий ва амалий ахамиятга эга. Ушбу экинларнинг кўпчилиги
Ўзбекистоннинг иссиқ шароитида ўсиш ва ривожланиши секинлашиб, касалликларга чидамлилиги
кескин пасайиб кетмоқда. Айниқса дарахтлар айрим йиллари ёппасига касалланиб, қуриб қолиши
ёки ташқи кўринишида сезиларли даражада нўқсонлар юзага келиши кузатилади. Мевали ва
манзарали ўсимликлар орасида замбуруғ касалликлари асосий ўрин эгаллайди( Нуралиев, 1998).
Бу жараённинг асосий қисмини ноқулай экологик шароит ва микроорганизмлар келтириб
чиқарган рак-некроз, цитоспориоз, рамулариоз, диплодиоз, илдиз чириш, қуриш, септориоз, ун
шудринг, занг, аспергиллоз, алтернариоз, фузариоз ва бошқа касалликлар сабаб бўлмоқда.
Шаҳар боғлари, хиёбонлардаги касалланган дархтларнинг аъзоларидаги замбуруғларнинг
споралари атмосфера xавоси таркибида учраши уларнинг одам организмларидан нафас йўлларига,
кўриш, эшитиш азоларига кириб келишига реал имкониятлар очиб бермоқда. Натижада инсонлар
орасида микоз, таксикоз, нерв ва аллергия касалликлари келиб чиқмоқда.
Боғ ва хиёбонлардаги фитосанитар холатнинг ёмонлашиб боришига асосий сабаблардан бири
манзарали ўсимликларнинг касалликларининг турлар таркиби, тарқалиши, касалликларнинг келиб
чиқиш сабабларининг умуман ўрганилмаганлиги, уларга қарши илмий асосланган кураш чоралари
ишлаб чиқилмаганлиги, мавжуд боғ ва хиёбонларнинг хислатлари тўғрисида тушунчанинг йўқлиги,
аxоли ўртасида экологик тарбиянинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, тарғибот қилинмаганлиги ва
уларни мухофаза қилиш тўғрисида ишлар олиб борилмаганлиги сабаб бўлмоқда.
Қашқадарё вилоятидаги дарахт ўсимликларнинг микромицетларини ананавий усуллар ёрдамида
ўрганилди Гапоненко и др., 193; Гуламова ва бош.,1990; Ганиев ва бошқа.,1989).
2011-2012 йиллар давомида Вилоят шароитида ўсадиган 14 оила, 21 туркум, 40 турга мансуб
мевали ва манзарали дарахтлардан 50 та турдаги замбуруғлар аниқланди .
Аниқланган турларнинг асосий қисми Такомиллашмаган ва халтачали замбуруғлар синфининг
занг ва ун-шудринг турларига мансуб бўлиб, улар дарахтларга сезиларли зарар етказиши кузатилди.
Қашқадарё вилоятидаги мевали ва манзарали дарахтларда учрайдиган замбуруғлар систематикаси
жиxатдан қуйидаги туркум ва турларга киради.
1. Cupressaceae- Juniperus zeravschanica - Gymnosporangium fusisporum Ed
2. Juniperus semiglobosa Rgi. - Hormiscicum vermiculare
3. Juniferus semiglobosa Regel,-Gymnosporangium. Fusisporum Ed.Pisch.
4. Rosaceae - Cerasus microcarpa -Taphrina cerasi Sad
5. Cerasus vulgaris -Taphrina cerasi Sad
6. Cerasus vulgarus- Clasterosporium carpophilum (Lev.)
7. Cerasus mahalebca - Clasterosporium carpophilum (Lev.)
8. Cerasus avium L. )Moench. Verticillium nigresctns Pethyb
9. Cerasus avium Moench - Verticillium. dahliae Kleb
10. Cerasus aviem (L-Moench.) - Clasterosporium carpophilum Thuem
11. Persica vulgarus –Taphrina deformans (Berk) Tul
12. Persica vulgaris – Cladosporium phyliophylum Saccardo
13. Persica vulgarus - Verticillium dahliae Kleb
14. Persica vulgaris Nikl.,- Cladosporium carpophilum Thuem.
15. Persica vulgaris Cladosporium exoasci Lindau
16. Persica vulgaris L - Clasterosporium carpophilum (Lev.)
17. Persica vulgaris - Cytospora prunorum Sacc. et Sud
18. Persica vulgaris - Pleospora vulgaris Niessl
19. Prunus domestica - Polistigma rubrum Lindau
20. Prunus cerasus – Cl. carpophyllium(Lev.)
21. Prunus cerasus – Cercospora ceracella Sacc
22. Prunus sogdeana - Clasterosporium carpophilum (Lev.)
23. Prunus cerasiera Ehrh. Cladosporium carpophilum Thuem.
24. Pyrus bucharica Litov- Fusicladium pirina Fuck
25. Pyrus turcomanica - Podosphaera clandestum
26. Pyrus communis - Phyllctinia suffelta f. pyri
27. Pyrus communis - Podosphaera leucotricha Salm.
28. Malus domestica - Podosphaera leucotricha Salm
29. Malus domestica Bork. – Fusicladium dendriticum (Walz.)
30. Malus alba - Verticillium. dahliae Kleb
31. Malus sieversii (Ledab.) M.Roem. –Fusicladium dendriticum (Walz.)Fusk.
32. Malus sieversii -Alternaria tenuissima (Fr.) Wiltshire – (Ledeb
33. Malus communis L., - Fusicladium dendriticum(Walz.)
34. Malus domestica -Verticillium dahliae Kleb
35. Armeniaca vulgaris - Podosphaera tridactyla f. armeniacae Jacz.
36. Armeniaca vulgaris Lam-Monilia cinerea Bonord, Ctrasus mahaleb L
37. Armeniaca vulgarus Lam - Verticillium dahliae Kleb
38. Armeniaca vulgaris L.- Clasterosporium carpophilum (Lev.)
39. Cydonia oblonga -Podosphaera oxyacanthae de Bari f. Cydoniae
40. Salicaceae - Populus alba – Taphrina aurea (Pers. Fr)
41. Populus alba - Melampsora pruinosae Tranz.
42. Рopulus alba L. - Melampsora aecioides (DC.) Scha.
43. Populus alba - Uncinula salicis f. popularum Rabh
44. Populus alba L.,- Melampsora tremulae Tul.
45. Populus ariana - Microsphaera crassa
46. Populus ariana - Cladosporium fumago Link –Dode
47. Populus nigra L. -Melampsora microspora Trans. et Erem
48. Populus. nigra L. - Melampsora magnusiana Wagn. ex Cleb.
49. Populis nigra L. - Melampsora magnesiana Wagn
50. Populus. nigra - Melampsora pruinosae Tranz.
51. Populus. sp. - Melampsora populina (Pers.)
52. Salix. songarica S.G.Gmel - Melampsora caprearum D.C.
53. Salix excelsa S.G.Gmel,- Melampsora caprearum D.C
54. Salix songorica And - Cytospora salicis (Corda) Rabrn.
55. Salix sp. (тол) -Uncinula salicis f. salicis
56. Ulmaceae -Ulmus scabra - Phyllactinia suffelta f. ulmi
57. Ulmus glabra– Cerotacystis ulmi Nees
58. Fabaceae - Robinia pseudacacia Cucurbutaria elangata
59. Robinia pseudoacacia - Erysiphe communis f. Robiniae,
60. Sophora japonica L – Alternaria tenuis Nees
61. Juglandaceae - Juglans regia (ёнғоқ) - Strickeria obdusens
62. Juglans fallax, J. regia, J. sp. - Microsphaera juglandis Jacz.) Golov.
63. Moraceae -Morus alba, M. nigra - Phyllactinia suffelta f. moricola Jacz.
64. Morus nigra - Uncinula mori
65. Elaeagnaceae - Elaeagnus soongarica,
66. E. orientalis - Leveillula elaeagnacearum Golov.
67. Oleaceae. - Fraxinus sogdiana – Fusicladium fraxini Aderh
68. Fraxinus sp. - Phyllactinia suffelta f. traxini DC.
69. Aceraceae - Acer semenovii - Uncinula aceris Sacc
70. Acer negunda L - Septoria aceris
71. Catalpa sp. - Ovularia haplospora (Spreg.) Magn.
72. Bignoniaceae - Catalpa bignonioides - Leveillula bignonioides
73. Fagaceae - Quercus robur L.–Microsphaera alphitoides
74. Simarubiaceae - Ailanthus glandulosa - Verticillium. dahliae Kleb
Шундай қилиб, шаҳар боғларини фитосанитария холатни яхшилашда, мавжуд ўсимликларни
касалликлардан мухофаза қилиш, шаҳар xудудидаги боғ ва хиёбонлардаги ўсимликларнинг ўсиб
ривожланишига қулай экологик шароит яратиш, аxоли ўртасида экологик тарбияни йўлга қўйиш ва
уларнинг аxоли соғлигини мустаxкамлашдаги ролини аxолига тушинтиришга қаратилган
тадбирларни ўтказиш энг долзарб масала ҳисобланади.
Адабиётлар
1. Нуралиев X. X. Микромицеты сосудистыx растений Kашкадарьинской области.: Автореф.
дис. канд. биол. наук.-Tашкeнт, 1998.
2. Ганиев М.М., Недорезков В.Д. Защита овощей от болезней и вредителей. Справочник
огородника. М: «Колос», 1989
3. Гапоненко Н.И., Ахмедова Ф.Г., Рамазанова С.С., Сагдуллаева М.Ш., Киргизбаева Х.М.
Флора грибов Узбекистана. Т.1 Мучнисто-росяные грибы. Ташкент: «Фан», 1983
4. Гулямова М., Кучмии Н.П. Рамазханова С.С., Сагдуллаева М.Ш., Киргизбаева Х.М. Флора
грибов Узбекистана. Т. VII. Сумчатые грибы. Ташкент: «Фан», 1990
5. Флора грибов Узбекистана. В 8-х томах. Т- VI. Ташкент, Фан, 1990.
скачать dle 11.3

15-04-2018, 02:37 393 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив