» » » МЕВА-УЗУМЧИЛИКДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ

МЕВА-УЗУМЧИЛИКДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
МЕВА-УЗУМЧИЛИКДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ


А.У.Абдурахимов, Р.Алиев
Тошкент давлат аграр университети


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, ички истеъмол бозорини тўлдириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш масаласи кун тартибидаги долзарб масалалардан биридир. Маълумки, республикамизда қишлоқ хўжалиги тармоғи аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда саноатни хом-ашё билан таъминлашда муҳим ўрин эгаллаб, бу соҳада охирги йилларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самараси ҳамда белгиланган чора- тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш таъминланиб келинмоқда. Буларни ўтган йили мамлакатимиздаги ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8,3 фоизни ташкил этган, бунинг борабарида 2000-2011 йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,1 баробарга ошганлигини таъкидлаш мумкин.
Провардида эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 6,6 фоизга барқарор юқори сураътлар билан ўсишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, "Алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган навбатдаги энг муҳим устивор вазифа қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қуллаб-қувватлашдан ибратдир".
Иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги иқтисодий ва молиявий тизимига интеграциялашув жараёни тобора чуқурлашиб бораётган шароитида мева ва узум маҳсулотларига бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга катта эътибор қаратмоқда. Ушбу вазифани ҳал этишга аграсаноат мажмуаси тизимининг мева ва узум маҳсулотлари қуйи комлексига юклатилади.
Халқаро тажрибаларидан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунда аксарият ривожланган давлатлар аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаблари маълум даражада пасайиб бориши кузатилмоқда. Шунингдек, аҳолининг минералларга бой бўлган мева ва узум маҳсулотларига талаби ошиб, бу инсонларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгалламоқда.
Мева-узум маҳсулотлари турли хил дори-дармонларнинг ўрнини босишга, инсонлар организмидаги витаминларнинг кўпайиб боришига хизмат қилаётганлигини тиббиёт хулосалари ҳам исботламоқда. Бугунги глобал молиявий инқироз шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларига нисбатан айнан мева-узум маҳсулоти экологик жиҳатдан самарали соҳа ҳисобланмоқда, у нафақат табиатни, атроф-муҳитни софлигини ва тозалигини таъминлаб қолмасдан, балки табиатни келгуси авлодларга соф ҳолда етказишга амалий ёрдам бермоқда.
Мустақиллик йилларида мева-узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам туб таркибий ислоҳотлар олиб борилди. Булар жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709 сонли[1] ҳамда 2008 йил 20 октябрдаги Ф-4041 сонли[2] Фармонлари ва 2006 йил 11 январдаги ПҚ-225 сонли[3] Қарорларини келтириш мумкин..
Аҳолининг мева-узум маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш масаласи бу экинлар экиладиган майдонлари ҳажмига ҳам боғлиқ. Ҳусусан, 1990-2011 йиллар давомида мева-узум экиладиган майдонлар ҳажми 8,0 %, мевазорлар майдони 18,5 % ва шу сингари булардан етиштириладиган ҳосилдорликка келадиган бўлсак, у ҳам жадал суръатлар билан ўсмоқда. Бунда мевалар - 62,6 %, сабзавотлар 20,1 %, узумзорлар -11,7 % га ортган. Бундай юқори кўрсаткичларга эришилишни юқоридаги ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижаси сифатида баҳолаш мумкин.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, узум маҳсулотлари самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари, муайян йўллар ва воситаларни аниқлаш ҳамда мазкур фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни янада чуқурроқ татқиқ этиш долзарб масала ҳисобланади.
Мева ва узум маҳсулотлари бозорида иқтисодий муносабатларни чуқур ўрганган ҳолда фаолият кўрсатиш самарадорлик муаммоларини янада кенгроқ ўрганиш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Мева-узум маҳсулотлари қуйи мажмуаси олдида миллий иқтисодиётни таркибий ўзгаришлар ва дверцификациялаш шароитида унинг маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш бўйича янги вазифалар қўйилган.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида агросаноат мажмуасида мева-узум маҳсулотлари қуйи мажмуаси фаолият самарадорлиги муаммоларининг долзарблиги ва етарлича ўрганилганлиги илмий мақола мавзусини танлашга асос бўлди.
Хулоса. Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:
o Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари ва қонуниятлари ҳамда бу жараёнларга таъсир этадиган асосий омилларни аниқлаш;
o Миллий иқтисодиётдаги ва агросаноат мажмуасида мева-узум маҳсулотлари қуйи мажмуасининг тутган ўрнини баҳолаш;
o Мева-узум маҳсулотлари бозорининг самарадорлигини оширишда иқтисод ислоҳотларнинг аҳамияти;
o Мева-узум маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш услубини таклиф этиш.
Аннотация. Мақолада шева-узуш шаҳсулотлари бозорининг сашарадорлигини ошириш ҳашда унга таъсир қилувчи ошилларни баҳолаш юзасидан олиб борилган ислоҳотларнинг ҳусусиятлари таҳлил этилган.
Адабиётлар
  1. И.А.Каримов Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида, "Ўзбекистон" нашриёти, 2011 йил
  2. И.А.Каримов "2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлди", "Қишлоқ ҳаёти" газетаси, 2012 йил 20 январ
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-225 сонли "Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
  4. Stat.uz - маълумотлари
[1]   "Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
[2]   "Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва етиштиришни кўпайтириш чора- тадбирлари" тўғрисида"ги Фармони
[3]   "Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор

скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:54 89 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив