» » » ПАСТ БЎЙЛИ ОЛМА ПАЙВАНДТАГЛАРИДА ЎСАДИГАН НАВЛАРГА ПАЛЪМЕТТА УСУЛИДА ШАКЛ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ПАСТ БЎЙЛИ ОЛМА ПАЙВАНДТАГЛАРИДА ЎСАДИГАН НАВЛАРГА ПАЛЪМЕТТА УСУЛИДА ШАКЛ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ПАСТ БЎЙЛИ ОЛМА ПАЙВАНДТАГЛАРИДА ЎСАДИГАН НАВЛАРГА ПАЛЪМЕТТА УСУЛИДА ШАКЛ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Х.Усмонова, Б. Ғуломов, И.Нормуратов
Тошкент давлат аграр университети


Биринчи йили қаторлар томонга йўналиб ўсаётган иккита шохдан биринчи ярус ҳосил қилинади. Бунинг учун эрта бахорда тез ўсадиган пайвандтагларга уланган бир ёшли кучатлар 70 см ва секин усадиган пайвандтаглардаги эса 60 см қолдириб кесилади. Агар биринчи ярус шакиллантариладиган баландликда бир ёшли кучатлар елкаларидан бевақт чиққан новдалар бўлса, улар 1-2 та куртак қолдириб кесилади. Бунда юқориги куртак юқори томонга йўналтирилади. Новдалар фақат пичоқда кесилади, ток қайси умуман ишлатилмайди. Май бошларида ва охирида дарахт танасидан 50 см нарига азот солинади (озиқлантирилади). Ортиқча новдалар ўсиб 10 см га етганда уларнинг учи чилпилади, марказий шохнинг конкуренти синдириб ташланади.
Июль ойининг иккинчи ярмидан августнинг иккинчи яримигача биринчи яруснинг асосий шохлари учун иккита ва марказий шох учун битта қатор йўналган новда танлаб олинади. Улар орасидаги масофа 5-10 см бўлади. Қолган барча яшил (пишмаган) новдалар эгилиб, дарахт танасига каноп билан боғлаб қўйилади. Шу ҳолатда дарахт келгуси йили баҳоригача колади. Эгишдан максад барг юзасини максимал даражада сақлашдан иборат, одатда 3 та, энг кўпи 4 та ингичка шохлар эгилади, қолганлари халқа шаклида кесилади. Агар эгиш қийин бўлса, шохлар УК бўйлаб бир оз қайрилади.
Иккинчи йили иккита шохдан иккинчи ярус ҳосил қилинади. Иккинчи яруснинг ён шохларини керакли масофада чиқариш учун март ойида тез ўсадиган пайвандтагларга уланган кўчатларнинг тез ўсадиган марказий шохи 100-120 см дусендагиларнинг 60- 100 см, беҳига пайванд қилинган нокларники 60-80 см ва нока пайванд қилинган нокларники 800-1000 см қисқартирилади.
Агар марказий шох заифлашиб қолса, паст қолдириб кесилиб, кейинги ярусни хосил килиш келаси йилга қолдирилади. Ўтган йили қаттик эгиб боғлаб қўйилган, асосий шохлар оралиғида жойлашган новдалар баҳорда кесиб ташланади. Ўртача ва кучсиз новдалар ечилиб, дарахт 3-4 ёшга киргунча эгилган ҳолда қолдирилади. Марказий ва елка шохларнинг ортиқчаси кесиб ташланади.
Агар танланган асосий шохлар бир текис ривожланмаса, кўчат ўтказилган биринчи йилдан бошлабоқ уларнинг ўсишини зарур томонга йўналтириш ва тўғрилаш учун барча чораларни қўллаш зарур. Агар новдалари дарахтнинг бир томонида чиқса, уларнинг бита энг кучлиси бошқа томонга эгиб маҳкамлаб қўйилади; биринчи ўқув йили охирида у шу ҳолатда қолдирилади.
Агар дарахтда битта ён шох ўсган бўлса, марказий шох чиқариши учун унда куртак белгилаб қўйилади ва куртакнинг таги ярим ой шаклида кесилади, иккинчи шох эса ўсишини сусайтириш максадида 45-50 градус четга бурилади. Агар биринчи ярусдаги шохлар ўсишдан орқада қолса, улар марказий шохга тортилади ва баъзан уларнинг юқориси ярим ой шаклида кесилади. Агар битта шох иккинчисидан тез ўсиб кетса, тез ўсаётган шох ўтмас бурчак остида четга бурилади, секин ўсаётгани эса ўткир бурчак остида марказий шохга тортилади. Агар ён шохлар марказий шохдан ўсиб кетса, улар ўтмас бурчак ҳосил қилиб четга бурилади, бу билан уларнинг ўсиш учун кучи камайтирилади.
Май охирида, новдалар 10-15 см га етганда 2-3 та барг қолдириб чилпилади. Июнда елкаларини ўсиши тартибга солинади. Бунинг учун хаддан ташқари ён томонга ўсиб кетган шохлар кўтариб боғлаб қўйилади ва жуда ўткир бурчак ҳосил қилиб ўсаётган шохларнинг ўсиш бурчаги кенгайтирилади, шунингдек ярим ой шаклида кесиш усулидан хам фойдаланилади.
Июлда палъметта елкасининг иккинчи яруси шакиллантириб зонада пайдо бўлган ортиқча шохлар (май ойида учи чилпилган шохлар) пастга эгилади ва каноп билан боғлаб қўйилади.
Биринчи ярус шохларидаги яшил (пишмаган) новдалардан мева новдалари ҳосил қилинади. Палъметта елкасининг ҳар томонидан асосий шохлардаги ён новдалардаги  15-25 см дан оралатиб иккинчи тартиб шохлар чиқарилади. Бу новдалар юқорисидан боғланиб, горизонтал ҳолатда эгилади ва тирговучга боғлаб қўйилади. Қолган новдалар эса эгилган холатда боғлаб қўйилади.
Сентябрда биринчи ярус шохлари (уларнинг асомий новда билан бирга ўсишдан четлашишига йўл қўймаслик учун) 45 градус бурчак ҳосил қилиб четга бурилади. Улар ерга қоқилган қозиқларга ёки вақтинча сим суриларга боғлаб қуйилади.
Дарахт танасидаги ўтган йили эгилган, ортиқча шохлар кесиб ташланади. Биринчи яруснинг асосий шохларидаги юқори ва паст йўналтирилган новдалар ҳам кесиб ташланади.
Дарахтлар кишда буталгандан кейин реал кўрсатилгандек шаклга киради.
Яхши ўсадиган шох-шаббаларга шакл бериш хусусиятлар. Бунда
а) касалланган яхши ўсаётган кўчатлар алмаштирилади
б) яхши ривожланмаган шохларга тегилмасдан, бир йил ўзича қолдирилади
в) агар кўчатнинг бир томонидан иккита шох чиқса, биттасини қарама-қарши томонга эгиб, қозиққа боғлаб қўйиш керак.
Учунчи йили хам худи иккинчи йилдаги сингари шакл берилади олдинги яруслардан тахминан 10 см кам бўлган баландликда учун ус хосил килинади. Шу билан бир актда марказий шох ва елкалардаги конкурсент новдалар кесиб ташланади. Иккинчи яруснинг ён шохлари биринчи яруснинг асосий шохларига паралел қилиб четга тортилади. Юқори ярус шохлари эгилганда улар пастки ярус шохларига боғлаб қўйилади. Агар иккинчи ярус пастки ярусга қараганда жуда ўсиб кетса, шохларни камайтириб, чиқиш бурчакларини катталаштириш йўли билан уларнинг ўсиши секинлатилади, пастки яруснинг ўсиши эса ярим ой шаклида кесиб кучайтирилади. Учинчи йили асосий иш биринчи ярус елкаларида қатор оралари томонга йўналган иккинчи тартиб шохларни шакиллантиришдан (чиқаришдан) иборат.
Биринчи яруснинг асосий шохлари кузгача ўз холича қолдирилади. Бахорда улардаги ва марказий шохдаги ўтган йил июлда эгилган новдалар – конкурсентлар халка шаклида (гир айлантириб) кесилади. Танада биринчи ва иккинчи яруслар орасидаги кучли, ўтган йили олиб қўйилган бир йиллик новдалар шунингдек асосий шохларнинг юқорисидаги эгиб қўйилган новдалар кесиб ташланади.
Май ойида новдаларнинг учи чилпилади - учунчи ярусни ҳосил қилиш учун мўлжалланган новдалар қаторлар тамон йўналтирилади.
Биринчи ва иккинчи ярусдаги ўтган йилги яшил новдалар ва елкалардаги новдалар июл-август ойларида эгилади.
Иккинчи тартиб шохларининг ўсишини қийинлаштирадиган ёйсимон эгик тўғрилаш ва елкаларини доимий қия ўсадиган қилиш учун учунчи йили вегетатция даври охирида биринчи яруснинг асосий шохлари доимий бурчак ҳосил қилиб, четга камайтириб қўйилади. Бунинг учун қатордаги дарахтлар орасига паст қилиб қозиқлар қоқилади, бир-бирига яқин иккита дарахтнинг биринчи ярусдаги асосий шохлар пишиқ каноп ёки сим билан шу қозиқларга боғлаб қўйилади. Новдалар икки муддатда учинчи йили кузда (35-40 градус бурчак ҳосил қилиб) ва тўртинчи йили баҳорда тамомила (5055 градус бурчак ҳосил қилиб) эгилади. Уларнинг эгилишини осонлаштириш учун баҳорда шохлар пастки тамондан йўғонлашганлиги 1/3 кисмга арраланади. Ҳар 2-3 смдан оралатиб 4-5 жойи юза арраланади. Тўғри боғлаб қўйилса, юзагина араланган жойлар бирлашади ва битиб кетади.
Ана шу вақтда асосий шохлардаги ўтган йилги ўсган барча эгилган шохлар
тўртинчи йили шох-шаббаларнинг тўртинчи ярусини ҳосил қилиш учун марказий шох кесилади. Беш- олтинчи йили палъметта шакиллантиришни тугаллайди. Юқори ярусда хам худди биринчи ярусдаги сингари ишлар бажарилади.
Шакл бериш тугаллангандан кейин дарахт шох-шаббаларидаги ишлар камаяди. Ёнма-ён дарахларнинг асосий асосий шохлари бирлаша бошлаганда улар ўзора боғлаб қўйиланди. Кейинча палъметталарнинг парвариш қилиш уларни хар йили эгиш ва ўсув новдаларини боғлаб қўйиш, қари халқали мева шохларини ҳамда баъзи новдаларни сийраклатишдан иборат бўлади.
Адабиётлар
1. Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида унинг бартараф этишнинг йуллари ва чоралари.--- Тошкент, Иктисодиёт,2009.—48 б.
2. Андронов И.Г.,Сады на карликовых.- Кайнар,Алма- Ата, 1964.-С.17-19
3. Афанасьев О.К. – Интенсивные сады на слаборослых подвоях.-Т.:Узбекистан.-1978.-103 с.
4.
Гулямов Б.Х., Исломов С.Я. Рекомендации по созданию интенсивных садов на слаборослых подвоях.-Тошкент,2005.8 с.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 15:48 102 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив