» » » МУСТАҚИЛЛИК ИИЛЛАРИДА Р.Р.ШРЕДЕР НОМЛИ УЗБЕКИСТОН БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИИ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА МЕВА-УЗУМ НАВЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎИИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ

МУСТАҚИЛЛИК ИИЛЛАРИДА Р.Р.ШРЕДЕР НОМЛИ УЗБЕКИСТОН БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИИ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА МЕВА-УЗУМ НАВЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎИИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
МУСТАҚИЛЛИК ИИЛЛАРИДА Р.Р.ШРЕДЕР НОМЛИ УЗБЕКИСТОН БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИИ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА МЕВА-УЗУМ НАВЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎИИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ


Абдуллаев Р.М.
Р.Р.Шредер номли Ўзбекистон богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институти


Республикада об-ҳаво иқлим-шароитининг ўзгариб бориши, сув танқислиги сезила бошлаган даврда илмий асосланган, тажрибада синалган, қурғоқчиликка, ҳар хил зараркунанда ва касалликларга чидамли, ҳар бир ҳудудга районлашган, юқори ҳосилли навларни кўпайтиришни тақозо этмоқда.
Р.Р.Шредер номли Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил, сифатли, янги мева ва ток навларини яратиш, уларнинг пакана ва ярим пакана кўчатларини кўпайтириб, Давлат реестрига киритиш, боғларда ресурс тежамкор технологияларни тадбиқ этиб, тупроқ унумдорлигини ошириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларини ўзлаштириб, боғ-токзорлар барпо этиш, боғ-токзорларда касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари, мева-узум маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш усуллари ҳамда виночилик бўйича янги вино маркаларини яратиш устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Институт ва унинг илмий ташкилотлари томонидан кўп йиллик олиб борилган селекция ишларининг натижасида 120 дан ортиқ янги мева-узум навлари яратилиб, ҳозирги кунда улардан 57 нав Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган.
Республиканинг мустақиллик йиллари давомида институт селекционерлари томонидан мева- узумнинг 30 та янги навлари районлаштирилди, 32 та янги истиқболли навлари Давлат нав синаш комиссиясига синовга топширилди.
Жадвал - 1
Т/Р
Мева ва узум т у р л а р и
Н а в л а р с о н и
1.
О л м а
8
2.
Н о к
3
3.
Б е ҳ и
2
4.
Ш а ф т о л и
3
5.
У з у м
4
6.
Ў р и к
2
7.
Г и л о с
2
8.
О л х ў р и
2
9.
С м о р о д и н а
2
10.
Б о д о м
1
11.
Ф у н д у к
1
Ж А М И
30
Ушбу янги яратилган истиқболли навлар мавжуд мева-узум навларининг ўрнини тўлдириб борадилар. Яратилган янги навлар ичида қурғоқчиликка чидамли навлар алоҳида ўрин тутади. Буларга олманинг Малика, Қизил тарам олма, Чўлпон, Ойдин, Нафис навлари, нокнинг Кулола-2, Зимняя Нашвати-2, беҳининг Изобильная, Самаркандская крупноплодная, олхўрининг Чернослив Самаркандский, гилоснинг Клон Эльтона, шафтолининг Шарқ, қорағатнинг Сиюма, узумнинг Ризамат, Кишмиш Ботир, Ранний Шредера навларидир.
Ушбу янги навларнинг қисқача тавсифи :
О Л М А
Ч ў л п о н - кечки ёзги нав, дарахти ўрта ўсувчи. Меваси йирик (200-240 г.) думалоқ олтинсимон сариқ рангда бўлиб, мева сирти йўл-йўл қизил ранг билан қопланган. Мазаси нордон-ширин, яхши сақланади ҳамда узоққа юборишга қулай. Ҳосилга 4-5 йилда киради, ҳосилдорлиги 160-180 ц/га.
Қизил тарам олма - маҳаллий, энг эрта пишар нав (1 д.У1). Меваси жуда чиройли, оғирлиги 95- 110 г. Таъми ширин, озгина нордонроқ, ўзига хос ёкимли хушбуй, махаллий навларга ўхшаш. Ҳосилдорлиги 150-160 ц/га.
Фар а н г и з - беш юлдузга ўхшаш карлик олма. Велспур навининг қаламчасини 0,03% этилиамин химомутоген билан ишланган. Кузги нав. Ҳосилдорлиги 170-180 ц/га.
М а л и к а - кузги оч қизил рангда, меваси ўртача 120 г., эрта ҳосилга киради (3-4), раға касаллигига чидамли, ҳосилдорлиги 150-160 ц/га.
О й д и н - кечки-ёзги нав сариқ рангда, юмалоқ, сувли, меваси 130 г., таъми ширин, озгина нордонроқ. Ҳосилдорлиги 140-150 ц/га.
Н О К
Салом-2 - меваси июнь ойининг бошида пишади. Меваси юмалоқ, ўтмас ноксимон, оғирлиги 190-240 г., кўкимтир-сариқ рангда, бироз кизғиш ғуборли. Пушти сарғиш оқ рангда, ёғсимон ширин, серсув, ёқимли мазали. Ҳосилдорлиги 160-180 ц/га.
Сари гўзал - меваси июнь ойида пишади, чўзиқ ноксимон ёки конуссимон шаклда булади.
Меваси оч яшил сарғишроқ рангда, пишганда оч сариқ рангда бўлиб, қуёшга қараган томони қизғиш пушти рангга киради. Мевасининг ўртача оғирлиги 230-250 г. мазаси ширин, сувли, хидли, бир оз нордонроқ. Ҳосилдорлиги 170-180 ц/га.
Ш А Ф Т О Л И
Подарок Узбекистана - серҳосил эртапишар нав. Меваси июль ойининг бошида пишади, йирик 150 г., юмалоқ, пўсти олтинсимон сариқ рангда. Эти сариқ, зич, мазаси ширин нордонроқ. Данаги ярим ажралади. Ҳосилдорлиги 200-250 ц/га.
Ширин магиз - ўрта пишар, сариқ этли луччак. Дарахти ўрта ўсувчи, меваси йирик, ўртача 100 г., йирик меваси 152 г.гача бўлади, тўғри думалоқ шаклда, чиройли, тиниқ кўпроқ қизғиш пушти ранг. Эти сариқ, сувли, оғизда эрувчи, нордон-ширин бўлиб озгина бодом хиди келади.
Ш а р қ - серҳосил эртапишар нав. Меваси июль ойининг бошида пишади, йирик 150 г., юмалоқ, пўсти олтинсимон сариқ рангда. Эти сариқ, зич мазаси ширин нордонроқ. Данаги ярим ажралади. Ҳосилдорлиги 200-250 ц/га.
Г И Л О С
Клон Эльтона - чет эл нави, май ойининг иккинчи ўн кунлигида (12-20 май) пишади, меваси йирик 9 г.гача, тўқ қизил олча рангда, таъми нордон-ширин совуққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, ҳосилдорлиги 60-70 кг. бир дарахтдан.
В е н у с - чет эл нави. Дарахти ўрта ўсувчи ёйик шаклда, меваси йирик (8-9 г.) бир хил кенг оваль шаклда, тўқ қора рангда, эти нозик, сувли ўртача зичли, ширин озрок нордонрок, таъми аъло, 4-5 йилдан хосилга киради. Ҳосилдорлиги 110-130 ц/га. Меваси май ойининг охири июнь ойининг бошларида териб олинади.
У З У М
Ранний Шредера - чиллаки, эрта пишар нав. Тупи ўртача йирик, Сурхак Китоби навига қараганда 10-12 кун олдин пишади. Шингили ўртача, 200-220 г., меваси чўзиқроқ шаклда, тупи пушти ранг, ўртача оғирлиги 2-2,5 г. Эти зич, қарсиллайди, мазаси ёқимли ширин. Ўртача ҳосили 120-140 ц/га.
Р и з а м а т - ўрта пишар нав, тупи ўртача, узум шингили йирик, вазни 350-400 г. Шингили цилиндрсимон шаклда, ранги пушти, йирик ҳамда эти қаттиқ қарсиллаш хусусиятига эга. Ҳосилдорлиги гектаридан 200-250 цн/га. Меваси 20 июлда тўлик пишиб етилади.
Кишмиш Ботир уруғсиз хўраки ва майизбоп нав. Оқ кишмишга қараганда 12-15 кун олдин пишади. Шингили ўртача ёйиқ 300 дан 800 г. гача келади. Меваси йирик 3-5 г. чўзиқроқ шаклда оқ ялтироқ, эти зич қарсиллайди. Мазаси ёқимли ширин, ҳосили юқори 150-180 ц/га.
Кишмиш Согдиана - хўраки кишмиш нав. Меваси ўрта пишар, август ойининг охирида пишади. Тупи кучли ўсувчи серҳосил нав, шингилининг ўртача оғирлиги 400-450 г., меваси йирик 4 г. Меваси ширин, июль ойида пишиб етилади. Ҳосилдорлиги ўртача 180-200 ц/га.
Ў Р И К
М а р о к а н д - кеч гуллайдиган универсал нав дарахти паст ўсувчи ҳар йили ҳосил беради, доғланиш касаллигига чидамли.
Оқ Кандак - универсал нав юқори сифатли туршак олинади, қанд моддаси юқори 93%гача. Меваси майда (28 г.) думалоқ - овал шаклда пушти сариқ рангда, эти оқиш-қизғиш, нозик, сувли, ёқимли хидли.
Қизил Кандак - маҳаллий универсал нав. Дарахти ўрта ўсувчи, ёйик меваси майда (26 г.) оваль шаклда, пушти ранг, озгина тукли. Эти сариқ, сувли, ёкимли хидли. Мазаси ширин, данаги яхши ажралади. Ҳосилдорлиги 60-85 ц/га. Июннинг Ш декадасида ҳосили терилади.
ЙИРИК МЕВАЛИ ОЛЧА
С е с т р и ч к а - эртапишар меваси йирик 40-60 г.
С М О Р О Д И Н А
С и ю м а - эртанги нав, июннинг биринчи ўн кунлигида пишади, меваси қора, йирик, бир вақтда пишади. Ҳосилдорлиги 130-150 ц/га. Қурғоқчиликка, совуққа ва иссиққа чидамли.
И р о д а - ўртаги, июнь ойининг иккинчи ярмидан пиша бошлайди. Меваси қора, ўртача, йирик, ширин, таркибида қанд моддаси 10-12% етади. Ҳосилдорлиги160-180 ц/га.
О Л Х Ў Р И
Киргизская превосходная қирғиз нави (Э.Э.Гареев). Универсал ва эртапишарлиги билан ажралиб туради. Меваси йирик (50-70 г.), тухумсимон. Териси қаттиқ, яшил жигарранг, қизил сиёҳранг билан қопланган, мумғубор билан қопланган. Эти жигарранг, майин, серсув, шакари юқори, салгина нордони бор. Терим даври июль ойининг иккинчи декадасида. Юқори ҳосилли 200 кг/дер.гача.
Ҳозирги кунда олимларимиз олдида турган асосий вазифалар - бу мева-узумнинг ноёб, серҳосил, қурғоқчилик ҳамда совуққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги мева ва узум навларини яратиш билан бирга уларни республикамиз ҳудудлари бўйича жойлашишини таъминлаш, боғ ва токзорлар технологиясини такомиллаштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, суғориш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. М.М.Мирзаев, М.К.Собиров - "Боғдорчилик". Тошкент, "Меҳнат", 1987 йил.
  2. М.М.Мирзаев - "Горное садоводство Узбекистана". Ташкент, Издательство "Фан", 1982 год.
  3. О.Тошкенбоев, А.Тошкенбоев - "Ўзбекистонда саноат узумчилиги ва виночилик" Тошкент, "Mepiyus" нашриёти, 2009 йил
  4. "Помология Узбекистана". Ташкент, Издательство "Узбекистан", 1983 год.
  5. Ю.М.Джавакянц, В.Горбач - Виноград Узбекистана". Ташкент, Издательство "Шарқ", 2011 год.
  6. Р.М.Абдуллаев, У.Я.Набиев, А.У.Арипов - "Боғбон ва соҳибкорлар учун қўлланыа". Тошкент, 2011 йил.
  7. Р.М.Абдуллаев - "Узум етиштириш ва магиз қуритишнинг замонавий ва бошқалар технологияси". Тошкент, "Фан" нашриёти, 2011 йил.

скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:19 141 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив