» » » ИНТЕНСИВ БОҒЛАР УЧУН ПАСТ БЎЙЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ОЛМА КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ИНТЕНСИВ БОҒЛАР УЧУН ПАСТ БЎЙЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ОЛМА КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

ИНТЕНСИВ БОҒЛАР УЧУН ПАСТ БЎЙЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ОЛМА КЎЧАТИНИ
ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Ғуломов Б.Х., Намозов И.Ч., Нормуратов И.Т., Мирзаев И.
Тошкент давлат аграр университети


Кириш. Республикамизни барча вилоятларида боғдорчилик ва узумчиликни жадал ривожлантириш, ҳосилдорлигини кескин ошириш, сифатини яхшилаш, шу йўл билан аҳолини, маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли мева, узум маҳсулотлари билан таъминлаш учун имкониятлари мавжуд.
Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аввало, бутун эътиборни ҳар бир хўжаликдаги мавжуд боғ ва токзорларнинг аҳволини яхшилашга, технологик жараёнларини ўз муддатида тўла ўтказилишига, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш-чораларини юқори савияда тўлиқ амалга оширишга, мевани териш, топшириш ва сақлаш ишларини тубдан яхшилашга, зарур моддий-техник воситаларини етказиб бериш билан соҳани жадал ривожлантиришга, ҳосилдорликни кўтаришга, сифатли маҳсулот етиштиришга қаратишимиз керак. Шундагина мева, узум маҳсулотлари кўпайиб, тармоғимиз иқтисодий жиҳатдан мастаҳкамланади, халқ таъминоти яхшиланади.
Яхши таъминланган мева кўчатзорисиз боғдорчилик ривожланыайди ва такомиллашмайди деб таъкидлайди В.И. Кашин [2]. Кўчатзорнинг ишига нафақат янги барпо этиладиган боғларнинг ҳажми, балки бўлғуси боғларнинг сифат таркиби (тур, нав, пайвандтаг) ҳам узвий боғлиқдир. Бўлғуси боғлар бугунги мавжуд боғлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Бу - клон пайвандтаглардаги юқори жадал кучсиз ўсувчи боғлар бўлиб, уларда дарахтлар зич экилади, ҳосилдорлиги мунтазам 20-50 т/га, мевасининг сифатлари юқори ва ҳаётий доираси қисқа бўлади. Уларни етиштириш технологияси энергия тежамкор ва экологик тоза бўлиши лозим. В.И. Сенин ва В.В. Сенин [3] суғориладиган боғдорчилик институтида 20 йилдан ортиқ М7 пайвандтагини М8 ва М9 пакана пайвандтаглари ҳамда ўртача ўсувчи М2, М4 пайвандтаглари билан таққослаб ўрганди. Бунда М7 пайвандтагига Ренет Симиренко, Жонатан, Старкримсон ва Ред Делишес каби олма навлари пайванд қилинганда ярим пакана дарахтлар ўсган (М9 га нисбатан бирмунча баландроқ), улар экилгандан сўнг 3-4-йил ҳосилга кирган. Мазкур кўчатлар енгил ва оғир тупроқларда яхши ўсади, илдиз тизими чуқур кириб бориши туфайли қурғоқчиликни ҳам яхши ўтказади. М7 нинг совуққа чидамлилиги бошқа пайвандтагларга нисбатан юқоридир. М7 пайвандтагидаги дарахтларни жадал технология бўйича етиштириш жуда қулайдир. Sosna нинг [4] ишларида бир йиллик олмалар М26, Р60, М9 ва Р22 пайвандтагларига тупроқ сатҳидан 5, 15 ва 25 см баландликда куртак пайванд қилинган ва баҳорда боғга 3*1,2 м оралиқда (2778 дарахт/га) ва кўчатзордагига нисбатан 5 см чуқурроқ ўтқазилган. Дарахтларнинг ўсиши пайвандтаг таначаси баландлиги билан салбий боғлиқликка эга бўлган. Баланд куртак пайванд қилинган дарахтлар энг паст ўсиш кучига ва энг юқори мева тугиш коэффициентига эга бўлган. Р22 пайвандтагидан ташқари, 9 йиллик тажриба мобайнида энг юқори умумий ҳосил 15 ёки 25 см. баландликда куртак пайванд қилинган дарахтлардан олинди. Бунда баландроқ куртак пайванд қилишнинг мевани ўртача вазни ўлчамларига сезиларли салбий таъсири (айниқса Golden Delicious навида) кузатилди.
Шуларни хисобга олган холда олиб борилган тадқиқотларни мақсади ишлаб чиқаришда олма учун ишлатиладиган вегетатив йўл билан кўпаювчи паст бўйли пайвандтагларда олма кўчатларни чиқишига таъсирини ўрганиб, энг юқори кўрсатгичга эришган вегетатив пайвандтаглар танлаб олинади.
Тадқиқотни олиб бориш услуби. Тажрибалар ТошДАУ мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик кафедрасида ишлаб чиқилган мавзу бўйича олиб борилди. Дала тажрибалари шу университетнинг кичик ўқув-тажриба хўжалигида ўтказилди.Она кўчатзор, кўчатзорни биринчи, иккинчи даласи ва боғдаги агротехник тадбирлар агрокўрсатмаларга мувофиқ бажарилди. Кузатиш ва ҳисоблар: она кўчатзорда-ҳар бир пайвандтагнинг 30 та тупида, кўчатзорнинг 1-даласида-200 та ўсимликда; кўчатзорнинг 2-даласида - ҳар бир пайвандтагга куртак пайванд қилинган ҳар бир навнинг 50 тадан ўсимлигида олиб борилди. Тажриба тўрт қайтариқда ўрганилди.
Биокимёвий ва физиологик тадқиқотлар И.В.Мичурин номидаги Россия боғдорчилик илмий тадқиқот институтининг "Мевали экинлар навларини синаш услуби ва дастури"га (1973) мувофиқ ўтказилди. Фотосинтезнинг соф маҳсулодорлиги А.С. Овсянников (1973) услуби бўйича, транспирация жадаллиги эса Л.А. Ивановнинг (1970) оғирликка асосланган усулида аниқланди. Илдиз тизимининг фаол қисмини ўрганишда "монолитлар" усули В.А. Колесников (1972) қўлланилди. А.Н. Татаринов (1971) вегетатив усул билан олма ва нокни кўпайтириш бўйича услубий қулланыаси асосида иш олиб борилди.Тажриба маълумотларига статистик ишлов бериш Б.Н. Доспехов (1985) бўйича дисперсион таҳлил усулида ўтказилди.
Тадқиқот натижалари. Изланишлар натижасида шуни кўрсатиш мумкунки олмани интенсив навларини янги паст бўйли М9 пайвандтагда етиштирилганда уларни биометрик кўрсаткичлари 1- жадвалда келтирилган. Жадвалда кўрсатилганидек кўчатларни баландлиги бўйича Голд Спур нави 110,1 см. бўлган, қачонки назоратдаги Ренет Симиренко нави эса аттига 101,6 см. ташкил этганлиги кузатилган. Энг паст бўйили бўлиб эса бу паст бўйли пайвандтагда олмани кечки навларидан Голден Делишес ва Корей навларида кузатилган ва назорат навига нисбатан камроқ бўлганлиги аниқланган.
1-жадвал
Олмани кечки навларни янги паст бўйли М9 пайвандтагида етиштирилган кўчатларни
Т/ р №
Олмани кечки навлари
Штамбин и,
диаметри, см
Кўчатни баландли ги, см
Кўчатдаг и
навдалар ни сони, дона
Кўчатдаги навдаларни
умумий узунлиги, см
Кўчатдаги илдизларн и сони, дона
Назорат навига нисбата
н, %
1.
Ренет
Симиренка
(назорат).
0,82
101,6
3
27,4
17,0
100
2.
Голден Делишес
0,87
97,5
4
29,7
18,2
107,0
3.
Голд Спур
0,90
110,1
5
32,5
20,3
119,4
4.
Старкримсон
0,85
102,5
6
30,4
21,5
126,4
5.
Корей
0,92
98,4
6
28,4
16,4
96,4
6.
Нафис
0,95
107,4
5
32,8
22,5
132,3
Бундан ташқари кўчатларни 2-нчи даласида илдизлар сони хисобланганда энг кўп илдизлар олмани Голд Спур, Старкримсон ва Нафис навларида кузатилган яъни 19.4-26.4-32.3 фоиз назоратдаги
Ренет Симиренко навига нисбатан кўпроқ бўлган. Энг кам илдизлар сони кечки олмани Корей навини кўчатларида кузатилган бўлиб, назорат навига нисбатан 3.6 %га камроқ бўлганлиги кузатилган.
Шундай қилиб, кўчатларни биометрик кўрсаткичлари бўйича янги ўрта бўйли М9 пайвандтагда олмани кечки навларидан Корей ва махаллий навдан Нафис навларини кўчатларини кўпайтириш тавсия қилинади.
Олмани янги ўрта бўйли М9 пайвандтагида кўчатзорни 2- даласида кечки навларини кўчатзорда етиштиришдаги баргларини ассимиляцион, сатҳини ўзгариши 2 -жадвалда кўрсатилган.
Бир туп олмани кўчатидаги барглар сони, энг кўп М9 пайвандтагда олмани кечки навларидан Корей ва махаллий навлардан Нафисларда бўлган бу назорат навига нисбатан кўпроқ ва 57-59 донани ташкил қилган. Қочонки назоратдаги Ренет Симиренко навида атиги 48 дона бўлганлиги кузатилган.
2-жадвал
Янги М 9 паст бўйли пайвандтагда интенсив кечки олма навларини кўчатини баргларини ассимиляцион
сатҳини ўзгариши.
Т/р№
Олмани кечки навлари
1 туп олма кўчатидаги баргларни сони, дона
Баргларни
2
ассимиляцион сатҳи, см
Назоратга нисбатан %
1 та баргники,
2
см
1 туп - 2 кучатники, м
1
Ренет Симиренка (назорат).
48,0
23,5
1,1
100
2
Голден Делишес
49,0
22,2
1,0
90,9
3
Голд Спур
53,0
21,7
1,1
100
4
Старкримсон
49,0
20,4
0,9
81,8
5
Корей
57,0
24,2
1,4
127,2
6
Нафис
59,0
23,8
1,4
127,2
Баргларни ассимиляцион сатҳи бўйича назоратга нисбатан яъни олмани кечки Ренет Симиренко навига нисбатан энг юқори кўрсаткичлар олмани навларидан Корей ва махаллий Нафис навларида бўлган, улар 27,2% қўшимча ташкил қилган. Бундай натижалар Шимолий Кавказда А.М. Цаболов деган олим 2000 йилларда ўз илмий ишларида қайд қилиб ўтганлиги тўгрисида маълумотлар бор.
Кўчатларни барг сатҳи тахлил қилинганда юқорида кўрсатилган пайвандтагда яъни ўрта бўйли М9 пайвандтагида деярли барча ўрганилган навларда бир хил кўрсаткичга яқинроқ бўлган.
Шундай қилиб олмани янги ўрта бўйли М9 пайвандтагида интенсив олмани кечки навларини кўчатини ассимиляцион сатҳини ўзгариши ўрганилганда, шу нарса маълум бўлдики, назаратдаги кечки Ренет Симиренко навига нисбатан Корей ва махаллий Нафис навларини баргини ассимиляцион сатҳи юқори бўлиб кўчатларни ташқи кўриниши назорат навидан ажралиб турган.
Хулоса. Пайванд қилинган олмани кечки нав кўчатларини қиш мавсумидан чиқиши ва кўзларини совуққа чидамлилиги бўйича стандарт навга нисбатан қуйидаги интенсив кечки олмани паст бўйли М9 пайвандтагига уланган Корей ва маҳаллий Нафис навларини кўрсатиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Каримов И.А. Жоҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари Т.,2009 б. 3-5
  2. Кашин В.И. Питомниководство в России: состояние и перспективм. // Садоводство и виноградарство. - Москва, 1997. - №1. - с. 2-4.
  3. Сенин В.И., Сенин В.В. Перспективной полукарликовмм подвой яблони. // Садоводство и виноградарство. - Москва, 1999. - № 5-6. -7 с.
  4. Sosna Ireneusz. Wplyw wysokosci okulizacji czterech podkladek na wzrost, plonowanie I jakosc owocow jabloni odmian "Jonagold" i Golden Delicious. Folia Univ.agr. Stetin. Agr., 2004. - № 96. - pp. 179- 184.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 15:01 233 1
BrusanLog 12 июня 2018 17:24
Люди кто хочет играть в современные игры на самых высоких настройках с динамичными теняими даже на самых слабых ПК или ноутах. Без лагов и фризов (Но нужен более менее нормальный инет). Читайте статья по настройке компа здесь. Видео по установке и настройке смотрите тут. Играю уже пол года на ведре 2005 г. Буду рад кому помог разорить буржуев игровой индустрии!!!


Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив