» » » МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИ ОРТИШИ АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИ

МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИ ОРТИШИ АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИ

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam










МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИ ОРТИШИ АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИ

Н.Хушматов, С.Садуллаев*
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент Ирригация вамелиорация институти*

Мақолада республикада мева-сабзвотчилик соҳасида эришилган натижалар, бог ва токзорлар, сабзавот экинлари майдонлари кенгайиб бориши таҳлил қилинган. Шунингдек сабзавот, мевалар ва узум етиштириш тизимини ривожлантириш юзасидан таклифлар ўрин олган.
Калит сўзлар: мева-сабзавот, уругчилик, экинларни жойлаштириш, семинарлар, хизматлар кўрсатиш.
Кирши. Республикада мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, мавжуд талабни ўзимизда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳисобига қондириш, шу билан бирга аграр тармоқнинг экспорт салохцятини ошириш масалаларига эътибор қаратилаётганлиги самараси хисобланади. Жумладан, Республика Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ майдонлари қарийб 100 минг гектарга қисқариб, сабзавот, картошка, полиз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган экин майдонлари кенгайди.
Натижада, сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмлари барқарор ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалигида хусусий тармоқни жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар иқтисодий манфаатдорлигини кенгайтириш ва уларнинг хуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ айни пайтда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 35 мингдан ортиғи кўп тармоқли хўжаликлар хисобланади. Шу тариқа мамлакатда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи асосий тадбиркорлик субъектларидан бирига айланиб бормоқда.
Тадқиқот натижалари. Шунингдек, 2015 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив, тежамкор технологияларини жорий қилиш, фермер хўжаликлари молиявий аҳволини яхшилаш ва тармоқ экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарори қабул қилиниб, қарор билан:
- 2016-2020 йилларда пахта майдонлари ва пахта хом ашёси ялпи хосили, шунингдек, суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари майдонларини оптималлаштириш кўзда тутилган. Бунда ушбу даврда республика бўйча пахта экин майдонлари 170,5 минг гектарга, пахта етиштириш миқдори эса 350 минг тоннага камайиши, галла экин майдонлари эса 50 минг гектарага камайиб, айни пайтда хосилдорлик ортиши хисобига галла етиштириш миқдори сақлаб қолиниши йўналишидаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пахта ва бошоқли дон экинларидан бўшайдиган сугориладиган 220,5 минг гектар экин майдонларининг 16,3 фоизида картошка, 41,2 фоизида сабзавотлар, 8,1 фоизида интенсив боглар, 22,8 фоизида озуқа экинлари, 6,3 фоизида мойли экинлар ва 5,3 фоизида эса бошқа озиқ-овқат экинлари жойлаштириб борилади. Бундан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибининг диверсификациялашиб бориши, биринчи навбада мамлакатнинг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш орқали жамият аъзоларининг туб манфаатларига хизмат қилади.
Республикамизда кейинги йилларда интенсив боғлар яратишда асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларида ҳамда сув билан яхши таъминланмаган ерларда кучли пайвандтагларга пакана илдиз бўғиз қўйиш йўли билан кўчатлар етиштириб, интенсив боғ яратиш технологияси кенг жорий этилмоқда. Бу боғлар асосан иккинчи йилдан ҳосилга кириши ва 4-5 йил ичида ҳар гектардан 50-60 тоннагача ҳосил бериши ва маҳсулот сифати юқорилиги билан ажралиб туради.
Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлаш тизимини янада ривожлантириш қишлоқ хўжалигининг иқтисодий барқарор ўсишига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, балки республика аҳолисининг турмуши янада фаровонлашишига хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб ҳудудларда мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, фермер ва деҳқон хўжаликларида сабзавот, полиз, картошка экинларини жойлаштириш ҳамда янги интенсив боғлар ташкил қилиш, иқтисодий самара бермаётган эски боғ-токзорларни реконструкция қилиш ва бузиш юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда ер майдонларидан самарасиз фойдаланишга сабаб бўлаётган ва реконструкция қилинаётган токзорлар таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг ярмига яқини (45 %) хўраки узум етиштириладиган токзорлар бўлса, экиладиган кўчатларнинг деярли ярми (47%) саноатбоп узумлар етиштириладиган токзорлар барпо қилишга хизмат қилади. Янги барпо этиладиган узумзорларнинг ярмидан кўпроғини саноатбот узум берувчи узумзорлар ташкил этиши, жойларда узумни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратишни тақозо қилади.
Реконструкция қилинадиган боғлар учун талаб қилинадиган маблағларнинг асосий қисми (77%) лойиҳа амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Демак, хўжаликларни сифатли узум кўчатлари, кредит маблағлари ва бошқа зарур моддий- техник ресурлар билан таъминлаш учун тегишли чораларни ўз муддатида олиб боришга эътибор қаратиш талаб этилади.
Республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, аграр соҳанинг экспорт имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, ички бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш учун мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудудларда, мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка етиштириш, янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этилмоқда.
Сабзавотлар ва мева етиштириш ҳажмлари ортиб бориши, иссиқхоналар, жиҳозланган омборхоналар, музлатгичлар, қайта ишлаш корхонлари барпо этиш ва боғ-токзорларни реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар жозибадор шартларга эга кредитлаш тизимини тақозо қилади.
Маълумки, республикада сабзавотдан ташқари экспорт имконияти жуда юқори бўлган, ички истеъмолдан анча ортиқча етиштириладиган маҳсулот - бу мева ва узум ҳисобланади. Айни пайтда таъкидлаш лозимки, бу борадаги муҳим вазифалардан бири етиштирилган маҳсулотларни йил мавсумлари бўйича мунтазам равишда нобудгарчиликларникамайтирган ҳолда истемолчиларга етказиш ва экспорт кўламини кенгайтириш ҳисобланади.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Шунингдек, озиқ-овқат дастури доирасида бажариладиган лойиҳалар, режалаштирилган сабзавотлар, картошка ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғликлар билан фермер ва деҳқон хўжаликларини таъминлаш тизими фаолиятини йўлга қўйиш ўта муҳим вазифалардан бири ҳисобланди. Бу борада биринчи навбатда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
  • мева-сабзавот етиштириладиган ҳудудларда фермер хўжаликларини сабзавот, полиз уруғчилигига ихтисослаштиришга алоҳида ҳамият қаратиш лозим бўлади. Ҳар бир ҳудуднинг тупроқ- иқлим шароитлари, сабзавотлар, мевалар турлари ва навларининг биологик хусусиятларини маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олиб ихтисослаштириш орқали тармоқ самарадорлиги ошириш яқин узоқ келажакдаги муҳим вазифа ҳисобланди;
  • мева-сабзавот маҳсулотларига ички ва жаҳон бозори талабининг тез ўзгаришини эътиборга олган ҳолда янги боғлар яратиш, мавжуд боғларни тиклаш ва реконструкция қилишда бозоргир маҳсулотлар етиштириш, сарфланган маблағлар қайтими муддатини тезлатиш учун устувор равишда интенсив технологияга асосланган боғларни шакллантирига эътибор бериш;
  • интенсив боғларда ҳосилдорлик юқори эканлигини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари орқали қишлоққа кичик саноатни олиб кириш, сервис тизимини ривожлантириш, мева, полиз, сабзавот маҳсулотни қуритиш ва қадоқлаш бўйича мини технолгияларини жорий этишни ташкил қилиш;
  • мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва картошка етиштириш, қайта ишлаш борасида ҳудудларда шаклланган фермерларнинг самарали тажрибаларини оммалаштиришда семинарлар ташкил этиш, тажриба алмашиш учун чет эл стажировкаларига жўнатишга эътибор қаратиш;
  • мева-сабзавот, узум маҳсулотларини янги узиб олинган ва қайта ишланган ҳолда сотиш, сақлашга қўйиш орқали қиш ва баҳор мавусумларида савдога чиқариш имкониятларини кенгайтириш йўналишидаги логистик инфртатузилмаларни ривожлантириш;
  • Агрофирмаларга мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, хўжаликларни тара идишлар билан таъминлаш, транспорт хизмати кўрсатиш тизими ҳозирда тез ўзгараётган замон талабларига жавоб бермаслиги боисдан жойларда бу борада жиддий ишлаш талаб этилади;
  • ихтисослашган ҳудудларда, замонавий жиҳозланган омборхоналар ташкил этиш билан бирга, туманлардаги йирик корхона, хусусан Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, ҳудудий деҳқон бозорлари қошида ҳам турли ҳажмлардаги мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни сақлаш учун омборхоналар ташкил этиш имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ;
  • боғ-токзорлар, сабзавот, полиз, картошка етиштиришда хашорот ва касалликларга қарши кураш бўйича ҳар бир туман кесимида, шунингдек пакана ва ярим пакана интенсив технологиялар асосида экилган боғлар учун алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши;
  • мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудудларда мева, сабзавот, полиз, картошка, узум етиштирувчи фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи биолабораториялар ташкил этиш долзарблик касб қилади.
Тупроқнинг шўрланишига чидамли экинлар уруғликлари, дарахтлар кўчатлари маҳаллий шароитда тайёрланганда, улар нисбатан қишки совуққа, тупроқ шўрига ҳам чидамли бўлишини олимлар исбот қилишган. Шу йўл билан ҳар бир ҳудуд табиатига мослашган пакана ва ярим пакана мевали боғлар яратишга тизимли равишда ёндашиш мумукин бўлади.
Мухтасар қилиб айтганда, республикамизда аграр соҳа ривожи учун яратилган иқтисодий ва ҳуқуқий асослардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда экспорт имкониятларидан кенг фойдаланиш республикамиз аҳолиси ҳаёт фаровонлигининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
скачать dle 11.3

10-11-2017, 15:49 930 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив