» » » РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА МЕВА-САБЗАВОТ, ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ДАСТУРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ

РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА МЕВА-САБЗАВОТ, ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ДАСТУРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ


Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam


РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА МЕВА-САБЗАВОТ, ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ДАСТУРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ

М.Х.Саидов
Тошкент давлат аграр университети

Мақолада кейинги йилларда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурлари бўйича мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш йўналишида қатор лойиҳалар амалга оширилганлиги очиб берилган, ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурлар доирасида лойиҳаларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари, фермер хўжаликлари, томчилатиб сугориш тизими ва сувни тежайдиган сугориш технологиялари, кредит, экспорт

Кириш. Амалга оширилаётган ислоҳотлар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида самарадорликни янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш, республика аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини турмуш даражасини юксалтиришга қаратилгандир.
Сўнгги йилларда республика аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштиришни ҳамда гўшт, сут, тухум ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш ҳамда ички истеъмолни таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар Дастурлари ишлаб чиқилиб, уларни амалга оширилиб ижобий натижаларга эришилмоқда.
Услублар ва материаллар. Республика аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштиришни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари, ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ўрганиш ва тадқиқ этишда таҳлил ва жамлаш, статистик кузатиш ва монографик тадқиқот услубларидан фойдаланилган.
Тадқиқот натижалари. Кейинги йилларда Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурлари бўйича мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш йўналишида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. 2015 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра 2016­2020 йилларда пахта майдонлари ва пахта хом ашёси ялпи хосили, шунингдек, сугориладиган ерларда бошоқли дон экинлари майдонларини оптималлаштириш орқали республика бўйча пахта экин майдонлари 170,5 минг гектарга, пахта етиштириш миқдори эса 350 минг тоннага камайиши, галла экин майдонлари эса 50 минг гектарга камайиб, ҳосилдорлик ортиши ҳисобига галла етиштириш миқдори сақлаб қолиниши, пахта ва бошоқли дон экинларидан бўшайдиган сугориладиган 220,5 минг гектар экин майдонларининг 16,3 фоизида картошка, 41,2 фоизида сабзавотлар, 8,1 фоизида интенсив боглар, 22,8 фоизида озуқа экинлари, 6,3 фоизида мойли экинлар ва 5,3 фоизида эса бошқа озиқ-овқат экинлари жойлаштириб борилади.
Мева-сабзавотчиликда 2015 йилда жами 959,1 млрд. сўм (шундан 336,1 млрд. сўмлик банк кредитлари) маблагларни жалб этиш ҳисобига 19,2 минг та (2014 йилга нисбатан 108%) лойиҳалар амалга оширилди, бунинг натижасида қишлоқ жойларда 26,5 минг тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, республика бўйича мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 30 та туманларда 517,3 млрд.сўмлик 7,6 минг та лойиҳалар амалга оширилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига республика бўйича 9,8 минг гектар (2014 йилга нисабатан 176%) пакана ва ярим пакана интенсив боглар ва 9,9 минг гектар (109%) янги токзорлар барпо этилди ҳамда 12,3 минг гектар (296%) яроқсиз боглар ва 7,5 минг гектар (123%) токзорлар реконструкция қилинди. Шунингдек, 451 гектар майдонда иссиқхоналар қурилди, 315,7 минг тонна қувватга эга 230 та қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва 77 минг 800 тонна сигимга эга бўлган 114 дона музлаткичли-омборхоналар ташкил этилди ва модернизация қилинди. Бундан ташқари, 10 мингта аҳоли хонадонларида 154 гектар майдонга енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилиб ишга туширилди.
Жойларда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан, интенсив мевали боглар барпо этиш ишлари Сирдарё вилоятида 59 фоиз (53 та лойиҳада 138 гектар), Қорақалпогистон Республикасида 20 фоиз (25 та лойиҳада 48 гектар), Жиззах вилоятида 5 фоиз (10 та лойиҳада 64 гектар) якунланмаган. Мисол учун, Кегайли ва Чимбой туманларида 60 фоиз, Конликўл, Қораузак ва Каттақўргон туманларида 50 фоиз, Зоминда 40 фоиз, Бўстонлиқда 20 фоиз бажарилмаган. Қорақалпогистон Республикасида 55 фоиз (33 та лойиҳада 344 гектар), Сирдарё

вилоятида 26 фоиз (25 та лойиҳада 93 гектар), Жиззах вилоятида 5 фоиз (77 та лойиҳада 100 гектар) белгиланган янги токзорлар барпо этилмаган. Мисол учун, Зомин туманида 90 фоиз, Қонликўл, Хўжайли ва Кегайли туманларида 60 фоиз, Бўстонлиқда 50 фоиз, Янгиободда 35 фоиз ва Ғаллаоролда 25 фоиз бажарилмаган. Жиззах вилоятида 52 фоиз (2 та лойиҳада 2,5 гектар) ва Тошкент вилоятида 15 фоиз (3 та лойиҳада 6 гектар) иссиқхоналар ташкил этилмаган. Мисол учун, Янгиобод ва Ғаллаорол туманларида 80 фоиз, Янгийўл туманида 60 фоиз ва Зангиота туманида 30 фоиз бажарилмаган. Мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш Жиззах вилоятида 87 фоиз (15 та лойиҳада 10,4 минг тонна), Тошкент вилоятида 75 фоиз (12 та лойиҳада 61 минг тонна) ва Сирдарё вилоятида 24 фоиз (7 та лойиҳада 200 тонна) бажарилмаган. Мисол учун, Жиззах, Фориш, Хазорасп, Боғот ва Шовот туманларида 85 фоиз, Зангиота ва Охангарон туманларида 80 фоиз, Гулистон, Сардоба ва Паркент туманларида 50 фоиз бажарилмаган. Сирдарё вилоятида 71 фоиз (2 та лойиҳада 500 тонна), Хоразм вилоятида 55 фоиз (11 та лойиҳада 3,5 минг тонна), Тошкент вилоятида 42 фоиз (12 та лойиҳада 10,8 минг тонна) музлаткичли-омборхоналар қуриш ишлари якунланмаган. Сирдарё туманида 80 фоиз, Охангарон туманида 55 фоиз, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор туманларида 50 фоиз бажарилмаган.
Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича манзилли дастурлар асосида амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида 2015 йилда жами 19,0 млн. тонна шундан, 10 млн. 128,1 минг тонна (2014 йилга нисбатан 109,1 фоиз) сабзавот, 1 млн. 853,1 минг тонна (109,3%) полиз, 2 млн. 696,7 минг тонна (110%) картошка, 2 млн. 746,2 минг тонна (110,3%) мева ва 1 млн. 579 минг тонна (109,6%) узум маҳсулотлари етиштирилди.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 2 млн. 549 минг тоннаси қайта ишлашга, 589,3 минг тоннаси экспортга, 628,1 минг тоннаси уруғликка, 15 млн. 236 минг тоннаси ички истемол ва ички бозорлар учун йўналтирилди.
Кейинги йилларда ташкил этилаётган интенсив боғлар ва узумзорлар учун сифатли кўчат харид қилиш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш долзарб масалаларда бири бўлиб қолмоқда.
Бугунги кунга келиб интенсив боғ ва узумзорлар ташкил қилиш учун зарурий кўчатлар, томчилатиб суғориш жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совуқхоналар Ўзбекистоннинг ўзида тўлиқ ишлаб чиқарилмоқда.
Жумладан, 2016 йилда йилда интенсив мевали боғлар барпо этиш учун Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг филиалларида баҳорда 1,1 млн.дона ва кузда 1,5 млн.дона ярим пакана ва пакана олма кўчатлари тайёрланди. Самарқанд вилоятида ‘Талла Осиё НОН” МЧЖ да баҳорда 1,1 млн.дона ва куз ойларида 2 млн.дона пакана ва ярим пакана данакли мевали кўчатлар етиштирилди. Самарқанд вилоятидаги “Халилов Ш.Ш” МЧЖ да баҳорда 400 минг дона ва куз ойларида 1 млн.дона пакана ва ярим пакана кўчатлар етиштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 176-сонли қарорига асосан Давлат дастури доирасида томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредит линиялари орқали имтиёзли (фоиз ставкаси йиллик 6%, шу жумладан банк маржаси - 3%) кредит ажратилиши белгиланган бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги ер эгаларига берилган катта имкониятдир.
Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига яна бир қатор имтиёзлар ҳам яратилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 367-моддасига (2014 йилда) киритилган ўзгартиришларга асосан юридик шахслар ўз ер участкаларининг томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган қисми учун 5 йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод этилди.
Хулоса ва таклифлар. Республика ҳукумати томонидан тасдиқланган дастурлар доирасида фермер хўжаликлари, тадбиркорлар, корхона ва ташкилотларнинг маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда рзиқ-овқат маҳсулотлари кўпайтириш бўйича лойиҳаларни ўз муддатида бажарилиши таъминлаш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур бўлади:
  1. Туман ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар бир лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда алоҳида тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва улар асосида лойиҳаларни ўз муддатида бажарилишини ташкил этиш.
  2. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этиш, музлаткичли омборхона ва иссиқхоналар қуриш учун талаб этиладиган ер майдонлари ажратиш.
  3. Марказий банк ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклар томонидан озиқ-овқат лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этиладиган кредит маблағларини ўз вақтида ажратишини таъминлаш.
  4. Мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари билан қайта ишловчи ва тайёрловчи ташкилотлар ва корхоналар ўртасида тузилган шартномаларга асосан олдиндан 40 фоиз бўнак маблағларини ажратилиши бўйича ишларини амалга ошириш.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича назорат ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ой якуни билан маълумотлар тақдим этиб борилишини ташкил этиш.
Президентимиз томонидан 2015 йилнинг 25 декабрида имзоланган 2016 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури тўғрисидаги 2458-сонли қарорига кўра жами 128,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13та лойиҳани амалга оширилиб, улар орасида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тарақиёт банки, Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг ва қатор хорижий давлатларнинг нуфузли банкларининг маблағларидан кенг фойдаланилмоқда.
Халқаро молия ташкилотлари иштирокида қишлоқ ва сув хўжалиги тамоқларини ривожлантириш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш йўналишларидаги лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш учун жойларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан қуйидаги вазифаларни бажариш талаб этилади:
  1. Халқаро молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқлаб бериладиган тармоқ жадвалларида белгиланган тадбирларни ўз вақтида бажарилиши учун, лойиҳа объектларида иш фронтини яратиб бериш.
  2. Насос станцияларда, ҳориждан келтирилган насос агрегатларини ва бошқа ускуналарни ўрнатиш даврида ушбу объектларни узлуксиз электроэнергия билан таъминланишини қатъий назоратга олиш.
  3. Каналларда сув тўхтатилган даврда белгиланган ишларни қисқа муддатларда якунлаш учун қурилиш объектларини қўшимча техника, ишчи кучлари билан таъминлаш.
  4. Амалга оширилаётган лойиҳалар ҳудудларига бораётган Халқаро молия ташкилотлари вакиллари томонидан режалаштирилаётган учрашувлар, ўқув семинарларини ўтказишда фаол ёрдам кўрсатиш.
  5. Интенсив боғдорчилик, сабзавотчилик ва узумчилик соҳаларини ривожланишида илғор технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий қишлоқ хўжалик техникалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва узоқ муддатга сақловчи ускуналар билан таъминлаш, энергия тежамкор иссиқхоналар барпо этиш бўйича банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларига потенциал бўлган фермер хўжаликлари ва тадбиркорларни орасида ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар бериш.
  6. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида жойларда юзага келаётган муаммоларни хал қилиш бўйича таклифларни давомий равишда вазирликка ўз вақтида тақдим этиб бориш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
  1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т.: «Узбекистан» НМИУ, 2017. 107 б.
  2. Узбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарори. //www.lex.uz.
  3. Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ 3709-сонли “Мева- сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.// www.lex.uz.
  4. Узбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 176-сонли қарори.// www.lex.uz.

скачать dle 11.3

10-11-2017, 16:07 438 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив