» » » ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМЧИЛИКНИ ЎРНИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО КООПЕРАЦИОН АЛОҚАЛАР

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМЧИЛИКНИ ЎРНИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО КООПЕРАЦИОН АЛОҚАЛАР

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam


ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕВА-САБЗАВОТ ВА УЗУМЧИЛИКНИ ЎРНИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО КООПЕРАЦИОН АЛОҚАЛАР

З.Мадаминова, Ҳ.Туробова*
ТИМИ, БухДУ*

Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавотчилик, узумчиликни ривожланиш кўрсаткичлари тахлил қилинган. Ушбу сохаларни янада ривожлантиришда халқаро кооперация муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: халқаро кооперация муносабатлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги корхоналари, синергетик самарадорлик.

Кириш. Глобал миқиёсда озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминотидаги муаммолар ҳар бир давлат иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсатини асосини ташкил этади. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат стратегияси юқори самарадорликни намойиш қилмоқда. Жумладан, Ўбекистон озиқ-овқат сиёсатининг бир қанча асосий қисмлари илғор тажриба сифатида тан олинди ва БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан бошқа ривожланаётган мамлакатларга тавсия этилди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Жозе Грациану да Силва Ўзбекистон Минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича глобал жараёнда фаол иштирок этаётган мамлакатлардан ҳисобланишини таъкидлади4.
БМТнинг прогнозига кўра 2025 йилда планета аҳолиси 8,3 млрд. кишига етиши ва бунинг учун 4 млрд. тонна озиқ-овқат маҳсулотлари зарур бўлади5. Ушбу рақамлардан маълумки, озиқ-овқатга бўлган 4www.presscenter.uz/ талаб жуда ҳам юқоридир. Ушбу шароитда Ўзбекистон аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдан ташқари, минтақада озиқ-овқат маҳсулотлари экспортёрига айланиши мумкин. Шунинг учун агозиқ-овқат маҳсулотларини нобуд қилмасдан бор имкониятлардан самарали фойдаланиш зарур.
Услублар ва материаллар. Тадқиқотларимиз натижасида мамлакатимиз ва хориж давлатлари олим ва мутахассислари озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали маҳаллий ва глобал озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қанча илмий ва амалий ишлар олиб борилганига гувоҳ бўлиш мумкин [1-10]. А.Алтухов, С.Г. Афанасьевлар [1-2] И. Ушачев, А.Серков [10] ва И.Куликов [5] каби олимларнинг илмий ишлари озиқ-овқат таъминотидаги муаммолар ва уларни ечиш йўлларига қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Ўзбек олимларидан проф. А.М.Қодиров озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда инновацион сиёсатни ривожлантириш зарурлиги ва шу оркали хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини яратиш мумкинлигини таъкидлаган[3]. Проф. Ф.Назарова ва А.Тошмуродовлар “экологик тоза” маҳсулот етиштириш зарурияти, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни иқтисодий рағбатлантириш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш асосида шакллантиришнинг самарали механизмини жорий қилиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишда, агросервис хизматида, савдо ва кредитлашда мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарнинг кооперация ва интеграциясини ривожлантиришни рағбатлантириш [6,7] каби масалаларни таъкидлаб ўтадилар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш масалалари билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, ушбу соҳани янада ривожлантириш ва хўжалик юритиш шаклларини янада такомиллаштиришда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан инфратузилма, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида кооперацион муносабатларни самарали шаклларини йўлган қўйиш зарурияти ушбу мавзуни долзарблигини белгилайди. Шундан келиб чиқиб, халқаро кооперацион алоқаларни ривожлантириш орқали озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ва экологик тоза маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш бўйича илмий тадқиқот ишлари яхлит ҳолда олиб борилмаганлиги ушбу мавзуни мустақил тадқиқот объекти сифатида танлашимизга сабаб бўлди.
Тадқиқот натижалари. Халқаро кооперацион муносабатларни такомиллаштириш ва янгича ёндошувлар асосида унинг механизмини ишлаб чиқиш қуйидаги сабабларга кўра ҳам унинг зарурлигини тақозо этади.
Биринчидан, мамлакатда 73 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 28 мингдан ортиғи кўп тармоқлидир6. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган асосий тармоқлардан бирига айланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда деҳқон хўжаликларининг ҳам улуши юқоридир. Айниқса, етиштирилган чорвачилик маҳсулотларининг 60-70 фоизи деҳқон хўжаликлари зиммасига тўғри келади. Республикада озиқ -овқат маҳсулотлари етиштириш аҳоли жон бошига 1990 йилдагига нисбатан 2013 йилда гўшт маҳсулотлари 90 фоизга, сут маҳсулотлари 43 фоизга, тухум 50 фоизга, дон маҳсулотлари 142 фоизга, картошка 158 фоизга ошганини, ўсимлик ёғи эса 29 фоизга камайганини кузатиш мумкин.
1-жадвал
Республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичларини таҳлили____________________________________________
Маҳсулотлар
номи
Ўл. бирлиги
2012
йил
2013
йил
2014
йил
2015
йил
Ўсиш
суръати







Картошка
Минг тонна
2057,1
2250,4
2452.4
2696,9
144.8
Сабзавот
Минг тонна
7767,4
8518,4
9286,7
10129,3
144,8
Мева ва резаворлар
Минг тонна
2052,8
2261,1
2490,6
2746,1
146.1
Узум
Минг тонна
1206
1322,1
1441,2
1579,3
144,8
Манба: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Статистик тўплам. 2016 й

Республикада 2015 йилда 2012 йилга нисбатан картошка 44,8 фоизга, сабзавот ҳам 44,8 фоизга, мева ва резаворлар 46,1 фоизга, узум эса 44,8 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу етиштирилган маҳсулотларни нобуд қилмасдан, сақлашни ва қайта ишлашни тўғри йўлга қўйиш зарур. Таҳлилларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, етиштирилган гўштнинг 11 фоизи, сутнинг 4,5 фоизигина қайта ишланмоқда. Дунё бўйича йилига қишлоқ хўжалик экинларининг турли касалликларга чалиниш оқибатида 10-20% и, бегона ўтлар ва зараркунандалар туфайли 5-20% и, хосилни йиғиш, ташиш, қайта
  1. Продовольственная безопасность. Агробизнес - Россия. № 11.2008. с 23
  2. www.presscenter.uz/
ишлаш ва сақлаш жараёнида 5-25% и нобуд бўлмоқда. Ушбу кўрсаткичлар йилига 20-70% ни ташкил
7
этмоқда .
Иккинчидан, саноат тармоғига 2010 йилда 4659,9 млрд.сўм асосий капиталга инвестиция киритилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 9813,4 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Шунинг 2010 йилда 5,5 фоизи, 2013 йилда эса 4,8 фоизи озиқ-овқат саноати корхоналарига тўғри келади. Қишлоқ хўжалигига эса 2010 йилда 530,6 млрд.сўм, 2013 йилда 1334,0 млрд.сўм инвестиция киритилган. Мамлакатда асосий капиталга киритилган инвестициялар миқдорининг 2013 йилда 34,2 фоизи саноатга, 4,6 фоизи эса қишлоқ хўжалигига тўғри келмоқда.
Маълумки, сармоясиз иқтисодиётни тармоқларида тараққиётга эришишни тасаввур этиб бўлмайди. Чунки ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, янги корхоналарни барпо этиш учун кенг миқёсда маблағ йўналтиришни талаб этилади. Шу боис ҳам озиқ- овқат соҳаси бўйича инвестицияларни жалб этиш, чет эллик сармоядорлар иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Учинчидан, халқимизда мева ва сабзавотларни фойдалилик жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқариш ва уни қуритиш бўйича бой амалий тажриба мавжуд. Фақатгина мана шу тажриба ва малакалардан фойдаланиб, шу соҳани янада ривожлантириш учун замонавий техникаларни ва илғор технологик тажрибаларни қўллашга сармояларни жалб этишни кучайтириш зарур.
Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2012 йилда 26416,1 млн.долларни 2015 йилда эса 25283 млн.долларни ташкил қилди. 2012 йилда жами экспорт қилинган 484,3 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 41,4 фоизини сабзавотлар, 32,9 фоизини мевалар, 17,1 фоизини узум ва 8,6 фоизини полиз маҳсулотлари ташкил этган бўлса, 2014 йилда жами экспорт ҳажмида сабзавотлар 42,0 фоизини, мевалар 18,2 фоизини, узум 20,0 фоизини ва полиз маҳсулотлари 19,8 фоизини ташкил этган. Экспорт таркибида 2014 йилда 2012 йилга нисбатан сабзавотлар улуши 0,6 фоизига, мева 14,7 фоизига камайгани ҳолда, узум улуши 2,9 фоизига, ва полиз маҳсулотлари 10,2 фоизига ошган.
Мана шу имкониятлардан фойдаланишни янада ошириш ва Ўзбекистоннинг озиқ-овқат экспорти салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун ҳам халқаро кооперацион муносабатларни янгича талқинда ташкил этишни ва уни иқтисодий мехнанизмларини ишлаб чиқиш кун тартибига қўйилмоқда.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, фермер хўжаликларининг фойдалилик кўрсаткичларини ошириш, уларнинг ижтимоий фаровонлигини ошириш мақсадида ҳамда юқорида келтирилган имкониятларни янада ошириш ва муаммоларни бартараф этиш учун халқаро кооперациявий алоқаларни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш ва самарали фаолият юритишнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
Кооперативнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб олиш, қайта ишлаш ва уни истеъмол бозорида реализация қилиш бўйича ташкилий-хўжалик тузилишини белгиланган методик ёндошувларни танлаш кооперацияланувчи хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар мақсади билан аниқланади. Кооперативларнинг бундай тури кооперацияланувчи хўжаликлар ва қайта ишлаш корхоналарининг маблағларини бирлаштириш йўли билан кооператив принциплар асосида шакллантирилади.
Ҳозирги дунёда кооператив ҳаракат тажрибаси барча жиҳатлардан диққат билан ўрганилиш ва амалий фойдаланишга лойиқ, чунки кооперация инсон фаолиятининг интернационал ҳодисаси. Чет элда кооператив фаолиятни ўрганишнинг амалий аҳамияти яна шундаки, у халқаро нуқтаи назаридан ўзаро фойдали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни яхшироқ амалга оширишга имкон беришдан иборат.
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида халқаро кооперация давлат сиёсати доирасида ривожлантирилиши шарт. Халқаро кооперацияни ривожлантиришнинг мустаҳкам қонунчилик негизини яратиш билан бир қаторда бундай сиёсатни соҳадаги жаҳон тажрибасини қўллаб, ҳозирги Ўзбекистон ҳаётида қўллаб бўладиган тарзда изчил шакллантириш керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
  1. Афанасьев С. Г. Продовольственная безопасность России. www.//izhagro.ru/
  2. Алтухов А. Продовольственную безопасность в СНГ создавать сообща. www.//izhagro.ru/
  3. Алимов Р.О., Расулев А.Ф., Қодиров А.М. Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолари. Т.: «Konsauditin form-nashr», 2006. -Б. 440.
  4. Вахитов К.И. Кооперация: теория, история, практика. -М.: 2006. -С.30.
  5. Максаковский В.П.. Глобальная продовольственная проблема и ее географические аспекты. Ошибка! Недопустимый объект гиперссылки. ( 13. 04. 2011 ) [1]
  6. Назарова Ф., Тошмуродов А. Мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш. Ўзбекистонда аграр иқтисодий ислоҳотлар: эришилган ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари. Илмий ишлар тўплами. Т.: 2006. 116-119 бетлар
  7. Назарова Ф., Тошмуродов А. Экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқишга ўтиш шароитида қишлоқ хўжалик корхоналари даромадларини ўзгариши. Ўзбекистонда аграр иқтисодий ислоҳотлар: эришилган ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари. Илмий ишлар тўплами. Т.: 2006. 119-123 бетлар
  8. Туробова Ҳ., Зоҳидов А. Агроозиқ-овқат мажмуида инновацион
технологияларни қўллаш.//Республика илмий-амалий конференция материаллари. ЎзРФА Иқтисодиёт института. -Т.: 2010, -Б. 211-213
  1. www.albest.ru. Мировая продовольственная проблема.
  2. businesspravo.ru
скачать dle 11.3

10-11-2017, 16:15 636 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив