» » » МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam


МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

У.Х.Урманова, Б.Ю.Менгликулов
Тошкент давлат аграр университети

Мақола фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштиришнинг аҳамияти ҳамда мева- сабзавотчилик тармогини ривожлантириш масалаларига багишланган. Фермер хўжаликлари ер майдонларини янада оптималлаштириш тенденцияси ва кўрсаткичлари ёритилган. Мақолада мева- сабзавотчилик тармогини ривожлантириш истиқболлари баён қилинган.
Калит сўзлар: мева-сабзавотчилик, узумчилик, фермер хўжалиги, ер майдонлари, оптималлаштириш, маҳсулот, ишлаб чиқариш.

Кириш. Республикамиз Президент ва ҳукумати томонидан мева-сабзавотчилик тармогини ривожлантириш, унинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, юқори ҳосил берадиган интенсив боғларни яратиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларнинг инновацион янгиликлар ҳамда илгор технологияларни жорий этишга бўлган моддий манфаатдорлигини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг ер майдонларини отималлаштиришдир. Ер майдонларини мақбуллаштириш аграр соҳани ривожлантиришда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Услублар ва материаллар. Ер майдонларини мақбуллаштириш доирасида Тошкент вилоятида ҳам ер майдонлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди ва фермер хўжаликлари фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Вилоятда 2016 йил 1 апрель ҳолатига 9494 та фермер хўжалиги бўлса, ер майдонлари оптималлаштирилгандан сўнг 2016 йил 25 май ҳолатига улар сони 16925 тага етди. Ўртача бир фермер хўжалиги майдони 45,9 %га камайди, яъни оптималлаштиришдан олдин 31,8 га бўлган бўлса, мақбуллаштиришдан кейин 17,2 га. ни ташкил этди. Шундан 2016 йил 25 май ҳолатига сабзавот- полизчиликка ихтисослашган хўжаликлар сони 588 тани, уларга ажратилган майдон 4,5 гектарни ташкил қилиб, оптималлаштиришдан олдинги даврга қараганда 42,2 фоизга қисқарганлигини, сабзавот- галлачиликка ихтисослашган хўжаликлар сони 4532 тани, уларга ажратилган майдон 9,2 гектарни ташкил қилиб, оптималлаштиришдан олдинги даврга қараганда 74,6 фоизга қисқарганлигини, богдорчилик- узумчиликка ихтисослашган хўжаликлар сони эса 7307 тани, уларга ажратилган майдон 3,8 гектарни ташкил қилиб, оптималлаштиришдан олдинги даврга қараганда 56 фоизга қисқарганлигини кўриш мумкин [1].
Тадқиқот натижалари. Тошкент вилояти бўйича фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш якунлари бўйича фермер хўжаликлари сони ва уларга бириктирилган ер майдонлари ўрганилганда қуйидаги маълумотларга эга бўлинди (жадвал).
Мева-сабзавотчилик тармогининг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти катта эканлигини эътиборга олган ҳолда, ушбу тармоқни янада ривожлантириш борасида сўнгги йилларда бир қатор қарорлар қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Буларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарори [2] ва 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520- сонли Қарори [3] ва бошқа қарорларни келтириш мумкин.
Сўнгги йилларда республикамизда мева-сабзавотчилик тармогини ривожлантириш масаласига бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилмоқда, хусусан:
  • мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида деҳқоннинг мулкка ва меҳнатга бўлган муносабати тубдан ўзгартирилиши;
  • мева-сабзавотчилик тармогига инновацион янгиликлар ҳамда илгор технологияларнинг кенг жорий этилиши;
  • мева-сабзавотчилик тармогида моддий-техника ресурслари таъминоти ва хизмат кўрсатиш объектларни ривожлантириш масалаларига эътибор кучайтирилиши;
  • мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар ўртасида кооперация муносабатларини шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши ва ҳ.к. [4]
Маълумки, республиканинг ҳар бир минтақаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Тармоқда олиб борилган ислоҳотлар ва иқтисодиётни эркинлаштириш натижасида ҳар бир минтақада мева-сабзвотчилик ва узумчиликка ихтисослашган хўжаликлар томонидан маҳсулотларни сақлаш, сотиш ва қайта ишлаш тизими тубдан ўзгарди. Давлат тизимидаги тайёрлов корхоналари ўрнида ҳиссадорлик, хусусий ёки қўшма шаклдаги ихтисослашган корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда собиқ ширкатлар ўрнида ташкил этилган фермер хўжаликлари, қайта ишлаш ва савдо корхоналари иштирокида агрофирмалар ташкил қилинди.
Аммо, тадқиқотларнинг кўрсатишича, фаолият юритаётган агрофирмалар фаолиятининг иқтисодий механизми мукаммал эмаслиги, яъни, агрофирма доирасида маҳсулот етиштирувчиларга аванс (бўнак) бериш механизми тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда фойдани шакллантириш ва тақсимлаш тартибининг мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги ва шунга ўхшаш бошқа омиллар улар фаолиятини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Илм-фан янгиликларини амалиётга жорий этиш ва технологик жараёнларни модернизациялаш мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таъминлайдиган даражада самарадорликка эришишга ва маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига аҳолини мева-сабзавот ва узумга бўлган талабини қондиришга имкон беради.
Хулоса қилиб айтганда, республика мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизиминининг узвий боғлиқлигини таъминлаш асосида бутун мажмуанинг иқтисодий барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Хусусан:
  • мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари моддий-техника ресурсларини сотиб олиш учун ихтисослашган махсус савдо дўконларини ташкил этиш ва ривожлантириш;
  • мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш ва якуний ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш;
  • мева-сабзавотчилик ва узумчилик маҳсулотларини саралаш, сақлаш ва қадоқлаш корхоналарини ташкил этишни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш;
  • янгидан ташкил этилаётган агрофирмалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишда мавсумий имтиёзлар қўллаш, илғор технологияларни импорт йўли билан олиб келиниши ва қишлоқ ҳудудларида янги ишчи ўринларини ташкил этилишини иқтисодий рағбатлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни йўлга қўйиш ва ҳ.к.
Юқоридаги чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида мева -сабзавот ва узум маҳсулотларини катта қисмини қайта ишлаш, илғор технология ва инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича даромадни кўпайтириш, пировардида мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини барқарор ривожлантиришга эришиш имконияти пайдо бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сонли Қарори.
  2. 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2520-сонли Қарори.
  3. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2016 йил 28 майдаги 01-03-12-16-сонли йиғилиш баёнига 1-илова, 1.2-илова, 1.3-илова, 1.4-илова, 2.11-илова.
Д.И.Умархонова. Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришда илғор технологияларни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий асослари. “Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари устунлиги” халқаро илмий-амалий конференция мақолалари тўплами. —Т.: 2016. -Б. 107-110.
скачать dle 11.3

11-11-2017, 14:18 628 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив