» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИГА СЕРВИС ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИГА СЕРВИС ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИГА СЕРВИС  ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  БОСҚИЧЛАРИ


И.Б.Рустамова, Х.Машарипов, И.Курбонов, Ж.Бобожонов
Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалиги техникаларининг истиқболли имкониятлари улардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш орқали шаклланиб, бу биринчи навбатда унга сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даражасига боғлиқдир.
Машиналар шундай хусусиятга эгаки, улар ишлатилиши натижасида эксплуатация қилиш қобилиятини қисман йўқотиб боради. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги трактор ва машинасозлигини ривожлантириш билан биргаликда шу интенсивлик билан уларни  таъмирловчи  корхоналар ва таъмирлаш технологияларини такомиллаштириш керак бўлади.
-расм. Техника хизматининг Ўзбекистонда ривожланиш босқичлари.
1925 йилларнинг бошларига келиб мустаҳкамлашган, машина-трактор станциялар (МТС)лар ташкил этишгакиришилди.
1958 йилга келиб, МТС ларнинг эҳтиёжларини бюджет ҳисобидан  қоплаш мураккаб бўлиб қолди, чунки қишлоқ хўжалиги  учун  ажратилаётган маблағларнинг деярли ярми (45-50 фоизи) МТС лар фаолиятигайўналтирилганлиги сабабли МТС ларни тугатишга тўғри келди.
Ўша даврдаги ,,Колхоз тузумини янада  ривожлантириш ва МТСларни қайта тузиш” ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинган эди, ушбу қарорга мувофиқ МТС лардаги мавжуд техникалар қолдиқ  қийматларда колхоз ва совхозларга  сотила бошланган ва улар ўрнига ремонт техника станция (РТС) лари  ташкил этилган. Бироқ, бу ташкилотларда  таъмирлашматериалларининг етишмаслиги, ишларнингсифатсиз  амалга  оширилиши, узоқ  давомэтиши ҳамда  таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш  баҳолари,  хўжаликларниўз кучи билан бажаргандагига нисбатанбир неча бор ошиб  кетганлиги сабабли 1961 йилда РТС лар  тугатилиб, улар “Сельхозтехника”  ташкилотларига айлантирилди, бу ташкилотларнинг  асосий вазифаси қишлоқ хўжалигикорхоналарини  техника билан уларнинг  буюртмаларига  асосантаъминлаш эди. Бу ташкилотлар 90- йилларнинг   бошларигақадар  фаолият кўрсатиб келди ва қишлоқ хўжалигини техникавоситалари  билан  таъминлашдаўзига хос  ўрин тутди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш – техника хизматини кўрсатиш соҳасида шартномавий муносабатларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги 95-сонли қарорига асосан1 «Ўзагромашсервис» уюшмаси тизимида машина-трактор парклари (ДАЖ МТП) ташкил этиш вазифаси қўйилган эди.
ДАЖ шаклидаги МТПлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 мартдаги 152-сон “Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги  қарори2 билан қишлоқ хўжалиги техникасига ишлаб чиқариш-техник ва сервисхизматлари кўрсатиш  бўйича собиқ давлат машина-трактор парклари негизида ташкил этилган. «Ўзагромашсервис» уюшмаси тизимидаги ДАЖ МТП лар шудгорлаш ва дон ўриш бўйича ишлар хажмини 75-80 фоиз ни бажарган.  2000 йилнинг охирига келиб мамлакат бўйича 180 та бу шаклдагимашина-трактор парклари  фаолият кўрсатган. Аммо МТП лар ва хўжаликлар ўртасидаги ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар тўлиғича ҳал этилмаганлиги сабабли бу сервис корхоналари монопол кохоналарига айланиб бораётганлиги ҳамда агротехник тадбирларда белгиланган барча турдаги механизация билан бажариладиган ишларни амалга ошириш имкониятига эга эмас. Бундан ташқари механизация ишлари нархларини сурункасига ошириб бориши натижасида хўжаликлар улар хизматидан яхши фойдалана олмаётир.
Бундай вазиятда техник сервис тизимида рақобат мухитини  яратиш ДАЖ МТПларига муқобил  (альтернатив) бўлган техник хизмат кўрсатиш корхоналарни  тузиш ва ривожлантириш муҳим масала бўлиб қолди.
Муқобил машина трактор парклари (ММТПлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарорига мувофиқ барпо этила бошланган.
Муқобил машина трактор парклари (ММТПлар) - муайян миқдорда техник хизматидан фойдаланиш, ерга техник ишлов бериш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа юридик, жисмоний шахслар ҳоҳиш иродаси билан тузиладиган бирлашма бўлиб, таъсисчилар томонидан бошқариладиган ташкилотдир.
Муқобил машина трактор парклари (ММТПлар)га ажратилган мол-мулклар ҳудудда ташкил этилган  фермер хўжаликларининг ер-балл бонитентларига асосан тақсимланган бўлиб, ММТПларнинг таъсисчилари  фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Умуман, Республика бўйича 2010 йил 1 январ ҳолатига ҳукумат қарорларига биноан ташкил этилган,жами 1757 та ММТПлар мавжуддир. Ушбу ММТПлар ихтиёрида 68004 та техникалар бўлиб, уларнинг балансига 240,9 млрд. сўмлик мол-мулк берилган.
Муқобил  МТП ларнинг тузилиши  дехқон ва фермер хўжаликларига танлаш имкониятини берди, МТП ларнинг хўжалик юритиш субъектлари олдидаги жавобгарлигини оширди. Муқобил МТПларнинг афзаллик томонлари билан бирга камчилик жихатлари хам йўқ эмас.
Ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотларимиз ва бу борадаги  ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини SWOT таҳлил натижасида ДАЖ МТП ва муқобил МТП ларини ташкил этиш қуйидаги афзалликлар ва камчиликларга эга эканлигини кўрсатди.
1.жадвал
 SWOT таҳлили асосида муқобил ва ДАЖ машина-трактор паркларининг афзаллик ва камчиликларини таққослаш
ДАЖМТП

Муқобил МТП

Афзалликлар
1
Янги, юқори унумли техника воситаларига эгалиги.
1
Кўп турдаги қишлоқ хўжалиги техникасига эгалиги, қишлоқ хўжалик корхоналарига масофа жиҳатидан яқинлиги.
2
Техника ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқадорлиги.
2
Хизмат кўрсатиш баҳоларининг нисбатан арзонлиги ҳамда ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ер майдонлари ўлчамларидан катъий назар бирдек сифатли хизмат кўрсатиши.
3
Молия кредит масалаларида имтиёзларга эгалиги.
3
Шартнома баҳоларини белгилашда иккала томон фойдасини кўзлаш, ташкил этишда кўп капитал кўйилмалар талаб килинмаслиги.
4
Илғор тажриба ва фан техника ютуқларини, амалиётга тадбиқ этиш имконияти
4
Йирик бошқарув аппаратига эҳтиёж йўқлиги, техник сервис соҳасида рақобат муҳитини вужудга келтириши.

Камчиликлар
1
Техника турларини камлиги, юқори унумли техникадан асосан йирик хўжаликлар фойдаланиши.
1
Етарли даражадаги қишлоқ хўжалик техникасига эга эмаслиги
2
Техникалардан самарасиз фойдаланиши ва хўжаликлардан узоқда жойлашганлиги.
2
Таъсисчилар маблағларининг чегараланганлиги
3
Хизмат баҳоларини катъий, юқори белгиланиши. Иш турларини ўз вақтида бажарилмаслиги
3
Давлат ссудаларидан кенг миқёсда фойдалана олмаслиги
4
Монопол кайфиятдалиги, бошқарув аппаратининг йириклиги
4
Техника ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишда юқори ташкилотга боғлиқлиги
Ушбу таҳлил асосида қуйидагихулосаларга келинди:
1. Аксарият МТП  ДАЖ ларининг эскирган, талабларга жавоб бермайдиган машина–трактор парки  уларга ўз фойдаси ҳажмларини ошириш, шунингдек, ўз техника паркини модернизация қилиш учун маблағларини  излаб топиш имконини бермайди;
2. Асосий буюртмачиларнинг (фермер хўжаликларининг) механизациялаш  бўйича хизматлари учун  ўз вақтида хисоб-китоблар қилмаслиги МТП  ДАЖ ларга ўз мажбурятлари бўйича вақтида жавоб беришларига тўсқинлик қилмоқда,бу эса уларнинг молиявий барқарорлигига путур етказмоқда ва  банкротлик белгиларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда.
3. Муқобил МТП лар ва ўз техникасига эга бўлган фермерлик хўжаликлари томонидан рақобатнинг кучайтирилишишароитида тўловга қобилиятсиз, паст рентабелли ва самарасиз МТП  ДАЖ ларнинг ташқаридан жиддий қўллаб-қувватлашсиз ўсишига умид қилиш қийин.
         МТП ДАЖ ишларининг келгусидаги ижобийистиқболлари кўп даражада корпоратив бошқарувни сифат жиҳатдан яхшилашга, шунингдек, тармоққа эскирган техникани янгилаш учун  инвестицияларни жалб қилишга боғлиқ. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20-июлдаги ПҚ-672-сон “2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишчора тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ барча МТП ДАЖ ларда 2010 йилгача давлат активларини сотиш кўзда тутилган. МТП  ДАЖ ларни тўлиқ хусусийлаштириш ва уларни ҳақиқий стратегик инвесторларга бериш натижасида қўшимча инвестицияларнинг тушиши, қишлоқ хўжалиги техникаси паркларини модернизация қилиш ва МТП фаолияти самарадорлигини ошириш учун шароитлар пайдо бўлади. Шу билан бирга шуни ҳам хисобга олиш керакки, лизинг муносабатларини янада ривожлантириш ва фермерларнинг техника сотиб олиш учун молиявий имкониятларинг янада кенгайиши МТП лар ичида “табиий танланиш”жараёнининг  кучайишига олиб келади, оқибатда бозорнинг сифат ва самарадорлик каби қатъий ва мустахкам тоифаларини ўз фаолиятининг устуворига айлантирган корхоналаргина  фаолият кўрсатади.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 13:42 398 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив