» » » Штангали пахта пуркагичи учун номограмма

Штангали пахта пуркагичи учун номограмма

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
Штангали пахта пуркагичи учун номограмма


М.Пирматова, З.Юсупов,Э.Ибрагимов
Ташкентский государственный аграрный университет


Штангали пахта пуркагичи ҳар хил шароитларда, жумладан қатор оралиғи 60, 70, 90см бўлган экинларга кимиёвий ишлов беришда, қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашда, бегона ўтларни йўқотиш мақсадида фунгицид ва гербицидларни сепишда,ғўзани дефиолация ва десикация қилишда ҳамда шунга ўхшаш бошқа ишларни бажаришда ишлатилади. Шу боис иш жараёнида пуркагич кўрсаткичлари ўзгариб туради: ишчи қамров кенглиги ва агрегат тезлиги, ишчи аралашма тури, сифати, таркиби, сарфи ва ҳоказо. Шу сабабдан турли иш шароитларида пуркагич кўрсаткичлари ўзгарганда ёки ишчи эритма миқдори ёки тури ҳар хил бўлганда, шунингдек, бошқа ҳолларда пуркагичдан вақт бирлигида ёки битта тўзитгичдан сепиладиган суюқлик сарфини аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун ҳар сафар ҳисоблаш ишларини бажариш бир мунча вақт ва меҳнат талаб қилади. Бу ишларни енгиллаштириш учун номограммадан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
 
Битта тўзитгичдан суюқлик сарфини қуйидаги ифода орқали аниқлаш мумкин
,     
Юқоридаги (6) ифоданинг      функция шаклидаги ( нинг қуйидаги 3,6: 7,2: 10,8; 14,4 м фикцирланган қийматлари учун) графигини чизиш учун ишчи суюқлик сарфининг ()  қуйидаги75, 100, 150, 200  л/га  тенг қийматларини танлаб оламиз.
Юқоридаги (5) ифоданинг  функция шаклидаги графигини чизишда  нинг фикцирланган қийматларидан фойдаланамиз. Масалан, МТЗ-80Х трактори қатор оралиғи 90 см бўлган ғўзага кимиёвий ишлов беришда биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи узатмаларда ишлаши мумкин. Бунда унинг ишчи тезликлари () мос равишда  5,7; 6,84; 8,49 ва 10,4  км/соатга тенг бўлади.
Пуркагич учун ишчи суюқликнинг белгиланган қийматларини олиш учун унинг минимал ва максимал қийматларини топамиз


Демак  нингқиймати 2 дан 50 л/мин гача ўзгаради. Унинг қуйидаги қийматларини қабул қиламиз:  = 2, 20, 35, 50  л/мин.
Энди Декарт координаталар тизимининг обцисса ўқининг ўнг томонига    (л/га), чап томонига эса   (л/мин); ордината ўқининг юқорисига   ва  функцияларини (бир хил масштабда), пастки қисмига эса  нинг ( -тўзитгич сони фикцирланган қийматларида аниқланган) қийматларини қўямиз. Номограмма чизиб бўлингандан сўнг графикда ордината ўқининг юқори қисмини ўчириб ташласа ҳам бўлади, чунки у номограммадан фойдаланишда ишлатилмайди.
Номограммадан фойдаланиш учун калит:→ → →→→  берилган = 150 л/га да битта тўзитгичга тўғри келадиган суюқлик сарфини аниқлаш талаб қилинганда обцисса ўқидаги унга мос қийматидан вертикал бўйича кўтариламиз ва ишчи қамровнинг фикцирланган  =10,8 м қиймати билан кесишган  нуқтаси “а”дан чапга горизонтал чизиқ бўйлаб давом этамиз. Координата тизимининг иккинчи квадрантида жойлашган  тезликнинг фикцирланган =8,49 км/соат чизиғи билан кесишган ,,б“ нуқтадан пастга тушиб абцисса ўқи билан кесишган нуқтаси ,,с” бўйича
эканини топамиз. Бу ерда пуркагич қийматининг абцисса ўқида жойлаштирилиш масштаби. Ундан кейин ,,с” нуқтадан пастга тушиб тўзитгичнинг  = 12 га тенг фикцирланган қийматига мос чизиқ билан кесишган ,,d” нуқтасидан ўнга гаризонталь ўтказиб ордината ўқининг пастки қисмидан ,,e” нуқтада битта тўзитгичга тўғри келадиган ишчи суюқлик миқдорини  (л/мин)аниқлаймиз: =0,05 ·12 = 0,6 л/мин.
Хулоса. 1. Мақолада штангали пахта пуркагичи учун номограмма тузиш услуби ишлаб чиқилган.
2. Номограммадан пуркагич ишчи қамрови ва тезлигини хисобга олган ҳолда, берилган бир га майдонга сепиладиган пестицид миқдори (л/га) бўйича пуркагичнинг ва унда ўрнатилган битта тўзитқичнинг вақт бирлигидаги (л/мин) ишчи суюқлик сарфи аниқланади.
Адабиётлар
Механизация защиты растений. Справочник/ Велецкий И.И. и др.-М.: Агропромиздат, 1992. -223 с.
Штанговое малообъемное опрыскивание посевов зерновых при интенсивной технологии (рекомендации), -М.: Агропромиздат, 1986. -29 с.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 13:46 112 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив