» » » ТЕРИ МАҲСУЛОТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАШИНАСИДА ВАЛ ЖУФТЛИКЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЕРИ МАҲСУЛОТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАШИНАСИДА ВАЛ ЖУФТЛИКЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТЕРИ МАҲСУЛОТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАШИНАСИДА ВАЛ ЖУФТЛИКЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


Г.А.Баходиров1, Қ.Хусанов2, Л.С.Акбутаева2 , Ш.Ш. Юлдашева2
ЎзР.ФА. Механика ва иншоатлар сейсмик мустаҳкамлиги институти1,
Тошкент давлат аграр университети2


Ушбу мақолада тери маҳсулотининг бурмаларини текислаш ва тери юзасини кенгайтириш ҳамда кейинги қайта ишлаш жараёнига талаб қилинган тезлик билан узатиш масаласи кўрилади.
Бу технологик жараённи амалга ошириш учун  мақолада келтирилган терини текисловчи ва тери юзасини кенгайтирувчи машинанинг кинематик схемасидан фойдаланамиз (1-расм).Бу текислаш машинасида 12, 14–қисувчи валлар жуфтлигини ва 7,9–пичоқли валлар белгиланган.Тери маҳсулоти 12 қисувчи валга илашиши билан Ш–фото блок ёрдамида берилган сигналлар асосида 12 ва 7 валлар ишга туширилади. Сўнгра тери маҳсулоти 14 қисувчи вал жуфтлигига илашиши билан IV-фото блок ёрдамида берилган сигналлар асосида 14 ва 9 валлар ишга тушиб, 7 ва 12 валлар тери сиртидан  юқорига кўтарилади. Маълумки, тери маҳсулотини қайта ишлаш жараёни кимёвий ва механик ишлов беришнинг бир нечта босқичларидан иборат бўлиб, ҳар бир босқич алоҳида қайта ишлаш машиналарида амалга оширилади. Ҳар бир босқични, масалан, механик ишлов бериш, терини ортиқча ёғ ва гўштлардан тозалаш (мездрлаш), юмшатиш, сиқиш, чўзиш ва бўяш каби босқичларини амалга оширувчи  кўнчилик саноати машиналари бир-биридан тубдан фарқ қилган ҳолда, тайёр маҳсулотни сифатига таъсир қилувчи бир қанча бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган параметрлардан иборат бўлади. Бундан ташқари, Республикамизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат кўнчилик корхоналарида бажарилаётган қайта ишлаш жараёнлари кўпроқ қўл меҳнатига асосланганлиги, тайёр маҳсулотнинг сифати ва таннархининг ортиб кетишига олиб келади. Масалан, терини мездрлаш  ва сиқиш жараёнида операторларнинг жисмонан толиқиши  ҳисобига тери тўла текисланган ҳолда машиналарга узатилмайди, натижада терида турмакланиш ёки поғонасимон нуқсонлар ҳосил бўлади, бу эса ўз навбатида тайёр маҳсулот сифатига салбий таъсир  кўрсатади. Шу сабабли, кўнчилик саноати-да ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири  қўл меҳнатидан фойдаланишни имкон қадар камайтириб, бир қанча қайта ишлаш технологик жараёнларининг кетма-кетлигини бошқаришни амалга оширувчи узатиш мосламаларини лойиҳалаштириш ва яратиш ҳамда ҳар бир босқични амалга оширувчи машина қисмларини устивор ишлашини таъминловчи бошқариш
параметрларини талаб даражасида ўзгарадиган ҳаракат қонунларини аниқлаш ва тери маҳсулотини қайта ишлаш жараёнининг барча босқичларида ҳар бир қайта ишлаш машиналарини барқарор ишлашини  амалга оширишдан иборат бўлади
Маълумки, тери маҳсулотини дастлабки қалинлиги ва ғадир-будирлиги унинг юзаси бўйича турлича бўлиб, пичоқли валлар ёрдамида механик ишлов берилганда ишқаланиш кучининг қийматлари ҳам турлича бўлади. Бундан ташқари қисувчи ва пичоқли валларга бериладиган босим ҳам ўзгарувчи бўлади. Шу сабабли механик ишлов бериш жараёнида пичоқли валларда турли тебранишлар юзага келади ҳамда бу тебранишлар натижасида тери сиртида “поғонасимон” нуқсонлар ҳосил бўлади.
Юқорида келтирилган нуқсонларни бартараф қилиш учун тери тезлиги ва текисловчи вал пичоқларида ётувчи нуқталарнинг чизиқли  тезликларини боғловчи функционал тенгламаларни тўла тахлил қилиш талаб қилинади.
1. Аввало тери маҳсулотининг тезлиги ва пичоқли валнинг тери маҳсулоти билан тегишиб турган нуқтасининг тезлиги бир томонга, яъни у ўқи бўйлаб йўналган бўлсин. У ҳолда пичоқли вал терини тортиб олмаслиги учун пичоқли валнинг чап томонидан -масофада қисувчи вал жуфтлигини қўйиш керак, акс ҳолда пичоқли валнинг бурчак тезлиги катта бўлганлиги сабабли терини тортиб олиши ва валга ўралиб қолиши мумкин. Натижада, терида поғонасимон нуқсонларни ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Қисувчи валларнинг тери билан тегишиб турган нуқталарининг чизиқли тезликлари ўзаро тенг бўлиши таъминланиши керак, яъни бирор бошқариш воситаси ёрдамида юқорида қайд этилган шартнинг бажарилишини таъминлаш керак. Бошқача қилиб айтганда, агар координата ўқларидан  у ўқини тери ҳаракати бўйлаб ва  х  ўқини вал ўқи бўйлаб йўналтирилса, у ҳолда қуйидаги тенглик бажарилиши керак:
    ёки,                                     (1)

Маълумки, терининг устки ва остки юзаларидаги ишқаланиш коэффициентининг қийматлари турлича бўлади. Шу сабабли (1) боғланиш тенгламаси ҳисобга олинмаса, у ҳолда ишқаланиш кучи кичик бўлган юзада кўз илғамас ғижимланиш содир бўлади ва терининг юзачаларида  турли нуқсонлар ҳосил бўлади.
Қисувчи валларга бериладиган босим тери билан текисловчи (пичоқли) валлар орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучига ва таранглик кучларининг қийматига боғлиқ бўлиб
 
Аввало терининг  тезлиги билан - бир томонга йўналган ҳолни кўрамиз. 7 пичоқли валнинг М нуқтасини траекторияси ва вал пичоғининг тери маҳсулотига ботиш чуқурлигини аниқлаймиз. Бунинг учун текис параллел ҳаракатдаги жисм нуқтасини тезлигини тезликлар оний маркази ёрдамида аниқлаш усулидан фойдаланамиз. Аввало  векторининг охири К нуқта билан O нуқтани бирлаштирамиз, сўнгра  векторнинг охири L нуқтадан ML чизиққа перпендикуляр чиқарамиз. Бу перпендикулярнинг ОК тўғри чизиқ билан кесишиш нуқтасидан ОМга перпендикуляр чизиқ чиқарамиз ва уларнинг кесишиш нуқтасини Р билан белгилаймиз.
-тўғри чизиқ қабул қилинган масштаб асосида Р нуқтанинг тезлигини ифодалайди. Агар тери ва 7 текисловчи валдан иборат системага Р нуқтадан чап томонига  тезликка тенг бўлган кўчиш берсак, у ҳолда тери маҳсулоти-нинг ҳаракати тўхтайди, текисловчи вал эса ўз ҳаракатини давом эттиради ва текисловчи валнинг ҳар битта нуқтаси  тезликка тенг бўлган кўчирма тезлик ва  нуқта атрофидаги чизиқли тезлик билан билан ҳаркатланади. Бошқача айтганда Р нуқтага катталик жиҳатидан тенг ва қарама-қарши томонга йўналган  ва   тезликлар қўйилган бўлади.
У ҳолда Р нуқтанинг абсалют тезлиги нолга тенг, яъни Р нуқта терига нисбатан текисловчи вал учун тезликлар оний марказини беради.  ва  ўхшашлигидан

Демак, қўзғалувчан центроида радиуси R бўлган айланадан иборат бўлади.
Р нуқтанинг тери маҳсулотига нисбатан ўрни
яъни, қўзғалмас центроида MN тўғри чизиқдан иборат бўлади.
Маълумки, текис ҳаракатда ҳаракатланаётган нуқтанинг траекториясини қўзғалувчан центроидани қўзғалмас центроида устидаги тебранишидан аниқлаш мумкин. Текисловчи вал пичоғидаги ҳар бир нуқтанинг траекториялари радиусида ётиб, пичоқнинг М нуқтаси қўзғалувчан центроидалардан ташқарида ётади ва ишлов берилаётган сиртга нисбатан            М1М2М3М4 трохоида (узайтирилган циклоида) кўринишдаги траектория бўйлаб ҳаракатланади. Текисловчи валнинг пичоқларида ётувчи нуқталари ишлов бериладиган сиртда ММ1 трохоида ёйлари бўйича ҳаракатланади. Бу трахоида ёйларига ўтказилган ватарлар узунлигини  s  билан белгиласак, битта пичоқ орқали ишлов бериш вақтида
формула билан аниқланиб, бунда -текисловчи валнинг минутига айланиш сонини, - валдаги ўтмас пичоқлар сонини билдиради.
Пичоқларнинг терига ботиш чуқурлигиh  билан ватарлар узунлиги  ўртасидаги боғликлигини аниқлаш учун трохоида тенгламаларидан фойдаланамиз. Бунинг учун расмда кўрсатилганидек, координаталар системасини танлаб оламиз ва трохоиданинг параметрик тенгламалари кўринишидаги тенгламаларга эга бўламиз:
                                                         
Энди терининг тезлиги ва 9 текисловчи валнинг пичоқлари нуқтасининг чизиқли тезликлари қарама-қарши томонга йўналган ҳолни кўрамиз, яъни  терининг тезлиги    ўқи бўйлаб йўналган ва текисловчи вал  пичоқларидаги чизиқли тезлик    ўқига қарама-қарши томонга йўналган бўлсин. У ҳолда  9 текисловчи валнинг ўнг томонига терини ушлаб туриш учун 14 қисувчи вал жуфтлиги ўрнатилади. Юқорида бажарилган текисловчи вал учун тезликлар оний маркази ўрнини ва трохоида тенгламаларини ҳосил қиламиз: 
                                                                              
Бунда текисловчи вал пичоқлари нуқталаринг траекториялари  трохоидадан иборат бўлади. У ҳолда трохоида тенгламалари
     ;         
(4) ва (6) тенгламалардан кўринадики, текисловчи валнинг ҳар бир пичоғи ўтган юза трохоида ёйлари билан чегараланиб, у  нуқтада иккинчи ҳол учун энг кичик эгрилик радиусига эга  бўлади.
Бошқача қилиб айтганда,  вал пичоқларининг терига ботиш чуқурлиги h биринчи ҳолга нисбатан иккинчи ҳолда чуқурроқ ботади, яъни тери юзаси яхши силлиқланади.
(4) ва (5) тенгламаларга асосланиб, тери маҳсулотини текислаш ва унинг юзасини кенгайтириш жараёнида терининг тезлиги ва текисловчи вал пичоқларининг чизиқли тезликлари бир томонга йўналган ҳолда ҳамда мездрлаш ва рандалаш жараёнларида терининг тезлиги ва текисловчи вал пичоқларининг чизиқли тезликлари қарама-қарши томонга йўналган ҳолда, терининг асосий қисмига бу валлар жуфтлиги билан ишлов берилиши керак.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:14 265 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив