» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИКДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАШИШНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИКДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАШИШНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Muallif(lar):И.О.Туланов, Б.А.Холиқов, А.Т.Мирсаидов
Nashr ma`lumotlari: //
Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va
uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasining roli va ahamiyati //
Тошкент - 2015 .

To‘plamni yuklash uchun havola:
To’plam

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИКДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАШИШНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ



И.О.Туланов, Б.А.Холиқов, А.Т.Мирсаидов 
ҚХМЭИ


 
Қишлоқ хўжалиги энергетика воситаларининг 2020 йилгача ривожлантириш концепциясида, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, ем-ҳашак ва бошқа юкларни ташишда республикада ва хорижда ишлаб чиқарилган тўрт ғилдиракли, двигателининг қуввати 60-100 от кучидан иборат тракторлар ва тиркамалар ишлатилиши, тоғ ѐн бағирлари, адирли ва қумли зоналарда барча ғилдираклари етакчи тракторлардан фойдаланиш кўзда тутилган [1].
Ҳар йили мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида катта ҳажмдаги юкларни транспорт воситаларига ортиш ва ташиш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 2014 йил якунлари бўйича Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг ҳисоботига кўра фермер хўжаликлари учун 524 минг 910 тонна минерал ўғитлар, 347 минг 249,3 тонна ѐнилғи мойлаш материаллари етказиб берилди. 2014 йилда 8 млн. 50 минг тонна буғдой, 3400,3 минг тонна пахта, 17 млн. 367 минг тонна мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари, 23,55 минг тонна ноанъанавий мойли экинлар, 56,5 минг тонна кунгабоқар, 26 минг 172,6 тонна пилла ҳосили жамғарилди. Шунингдек янги интенсив боғ-токзорлар ташкил этишда 7 млн. 793 минг дона мевали кўчатлар, 10 млн. 436 минг дона ток кўчатлари ўтказилди.
Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришда соҳани механизациялаш даражасини ошириш ва ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш устувор вазифалардан бўлиб, бунда транспорт ишларида фойдаланилаѐтган техника воситаларини замон талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш вақтида транспорт воситаларининг меҳнат унумдорлигини оширишни асосий гарови – транспорт агрегатларининг юк кўтарувчанлигини, ҳаракат тезлигини ошириш ва уларни ишлатиш вақтидан тўлиқ фойдаланишдир.
Қишлоқ хўжалик ривожланган сари ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларини ҳажми ва ташиладиган юклар ҳам ортиб боради. Ҳозирги вақтда асосан пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш билан боғлиқ меҳнат сарфининг бешдан бир қисми юк ортиштушириш ва ташиш ишларига тўғри келади. Ушбу ишларни жуда қисқа муддатларда бажарилиши талаб қилинади. Бугунги кунда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва юкларни ташишда 83804 дона транспорт тракторлари, 51320 донадан зиѐд тиркамалар ва кўп миқдордаги юклагичлардан фойдаланиб келинмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги юкларни ташишда трактор транспорт агрегатлари(ТТА)дан яъни трактор поездларидан фойдаланишининг сабаби шундаки автомобилда ташишга қараганда маҳсулотнинг таннархи бир неча баробар арзон бўлади [2].
Юкларнинг хилма-хиллиги ва ташиш масофасининг ўзгарувчанлиги транспорт тракторларининг нисбатан ѐмон йўлларда ишлатилиши ва йил давомида юк билан бир меъѐрда таъминланмаганлиги билан қишлоқ хўжалигидаги транспорт ишлари саноатдагидан фарқ қилади. Транспорт ишлари технологияси юклаш, юкни ташиш ва юкни тушириш жараѐнларидан иборат. Юкларни ташиш воситаларига қўйилган асосий талаб шундан иборатки, бунда юклар шикастланмаслиги, ўзининг ташқи кўриниши ва сифати бузмаслиги, энг асосийси манзилга тез етказиб берилиши лозим. Транспорт ишларини қониқарсиз ташкил этилиши ѐки ТТАларнинг етишмаслиги, қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаш даражасини пасайишига олиб келади, чунки улар қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш технологиясининг ажралмас таркибий қисмидир [3]. Ҳозирги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида транспорт ишларида қўлланилаѐтган мавжуд тракторлардан фойдаланиш талаб даражасида эмаслиги, жумладан тракторларнинг тезлиги тиркамаларга рухсат этилган тезликдан (тиркамаларга рухсат этилган тезлик соатига 35 – 40 километр) пастлиги, яъни транспорт ишларидан фойдаланилаѐтган тракторларнинг тезликлари соатига 30 километрга етмайди. Кўп ҳолларда транспорт тракторлари етишмаслиги сабабли уч ғилдиракли чопиқ тракторларидан транспорт ишларида фойдаланилмоқда. Биринчидан, уч ғилдиракли тракторларнинг тезлиги соатига 18 километрга ҳам етмайди, транспорт ишларида иш унумдорлиг паст ва ѐнилғи сарфи ортиб маҳсулотлар таннарҳига салбий таъсир кўрсатади. Иккинчидан, уч ғилдиракли чопиқ тракторларининг бўйлама ва кўндаланг турғунликлари пастлиги сабабли транспорт агрегатлари таркибида фойдаланилганда кўп ҳолатларда ағдарилиб кетиши туфайли бахтсиз йўл – транспорт ҳодисалари рўй бериши аниқланган. Шунинг учун уларни транспорт ишларида фойдаланиш расман тақиқланган. 
Юқорида таъкидланганлардан ва тиркамаларнинг юк кўтариш қобилияти ортиб бораѐтганлиги (тиркамаларнинг 6 тонналиси синовлардан ўтди, 8 тонналиси устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда) [4,5] га қарамай, транспорт ишларида фойдаланилаѐтган тракторларнинг кўрсаткичлари ўзгаришсиз ва замон талабларидан ортда қолмоқда. Мавжуд тракторлар билан ҳажми кун сайин ортиб бораѐтган юкларни ташиш транспорт ишларини юқори унум ва сифатли бажариш имконини бермайди.
Транспорт тракторларидан фойдаланиш самарадорлиги оширишда қуйидаги умумий хусусиятларни эътиборга олиш зарур [6]:
бурилувчанлик яъни манѐврчанлиги;
бўйлама ва кўндаланг турғунлиги;
тормозлаш сифати(катта тезликда ҳаракатланаѐтган трактор поезди тормозланганда тиркамалар орқадан олдинга қараб тартиб билан тўхташларини таъминлаш );
жойидан тез қўзғалувчанлиги; 
ҳаракат равонлиги каби ўзига хос хусисиятларни.
Юқорида айтиб ўтилганларни инобатга олган ҳолда транспорт тракторининг параметрларини илмий асослаш, ушбу параметрлар асосида тракторларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ҳамда улар билан қишлоқ хўжалигини етарлича таъминлаш, қишлоқ хўжалигида юкларини ташишни механизациялаш даражасини ва иш унумдорлигини оширади, ТТА дан тўғри фойдаланиш маҳсулотларни тез ва сифатли белгиланган муддатларда ўз манзилига етказишга ҳамда маҳсулотларнинг таннархини пасайишига олиб келади.
Ҳозирги кунгача транспорт тракторининг параметрларига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилмаган. Сабаби, мавжуд тракторлардан фойдаланиб келинмоқда ҳамда ушбу йўналишда илмий – тадқиқот ва конструкторлик ишлари ўтказилмаган.
Ҳозирги замон ишлаб чиқариши, ташиш ишларида йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлайдиган даражада тракторнинг тезлигини оширишни, юк кўтарувчанлик қобиляти оширилган тиркамалардан тузилган трактор поезди ТТА ни тузишни, уни жойидан қўзғалувчанлигини оширишни, тормозлаш сифатларини яхшилашни, тракторнинг зарур қуввати ва оғирлигини асослашни ва равон ҳаракатланишни таъминлашни талаб этади.
Тракторнинг юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларини яхшилаш ва унинг асосий параметрларини илмий асослаш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Хулоса. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва ҳозирга замон талабларини ҳисобга олган ҳолда, ташиш ишларини механизациялашнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, параметрлари илмий асосланган, истиқболли махсус транспорт тракторини яратиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш шу куннинг долзарб, ўз ечимини кутаѐтган муаммоларидан биридир.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш жараѐнларини
2020 йилгача комплекс ривожлантиришнинг умумий концепциялари. – Янгийўл: ЎзМЭИ,
2011. – 70 б.
Пахтачилик справочниги. – Тошкент: «Меҳнат», 1989. – 398 бет
Икромов Ў., Эргашев А., Сабликов М. Тракторларни ишлатиш ва таъмирлаш асослари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б.14.
Техническое задание на разработку двухосного тракторного самосвального прицепа грузоподъемностью 6 тонн. – Ташкент: 2012. – 6 с. 
Техническое задание на разработку двухосного тракторного самосвального прицепа грузоподъемностью 8 тонн. – Ташкент: 2012. – 8 с.
Худойбердиев Т.С. Трактор ва автомобиллар назарияси ҳамда ҳисоби. – Тошкент: Ўқитувчи, 1984. – 173 б.
скачать dle 11.3

27-03-2018, 15:30 347 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив