» » » САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ УРУҒИНИ УНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ УРУҒИНИ УНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Muallif(lar): Ш.Б.Қодирова, У.Х.Рахимов, Д.У.Хамраева
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ УРУҒИНИ УНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ






Ш.Б.Қодирова, У.Х.Рахимов, Д.У.Хамраева
Тошкент давлат аграр университети





Республикамизнинг экстримал шароитида ўсувчи ўсимликларнинг ноқулай шароитларга мосланишида улар билан сапротроф усулда ҳаёт кечираётган эндофитлар ҳосил қилган биологик фаол моддалар ҳисобига ўсимликларнинг иммунитет хусусиятлари, уларнинг ноқулай экологик шароитга мосланиши ва эндофит замбуруглар экстрактларини помидор ўсимлигини ўсиш ва ривожланишига ижобий таъсири ҳақида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: Эндофит замбуруғлар, биологик фаол моддалар, помидор ўсимлиги, уруг унувчанлиги.,
Кириш. Ноқулай экологик шароитда ўсадиган ўсимликлар тўқимаси ичида учрайдиган замбуруғлар эндофит замбуруғлар дейилади.
Эндофит замбуруғлар баргнинг ҳужайралараро бўшлиғида ўсиб, фитопатоген турлардан фарқли равишда ўсимлик билан мутуалистик ҳамкорликда бўлади. Бу эндофит замбуруғлар хўжайин ўсимликка шундай таъсир қиладики, натижада ўсимлик сув етишмаслигига чидамли бўлиб меъёрида ривожланади. Ўз навбатида ўсимлик замбуруғ ҳужайрасини зарур озиқ моддалари билан таъминлайди.
Шундай симбионтлар қаторига азот тўпловчи Acerobacter,Azoarcus каби бактериялар ва Neotyphodium туркумига мансуб замбуруғлар мисол бўла олади [5].
Ўсимлик эндофит замбуруғларни озиқа моддалар билан таъминлаб, улар учун "бошпона" ҳисобланса, замбуруғ ўсимликнинг шароитга мосланиш хусусиятини ортириб беради. Шундай қилиб, иккита организмнинг ўзаро ҳамкорлиги (бирга яшаши), уларнинг иккаласи учун ҳам самарали ҳисобаланади. Симбиотик ҳамкорликнинг бундай тури мутуалистик ҳамкорлик дейилиб, микроорганизмлар ўсимлик ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Микроорганизмлар мавжуд ўсимликларнинг минерал моддалар билан таъминланиши яхшилаб, патоген организмлардан ва ўтхўр хайвонлардан ҳимоялайди, стресс ҳолатларга чидамли қилиб қўяди ва ўсимликнинг ривожланишини яхшилайди [2,3] .
Хорижай олимлар фикрича эндофит замбуруғлар ўз хўжайинининг фенотип хусусиятларини ортириб, атроф муҳитга мослашишига имконият беради [4].
Эндофит замбуруғи метаболитларини ўрганиш ўсимликларнинг касалланиш механизмининг моҳиятини тушунишда ва касалликка чидамлилик иммунитетининг ҳосил бўлиши масаласини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Метаболитлар таркибини ўрганиш заҳарли моддаларнинг айнан қайси бири касаллик белгиларини, қайси бирлари ўсимликнинг иммунитет хусусиятларини келтириб чиқаради деган масалани ҳал қилиш имконини беради. Бундай моддалар кимёвий таркибини аниқлагандан кейин унинг биосинтез жараёнида ҳосил бўлишининг олдини олиш ёки уни зарарсизлантириш имкони вужудга келади.
Тадқиқот услублари ва материаллар.Эндофитларни табиий ўсимликларнинг вегетатив ва генератив аъзоларида учраш даржасини аниқлашда ва уларни табиий ўсимликлардан ажратиб олиш мақсадида ўтказилган микологик, фитопатологик тадқиқотларда қуйидаги услубий қўлланмалардан фойдаланилди. (В.И.Билай,1977).
Тажрибамизда эндофит замбуруғларнинг биологик фаол моддаларини ўсимликларга таъсирини ўрганиш учун Боходир навидаги помидор уруғидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари. Бунинг учун эндофит замбуруғлардан олинган эксрактларни 10 мл этил спиртида қайта эритилиб, эритмага помидор уруғлари 24 соат, 12 соат, 3 соат, 1 соат давомида ивитилиб Петри ликопчаларидаги нам камерага ва тупроқ солинган тувакчаларга ундириш учун экилди. Назорат вариантига оддий сувга ва спиртга ивитилган уруғлар олинди. Кўрсатилган эритувчиларда ивитилган уруғлар бир хил муддатларда тувакчаларга экилди. Тадқиқот натижалари 1- жадвалда берилган.
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, назорат вариантида фойдаланилган сув ва спирт помидор уруғининг унувчанлигига салъбий таъсир кўрсатмаганлигидан улар нормал ўниб чиқади. Назорат вариантларидан сувга ивитилган уруғларнинг 80 таси, спиртга ивитилган уруғларнинг 89 таси униб чиқади ва меъёрида ривожланади.
Замбуруғ экстрактларига 24 соат давомида ивитилган уруғлар эса умуман униб чиқмайди. Яъни экстрактларнинг салбий таъсири натижасида уруғлар унувчанлигини йўқотади. Уруғлар 12 соат давомида экстрактлар эритмасига ивитилганда уларнинг унувчанлиги назоратга нисбатан жуда кам бўлсада, биринчи вариантга нисбатан уруғлар унувчанлиги орта бошлагани кузатилади. Уруғлар 3 соат давомида экстрактларга ивитилганда ҳам унувчанлик назоратларга нисбатан камлиги билан характерлансада, уруғлар уна бошлайди. Экстрактларга бир соат давомида ивитилган уруғлар унувчанлиги назоратга нисбатан ортиқлигини кузатиш мумкин.
1-жадвал
Замбуруғ экстрактларига помидор уруғини ивит иш муддатларининг унувчанлигига таъсири
Штамм номери
Уруғлар ивитилган муддатлар (соат)
24
12
3
1
Унган у
руғлар, дона
1
Назорат -сув
18
20
30
80
2
Назорат -спирт
20
22
38
89
3
1117
0
0
41
99
4
1271-1
0
0
42
100
5
998-2
0
42
51
99
6
292-1
0
32
53
90
7
192-1
0
0
42
100
8
61-1
0
0
31
99
9
1285-1
0
34
43
92
Олинган натижаларни тувакчаларда ўтқазилган кўчатларда олиб борилган кузатиш тажриба натижалари ҳам тасдиқлади. Яъни, 24, 12, 3 соатлар ҳажмида ивитилган уруғлар унувчанлиги назоратга нисбатан камлиги билан характерланса, 1 соат давомида ивитилган уруғлардан олинган кўчатлар назоратга нисбатан соғлом ва тез ривожлана бошлайди.
Шундай қилиб, эндофит замбуруғларнинг барча экстрактлари юқори концентрацияда ва узоқ муддатда ўсимлик уруғининг унишига салбий таъсир кўрсатса, уларнинг ижобий таъсирини қисқа мудатда қўллаш ўсимликнинг ўсишига ижобий таъсир қилиши ўтказилган тажрибалар исботлайди.
Эндофитлардан олинган экстрактларнинг турли концентрациясини помидор уруғининг унувчанлигига таъсирини ўрганиш учун экстрактларни 10 мл этил спиртида эритмаларидан 0,5;1;1,5;2;2,5;3 мл дан олиниб яна 10 мл. лик эритмаси тайёрланди. Бу эритмаларга экстрактларнинг қандай концентрацияси ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаш учун уларга 100 тадан помидор уруғи 1 соат давомида ивитиб қўйилди ва белгиланган вақт ўтгандан кейин улар ундириш учун тупроққа экилди (2-жадвал).
2 -жадвал
Эндофитлар экстрактларининг турли концентрациясининг уруғни ўмишими ивитиш
муддатларига боғлиқлиги
Муддатлар
Экстракт концентрациялари мг/л
0,5
1
1,5
2
2,5
3
Унган уруғлар дона
1 соат
100
98
90
80
76
60
3 соат
67
55
46
38
31
10
12 соат
9
7
7
4
3
0
24 соат
0
0
0
0
0
0
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, экстрактларнинг энг паст миқдорида уруғларнинг унувчанлиги тўлиқ бўлиб, экстракт концентрацияси ортиши билан уруғларнинг унувчанлиги камайиб боради. Бу кўрсаткичлар миқдори уруғларни ивитиш муддатлари ортганда ҳам кузатилади.
Хулоса. Эндофитлар ҳосил қилган биологик фаол моддалар паст концентрацияда, қисқа муддатларда таъсир қилиши уруғлар унувчанлигини ортиришда яхши самара беради.
Шундай қилиб эндофит замбуруғлардан олинган экстрактлар паст концентрацияда ва ўсимликка қисқа муддатда таъсир эттирилганда помидор уруғининг унувчанлигини ортишига сабаб бўлади. Олинган натижалар ўсимликларда эндотроп усулда озиқланган эндофит замбуруғлар модда алмашиниш жараёнида ҳосил қилган метоболитлари ёрдамида ўсимликдаги иммунитет хусусиятларининг такомиллашиши натижасида ноқулай шароитга мосланишига сабаб бўлади.
Республикамизнинг экстримал шароитида ўсувчи ўсимликларнинг ноқулай шароитларга мосланишида улар билан сапротроф усулда хаёт кечираётган эндофитлар ҳосил қилган биологик фаол моддалар ҳисобига ўсимликларнинг иммунитет хусусиятлари такомиллашиб қолмасдан, уларнинг ноқулай экологик шароитга мосланишида ҳам муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
  1. Билай В.И. Летучие антибиотики у грибов рода триходерма. //Микробиология. Киев, 1977. Т. 25 Вьш. 4. С - 458 - 465.
  2. Шералиев А., Кушербаева Ш., Рахимов У. Турли экологик шароитга ўсимликларнинг мосланишида эндофит замбуруғларнинг роли. "Ozbekiston mikrobiologlari IV qurultoyi" tezislari. Тошкент, 9-10 октябр 2008. 231-б.
  3. Шералиев А.Ш., Рахимов У., Зокиров Ш.Ш., Хайитбаева Н. C. Эндофит замбуруғларнинг ўсимлик аъзоларида тарқалиши. "Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари". Университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материали. Тошкент, 2012 й.
  4. Moon CD ,Craven KD, Leuchtmann A,Clement ST,Schardl CL.2004. Prevalence interspthe southern hemisphere. Mycologia 94:694-711.
  5. White JF. Cole GT, Morgan-Jjne G. Endophyte-host associations in forage grasses.VI. A new species of Acremonium isolated from Festuca arizonica.Micologia 79: 148-153,2001.
скачать dle 11.3

21-10-2017, 14:30 397 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив