» » » ТУТ ИПАК ҚУРТИНИ БОҚИШ ЖАРАЁНИДА БАКТЕРИОЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

ТУТ ИПАК ҚУРТИНИ БОҚИШ ЖАРАЁНИДА БАКТЕРИОЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТУТ ИПАК ҚУРТИНИ БОҚИШ ЖАРАЁНИДА БАКТЕРИОЗ
КАСАЛЛИКЛАРИНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ


М.Зикирова, Х.Рахмонова, С.Собиров
ТошДАУ


Ипак қуртини бактериоз касаллигини кўпчилик бактериялар келтириб чиқариши мумкин. Ҳар қандай сапрафит бактериялар ҳам тўғри, агротехник қоидаларига риоя қилинмаслиги натижасида паразитлик ҳолатига ўтиб ҳам чириш касаллигини қўзғатиши мумкин.
Бизга маълумки тут ипак қуртини боқиш жараёнида турли хил эколо­гик омилларнинг жумладан, боқиш жараёнида қуртхона­ларнинг ўта ифлослиги, бактерияларнинг сонлари қўп бўлиши, боқилаётган қуртлар ўртасида, касал ва ўлган қуртларнинг бўлиши, санитария қоидаларига риоя қилинмаслиги ҳамда ари ва чумоли­ларнинг қуртхоналарда кўпайиши каби сабаблар қон чириш касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Юқорида кўрсатилган сабаблардан ташқари қуртхоналарда ҳаво ҳаро­рат­ининг кўтарилиши ёки пасайиши ипак қуртида касалликни қабул қилиш даражаси юқори бўлишига олиб келади. Яъни касалликни келиб чиқиш сабабларидан бири боқилаётган қуртхоналарни майдони, яъни қуртларнинг қалинлиги ҳам сабаб бўлади. Чунки қуртлар қанча қалин бўлса касалланган қуртларга соғлом қуртларнинг тўқнашиш жараёни шунча кўп бўлади. Натижада қуртларнинг жароҳатланган ёлғон оёқлари ёки тана­си­нинг жароҳатланган айрим жойлари орқали инфекцияни тушиши ва тарқалишига сабаб бўлади.
ТошДАУ ипакчилик кафедрасида олиб борилган тажрибалар натижаси шуни кўрсатадики, айниқса боқилаётган қуртларнинг қалинлига ва намликнинг юқори бўлиши бактериоз касаллигининг келиб чиқиш сабабларидан бири эканлиги аниқланди. Касалланиш қуртларнинг ёшига ҳам боғлиқ бўлар экан. Ипак қуртларининг 1 ва 2 ёшларида касаллик аниқ­ланмайди, сабаби кичик ёшларда қурт танасида ўсимта тукчалари қуртни жароҳатланишдан сақлайди. Қурт танасидаги тукчалар ёшларига қараб жуда сийраклашиб боради. Натижада касалланиш даражасининг ортиб бориши танадаги ҳимоя тукчаларининг сийраклиги эканлиги аниқланди.
Ипак қуртини боқиш жараёнида боқилаётган майдоннинг кичиклиги, яъни қуртларнинг қалинлиги, қуртдаги қон чириш касаллигини кўплаб учрашига олиб келади. Ўтказилган тажриба шуни кўрсатадики, боқилаётган майдон 5 ёшда бир қути учун 60 м2 бўлса, 1 м2 да тахминан 70-75 дона қурт боқилади. Бу вариант тажрибанинг назорат варианти бўлиб, бунда 5 ёшда 2 та қон чириш касаллиги билан касаллангинлиги аниқланди. Олиб борилган тажриба вариантларининг ҳар бири м2 да200 донадан 500 донагача қурт парвариш қилинди (4 ва 5 ёшларда).  Натижа шуни кўрсатдики, 1 м2 да боқилган қуртларда 200-250 дона боқилган қуртлар орасида 4 дона касал­ланган қурт, 1 м2 да 300-350 дона боқилган қуртлар орасида 9 дона қурт, 450-500 дона боқилган қуртларда эса 19 дона қон чириш касаллиги билан касалланган қуртлар аниқланди.
Вариантлар
1 м2 да боқилган қуртлар
Қон чириш
Лиққоқ касаллаги
Ўлат касаллаги
Жами
1-тажриба
200-250
4
1
2
7
2-тажриба
300-350
9
3
13
25
3-тажриба
450-500
19
9
21
49
4-тажриба
70-100
1
1
-
2
Жадвалдан кўриниб турибдики, 5 ёшдаги қуртларни боқиш жараёнида боқиладиган майдоннинг катта-кичиклиги, қуртларнинг қалинлиги ипак қуртларида турли хилдаги бактериоз касалликларни кетириб чиқаришга сабаб бўлар экан.
Касалланган қуртларни микроскопда кўрганимизда спора ҳосил қилувчи Bac subtilis, Bac  mesentereus, Bac Cereus ва кўпроқ, Proteus Vulgaris, Bac Turkestanieum турлари борлиги аниқланди. Лиққоқ касал­лигини стрептакок авлодининг вакиллари эканлиги аниқланди. Ўлат касаллигини қўзғатувчи бактерияларнинг турларини аниқлаш қийинчилик туғдирди, чунки бу касалликни қўзғатувчи бактерияларнинг турлари ҳам бир қанча бўлиб, уларнинг кўплаб вариантлари учрайди. Ипак қуртини боқиш жараёнида асосан қон чириш касаллиги катта ёшдаги қуртларди кўпроқ учраши кузатилди.
Ҳарорат ва намлик ҳамда майдоннинг салбий таъсири натижасида лиққоқ ва ўлат касалликларининг келиб чиқишига ҳам қулай шароит яратиб касалликни авж олишига олиб кеади. 1 м2 озиқланиш майдонида 200-250 дона қурт боқилганда 7 дона, 300-350 донада 25 та, 450-500 донада эса 49 дона, назоратда эса 2 дона бактериоз билан касалланган қуртлар аниқланди.
Ҳулоса қилиб айтганимизда тут ипак қуртининг бактериоз касал­ликлари билан касалликларини сабабларидан бири озиқланиш майдониниг етарлича яратилмаганлиги оқибатида келиб чиқар экан.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:30 239 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив