» » » ТУТ КЎЧАТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ЗАМБУРУҒЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

ТУТ КЎЧАТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ЗАМБУРУҒЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Nashr ma’lumotlari:  //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ТУТ КЎЧАТЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ЗАМБУРУҒЛАР ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ
ЧОРАЛАРИ


О.Орипов, Н.Наримонова, С.Собиров
Тошкент давлат аграр университети


Республикамизда пиллачиликни миқдорини кўпайтириш унинг сифат кўрсатгичларини ошириш учун ипак қуртининг озиқа баъзасини мустаҳкамлаш, серҳосил касалликларга чидамли тут навларини яратиш катта аҳамиятга эга.
Кейинги йилларда касалликлар туфайли тут уруғларини униб чиқиш даражаси, тут кўчатларининг нобуд бўлиши, барг ҳосилдорлиги миқдорини пасайиш ҳоллари кузатилмоқда.
Маълумки тут дарахтининг 30 дан ортиқ касалликлари бўлиб, бу касалликлар бактериялар, вируслар, замбуруғлар, микоплазмалар келтириб чиқаради. Республикамиз шароитида тутнинг вилт сўлиш ва фузариоз сўлиш касалликлари бўлиб, уруғдан униб чиқган ёш ниҳоллар фузариоз касаллиги билан касалланиши кузатилади.
Тошкент давлат аграр университетининг тажриба хўжалиги, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Пахтакор туманларида, Сирдарё вилоятининг Баёвут туманларида тут кўчатлари етиштирилаётган фермер хўжаликларида ёш ниҳолларнинг 15-20% фузариоз билан касалланганлиги аниқланди.
Тут кўчатлари етиштирилаётган майдонларда уруғдан униб чиқаётган ёш ниҳолларнинг фузариоз касаллиги билан касалланганлиги 15-25 кундан кейин маълум бўлди.
Фузариоз касаллиги ўзининг қуйдаги белгилари билан намаён бўлади. Бунда уруғдан униб чиққан ёш ниҳолларнинг уруғ куртак баргларида сарғиш жигар рангдаги доғлар пайдо бўлиб, улар қовжираб қурийди.
Ниҳолчадаги ҳақиқий - чин баргларда ҳам дастлаб сарғиш доғлар пайдо бўлиб, бу доғлар кейинчалик қўнғир - жигар рангга киради. Бундай барглар ҳаво ҳарорати таъсирида сарғайиб оч яшил рангга киради ва сўлий бошлайди.
Бундай баргларнинг барг банди кўчатнинг ёғочлик қисми кесиб кўрилганда қорайган ёки жигар рангда бўлади. Бундай кўчатлардаги касалликларни "F.mumliforme, Flateritium" замбуруғ турлари борлиги аниқланди.
Кўчат етиштирадиган фермер хўжаликларида экилаётган тут уруғларини 8-10% фузариоз билан касалланади.
Сирдарё вилояти Баёвут туманидаги Абдуқодир фермер хўжалигидаги кўчатзорлардаги уруғдан униб чиқган 100 дона ниҳоллар текширилганда 30 та ниҳол фузариоз билан касалланганлиги аниқланди.
Тутнинг фузариоз касаллигига қарши кураш чоралари.
Фузариоз касаллиги барча маданий ва ёввойи ўсимликларда кенг тарқалган замбуруғ касаллиги ҳисобланади. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ споралари асосан тупроқда факултатив паразит турлари учрайди, бундай замбуруғлар ўзларининг потогенлик ҳусусиятларини намаён қилиб ўсимликларни касаллантиради.
Усимлик касалликларига қарши самарали кураш усулларидан бири электрон оқимидан, қиздириш ва кимёвий усул ҳисобланади.
Тут уруғларини экишдан олдин фунгицидлар билан ишлов бери натижасида уруғ юзасидаги замбуруғлардан тозаланиши билан бирқаторда тупроқдаги замбуруғларнинг уруғларга таъсирини камайтиради. Уруғга ишлов бериш қуйдаги абзалликларга эга. Уруғни тупроқга тушган вақтдан бошлаб, мустаҳкам ўсимлик ҳосил қилганга қадар ҳимоя қилади.
Фунгицидларни оз миқдорда тупроқга тушиши натижасида атроф муҳитнт ифлослантиришдан ҳимоя қилади.
Фунгицидлар билан ишлов берилган "Morus nigra" тут уруғига таъсирини Тош.ДАУ ўқув тажриба хўжалигида қўллаб кўрилди. Тажриба натижалари 1- жадвалда кўрсатилган.
____________________________________________________________________________________ 1-жадвал.
Фунгицид турлари
Ишлов берилган
Фунгицидлар миқдори (гр/кг)
уруғ миқдори. гр
1
2
3
4
5
Уруғни униб чиқиш миқдори %
Ишлов берилган уруғлар (Назорат)
10
90,2
90,2
90,2
90,2
90,2
Олгин билан ишлов берилган
10
90,4
94,2
97,1
93,7
90,1
уруғлар
Паноктин билан ишлов берилган уруғлар
10
87,4
92,2
98,7
94,1
91,4
Дерозал билан ишлов берилган уруғлар
10
93,1
98,9
98,9
91,2
92,5
Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики назорат вариантида "Moras nigra" тут уруғининг униб чиқиши 90,2% ни ташкил этиб, фунгицидлар билан ишлов берилган уруғларда униб чиқиш 87,4% дан 98,9% бўлгани аниқланди.
Тут уруғини бир клограммига 1-2 гр миқдорда фунгицидларни қўллаш уруғни тўлиқ дезинфекция қилиниши имкони бўлмайди. Агарда бир клограмм тут уруғига 3 гр.дан фунгицидлар билан ишлов берилганда тажрибани назорат вариантида 90,2% тажриба вариантида 96-98% уруғларни униб чиқиши аниқланди.
Тут уруғига ишлов беришда фунгициднинг миқдорини 5гр.га оширишни уруғнинг униб чиқишига салбий таъсир этиши ҳам жадвалда кўриниб турибди. Демак фунгициднинг миқдорини ошиши уруғнинг ўсишидаги физалогик жараёнларга таъсир қилганлиги кузатилди.
Аннотация. Тут кўчатлари етиштиришда асосан уларнинг уруғдан униб чиқиш жараёнида касаллик қўзгатувчи "Fuzarium " авлодига мансуб замбуруглар келтириб чиқариши аниқланган.
Бу касалликларга қарши курашда, экиладиган тут уруғини фунгицидлар билан ишлов берилганда касалликнинг камайиши ва сарфланиши керак бўлган фунгицидларнинг миқдори аниқланди.
Лдабиётлар
  1. Деменьева М.И. Фитопатология, М. "Колос" 1977.
  2. Запрометов Н.Г. Болезни шелковмца, Тошкент, 1950.
  3. Шералиев А. Тутнинг фузариоз касаллиги. Тошкент 1990.
  4. Шералиев А. Рахимов У. Фитопатология, Тошкент 2001.
  5. Шералиев А. Ахмедов Н. С.Собиров. тут касалликлари ва зараркунандалари,Тошкент 2009.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 16:10 276 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив