» » » ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ ЎСИМЛИК АЪЗОЛАРИДА ТАРҚАЛИШИ

ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ ЎСИМЛИК АЪЗОЛАРИДА ТАРҚАЛИШИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ЭНДОФИТ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ ЎСИМЛИК АЪЗОЛАРИДА ТАРҚАЛИШИ


А.Ш.Шералиев, У.Рахимов, Ш.Ш.Зокиров, Н.С.Хайитбаева
Тошкент давлат аграр университети


Юксак ўсимликлар ассоциациясининг энг юқори босқичи ўсимликларнинг замбуруғлар билан ҳамкорлигидир. Бу ҳамкорлик паразитизмдан тортиб мутуализмгача бўлган босқичларни ўз ичига олиб, ҳамкорлар учун самарали яшаш усули ҳисобланганлигидан ўсимлик замбуруғсиз, замбуруғ ўсимликсиз яшай олмайди. Эндофитлар ўсимликларнинг хаётчанлигини ортириб, фото синтез интенсивлигини оширади, уруғларнинг унувчанлигини ва ўсишини тезлаштиради, ноқулай шароитга мосланишини яхшилайди.
Эндофитлар таъсирида юксак ўсимликларнинг онтогенези ўзгаради. Бунга асосий сабаб, замбуруғлар ўсимликларнинг уруғ маҳсулдорлигини пасайтирганлигидан уларнинг четдан чангланиши ўрнига ўз ўзидан чанланишига сабаб бўлади. Натижада ўсимликнинг ўсиши тезлашиб, тупланиши кучаяди ва вегетатив кўпайиш имкониятлари кучаяди. Масалан, Cyperus оиласига мансуб қиёқларнинг халтачали замбуруғлардан Balania оиласи вакиллари билан зарарланганда улар уруғ ҳосил қилмасдан кўп миқдорда туганак ва пиёзчаларни ҳосил қилади. Демак,юксак ўсимликларнинг шакли ўзгарган қўшимча органларни ҳосил қилиши уларнинг кўпайишига янги имкониятлар яратиб беради.Ўсимликларнинг четдан чангланишини ўз ўзидан чангланишга, жинсий кўпайишнинг вегетатив кўпайишга алмашиниши замбуруғлар хўжайин ўсимликларининг популацияларини турли туман бўлишига, чидамли генотипларни кўпайишига имкон бериб, ноқулай шароитга чидамсиз, тез касалланадиган турлар миқдорини камайишига олиб келади [4,5.]
Эндофит замбуруғлар ҳосил қилган алколоидлар хўжайин ўсимликни ўтхўр кавиш қайтарувчи хайвонлардан, ҳашаротлардан ҳимоя қилади. Шундай қилиб,энодфит замбуруғлар ўсимликларни жадал суратда тупланишига, ҳашарот ва касалликлардан ҳимоя қилишга ,ноқулай шароитларга мослашган ўсимлик навларини яратишга имконини беради.
Эндофитлар юксак ўсимликларнинг ризосферасида ва поясидаги хужайралар орасидаги бўшлиқларда мицелий ҳосил қилиб жойлашади ва патоген турлардан фарқли равишда хўжайин ўсимлик билан мутуалистик ҳамкорликни амалга оширади ва ташқи муҳит шароитига ўсимликнинг мосланишидаги асосий омил ҳисобланади.Эндофит замбуруғлар ўсимликнинг ўсишини тезлаштириши,
қурғоқчил шароитга мосланишига ёрдам бериши, касаллик ва ҳашаротларга чидамли ҳусусиятларини пайдо қилиши, юқори ҳароратларга мосланиш имконини беради [6,8].
Микроорганизмлар мавжуд ўсимликларнинг минерал моддалар билан таъминланишини яхшилаб, патоген организмлардан ва ўтхўр хайвонлардан ҳимоялайдиган, стерсс ҳолатларга чидамли қилиб қўядиган ва ўсимликнинг ривожланишини яхшилайдиган симбионтлар қаторига азот тўпловчи Acerobacter,Azoarcus каби бактериялар ва Neotyphodium туркумига мансуб замбуруғлар мисол бўла олади
[9].
Neotyphodium туркуми Clavicipitaceae оиласи мансуб эндофит замбуруғлар ҳамкорлиги вужудга келганда ўсимликнинг уруғ ҳосил қилиш ҳусусияти,бошоқ ҳосил қилиш жараёнининг тезлашиши, хўл кўк массанинг миқдори ортиши аниқланган [10]. Илдиздаги эндофит замбуруғ ларнинг ўсимликларга ижобий таъсири натижасида тупроқдан озиқ моддалар ва сувни шимиш ҳусусиятлари ортади[5], қурғоқчиликка чидамли бўлади [11], ўсиши тезлашади[7] ривожланиши фаоллашиб ,сувсизликка чидамли индивидларнинг рақаботбордошлилиги ортади[8].
Маълум шароитидги ўсимликлар билан ҳамкорликда яшайдиган эндофит замбуруғлар Республикамиз шароитида қандай ўсимликларда учраши,уларнинг турлар таркиби ва биологик ҳусусиятларини ўрганиш микология фанининг энг долзарб масала ҳисобланади.
Республикамиз шароитида эндофит замбуруғлар тўғрисида дастлабки маълумотлар 2009 йиллардан бошлаб пайдо бўла бошлади [1, 2, 3,] ва уларнинг шўрланиш,чўлланиш жараёнига мослашиб бораётган ёки сақланиб қолаётган ўсимликлар хаётидаги роли масаласи умуман ўрганилмаган
Тошкент вилоятидаги табиий биоценозларда ўтказилган мақсадли экспедицияларда Паркент район Сукоқ тоғ ўрмон станцияси ҳудудидаги турли формациялардан 29 турдаги ўсимлик анализ учун олинди.
1-жадвал
Табиий ўсимликлар аъзоларида эндофит замбуруғларнинг учраши________________
Ўсимлик олинган Жойлар ўртача
Йигилган ўсимлик турлари сони ўртача
Эндофитларнинг ажралиб чиқиши
Илдиздан
Поядан
Баргдан
Гулдан
мевадан
Ўртача олинади
1
Сўқоқ тоғ
ўрмон
станцияси
29
20
4
24
17
5
Ўсимлик аъзоларида учрайдиган эндофитларни Чапека озиқа муҳитида 25- 27о С ҳароратда ўстирилиб, уларнинг ўсиш тезлиги 10, 15, 20 кунда ҳисоблаб борилди ва микологик скрининг қилиш натижасида эндофитларнинг 500 штамми ажратиб олинди. Тадқиқ қилинган ўсимлик аъзоларида эндофитларнинг учраши тўғрисидаги маълумотлар 2- жадвалда берилган.
2-жадвал

Эндофит замбурғларнинг анализ қилинган ўсимликлардан ажралиши
Ўсимликларнинг номи
Эндофитларнинг ўсимлик аъзоларида учраши
Илдизда
Пояда
Баргда
Гулда
Мевада
lirum tataricum
+

+
+

Eremostachys speciosa
+

+
+

Asparagus schrenkianus
+
+
+
+

Reseda lutea L.
+

+


Ranunculus linearilobus
+

+
+

Astragalus sieversianus
+

+
+
+
Tragopogon krascheninnikovii
+

+


Allium jodanthum
+

+
+

Gentiana olivieri
+

+
+

Polyonatum sewerzowi
+

+


Solenanthus circinnatus




+
Arium korolovii
+

+
+

Poterium polygenum

+
+
+

Anemone periolulosa Juz
+

+
+

Schrenkia golikeana




+
Atraphaxis pyrifolia Bynge
+

+
+

Ferula tennuisecta Korv.
+

+
+

Allium karataviense

+



Biebersteinia multifida Dc.
-
-
-
-
-
Glaucium fimbrilligerum Boiss.
-
-
-
-
-
Onosma dichroauthum


+
+

Eminium regelii Vved.
+

+


Astragalus nuciferus Bunge.
+

+
+

Valeriana ficarifolia


+


Ephedra equisetina Bunge.


+


Eremurus regelii Vved.
+

+
+
+
Iris korolkovii
+
+
+


Ferula sp.
+

+
+

Eremurus turkestanicus Regl.
+

+
+
+
Жами
20
4
24
17
5
Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, текширилган ўсимликлардан иккита турида Biebersteinia multifida Dc,. Glaucium fimbrilligerum Boiss эндофит замбуруғлар ажралиб чиқмади. Қолган барча ўсимликларда эндофит замбуруғларнинг бирорта тури учраши аниқланди. Энг кўп эндофитлар илдизда ва баргда хаёт кечирса, энг кам эндофитлар пояда ва мевада учрайди. Бунга асосий сабаб, илдиз ва баргда замбуруғ учун зарур озиқ моддаларнинг кўплиги ва яшаш учун шароитнинг қулайлигидир. Шунингдек барг ва илдизда жойлашган эндофитлар ўсимликдаги чиқиш ва тушиш оқимлари орқали сувда эриб ҳаракатланиш имкониятига эга.
Аннотация. Мақолада табиий шароитда ўсадиган ўсимликларда учрайдиган эндофит замбуругларнинг ўсимлик аъзоларида тарқалиши ва бу замбуругларнинг ўсимликларни шароитга мосланишидаги роли тўғрисида батафсил маълумотлар берилган.
Адабиётлар
  1. Шералиев              А., Эндофит замбуруғларнинг биохилмахилликнинг келиб чиқишидаги ва ўсимликларнинг экологик шароитга мосланишидаги роли. Альгология, микология ва гидроботаниканинг долзарб муаммолари,Тошкент,2009.157-160.
  2. Шералиев              А.,Кушербаева Ш. Распространение эндофитов по вертикальнмм поясам Чаткальского горного хребта. Вестник КазНУ, Серия биологическая, Алматм, 2009. №4 (39), с. 28-32 .
  3. Шералиев А., Рахимов У.Х., Кушербаева Ш. А.Эндофитлар ҳосил қилган биоло гик фаол моддаларни қишлоқ хўжалигида қўллашнинг самрадорлиги ва амалга оширили шидаги муоммалар. Альгология, микология ва гидроботаниканинг долзарб муоммалари, Тошкент,2009.220-223.
  4. Redman        ,R.S.Sheehan,K,B.Stout,R.G.,Rodriguez, R.J.and Henson, J.M. 2002. Thermo tolerance conferred to plant host and fungal endophyte during mutualistic symbiosis. Science 298, 1581.
  5. Malinowski             D.P.,D.P.Belesky.2000. Leaf endophyte Neotyphodium coenophialum modifies mineral uptake in tall fescue. Plant and Soil 22:115-126
  6. Ernst      ,S.K.M.,Brown,J.H.,Parmeter,R.R.2003.Rodents, plants and precipitation:spatial and temporal dynamics of consumers and resouces.Oikos 88:470-482.
  7. De              Battista ,J.P.,J.H.Bouton,C.W.Bacon,andM.R.Siegel.1990.Rhizome and herbage production of endophyte-removed tall fescue clones and populations. Agronomy Journal 82:651-654.
  8. Clay,K.,         and J.Holah.1999. Fungal endophyte symbiosis and plant diversity in successional fields.Science 285:1742-1744. Clay,K and C.L. Schardl.2002.Evolutionary origins and ecological consequences of endophyte symbiosis with grasses. American Naturalist 160:S99-S127.
  9. White   F.,Reddy V Evidence supporting the occurrence of a new species of endophyte in some South American grasses,Mycologia,91 (2),1999,pp.315-325
  10. Zak,J.C.,     Wildman, H.G.2004. Fungi in stressful environments.In Measuring and Monitoring Biological Diversity: Standard Methods for Fungi, Mueller, G.,Bills, G.(Eds.).Washington, DC,Smithsonian Institution Press,pp.303-315.
11.Hill,N.S.,J.G.Pachon, and C.W.Bacon.1996. Acremonium coenophialum-mediated short-and longterm drought acclimation in tall fescue. Crop Science 31:665-672.
скачать dle 11.3

26-04-2018, 15:56 340 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив