» » » БУҒДОЙНИНГ САРИҚ ЗАНГ КАСАЛЛИГИДА ЎСИМЛИК ЧИДАМЛИЛИК ХУСУСИЯТИН БАҲОЛАШ

БУҒДОЙНИНГ САРИҚ ЗАНГ КАСАЛЛИГИДА ЎСИМЛИК ЧИДАМЛИЛИК ХУСУСИЯТИН БАҲОЛАШ

Muallif(lar): Ф. С.Асадов, Х.С. Тўрақулов*,Х.К.Назаров
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




БУҒДОЙНИНГ САРИҚ ЗАНГ КАСАЛЛИГИДА ЎСИМЛИК ЧИДАМЛИЛИК ХУСУСИЯТИНИБАҲОЛАШ


Ф. С.Асадов, Х.С. Тўрақулов*,Х.К.Назаров
Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Республикаси ФА Генетика ва ЎЭБ институти *


Мақолада бугдойнинг сариқ занг касаллиги, ривожланиши, касаллик белгилари,замбуругнинг тарқалиш ареали ўсимлик модда алмашинув фаолиятига таъсири. Бугдойнинг сариқ занг касаллигига чидамлилик генетикаси. Ушбу касалликнинг Ўзбекистон галлачилиги сохасида келтириб чицараётган муаммолари. Ўсимлик ва патоген орасидаги муносабатларни ўрганишда бугдойнинг "МАРОККА", "БАРДОШ", "ПАХЛАВОН" навлари ва F3 (Бардош х Муслимка х Бардош х Пахлавон) дурагай комбинациялари ўрганилиб, олинган натижаларлатент давр тугагач, ўсимликларда дала ва иссиқхона инфекция типлари халқаро, Маннерс, McIntosh ва Роелфс махсус шкалалар бўйича зарарланиш даражалари аниқланиб хисоблаш ишлари олиб борилди. Хисоблаш натижалари жадвал кўринишига келтирилди. Чидамлиликни оширишда молекуляр генетика усуллари илмий тадқиқот ишларида асосий ва тезкор усул сифатида кенг қўлланилиши юқори самара бериши мумкинлиги тасдиғини топди. Шу билан бирга Давлатимизга четдан келтирилгиан ва Давлат реестрига киритилган навларда чидамлиликни баҳолаб бориш озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиши мумкин.
Калит сўзлар: замбуруғ, сариқ занг, вирулент, авирулент, изолят, инфекция, ирқ-спетсифик, ирқ- носпетсифик, чидамлилик.
Кириш: Маълумки жахонда, жумладан республикамизда йилдан-йилга аҳолининг ун ва нон махсулотларига бўлган талаби ортиб бормоқда. Дунё аҳолисининг ўсиш суръати йилдан-йилга ошгани ҳолда дунёда буғдой дони етиштириш аҳоли ўсишига нисбатан кам фоизни ташкил этмоқда. Буғдой ҳосилдорлигига энг кўп зарар келтираётган омиллар орасида охирги икки декадада биотик омиллардан бири бу шубхасиз сариқ занг эпидемияси бўлиб қолмоқда ва дунё буғдой деҳқончилигига борган сари улкан таҳдид солмоқда.
Услублар ва материаллар: Ўсимлик ва патоген (жумладан, буғдой ва занг қўзғатувчиси) ораларидаги муносабатларни икки категорияга мансублигини (махсус- вертикал ва номахсус- горизонтал) биринчи бўлиб голландиялик олим Я.Вандерпланк аниқлаган. Биринчи категория патогеннинг муайян изоляти (ирқи) хўжайин ўсимликнинг муайян генотипида (нави ёки тизмасида) ҳосил қиладиган касаллик белгилари (инфекция типи ёки хўжайин ўсимлик реакцияси типи) айни генотипда ва айни атроф-муҳит шароитларида бошқа изолят ҳосил қиладиган белгилардан фарқ қилиши билан ифодаланади ва бу махсус муносабатлар деб аталади. Номахсус муносабатларда эса хўжайин ўсимликнинг муайян навида патогеннинг ҳар хил изолятлари касалликнинг бир хил белгилари ҳосил бўлишига олиб келади. Шу билан бирга бу тушунчалар ва уларни ифодаловчи терминлар нисбий эканлигини кўрсатиб ўтиш зарур. Буғдойнинг занг касалликларини тадқиқ қилган кўп урединоло голимлар номахсус чидамлилик ҳам «биргенга-бирген» системаси томонидан бошқарилишини кўрсатиб беришган.
Тадқиқот натижалари: Тажрибалар 2015-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ЎЭБ институти "Донли экинлар генетикаси" лабораториясининг А8-Т022 "Буғдойнинг занг касалликлари махаллий ирқларини традицион ва молекуляр генетик усуллар орқали аниқлаш ва чидамли навларнинг буғдой-занг ўзаро муносабатида иккиламчи метаболитларнинг ўрни" амалий лойихаси доирасида олиб борилди.
Тажрибаларни стандарт, тартибга солинган шароитларда кундуз 16 соат 18ОС ҳарорат ва 10000 люксдан кам бўлмаган ёруғлик тун 8 соат 11ОС ҳарорат ва қоронғулик (Жонсон ва бошқалар1972 й) иссиқхона ва далада ўтказилди. Ўсимликнав-намуналари кузатув даври давомида сариқ занг споралари билан инокуляция қилинди. Тажрибалар 4 қайтариқда ўтказилиб, чидамсиз нав сифатида Марокка нави ва чидамлиликни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ЎЭБ институти илмий ҳодимлари томонидан яратилган Бордош ва Пахлавон навлари шунингдек F3(Бардош х Муслимка х Бардош х Пахлавон) дурагай комбинациялари ўрганилди. Тажриба давомида ўсимликлар зарарланиши учун қулай иқлим шароити (1- жадвал) яратилди ва сақлаб турилди. Латент давр тугагач, ўсимликларда дала ва иссиқхона инфекция типлари халқаро, Маннерс, McIntosh ва Роелфс махсус шкалалар бўйича зарарланиш даражалари аниқланиб ҳисоблаш ишлари олиб борилди.
1 жадвал. Сариқ занг касаллигининг об-ҳаво шароитларига талаби (адабиёт манбааларидан олинган)
Сариқ занг замбуруғининг буғдой ўсимлигида ривожланиш фазалари
Ҳарорат, ОС
Эркин намлик зарурлиги
Минимум
Оптимум
Максимум
Споралар ниш найчаси чиқариши
0
9-13
23
Шарт
Споралар ўсиши
0
10-15
23
Шарт
Спораларнинг ниш найчаси буғдой тўқимасига кириши
2
8-13
23
Шарт
Мицелий тўқима ичида ўсиши
3
12-15
20
Зарур эмас
Янги споралар ҳосил бўлиши
5
12-15
20
Зарур эмас
Буғдойнинг сариқ занг касллигига чидамлилиги унинг ирсиятида алоҳида чидамли генлар ёки уларнинг мажмуаси мавжудлиги билан таърифланади. Бугунги кунгача буғдойнинг 70 та расмий чидамлилик генлари "YR ва рақамлар" тахминий генлар "YR ва ҳарфлар" билан белгиланган (McIntosh et al., 1995). Ўзбекистон шароитида Yr2 ва Yr8 генлари сариқ зангнинг маҳаллий ирқларига ўртача даражада чидамсизлиги, Yr4, Yr17 ва Yr25 ўртача чидамли ҳамда Yr5, Yr10, Yr15, Yr26, ва Yr27 генлари юқори даражада чидамли эканлиги аниқланган (Бабоев ва б., 2014й).
2-жадвал. Иссиқхона ва дала шароитида катта ёшли ўсимлик чидамлигини аниқлаш.

Нав
Иссиқхона шароитида
Дала шароитида
1
Марокка
8
100S
2
Бордош
9
20MR
3
Пахлавон
8
20MR
4
F3(Бардош х Муслимка х Бардош х Пахлавон)
7
10MR
2-жадвал маълумотларидан кўриниб турганидек, Марокка нави ўта чидамсиз даражада баҳоланиб, касаллик ушбу навда анча эрта бошланиб ва 100 фоизгача касалланиши кузатилди. Бардош ва Пахлавон навлари касалликка юқори чидамлиликни намоён қилиб улар иштирокида олинган дурагай F3(Бардош х Муслимка х Бардош х Пахлавон) комбинациясида ота-она ўсимлик белгиларини юқори даражада ирсийланганлиги кузатилди.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар: Ўзбекистонда буғдойнинг чидамли навларни яратиш соҳаси эндигина ривожланиб келмоқда. Шу боисдан давлатимизга келтирилиб, кенг далаларга экилаётган навлар занг касалликларига чидамлилиги баҳоланиб, чидамлилари танлаб олинса, ғалла хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшилган бўлар эди.
Ҳозирги кунда ғаллачилик соҳасидаги селекционер олимларнинг энг долзарб вазифаси буғдой навларининг асосий стресс-факторларга (шўрланиш, сув танқислиги, касалликлар зараркунандалар ва экин ётиб қолиши кабиларда) чидамлиликни оширишларида молекуляр-генетика усулларини илмий тадқиқот ишларида асосий ва тезкор усул сифатида кенг қўллашлари юқори самара беради.
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Тўрақулов Х.С., Бабоев С.К., Гулмуродов Р.А.. //Буғдойнинг занг касалликлари.//Тошкент 2015й.
  2. Ҳасанов Б.О., Очилов Р.О. //Буғдойнинг занг касалликларини аниқлаш, ҳисобга олиш ва уларга қарши кураш чораларини қўллаш бўйича тавсиялар.// Тошкент 2010й.
  3. Бабоев С.К. //Ўзбекистон шароитида буғдойни биофортификациялаш ва сариқ занг касаллигига чидамли навлар яратиш.// Докторлик диссертацияси.// Тошкент 2015й.
  4. Tester, M., & Langridge, P. (2010). Breeding technologies to increase crop production in a changing world.Science, 327, 818-822.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:36 289 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив