» » » ТУТ ДАРАХТИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ

ТУТ ДАРАХТИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман.\\ –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam


ТУТ ДАРАХТИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ

М.Юсупова, О.Шерматов
Андижон қишлоқ хўжалик институти

Тут парвонасининг одатда учрайдиган зичлиги, тут дарахтларига қанчалик зарар келтириши мумкинлиги ўрганилди. Бунда тут парвонасининг зарари тутнинг қуйидаги морфологик кўрсаткичларига таъсир этиши мумкинлиги назарда тутилди: новданинг сони ва узунлигига ҳамда баргларнинг сони ва огирлигига. 2014 ва 2015 йилда ўтказган дала кузатувларида, Зараркунанда ривожовланишига қараб йил бошидан бошлаб тут парвонаси тухумларига қарши трихограмма, катта ёш қуртларига қарши бракон, Олтинкўз энтомофагларини тарқатиб, 75-85 % биологик самара олинган.
Калит сўзлар: Тут парвонаси, зараркунанда, биоэкалогия, трихограмма, бракон, олтинкўз. Тут дарахти, карши кураш, биологик самадорлик, иқтисодий самарадорлик, энтомофаг, зарари, пиллачилик, тут ипак қурти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29 мартдаги “Узбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, Республикада пиллачиликнинг жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла, хом пилла, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соханинг экспорт салохиятини юксалитириш хамда қишлоқ жойларида ахоли бандлиги ва даромадлар даражасини оширишни таминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш хисобига қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш. Юқоридиларни амалга ошириш мақсадида
Фарғона водийси тупроқ иқлим шароитида тут дарахтидан самарали фойдаланиш мақсадида бир қанча тажрибалар мунтазам олиб борилмоқда.
Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказилиб мамалакатимизнинг озиқ овқат хафсизлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғи ҳисобланса унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда, шифобахшлиги билан инсон саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳо ҳисобланади. Тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тарихий манбаларга кўра 5000 йил илгари Хитойда тарқалиб, сўнгра Узбекистонда ҳам ўстирилиб меваси истеъмол қилиниб, жуда ноёб ҳисобланган, унинг барги билан ипак қурти боқилиб нафис ва мустаҳкам ипак олинган. Асрлар давомида халқ селекцияси тамонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари яратилиб хозирги пайтда ҳам ўстирилмоқда.
Республикамиз туманларидаги ҳосил берувчи мавжуд тутларнинг ҳосилига қараб қанча ипак қуртини боқишни режалаштириш ипакчиликда озиқа баланси дейилади.
Озиқа баланси ипак қуртини зоти қутилар сони ва боқиш агротехникасига қараб белгиланади. Озиқа баланси белгилашдан олдин тут дарахтларининг барг ҳосилини аниқлашни тўғри ташкил этиш керак, бунинг учун бу ишга ўта тажрибали мутахассисларни жалб этиш керак.
Ипакчиликда озиқа балансини билиш учун ҳар йили баҳорда ипак қуртини боқишни бешинчи ёшининг 4-5 кунларида белгиланган тутларнинг ҳосили аниқланиб борилиши керак, натижада келгуси йили эрта баҳорда ипак қуртини неча қути жонлантириш мумкинлиги режалаштирилади.
Тут баргини озиқа сифати.Тут ипак қуртининг озиқа базаси ҳисобланган тут барги сифати қанчалик юқори, яъни тўйимли бўлса ипак қурти пилласининг миқдори ҳам сифати ҳам яхши бўлади. Тут баргининг сифатини яхшиламасдан унинг сонини кўпайтирган билан пилла сифатини юқори даражага кўтариб бўлмайди. Қанчалик тутзорлар майдонини, якка қатор тутлар сонини, уруғ, ниҳолча ва кўчат етиштиришни кўпайтирмаслик барибир бу билан тут барг сифатини яхшилаб бўлмайди. Бунинг учун навдор тут кўчатларини кўплаб етиштириш улардан тутзорлар ташкил қилиш, қариган тут дарахтлари ўрнига ва йўл, ариқ, завур ёқаларига сифатли қилиб кўчатларни экишни ташкиллаштириш керак.
Маълумки, ипакчилик қишлоқ хўжалигимизнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, давлатимиз ғазинасига, қолаверса халқ фаровончилигига салмоқли улуш қўшадиган йўналишлардан биридир. Пиллачилик деганимида кўз олдимизга озуқа манбаи бўлган тут дарахтилари (Moms alba L) ва ипак қурти ( Bombyx mori L) келади.
Тут дарахтлари азал даврлардан бери экин далалари атрофига, йўл ва завур ёқаларига, ҳамда махсус плантациялар шаклида экилиб ўстирилади. Бунда, дала атрофида жойлашган дарахтлар юқори бўйли бўлиб пилла қурти учун барг манбаъи бўлиб қолишдан ташқари тупроқ эррозиясига қарши курашда самарали тўсиқ вазифасини ҳам бажариб келган. Шамолнинг бу салбий иши кейинги йилларда, айрим сабабларга кўра, тут дарахтини кесиб кетилган далаларда айниқса намаён бўлмоқда. Демак, тут дарахтларининг ҳимоя вазифаси дехқончилигимиз учун зарар бўлган омиллардан биридир.
Тут парвонаси Diaphania ( Glyphodes) pyloalis Walker. Ўзбекистоннинг жанубий худудларида 1994 йилдан бошлаб пайдо бўлган хашарот. Тут парвонаси ипакчилик билан шуғилланиб келаётган Хитой, Япония, Хиндистон ва бошқа Осиё мамлакатларида кенг тарқалган.
Тут парвонаси серхаракат ва тез ривожланадиган хашарот бўлганлиги оқибатида республикамизнинг бир қатор худудларида тезда тарқалиб кетди. Сурхандарё, Қашқадарё, Фарғона водий вилоятлари, кейинчалик эса Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятлариниг кўпгина туманларида учратиш мумкин. Тут парвонасининг ривожланиши асосан пилла қурти боқиб бўлгандан кейин содир бўлганлиги учун бу жараёнга зарари тегмайди. Аммо кейинчалик ўсиб чиққан баргларни шикастлаши хисобига новда узунлиги, йўғонлиги ва қиш совугига чидамлилиги ўз маромига етмайди. Агар ҳар бир тут новдасига ўртача 1 та баргга 1 та қурт тўғри келса, новданинг узунлиги 30 см гача қисқариши мумкин. Умуман олганда, янги новда узунлиги 50-60 смдан 150 смгача қисқаради, барглар сони 20-50% га, унинг оғирлиги 21-60% га камаяди. Бундай аҳвол йилдан йилга давом этса, тут дарахти қуриши мумкин. Тут парвонасининг тутга етказадиган зарари нисбийдир. Тут парвонаси дарахтни зараркунанданинг нечта авлод билан шикастланганлигига, тупроқ агротехникасига ҳам кучли боғлиқ бўлади.
Юқоридаги зарарларни камайтириш мақсадида Андижон вилояти Андижон ва Избоскан туманлари шароитларида тут парвонасини биоэкологиясини ўрганиш ва унга қарши кураш олиб бориш мақсадида 2014-2015 йилларда илмий тадқиқотлар олиб бордик.
Тут парвонасининг зарарлилиги ва табиий кушандалари. Тут парвонасининг одатда учрайдиган зичлиги, тут дарахтларига қанчалик зарар келтириши мумкинлиги ўрганилди. Бунда тут парвонасининг зарари тутнинг қуйидаги морфологик кўрсаткичларига таъсир этиши мумкинлиги назарда тутилди: новданинг сони ва узунлигига ҳамда баргларнинг сони ва оғирлигига. 2014 ва 2015 йилда ўтказган дала кузатувларида, Зараркунанда ривожовланишига қараб йил бошидан бошлаб тут парвонаси тухумларига қарши трихограмма, катта ёш қуртларига қарши бракон, Олтинкўз энтомофагларини тарқатиб, 75-85 % биологик самара олинган.
Фойдаланилган адабиётлар
Ўсимликларни зараркунанда касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини ташкил этиш тартиби. Тошкент,2007й.
Кимсанбоев Х.Х., Сулаймонов Б.А., Рашидов М.И., Болтаев Б.С. - Ғўза зараркунандаларига қарши биолабораторияларда ҳашаротларни кўпайтириш ва қўллаш асослари. Тошкент. “Талқин”, 2007й.
Асанов К., Ходжаев Ш.Т., Джоунс К.А. ва бошқ. Ўзбекистонда ғўзани уйғунлаштирилган ҳимоя қилиш тизими бўйича тавсиялар. Тошкент, 2001й.

скачать dle 11.3

21-11-2017, 15:14 742 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив