» » » КАРТОШКАНИ ИЛДИЗ ВА ТУГАНАКЛАРИГА ЗАРАР КЕЛТИРУВЧИ ХАШАРОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

КАРТОШКАНИ ИЛДИЗ ВА ТУГАНАКЛАРИГА ЗАРАР КЕЛТИРУВЧИ ХАШАРОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam


КАРТОШКАНИ ИЛДИЗ ВА ТУГАНАКЛАРИГА ЗАРАР КЕЛТИРУВЧИ
ХАШАРОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ


 
Д.А.Обиджанов, Ш.Т.Хўжаев
Республика ўсимликларни
ҳимоя қилиш ИТИ



Кириш: Сўнги йилларда аҳолини юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Мева-сабзавот картошка ва узум маҳсулотларини етиштириш майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кураш чора-тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, бошқа экинлар қатори картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг муҳум шартларидан биридир.
Картошкани ўзига ҳос бирқатор зарарли организмлар (ҳашарот ва каналар) томонидан кучли зарарланади, уларга қарши химиявий кураш чоралари ўтказилмаса, картошка ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади. Дунё миқёсида ҳар йил картошканинг 6-6,5% ҳосили зараркунандалардан нобуд бўлади (Хўжаев, 2014).
Республикамиз шароитида картошка ўсимлигининг турли қисмларини (илдиз, туганаклар, барг ва поя) шикастлайдиган зараркунандалар мавжуд бўлиб ер остки қисмини: симқурт, кузги тунлам (илдизкемирувчи тунламлар) бузоқ боши (хрущ)лар (Муминов, 1974; Хўжаев, 2014).
Бу зараркунандалар картошка, помидор, бақлажон ва бошқа экинларни зарарлайди. Кузги тунлам Ўрта Осиё шароитида иссиқхоналардан бошлаб, эрта баҳорда эртаги экинлар, август-сентябр ойларида эса кечки экинлар, жумладан картошкани зарарлайди.
Кузги тунлам (A. segetum) ва ундов тунлами (A. exlamationis) бир йилда республикамизнинг шимолий ҳудудларида 3 авлод, жанубий ҳудудларида 4-4,5 авлод бериб ривожланади (Муминов, 1974). Бу зараркунандалар картошка, помидор, бақлажон ва бошқа экинларни зарарлайди. Кузги тунлам Ўрта Осиё шароитида иссиқхоналардан бошлаб, эрта баҳорда эртаги экинлар, август-сентябр ойларида эса кечки экинлар, жумладан картошкани зарарлайди (Муминов, 1974). Бунга фақатгина экиннинг ўзигина бўлмай, балки унинг ичида мавжуд шўрагулдош бегона ўтлар ҳам сабабчи бўлади. Бу ўтлар олиб ташлангач қуртлар маданий экин поя бандини илдиз бўғзидан кемириб қуритади, кейинчалик эса картошка мевасини бевосита еб кемиради ва тешиклар ҳосил қилади. Бунинг натижасида ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати пасайиб кетади. Айрим йиллари илдиз кемирувчи тунламлар зарари оқибатида картошканинг ҳосилдорлиги 40-50% га камаяди (Муминов, 1974).
Симқуртлар чертмакчиларнинг, сохта симқуртлар эса қора қўнғизларнинг қуртларидир. Бу зараркунандалар республикамиз шароитида 4-5 йилда бир авлод бериб ривожланади, картошкани чертмакчилардан кўпроқ туркистон чертмакчиси (A. meticulosus) ва мўйловдор қўнғизсимон чертмакчи  (C. cerambycinus) зарарлайди (Рашидов, 2008; Хўжаев, 2014). 
Симқуртлар ва сохта симқуртлар кўпроқ зич физикавий хусусиятга эга оғир тупроқларда учрайди ва улар турли хил органик қолдиқлар билан картошка ва бир қаторда ўсимлик илдизларини айниқса кўчатлик даврида, кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб зарарлайди, картошканинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади ҳамда ҳосилдорлик кескин кмаяди. Май бузоқбоши (M. hypocastani) сергўнг тупроқларда 4 йилда бир марта авлод бериб ривожланади, қуртлари барча экинлар қатори картошка ва бошқа итузумдошлар оиласига мансуб экинларнинг илдизи ва меваларини кемириб шикаст етказади (Рашидов, 2008; Хўжаев, 2014). 
Тадқиқотлар олиб борилган жой ва услублар:  
Тадқиқотлар асосан ЎзЎҲҚИТИнинг агротоксикология лабораториясида ўтказилди. Бирламчи тажрибалар институт ҳовлисидаги лизиметрик чегараларда, Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги институтнинг Хоразм таянч пункти лабараториясида, дала тажрибалари Боғу-Бўстон к/к картошка экилган майдонларида ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани Дилдора Нафис ф/х картошка майдонларида ўтказилди.
1-расм. Картошканинг зараркунандалари: 1 – кузги тунламнинг қурти, 2 – Туркистон чертмакчиси (симқурт) қурти, 3 – 4 – уруғликни дорилаб экиш, 5 – Дори синови ўтказилган картошка экилган дала, 6 – май бузоқбошиси.
 
Бу ерда картошка зараркунандаларининг ривожланишини ўрганиш, дориларни синаш ва бошқа тажрибалар ўтказилди. Ишда энтомология ва агротоксикологияда қабул қилинган асосий қоида ва тажриба қўйиш тартибига риоя қилинди. Дала тажрибаларини ўтказиш ҳамда зараркунандаларни хисоб-китоб қилишда 2004 йилда нашр этилган услубий кўрсатмалардан фойдаланилди. Биологик самарадорлик Аббот (1925) формуласига асосан ҳисобланди.
Олинган натижалар: Республика шароитида картошка ўсимлигида учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркибини ўрганиш учун 2013-2014 йиллар давомида республиканинг Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасининг ҳудудларидаги картошка экилган майдонларида йўналишли кузатувлар олиб бордик. Ўтказилган тадқиқотларимизда маълум бўлдики, республикамиз шароитида картошка етиштирадиган ҳудудларда картошканинг ер остки қисмини 3 та туркум, 5 та оилага мансуб 7 та зараркунанда шикастлар экан: кузги тунлам (Agrotis segetum Den. et Schiff), ундов тунлами (A. exlamationis Den. et Schiff.), Туркистон чертмакчиси (симқурт) (Agriotes meticulosus Cond), мўйловдор қўнғизсимон чертмакчи (сохта симқурт) (Clon cerambycinus Sem.), май бузоқбоши (Melolontha melolontha, M. hypocastani),  қуйруқли бузоқбоши (Gryllotalpa  gryllotalpa L.) ҳамда картошка куяси (Phthorimaea operculella Zell).
Юқорида қайд қилиб ўтилган зарарли ҳашаротларнинг табиий кушандалари мавжуд, албатта. Буларга турли туркум ва оилаларга оид ҳашаротлар киради. Кўпчилиги ҳаммахўр бўлиб, бир йўла бошқа турга мансуб зараркунандалар билан ҳам озиқланади. Энг аввал шуни такидлаш зарурки, зараркунандаларнинг етук зотларини (капалак, қўнғиз) турли йиртқич хашаротлар (бешик тебратарлар, ниначилар, ктыр пашшалари ва б.) ва йиртқич умуртқали ҳайвонлар (қушлар, калта кесак, илон, кемирувчилар ва б.) кўплаб қириб туради. Зараркунанда тухумларини табиатдаги теленомидлар (Жуманов, 1989) ва трихограмматидлар (Рашидов, 2008) шикастлаб камайтириб туради. Қуртларини ихнеумонид, браконид ва апантелес пардоқанотли кушандалари, ғумбакларини эса йиртқичлар, жумладан жужелица қўнғизлари камайтириб туради. Умуман кушандалар картошка ер остки қисмини зарарловчи зараркунандаларнинг умумий сонининг 45-50% ни қириб ташлаши мумкин. Бу агробиоценоз иштирокчиларининг нақадар ривожланганлигига, зарарли ва фойдали турларнинг ўзаро зичлигига, ҳамда антропаген омилнинг тўғри йўналтирилганлигига боғлиқ бўлиб қолаверади. 
Ер ости зараркунандаларига қарши курашда кимёвий усулнинг ҳам ўрни бор. Бунинг учун ер ости зараркунандаларининг зичлиги, жумладан тунлам қуртларининг зичлиги ҳам м2 ерда 1,5-2 тадан ошса, қуйидаги инсектицидни ишлатиш яхши натижа бериши аниқланган. Нурелл-Д (дабл-Д, дуэт, мурелл-Д, сайрен-С, тагрелл-Д, ципи плюс, хлорцирин, циперфос, нуринол ва б.) инсектицидини ҳар 10 л сувга 10-15 мл қўшиб зарарланган ер сатҳига сепиб чиқиш зарур. Бунда ер зах (нам) бўлиб тургани мақул. Уч-тўрт кун ичида ер сатҳида кўплаб зараркунанда ўлиб ётганини гувоҳи бўласиз. 
Фойдаланилган адабиётлар
Дала тажрибаларини ўтказиш услублари (Услубий қўлланма).–Тошкент, 2007. –147 б.
Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар (Хўжаев Ш.Т. тахрири остида).–Тошкент,2004.–102 б.   
Муминов А. Озимая совка – вредитель овоще-бахчевых культур и картофеля и меры борьбы с ней. – Ташкент. –1974. – 85 с.
Муродов С.А. Умумий энтомология курси. – Тошкент:Мехнат,1986.–269 б.
Рашидов М.И. Интегрированная защита пасленовых овощных культур от вредителей – Ташкент, 2008. –190 с.
Хўжаев Ш.Т. Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилиш, ҳамда агротоксикология асослари. – Тошкент: Наврўз, 2014. – 541 б.
Жуманов Б.Ж. Миттилар оламига саёхат. – Тошкент: Меҳнат, 1989. – 199 б. 
скачать dle 11.3

5-04-2018, 14:42 406 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив