» » » ИССИҚХОНАЛАРДА ЭНКАРЗИЯ ПАРАЗИТИНИ ОҚҚАНОТГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАШ.

ИССИҚХОНАЛАРДА ЭНКАРЗИЯ ПАРАЗИТИНИ ОҚҚАНОТГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАШ.

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

ИССИҚХОНАЛАРДА ЭНКАРЗИЯ ПАРАЗИТИНИ ОҚҚАНОТГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАШ.


 
О.А.Сулаймонов
Тошкент давлат агра
университети
 


Ўзбекистонда хозирги пайитда бир нечта турдаги оққанот бўлиб улардан 2 тури қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирмоқда. 
 Trialeurodes vaporariorum West. Оиласи Alcyrodidae,туркуми Homoptera. Оққанот ёзда иссиқхоналардан миграция қилиб очиқ далада кўпайиши натижасида иссиқхоналарга яқин бўлган жойларда ғўза ва сабзавот бошқа бир қанчақишлоқ хўжалик экинларига кучли зарар келтирмоқда. Иссиқхона оққаноти ўтган асирнинг сўнгги 70- йилларидан бошлаб зарар келтира бошланганлиги аниқланган. Aлейродидлар оиласинивакиллари. Ўзбекистон шароитида иссиқхона, ғўза ва цитрус оққанотлари кўпроқ зарар етказади. Иссиқхона оққаноти  (Trialeurodes vaporariorum West.) Х.Х. Кимсанбоев  А.Қодиров, ва бошқалар, маълумотларига қараганда ғўза, помидор, бодринг, бақлажон, нўхат, кунгабоқар, тамаки ва бошқа кўпгина экинларни зарарлайди.
 Bemisia tabaci Gen. Ғўза оққаноти  мамлакатимизнинг Туркманистон билан чегарадош майдонларда учрайди. Ушбу тур ғўзанинг ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлариниг ашаддий  зараркунандаси хисобланади. Оққанотнинг пуштдорлиги ва зарари хаво харорати ва намлигига боғлиқ холда ўзгариб боради. Оққанотнинг тухуми ва имагоси -130С гача хаво хароратига чидаб, личинкалари эса тезда халок бўлади.  Кейинги йилларда Ўзбекистонда ғўзада, ғўза оққаноти  Bemisia tabaci Gen. оммавий  зараркунандага айланди. Бинокулярда кузатилганда унинг қорни охирида анал тешигида бир қанча буртмалар мавжуд бўлиб, бошқа турдаги бундай туклар учрамайди. Ғўза оққанотини пупарийсида туклари бўлмайди ва шу билан бошқа оққанот турларидан ажралиб туради.Адабиётларда такидлашича, хашарот таъсиридан пахта хосилини 45-55%, картошка ва сабзавот экинларини 60-75% нобуд бўлади. Зараркунанда фақат личинкалик даврида ўсимликни зарарлайди.
 Оққанотнинг зарари ўсимликни сўриб, ундаги озуқа моддаларни камайишига олиб келади, шунингдек зараркунанданинг билвосита таъсири хам мавжуд: оққанот озиқланаётган вақтда чиқарган суюқликда сапрофит замбуруғлар ривожланиб, барг сатхини қоплаб қолади, натижада ўсимликда нормал биокимёвий жараён кечиши бузилади, ўсимлик зайифлашади, хосилга путур етади, айниқса, вегетация даври бошларидаги зарарланиш туфайли ўсмлик буткул нобуд бўлади. 
 Юқоридагиларни эътиборга олиб  иссиқхонада иссиқхона оққанотининг  помидор ва бодринг ўсимлигининг Тошкент вилояти шароитида ашаддий зараркунандаси хисобланади. Кўп йиллик кузатувлардан маълум бўлдики, иссиқхоналарда ва очиқ шароитда оққанотнинг сонини фақат унинг паразити энкарзия бошқариб туради. Кетма- кет ўтказилган кимёвий ишловлар оққанотга деярли таъсир этмай, чидамли популияцияларни вужудга келтиради. Чунки оққанот личинкалари фақат тухумдан чиққанда яни дайдилик фазасидагина инсектицидлар таъсир этади, лекин личинка озиқланадиган ўсимликка жойлашгандан сўнг унга таъсир этолмайди сабаби личинка бир жойдан қўзғалмасдан озиқланада ва шу ерда пўст ташлаб икки ва уч қаватли пўст билан химояланиб туради.
Республикамизнинг иқлимидан келиб чиқиб, иссиқхоналарда 2 марта экин алмашлаб экилади. Биринчи экин экиш (кузги-қишки) август ойида бошлаб келгуси йилнинг январфеврал ойигача давом этади, иккинчи экин экиш (қишки-бахорги) феврал ойининг биринчи декадасидан бошланиб июн ойининг учинчи декадасигача тўғри келади.
 Кўчат экилгандан сўнг, иссиқхоналарга оққанотни учиб келиши, хамда кўчат билан кириб келишини хисобга олиб энкарзияни зараркунанда сонига қараб 1:10 нисбатда қўйиб юборилади. Энкарзиянинг иссиқхонада кўпайиши ва унинг самарадорлигига хавонинг
 
Расмда - (оққанотнинг зарарлангани)
 
намлиги ва хароратининг юқори бўлиши катта ахамиятга эга. Шундай холларда энкарзия 7-8 кунда битта авлод бериб ривожланади. Энкарзиянинг хаётчанлиги ва унинг пуштдорлигини ошириш учун иссиқхонанинг кичик бўлакларида, 1 гектар майдонда 10 м2 ерга нектар берувчи ўсимликларни (укроп, кашнич) экилиши энтомофаг учун озуқа бўлиб, биомахсулотни тежаш, оққанотга қарши самарали кураш воситаси сифатида узлуксиз ривожланиш имконини беради.
 Биз ёзда ва кузда энкарзияни табиий бирламчи махсулотини ажратиб олдик ва 10 кун оралатиб, август – сентябр ойларида уч марта помидор ва бодринг кўчатларига қўйилди, бунда нисбат 1:10 ва  1:15 бўлди. Шундан сўнг энкарзия иссиқхонада оққанот миқдорини ўз холига 3-4 ой мобайнида тартибга солиб турди. Экин алмаштириш вақтида, январ ойида юқори ва ўрта ярусдаги паразит ғумбаги мавжуд баргларни йиғиб олнди. Барглардан ғумбакни ювиб олиниб, бир ой мобайнида музлатгичда сақланди. Бу муддатда иссиқхона янги экинга тайёр бўлди. Шундан кейинэнкарзияни хар 3 кунда 1 марта, 1:15 нисбатда янги экинларга қўйиб юборилди. Бу янги технология қишки – кузги пайтда энкарзияни махсус иссиқхоналарда кўпайтиришга эхтиёж қолдирмайди.
Фойдаланилган адабиётлар.
Кимсанбоев Х.Х. Рашидов. М. И, Сулаймонов. Б.А, Новое в тактике применения энкарзиипротив тепличной белокрылки. Ж. Защита и карантин   растений. – Москва, 2001, - № 1- С.27.
Сулаймонов Б.А. Оққанотга қарши курашнинг янги усули.//Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. – Тошкент, 2008.-№1 (31).-Б.126-128.
4. Кадыров. А, Биологической   особоснование  применения  (Encarsia partenopea Masi) (Hymenoptera, Aphelinidae) в борьбе с тепличной белокрылкой  (Trialeyrodes vaporariorum Westw.) на томатах в Узбекистане; Автореф. дисс… канд. биол. наук.- Таблиси; 1989, - 21с.
Сулаймонов Б.А. Борьба с белокрылкой в закрытом грунтое // Сборник мат.межд.научно-прак.конф. “Достижения и проблемы защиты и карантина растений”посв.50-летию образ. КазНИИ и ЗКР, 6-8 ноября – Алматы, 2008. – Б.133-134.
Яркулов. Ф, Кузнецов. В, Энкарзия в борьбе с тепличной белокрылкой.  Ж; Защита и карантин растений. Москва, 2001 г. № 8, 42-43. 
скачать dle 11.3

5-04-2018, 15:28 419 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив