» » » ҒЎЗАДА ТУРИЧИ ВА ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАШНИНГ СЕЛЕКЦИЯДАГИ АҲАМИЯТИ

ҒЎЗАДА ТУРИЧИ ВА ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАШНИНГ СЕЛЕКЦИЯДАГИ АҲАМИЯТИ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

ҒЎЗАДА ТУРИЧИ ВА ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАШНИНГ 
СЕЛЕКЦИЯДАГИ АҲАМИЯТИ 


 
Г.Р.Холмуродова, С.Ғ.Бобоев, Ж.Мўминов, Б.Нортожиев, А.Ҳайитов 
Тошкент давлат аграр университети, 
Пахта селекцияси, уруғчилики етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.



 
 Мураккаб дурагайлашнинг такомиллашган услубларидан бири турли хилдаги конвергент услуби ҳисобланади. Конвергент чатиштириш усули қишлоқ хўжалик экинлари учун самарали услуб ҳисобланиб, ушбу услубда ғўза селекцияси учун қимматли бошланғич ашё яратиш имконияти республикамизда етарли ўрганилмаган ва бу муаммони ечиш ғўза генетикаси ва селекцияси учун назарий ҳамда амалий аҳамиятга эгадир.
Тадқиқотларда ўрганилаётган оила ва тизмаларнинг келиб чиқишида  иштирок этган ёввойи ва маданий турларнинг ҳар бири ўзига хос муҳим белги хусусиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Жумладан,  адабиётларда келтирилишича G.thurberi ёввойи тури вилт ва зараркунандаларга чидамли бўлиши билан бирга тола пишиқлиги бўйича юқори кўрсаткичга эга, G.raimondii тури эса илдиз системаси яхши ривожланган бўлиб, сув танқислиги, тупроқ шўрланиши, гармсел ва гоммоз касаллигига чидамли ҳамда барг сатҳи ва поялари қалин туклар билан қопланган бўлиб, бу эса зараркунандаларга чидамли эканлигидан далолат беради. Маданий диплоид  G.arboreum тури қурғоқчиликка ва сўрувчи ҳашаротларга чидамли бўлиб, бу турга хос навлар ҳозиргача Покистон, Ҳиндистон давлатларининг қир-адир зоналарида  экилади ва тола мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Юқоридагилар каби G. anamalum, G.harknessii, G.stocksii каби турларда ҳам  ноёб хусусиятлар мавжудлиги таъкидланган.Шунинг учун ҳам ёввойи турлар генотипи таъсирида, яратилган янги оила ва тизмаларда кўрсатилган белги хусусиятларга чидамлиликнинг пайдо бўлиши, яъни маданий турлар генотипининг  ёввойи турлар генлари  таъсирида қай даражада бойитилиши  изланишлар давомида аниқланмоқда.
Дурагайларга олдинги йиллардаги изланишларга кўра селекцион жиҳатдан баҳо берилган, шунингдек, ушбу чатиштириш услубида генетик дивергентлик даражасига кўра ота-она шакллари танланган. Ўрганилган бир-биридан кескин фарқ қилувчи 3, 4 ва 5 та турлар иштирокида олинган мураккаб дурагайларнинг дастлабки авлодларида хўжалик белгиларнинг ирсийланиш, ўзгарувчанлик ва шаклланиш қонуниятлари натижасида улардаги генетик қонуниятлар таҳлил қилинган ва қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори кўрсаткичга эга рекомбинантлар яратилиб, ижобий натижаларга эришилган.  Бироқ, уларни 5 та тур иштирокидаги дурагайларининг юқори авлодларида белгиларнинг генетик барқарорлашувини ўрганиш ва турлараро дурагайлаш асосида яратилган интрогрессив оила ва тизмаларнинг сув танқислигига, вертицеллёз вилт (Verticillium dahliae Kleb.) ва сўрувчи зараркунандалардан ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.), тамаки трипси (Trips tabaci) шира (Aphis gossypii Glow.) билан зарарланиш даражаси бошқа хўжалик белгилар билан биргаликда ўрганилмаган. Ҳозирги кунда илк маротаба яратилган дурагай ашёларимизнинг юқорида кўрсатиб ўтилган омилларга чидамлилиги бошқа белгилар билан биргаликда ўрганилмоқда. 
Бугунги кунда  вилтнинг янги ирқларининг пайдо бўлаётганлиги, ғўза ҳосилдорлиги ва тола сифатига катта зарар етказаётганлигини ҳисобга олиб, тадқиқотларимизда вилт касаллигига ҳам катта эътибор қаратилган. Биринчи навбатда ғўзанинг бир нечта ёввойи ва маданий турлари иштирокида яратилган мураккаб геномлараро {F1[F1(G.thurberi x G.raimondii) xG. arboreum] x G.hirsutum} x G. barbadense L. схемаларидаги 5 та тур иштирокидаги ноёб дурагайларининг  юқори авлодларида қимматли хўжалик белгиларнинг генетик барқарорлашуви аниқланмоқда. Ғўзанинг бир нечта турлари иштирокида олинган 30 га яқин интрогрессив оила ва тизмалар сув танқислиги (0-2-0),  қурғоқчилик (0-1-0) ва мақбул суғориш (1-2-1) шароитларида  экилиб, барча морфо-хўжалик белгилар  бўйича таққосий ўрганилиб, таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, вилтга (Verticillium dahliae Kleb.) нисбатан чидамли F4(К1хК2) (12,8%), Т-561-62/07 (9,2%),  Изланишларда асосий хўжалик учун қимматли белгиларнинг ўзаро корреляцияси турли чатиштириш услубларига боғлиқ ҳолда ўрганилди. Юқори авлод конвергент дурагайлар орасидан рекомбинант ўсимликлар ажратиб олинди. Вилт касаллигига чидамли ашёлар дастлабки босқичдаги каби ўрганилиб баҳоланди ва таҳлил қилинди. Статистик-математик ишловдан ўтказилган белгилар бўйича коррелятив боғлиқлик таҳлил қилинди.
2014 йилда ажратиб олинган ижобий белгилар мажмуасига эга бўлган Т-814/15 тизмаси ПСУЕАИТИ катта нав синовида синалди. Ўрганилаётган интрогрессив оила ва тизмалар орасидан  хўжалик белгилари юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳамда сув танқислиги ва вилт касаллигига чидамли бўлган К-2, К-5 оилалар ажратиб олинди ҳамда бошланғич ашё сифатида амалий селекция жараёнларига тавсия этилди. Барча оила ва тизмаларда морфологик белгилари,  зараркунандаларга чидамлиликни белгиловчи барг қалинлиги, барг ва поя қисмининг туклар билан қопланганлик даражаси бўйича кузатув ишлари олиб борилди.
Ёввойи турлар иштирокида яратилган оила ва тизмаларни барча хўжалик белгилари ҳамда сув танқислиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини  ўрганиш  орқали ҳар хил геномларга хос турлардан амалий селекция жараёнларида фойдаланишнинг афзалликлари аниқланди.  Хўжалик учун фойдали белгиларнинг ижобий мажмуасига эга  ажратиб олинган тизмалар ПСУЕАИТИнинг катта, кичик нав синовига, уруғ кўпайтиришга ҳамда амалий селекция жараёнига тавсия этилиб, уларни такомиллаштириш устида тадқиқотлар давом эттирилади. 
 
Фойдаланилган адабиётлар
1.Намазов Ш. Э. Характер формообразования в потомстве межвидового гибрида G.
thurberi tod-x G.raimondii UL BR при скрещивании их с сортами вида G. hirsutum L.: Автореф. дисс. … канд. с.- х.наук. – Т.: УзНИИССХ. 1996. – 24 с.
2.Намазов Ш.Э., Холмуродова Г.Р. Эффективность некоторых методов гибридизации для практической селекции хлопчатника // 1 Международная научно-практическая конференция «Генофонд и селекция растений» г.Новосибирск 8-12 апреля. Новосибирск -2013.
 
скачать dle 11.3

5-04-2018, 15:47 126 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив