» » » КАТТА НАВ СИНАШДА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ.КАТТА НАВ СИНАШДА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ.

КАТТА НАВ СИНАШДА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ.КАТТА НАВ СИНАШДА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ.

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

КАТТА НАВ СИНАШДА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ  ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ. 


 
 С.Т. Жўраев,  Г.Т.Бахронова, М.Ж. Исроилов   
Тошкент давлат аграр университети,
Пахта селекцияси, уруғчилики етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти 


Президентимиз раҳбарлигида Республикамизда ҳар йили халқаро тола кўргазмаси ўтказилмоқда. Бутун жахон енгил саноат ходимлари Ўзбекистон пахта толасига катта қизиқиш билдирмоқдалар. Шу боис селекционер олимларимиз зиммасига тола сифати бунданда юқори бўлган навларни яратиш вазифаси юклатилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ғўза уруғчилигини борасида бир неча қонунлар ва қарорлар қабул қилинган. Булар “Уруғчилик” тўғрисида 1996 йил, “Селекция ютуқлари” тўғрисида 1996 йил, 19 сентябр 1996 йил -№328, 25 ноябр 1998 йил -№ 491, 23 декабр 2004 йил - №604 каби қонун ва қарорлардир. Бу қарорларда экилаётган навларга нисбатан юқори ҳосилдорликка эга ва тола сифати юқори бўлган навларни яратиш ҳамда янги ғўза навларининг уруғлик сифати ва навдорлигини ошириш учун махсус чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу муаммоларни ечиш учун Ўзбекистоннинг селекционер олимларидан янги тезпишар, ҳосилдор ва тола сифати яхши навларни яратиш талаб қилинади.
Экишда яхши ривожланган, йирик ва вазни оғир уруғлардан фойдаланиш, шунинг билан бирга минерал ўғитларни тўғри тақсимлаш, тупроққа яхши агротехник ишлов бериш, уруғлик танлаш кабиларга катта эътибор бериш керак ҳамда бу белгилар ҳосилдорликни ошириш омилларидан деб билиш лозим.
Катта нав синаш тажрибасида селекционер олимларимиз томонидан яратилган  янги навларни майдони 50 мбўлган 4 такрорда, андоза навларга таққослаб ўрганилади. 2014 йилда 20 та янги тизмалар андоза С-6524 ва Наманган-77 навларига хўжалик учун қимматли белгилари ва тола сифати бўйича таққослаб ўрганилди.  
Ўсимлик бўйи буйича андоза С-6524 Наманган-77 ғўза навларининг бош поя баландлиги 117-123 см бўлиб, баланд бўйли навлар қаторига киришини кўрсатди. Катта нав синовида ўрганилаётган С-2530, Т-20, Т-117, ЛЦГ-23/06, ЛЦГ-22/06, Т-2505, Т-2-50, Т-7027, ЛЦГ-2014,      Т-196, С-2119 ва Т-2435 селекцион тизмаларининг ўсимлик бўйи 103-124 см бўлиб, андоза навлар каби баланд бўйли эканлигини маълум қилди. Т-7777, Т-707, Т-1305, Т1303, Т-375 ва ТХ-101 тизмаларининг бош поя баландлиги 87-97 см бўлиб, ўрта бўйли навларга кириши маълум бўлди 
Эртапишарлик эса ўртапишар IV-типга мансуб андоза С-6524 навининг эртапишарлиги 121 кунни, эртапишар Наманган-77 навининг тезпишарлиги 118 кунни ташкил этган бўлса, ЛЦГ-2014 тизмасининг бу хусусияти 132 кунни, яъни ўртапишар навга қараганда 11 кунга кечпишар бўлди. Т-2-50 тизмасида бу кўрсаткич 122 кун бўлиб, андоза С6524 навидан 1 кунга кечпишар, С-2531, ТТ-2 селекцион тизмалари эса эртапишар Наманган77 навига қараганда 1 кунга кечпишар, лекин С-6524 навига нисбатан эса 2 кунга эртапишарлиги маълум бўлди. ўрганилаётган Т-7777, Т-707, Т-20, Т-1305, Т-1303, Т-7549, ЦГ-23/06, ЦГ-22/06, Т-375, Т-2505, Т-7027, Т-2735 селекцион тизмаларида бу кўрсаткич 115117 кунни ташкил этиб, эртапишар Наманган-77 навидан 1-3 кунга, С-6524 навидан эса 4-6 кунга эрта пишарлиги билан ажралиб турди. Демак, бу тизмалар эртапишар навларга қараганда ҳам тезпишарлиги билан ажралиб туриши  тасдиғини топди. 
Кўсак оғирлиги буйича андоза С-6524 навида бир дона кўсакдаги пахта оғирлиги 5,5 г, Наманган-77 навида эса 5,4 г ни ташкил этган бўлса, ўрганилаётган тизмалар ичида фақат Т-7027 ва Т-2435 тизмаларида бу кўрсаткич андоза навларга қараганда 0,1-0,2 г га енгил эканлиги қайд этилди. Т-7777, Т-7549, Т-2505, Т-196, С-2119 селекцион нав ва тизмалари андоза навларига нисбатан 0,1-0,4 г га оғирроқ бўлсада, лекин ЛЦГ-2014 тизмасининг бир дона кўсакдаги пахта вазни 8,4 г ни ташкил этиб, андоза навларга нисбатан 2,9-3,0 г, Т-2-50 тизмасида эса белгининг кўрсаткичи 7,4 г ни ташкил этиб, андоза навларга нисбатан 1,9-2,0 г га оғирроқ бўлди. Қолган ТХ-101, С-2531, С-2530, Т-707, Т-20, Т-1305, Т-1303, ЛЦГ-22/06, Т375, ТТ-2 селекцион тизмаларида ҳам сезиларли даражада андоза навларга қараганда оғир эканлиги, яъни 0,6-1,0 г оғирроқ эканлиги аниқланди.
1000 дона чигит вазнида катта нав синовида ўрганилаётган андоза С-6524 ғўза навининг 1000 дона чигит вазни 120 г ни ташкил этган бўлса, тола чиқими юқори бўлган Наманган-77 навида бу кўрсаткич 115 г ни ташкил этганлигини кўриш мумкин. Селекцион тизмалар ичида Т-2435 тизмасининг тола чиқими юқори бўилиши билан чигит майдалиги, яъни 1000 дона чигит вазни 115 г ни ташкил этиб, Наманган-77 нави билан бир оғирликка эга бўлди. С-2530 ва Т-7027 тизмаларида ҳам тола чиқими юқори, лекин 1000 дона чигит вазни Наманган-77 навининг чигитидан 1-2 г га кам эканлигини намоён этди. С-2531, Т-196 (ҳ) ва Т-7549 селекцион тизмаларида ҳам тола чиқими Наманган-77 навига нисбатан юқори бўлсада, лекин 1000 дона чигит вазни 120 г ни ташкил этиб, тола чиқими нисбаиан кам бўлган С-6524 навининг белги кўрсаткичи билан бир хилда йирик эканлиги қайд этилди. 
Т-707, ЛЦГ-22/06, Т-2505, ТТ-2 селекцион тизмаларида тола чиқими сертолали Наманган-77 навига нисбатан ҳам юқори бўлиши билан бир қаторда 1000 дона чигит оғирлиги чигити нисбатан йирик бўлган С-6524 навининг шу белги кўрсаткичидан 2-7 г га оғирроқ бўлди. ТХ-101, Т-1305, Т-1303, ЛЦГ-23/06, Т-375, Т-2-50 тизмалари нафақат тола чиқими, балки 1000 дона чигит вазни С-6524 навига қараганда 12-19 г га оғирроқ бўлди. Барча андоза ва селекцион тизмалардан 1000 дона чигит вазни 25-30 г га оғир ва йирик бўлган ЛЦГ-2014 тизмасини алоҳида кўрсатишни лозим деб топдик. 
Янги ғўза тизмаларнинг тола чиқими  С-6524 навида 1000 дона чигит вазни (120 г) ўртача йирикликда ёки оғирликда бўлиши билан бир қаторда унинг тола чиқими нисбатан анча кам, яъни 34,9 % ни ташкил этган бўлса, 1000 дона чигит вазни енгил бўлган Наманган77 навининг тола чиқими 37,7 % ни ташкил этиб, нисбатан юқори эканлиги маълум бўлди. Катта нав синовида қатнашаётган С-2530, Т-7027 ва Т-2435 селекцион тизмаларининг 1000 дона чигит вазни Наманган-77 нави билан деярли бир хилда бўлсада, лекин С-2530 тизмасининг тола чиқими Наманган-77 навига қараганда 1 % га кам, қолган Т-7027 ва Т-2435 тизмалари эса андоза навга қараганда 0,3-1,2 % га юқори эканлигини кўрсатди. Т-251, Т7777, Т-20, Т-7549, Т-2505, Т-196 (ҳ) ва С-2119 селекцион тизмаларининг 1000 дона чигит вазни С-6524 нави билан деярли бир хилда бўлсада, лекин уларнинг тола чиқими С-6524 навига нисбатан 3,7-4,8 % га қадар юқори ва сертолали Наманган-77 навига қараганда эса 0,9-3,0 % га юқори эканлигини кўрсатди. 
Тизмалардан Т-707, ЛЦГ-22/06 ва ТТ-2 селекцион тизмаларининг 1000 дона чигит вазни С-6524 навига нисбатан йирик ва 6-7 г га оғирроқ бўлсада, бу навга нисбатан 2,5-5,3 % га кўп тола бера олиши, Наманган-77 навидан эса 1,4-2,5 % тола чиқими юқори бўлди. Фақат ТТ-2 тизмаси эса Наманган-77 навидан 0,3 % кам тола чиқимига эга бўлди. Т-1305 тизмасининг 1000 дона чигит вазни 138 г бўлиб, Наманган-77 навига қараганда 20 г га, С6524 навига нисбатан эса 15 г га оғирроқ бўлиб, тола чиқими бўйича эса С-6524 навига қараганда 1,4 % кўп тола берди, лекин Наманган-77 навига нисбатан эса 1,4 % га кам тола чиқимига эга. ТХ-101,Т-1303, ЛЦГ-23/06, Т-375, Т-2-50 ва ЛЦГ-2014 селекцион тизмаларининг 1000 дона чигит вазни 132-145 г бўлиб, С-6524 навига қараганда 12-25 г га оғирроқ, Наманган-77 навига нисбатан эса 17-30 г оғирроқ бўлсада, уларнинг тола чиқими нафақат С-6524 навига, сертолали Наманган-77 навига нисбатан ҳам 0,5-2,1 % га кўп тола бера олишини кўрсатди. 
Катта нав синовида ўрганилаётган деярли барча селекцион тизмаларнинг тола чиқими С-6524 навига нисбатан юқори бўлиши билан бир қаторда, сертолали Наманган-77 нави билан 3 та янги селекцион тизмаларнинг тола чиқими бироз, яъни, 0,3-1,4 % га кам, қолган тизмаларда бу кўрсаткич 0,3-3,7 5% га юқори эканлиги намоён этди.
Толанинг сифат кўрсаткичлари Республика “Сифат” марказида  аниқланди. Бунда, 1намуна ўсимликнинг 2-3-ҳосил шохидаги 1-2-ўринларда жойлашган 50 та кўсаклардан олинган намуна пахталар билан ва 2-намуна 1-теримдан олинган 250-300 г  ли пахта намуналари бўйича толанинг сифат кўрсаткичлари 4 такрорланишда аниқланди. Тола микронейрида  биринчи намуна бўйича андоза С-6524 (IV-тип) ғўза навида тола микронейри
4,8, Наманган-77 (V-тип) навида эса 5,1 ни ташкил этди. Ўрганилаётган селекцион С-2530, Т707, Т-20, Т-7549, ЛЦГ-22/06, Т-375, Т-2505, ТТ-2, Т-7027 тизмаларининг тола микронейри 4,9-5,1 кўрсаткичга эга эканлиги маълум бўлди. Т-2-50 селекцион тизмасининг тола микронейри кўрсаткичи 4,0 га тенг бўлиб, бу унинг толасининг майинлигининг жуда юқорилигидан далолат беради, Т-1305, Т-1303 тизмаларининг тола микронейри 4,6 кўрсаткичга эга. Қолган селекцион тизмаларда тола микронейри 4,7-4,8 кўрсаткичини ташкил этди. Шуни таъкидлаш лозимки, 1-намуна бўйича тола микронейрига баҳо бериш шу навнинг тола сифатини тўлиқ намоён этмайди, чунки 1-намунада ўсимликларнинг 2-3-ҳосил шохидаги 1-2-ўриндаги кўсаклардаги пахта биз намуна олганимиздан бир ой олдин очилган, ҳамда август ойининг охиридан 20 сентябригача ҳавонинг иссиқ бўлиши натижасида толадаги намлик анча йўқолади ва шунинг учун ҳам толанинг дағаллашишини кузатамиз. Масалан, 2-намуна натижалари бўйича шуни таъкидлаш лозимки, андоза С-6524 навида тола микронейри 4,5 бўлган (1-намунада 4,8 эди). Наманган-77 навида эса 4,8 бўлди (1-намунада 5,1 эди). Андоза навлардаги 1- ва 2-намуналар орасида фарқ 0,3 га тенг. Ўрганилаётган тизмаларда ҳам 1-намунадагига нисбатан 2-намунада 0,2-0,6 гача паст эканлигини кузатдик ва барча тизмаларнинг тола микронейри енгил саноат талабларига тўлиқ жавоб бера олади. Демак, толанинг сифат белгиларидан тола микронейрига баҳо берилаётганда ўсимликларнинг 2-3-ҳосил шохидаги 1-2-ўриндаги намуна олиб эмас, балким, биринчи теримдан намуна олиш йўли билан аниқлаш шу навнинг тола сифатига тўлиқ баҳо беради. Чунки, ўсимликнинг 2-3-ҳосил шохидаги 1-2-ўринларда жойлашган кўсакларнинг эрта очилиши натижасида ундаги толанинг намлиги йўқолиши туфайли толанинг дағаллашишига олиб келади ва микронейри кўрсаткичи юқори бўлишига олиб келади.
Тола узунлиги буйича эса, андоза С-6524  (IV-тип) ва Наманган-77 (V-тип) навларида 1,16-1,17 дюйм бўлган бўлса, С-2530, Т-7777, Т-707, Т-20, Т-375, Т-7027 ва Т-2435 селекцион тизмаларида эса 1,16-1,19 дюйм эканлигини ва IV-тип талабларига тўлиқ жавоб бера олишлигини кўрсатди. Қолган ТХ-101, С-2531, Т-1305, Т-1303, Т-7549, ЛЦГ-23/06, ЛЦГ22/06, Т-2505, ТТ-2, Т-2-50, ЛЦГ-2014, Т-196 ва С-2119 тизмаларининг тола узунлиги 1,201,27 дюймни ташкил этиб, тола узунлиги жуда юқорилиги билан ажралиб турди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, катта нав синовида ўрганилган ўрта толали Т2019, Т-555, Т-3442, Т-95 ва Т-394-10 ва ингичка толали С-1003 тизмалари Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги, ташкилотлараро комиссия қарори билан Давлат нав синовига тавсия этилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Ашурбеков Х. Районлаштирилган ғўза навларининг элита уруғлари даласидаги ўсимлик намуналарини якка танлов усулида хўжалик белгиларини ўрганиш. //Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. Тошкент, 2000, Б. 3845.
Муминов С., Муминова Б. Мезон тезпишарлик ва ҳосилдорлик, Журнал. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги-2005, №4, 13 б.
Қўзибоев Ш.С. ва бошқ. Ғўза апробациясига доир қўлланма. Тошкент. 2005 йил. 
 
скачать dle 11.3

5-04-2018, 15:52 116 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив