» » » САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ АГРОБИОЦЕНОЗИДА УЧРОВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР ТУР ТАРКИБИ

САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ АГРОБИОЦЕНОЗИДА УЧРОВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР ТУР ТАРКИБИ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ АГРОБИОЦЕНОЗИДА УЧРОВЧИ
ЗАРАРКУНАНДАЛАР ТУР ТАРКИБИ


 
О.А.Сулаймонов, А.Р.Анорбаев
С.С.Тўхтамишев, Ш.Эсанбоев
Тошкент давлат аграр
университети, Биомарказ


 
Кейинги йиллар давомида ўсимликлар биоценозида антропоген таъсир ва об-ҳаво иқлиминининг кескин ўзгариши қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштиришда бир қатор муоммалар туғдирмоқда. Шу билан бирга бир неча турдаги зарарли хашаротлар ривожланиб етиштирилаётган ҳосилнинг миқдори ва сифатига катта салбий таъсир кўрсатмоқда. Уларнинг тур таркиби, ривожланиши ва тарқалиши турли иқлим шароитларида бир хил эмас. Баъзи  вилоятларда занг канаси ва карадрина тарқалган бўлса, аксинча бошқа ерларда оққанот, шира трипслар ва ўргимчаккана тарқалган.  
Иссиқхонадаги сабзавот экинларида тунламлар катта зарар етказиб унга кўра 16 тур тунламлар аниқланиб, йларнинг айримлари иссиқхона сабзавотлари учун ўта ҳавфли ҳисобланади. Унга кўра ғўз тунлами, кузги тунлам, гамма тунлами асосийлари ҳисобланади (Сулаймонов, 2008 ).
Заракунандаларнинг экинларни зарарлаш даражасини ортишини олдини оладиган, уларнинг миқдорини экинлар ҳосилига путр етказмайдиган ҳолатда сақлаб турадиган омиллардан бири ва энг асосийси бу зараркунандалар  тарқалган ёки тарқалиш ҳавфи мавжуд бўлган  майдонларда уларнинг тур таркибини  ўрганишдир. Бундан ташқари уларнинг табиий кушанда ва паразитларини тур такибини ва уларнинг хўжайинга нисбатан  сон нисбатларини аниқлаш ва шу асосида зараркунандаларга қарши кураш чораларини олиб бориш самарали ҳисобланади (Ващенко С.Ф.,1976).
Жаҳонда зарарли организмлар таъсирида 300 млрд. АҚШ доллари миқдорида ҳосил йўқотилиб, ўсимликшуносликда етиштирилаётган ялпи маҳсулотнинг 40% нобуд бўлмоқда (Painter R.H.,1968). Россияда бу кўрсаткич 12-15 млрд.долларни ташкил этади (Захаренко В.А., 1997).
Шу жумладан, донли экинлардан олинадиган ҳосилнинг 35%ни  яъни 34 млрд. Доллар, картошкадан 5,06 млрд. Доллар, яъни 32,3%, қанд лавлагидан 1,13 млрд.доллар, яъни 24,5%, турли мевалардан 1,93 млрд.доллар, яъни 23,4% ни йўқотилади. Йил давомида фақат АҚШда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йўқотилишида 160 тур фитопатоген бактериялар, 250 тур вирус, 8000 турдаги зарарли хашаротлар ва каналар ҳамда 2000 турдаги бегона ўтлар таъсирида 20 млрд. Доллардан ортиқ зарар кўрилади (Бондаренко Н.В., 1986).
Шуни инобатга олиб сабзавот экинларида учровчи зараркунанда турлари, уларнинг учраш даражаси ва систематик тахлили бўйича ТошДАУ кичик тажриба хўжалигида очиқ дала шароитидаги сабзавот экинларидаги зараркунанда турлари таҳлил қилинди.
Сабзавот экинларни агробиоценозида зараркунандаларнинг тур таркибини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар бўйича ва бир қатор адабиётларни тахлил қилиш давомида йиғилган хулосаларга қараганда,  сабзавот экинларида  зараркунандаларнинг 3 та синф, 8 та туркум, 11 оила ва 30 турга  мансуб вакилларини учраши аниқланди. Турлар бўйича устунлик тунламлар оиласига (Noctuidae) мансуб бўлган зараркунандалардир,  улар 12 турни ташкил этди. Шундан 10 та тури ер ости ва 6 тури ер устки тунламларидир. 
Ўсимлик битларидан  (Aphididae) 3 та, саратонлар (Cicadellidae) оиласидан 2 тури,  трипслар (Thripidae),  оққанот (Aleyrodidae) ва каналардан (Tetronychidae) 2 тадан тури, бузоқбошилар (Gryllotalpidae), қарсилдоқ қўнғизлар (Tenebrionidae), қора қўнғизлар (Elateridae) ғовак ҳосил қилувчи пашшалар (Liriomyza) вакилларидан эса 1 тадан тури, нематодаларнинг (Nematoda) 5 тури учраши кузатилди (1-жадвал).   
Сабзавот экинларида учраган зараркунандалардан айримлари кўп учраши аниқланди. Булардан ғўза тунлами, кузги тунлам, симқурти, қуйруқли бузоқбоши, жануб бўртма нематодаси, ғўза бўртма  нематодаси, занг канаси, иссиқхона оққаноти ва полиз бити кабилар кўп учради.
Жадвал  Сабзавот экинлари агробиоценозида фитофаглар  тур таркиби ва учраш даражаси 

Таксонлар
Учраши
помидор
1
2
4

                                                                  I.         Синф Insecta
Туркум Orthoptera
Оила Gryllotalpidae

1
Gryllotalpa gryllotalpa L. (Қуюруқли бузоқбоши)
+++

Туркум  Homoptera Оила Cicadellidae

2
Empoasca meridiana Zach. (Яшил эмпоаска саротон)
+
3
Kyboasca bipunctata Osh. (Икки нуқтали саратон)
+

Оила Aleyrodoidae

4
Bemisia tabaci Genn. (Ғўза оққонати)
++
5
Trialeurodes vaporariorum Westw. (Иссиқхона оққонати)
+++

Оила Aphididae

6
Aphis craccivora Koch. (Акация бити)
++
7
Myzodes persicae Sulz. (Шафтоли бити)
++

Туркум  Thysanoptera. Оила Thripidae

8
Thrips tabaci Lind. (Тамаки трипси)
+
9
Heliothrips hacmorhoidalis Bouche. (Иссиқхона трипси)
++

Туркум  Coleoptera. Оила Elateridae

10
Agriotes miticulosus Cond. (Туркистон симқурти)
+++

Оила Tenebrionidae

11
Opatroides punctulatus Br. (Ғўза қора қўнгизи)
+

Туркум  Lepidoptera. Оила Noctuidae

12
Agrotis segetum Den.et Schiff. (Кузги тунлам)
+++
13
Agrotis obesa  Bsd.  (Тамаки тунлами)
++
14
Agrotis exclamationis  L. (Ундов тунлам)
++
15
Euxoa agricola B. (Ёввойи тунлам)
++
16
Ochopleura flammatra Den.et Schiff. (Қора елкали тунлам)
+
17
Helicoverpa armigera Hbn. (Ғўза тунлами)
+++
18
Autographa  gamma L. (Гамма тунлами)
+
19
Heliothis viriplaca Hufn. (Беда тунлами)
++
20
Mamestra suase Schiff. (Аъло тунлам)
+
21
Noctua аrbona Hnfn. (Арбона тунлами)
+
22
Spodoptera exigua Нb.  (Карадрина)
-
23
Syngrapha circumflexa L. (Церкумфлекс тунлами)
++

Туркум Diptera   Оила Agromyzidae

24
Liriomyza sativae Blanch.  (Ғовак  ҳосил қилувчи паша)
+++

II. Синф Arachnida
Туркум  Acariformes
Оила Tetranychidae

25
Tetrаnychus urticae Koch. (Ўргимчаккана)
++

Оила Eriophyidae

26
Aculops lycopersici Mаssee. (Занг канаси)
+++

III. Синф Nematoda
Туркум Tylenhida
Оила Meloidogynidae

27
Meloidogyne incognita Cofoid et White. (Жануб бўртма нематодаси)
+++
28
Meloidogyne javanica  (Яван бўртма  нематодаси)
++
29
Meloidogyne arenaria  (Ер ёнғоқ  бўртма нематодаси)
++
30
Meloidogyne acrita  (Ғўза бўртма  нематодаси)
+++
Изоҳ:  учраш даражаси – (+++)- кўп,    (++) – ўртача,  (+)- кам, (-)-учрамайди. 
 
Зараркунандалар сонини бошқаришда энтомофагларни қўллаш, кам заҳарли кимёвий препаратларни қўллаш  ва зараркунандаларга чидамли навларни экиш тавсия қилинади. Фойдаланилган адабиётлар
Бондаренко Н.В.  Биологическая защита растений. Москва. Агропромиздат, 1986.- 278с.
Ващенко С.Ф. Методические рекомендации по проведению опытов с овощными культурами в сооружениях защищенного грунта/ Ващенко С.Ф., Набатова Т.А,- М.,
1976,- 20 с.
Захаренко В.А. Тенденции изменения потерь урожая сельскохозяйственных культур от вредных сельскохозяйственных культур от вредных организмов в земледелии в условиях реформирования экономики России. //Агрохимия, 1997.- №3.- С.67-75
Сулаймонов Б.А. Иссиқхоналарда учрайдиган тунлам капалакларининг тур таркиби ва айримларининг биологик хусусиятлари. //Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. – Тошкент, 2008.- №1(31).-Б.31-30.
Painter R.H. Crops that resist inects provide а way to encreace world food supply. Kans State Agric.Eкp.St.Bu11.,1968.- №52.-P.12-52.
скачать dle 11.3

5-04-2018, 16:04 191 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив