» » » МАККАЖЎХОРИДА ҒЎЗА ТУНЛАМИ (HELIOTHIS ARMIGERA HUB) CОНИНИ БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММА ТУХУМХЎРИНИ ҚЎЛЛАШ

МАККАЖЎХОРИДА ҒЎЗА ТУНЛАМИ (HELIOTHIS ARMIGERA HUB) CОНИНИ БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММА ТУХУМХЎРИНИ ҚЎЛЛАШ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To'plam

МАККАЖЎХОРИДА  ҒЎЗА ТУНЛАМИ (HELIOTHIS ARMIGERA  HUB) CОНИНИ
БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММА ТУХУМХЎРИНИ ҚЎЛЛАШ


 
А.Р. Анорбаев
Тошкент давлат аграр университети, Биомарказ



             
 Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг қариб 25-30% зарарли тунламлар оқибатида нобуд бўлмоқда. Зараркунандага қарши курашда тухумхўр трихограммаларни қўллаш  орқали улар сонини камайтириб туриш самарали ҳамда иқтисодий ресурстежамкор усуллардан биридир.              2014 йилнинг статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда қишлоқ хўжалик экинларини биологик усул билан ҳимоя қилинаётган умумий ер майдони 91%  ташкил қилди. Бу эса биологик ҳимоя қилиш усулга зарурят йилдан йилга ошаётганлигини билдиради.
Кемирувчи тунламларнинг тухум, курт ва ғумбакларни табиатда 100 дан ортиқ йирткич ва текинхўр ҳашаротлар камайтириб туради. Улар орасида бракон, трихограмма, апентелес, тахин пашшалари ва бошкалар муҳим ахамиятга эга.  Трихограмма (Trichogrammatidae) 80 турга якин зараркунанданинг тухумлик фазасида зарарлайди, яъни зарар келтирувчи фазасигача қириб ташлайди(Бўриев Х.Ч., Кимсанбоев Х.Х., Сулаймонов Б.А., 2000 ).
Хитой профессори  Li маълумотига кўра трихограмма Дунёнинг 30 та мамлакатида қишлоқ хўжалик ва ўрмон зараркунандаларига қарши 32 млн. гектар майдонда қўлланилиб келинмоқда (Li, 1994). Хиндстонда трихограммани 26 тури учраши аниқланган бўлиб, буларнинг ичида энг яхши самара берадигни ва кўп тарқалган тури Trihogramma chilonis ҳисобланади. (Nagargatti, Nagaraja, 1979; Ramesh,  Baskaran 1996; Singh  ва бошқ. 2002).
Ўзбекистон шароитида табиатдаги трихограмма маданий дехқонликнинг барча зоналарида, шунингдеқ тоғларда ёввойи ўсимликларда, чала чўл ва ҳатто чўлларда ҳам учрайди. Хўш, нима сабабдан трихограмманинг табиатдаги популяциялари зараркунандалар нуфузини мустақил равишда рослай олмайди, нима учун тухумхурнинг лаборатория популяциясини урчитиш    ва     табиатга     чиқариб     тарқатиш     талаб этилади. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, қорсиз ёки қор кам бўладиган қишларда трихограмманинг қишлайдиган асосий запаслари нобуд бўлади. Иккинчидан, текинхурнинг баҳорги учиб чиқиши тунламларнинг пахта далаларида тухум қўйишидан анча олдинги пайтга тўғри келади ва шу боисдан трихограмма ариқ буйларидаги, дала ёқаларидаги ва бедазорлардаги ёввойи ва бегона ўтларга қўйиб юборилган ҳар ҳил капалакларнинг тухумларини излашга мажбур бўлади. Далаларда трихограмманинг табиий популяциялари ҳосил бўлишига сўрувчи зараркунандаларни йуқотиш мақсадида ўтказилган химиявий дорилашлар  катта салбий таъсир кўрсатади.
Кузги дефолиация трихограммага айниқса ҳалокатли таъсир қилади, бунинг оқибатида энтомофагларнинг ёз давомида тўпланган запаси қирилади (Алимухаммедов С., Адашкевич Б., Одилов З., Хўжаев Ш., 1990).
 Трихограмманинг Trichogramma турларини мамалакатимиз иқлим шароитида зарарли тунламларга қарши самарадорлигини  ўрганиш бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борилди.    Бу турни мамлакатимиз шароитида ғўза тунлами тухумларига қарши махаллий тур Trichogramma pintoi  билан таққослаб ўргандик. Trichogramma pintoi  тури ҳозиргача мамлакатимизда тунлам тухумларига қарши қўлланилиб келинаётган тур ҳисобланиб, ҳаво ҳарорати +18+30°С, намлик 60- 90% бўлганда яхши ривожланади, энг мақбул шароит эса +27 +30°С, намлик 50% бўлганда унинг биологик кўрсатгичлари юқори бўлиши аниқланган (Р.Очилов, Т.Атамирзаева ва бошқ 2005й).
                       Биз тажрибамизда ғўза тунлами тухумига трихограмма турларининг самарадорлиги ҳамда самарали сарф меъёрини аниқлашни мақсадида  иккита хўжаликдан 2 га дан ғўза майдонида кўсак қурти тухуми аниқлаб чиқилди. Бунда биринчи хўжаликда  ҳар 100 туп ўсимликда 7-8 та ғўза тунлами тухуми борлигини аниқладик. Бунда иккинчи хўжаликда  ҳар 100 туп ўсимликда 4-5 та ғўза тунлами тухуми борлигини аниқладик. Ҳар иккала далага бир ҳил вақтда трихограмма турларини  гектарига 2 гр  дан тарқатдик. 


Расм -1 Маккажўхорида ғўза тунлами  тухумларига  қарши Trichogramma pintoi  самарадорлиги
(дала тажрибаси 2012 й июн ойи)
 
Трихограммаларни ҳаво ҳарорати +330С, ҳавонинг нисбий намлиги 75-76%  шароитда, трихокарталарда (ғумбак ҳолатида)  1га нинг 200та нуқтасига тарқатдик. Трихограммаларни самарали сарф меъёрини аниқлаш мақсадида иккала турни ҳам 1:10, 1:15, 1:20 (тухум : паразит) нисбатларда тарқатдик.
 Расм -2
Маккажўхорида ғўза тунлами  тухумларига  қарши
Trichogramma chilonis самарадорлиги
(дала тажрибаси 2012 й июн ойи)
 
Трихограмма тарқатилгандан сўнг 3 - кундан зарарланган тухумларни ҳисоб қилиб бордик. Кузатувларимиз давомида ўртча ҳарорат кундузи 36±1-38±10С, кечаси 25±1 -28±10С ни, намлик  ўртача 68-76 % ни ташкил этди. Тажрибамизнинг 6-кунига бориб тухумларнинг зарарланиши ҳар ҳил натижаларни кўрсатди. Бунга кўра трихограммаларни зараркунанда тухумига нисбатан 1:15, ҳамда 1:20 нисбатларда тарқатилганда олинган натижалар бир биридан деярли катта фарқ қилмади. Шу сабабали зараркунанда тухумига қарши трихограммани самарали сарф меъёри 1:15 нисбатда бўлиши мақсадга мувофиқ. Тажрибада Trichogramma pintoi  қўлланилган майдонда тухумларнинг  трихограмма билан зарарланиши 63.8, 66.7 % ларни ташкил этган бўлса, Trichogramma chilonis  қўлланган майдонда эса тунлам тухумларининг трихограммалар билан зарарланиши 87.9, 88.7% ларни ташкил этди. 
 Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ғўзада ғўза тунлами тухумига қарши трихограмма турлари қўлланилганда  Trichogramma chilonis  турининг самарадорлиги юқори бўлиб, самарадорлик 88.7% ни кўрсатди. Трихограмманиинг самарали сарф меъёри1:15 нисбатда бўлганда ғўза тунлами тухумига қариш қўлланилганда яхши натижаларга эришиш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар
Алимухаммедов С., Адашкевич Б., Одилов З., Хўжаев Ш. Ғўзани биологик   усулда ҳимоя қилиш  Тошкент.: Мехнат, 1990.- 176 б.
Бўриев Х.Ч., Кимсанбоев Х.Х., Сулаймонов Б.А.  Биолабораторияда энтомофагларни кўпайтириш. Услуб.қўлл. Т.: Ўқитувчи, 2000. - 25 б 
Захаренко В.А. – Проблема резистентности вредных организмов к пестицидам – мировая проблема. Вестник защиты растений, 2001. №1. Санк-Петербург-Пушкин, с.3-18.
Li L.Y. Worldwide use of Trichogramma for biological control on different crops: A survey. In: Wajnberg, E. and S.A. Hassan (Eds.). Biological control with egg parasitoids. CAB International Publication, 1994. pp: 37-53.
Nagargatti, S. and H Nagaraja, 1979. The status of Trichogramma chilonis Ishii (Hymenoptcra Trichogrammatidae). Oriental Insects., 13: 115-118.
Ramesh, B and P. Baskaran, 1996. Developmental response of few species of Trichogramma (Hymenoptera: Trichogrammatidae) to heat shocks. Entomophaga, 41: 267-277.
Singh, S.P., J. Singh and K.S. Brar, 2002. Effect of temperature on different strains of Trichogramma chilonis Ishii. Insect Environ., 7: 181-182.
www.appliedbio-nomics.com/technical.../270-trichogramma.pdf
скачать dle 11.3

6-04-2018, 14:34 318 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив