» » » ИГНА БАРГЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ИЛДИЗ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

ИГНА БАРГЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ИЛДИЗ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

ИГНА БАРГЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ИЛДИЗ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА 
УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ


 
Э.А.Холмуродов, Б.Қ.Мухаммадиев,
О.Н.Кенгбаев, С.А.Мисирова,
З.Исматов  Тошкент давлат
аграр университети



 
Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида, боғларни хиёбонларни барпо этиш масалаларини ечишда унинг табиий ва географик шароитларини эътиборга олиш керак. Чунки ҳар бир ҳудуднинг шароити турличадир. Бу эса кўкаламлаштиришда экиладиган ўсимлик турларини билишни талаб қилади.
Ўзбекистон табиий географик шароитларининг хилма-хиллиги кўкаламзорлаштириш ишлари учун манзарали дарахт ва буталарнинг хилма –хил турларини танлашни талаб  қилади.
Кўкаламлаштириш мақсадида игна баргли дарахтлардан кенг кўламда фойдаланилади. Ушбу игна баргли дарахтлар ўзининг иссиқ-совуқ, қурғоқчиликка чидамлилиги билан бошқа манзарали дарахт буталардан фарқланади.
Игна баргли дарахтларнинг яхши ўсиб чиройли кўркам бўлиши учун уларга керакли барча агратехник тадбирлар, ўғитлаш ва суғориш ишларини ўз вақтида сифатли ўтказиш билан бирга уларни зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Игна баргли дарахтлар турларининг кўпайиб бориши билан бирга уларнинг биоценози ўртасидаги мувозанат ҳам ўзгармоқда. Игна баргли дарахтларнинг ниҳолларига асосан бузоқбоши қўнғизлар, унғуборли қуртлар,қалқондорлар, ширалар, симқуртлар кўплаб зарар келтиради.
Мамлакатимиз иқлим шароитида юқоридаги зараркунандаларнинг биоэкологик асослари, тури, турларнинг тарқалиш ареали, уларнинг зарар келтириш даражаси ва уларга қарши профилактик кураш чоралари етарлича ўрганилмаган.
Игна баргли дарахтларнинг зараркунандаларига қарши профлактик кураш чоралари юқори биологик ва иқтисодий самара берадиган, энтомофагларга ҳамда иссиққонли ҳайвонларга кам таъсир қиладиган, экологик хавфсиз ва озиқ-овқат махсулотларини ифлослантирмайдиган бўлиши керак. 
Лекин, ҳозирги кунда игна баргли дарахтлар зараркунандаларига қарши олиб борилаётган кураш чоралари бу талабларга жавоб бермайди.
Игна баргли дарахтларнинг ниҳолларига асосан бузоқбоши қўнғизларининг учта тури: зарарли бузоқбош қўнғиз, уч тишли бузоқбош қўнғизва март бузоқбош қўнғизлари зарар етказади. Бузоқбоши қўнғизларининг личинкалари ниҳолларни илдизини кемириб, қувватдан кетказади, баъзан  кўчатзорларда ёш кўчатларни қуритибҳам қўяди. Бузоқбоши қўнғизлариигна баргли дарахтлар ниҳолларидан ташқари токка, манзарали дарахт ва буталарга зарар етказади, баъзан бузилган боғларнинг ўрнига экилган экинларга ҳам зарар етказади. 
Бузоқбоши қўнғизлари тупроқнинг50-60 смчуқурлигида сўнгги ёшдаги личинка стадиясида қишлайди. Личинкаларнинг ривожланиши кўкламда тугайди, вояга етган бузоқбошилар май ойида пайдо бўлади. 
Бузоқбошилар асосан нам тупроқда яшаб, узун, кенг йўллар очади ва йўл-йўлакай учраган илдизларни кемириб боради. Улар асосан ўсимликларнинг илдиз қисми билан озиқланади, лекин баъзида хашаротларнинг личинкаларини ва тупроқда яшайдиган майда жониворларни ҳам ейди. Урғочиси тухумларини 18см га етадиган чуқурликдаги уясининг кенг жойига 200-500 тадан тўп-тўп қилиб қўяди. Тухумларидан тахминан 1,5 хафтадан кейин личинкалар чиқади. Ёш личинкалар уяда бир қанча вақт урғочи хашарот ҳимоясида туради, кейинчалик тарқалиб кетиб, мустақил яшай бошлайди. Бузоқбоши йилига бир марта насл беради.
Игна баргли дарахтларни уйғунлашган ҳимоя қилиш.Игна баргли дарахтларни уйғунлашган ҳимоя қилиш системаси атроф-муҳитни ҳимоя қилишга энг мос ва самарали усуллар мажмуасидир. УҲС алоҳида зарарли организмларнинг барчасини механик қириб ташлашга эмас, балки уларнинг миқдорини хавфсиз даражада ушлаб туриш ва айни вақтда атроф-муҳит учун кузатиладиган салбий таъсирларни иложи борича камайтиришга йўналтирилган. 
Кураш чоралари энг самарали ва иқтисодий томондан мақбул бўлиши учун экин ва ҳашарот тури, кутилаётган об-ҳаво ҳақидаги ва бошқа маълумотларга эга бўлиш лозим.
Уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими мавжуд бўлган барча кураш усулларини жамлаштиради ва қуйидагиларга асосланган: юқори агротехника; чидамли навларни қўллаш; табиатда фойдали организмлар (антагонистлар) ни сақлаб қолиш, уларнинг фаолиятини кучайтириш ҳамда фитопатогенлар миқдорини бошқаришга қаратилган усулларни кенг қўллаш; биологик ва кимёвий ҳимоя усулларини зарарли организм ривожланишининг ва у келтириши мумкин бўлган зарарнинг башоратини таҳлил қилиш асосида қўллаш.
         Шундай қилиб, уйғунлашган кураш тизими муайян экологик-географик минтақада муайян экин турини зарарлайдиган касалликлар (ҳамда бегона ўтлар ва зарарли ҳашаротлар) комплексига қарши ишлатиладиган биологик, кимёвий, физик ва бошқа усулларнинг энг мақбул йиғиндисидир. уйғунлашган кураш тизимини қўллашдан мақсад – табиатдаги фойдали организмлар сонини сақлаган ҳолда, зарарли организмлар миқдорини иқтисодий зарар етказа олмайдиган даражагача камайтиришдир.
Уйғунлашган кураш тизимининг амалиётдаги ютуқлари қишлоқ хўжалик экинлари ҳимоясида агротехник ва олдини олувчи, биринчи навбатда касалликларга чидамли навларни қўллаш билан боғлиқ бўлиб, бу ўтказиладиган кимёвий ишловлар сонини камайтиришга ёки уларни бутунлай қўлламасликка имкон яратади. Чидамли навларни кенг қўллаш нафақат касалликлар туфайли ҳосил йўқотилишини камайтиради, балки агробиоценозлардаги экологик шароитни тубдан яхшилайди, атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулотлари пестицидлар қолдиқлари билан ифлосланишини камайтиради. Алмашлаб экиш, экиш муддатлари, тупроққа тўғри ишлов бериш ва ўғитларни тўғри қўллашга риоя қилиш, кимёвий усулни кенг қўлламасдан экинларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишга имконият яратади.
         Зарарли организмлар билан фаол курашиш усуллари (биологик, кимёвий, физик ва бошқа тадбирлар) уйғунлашган кураш тизимида зарарли организмлар ривожланишининг ва ҳосил йўқотилишининг объектив башорати – иқтисодий зарарлилик бўсағасини аниқлаш – асосида қўлланилади.
         Иқтисодий зарарлилик мезони (ИЗМ) – зарарли организм тури популяциясининг шундай зичлигики, бунда кимёвий ёки бошқа бирор фаол ҳимоя усулини қўллаш иқтисодий нуқтаи-назардан мақсадга мувофиқдир. Бунда ҳимоя усулини қўллаш ишлаб чиқариш рентабеллигини (фойдалилигини) оширада ва маҳсулот таннархини камайтиради.
         Кимёвий усулни иқтисодий зарарлилик мезонини ҳисобга олган ҳолда қўллаш уйғунлашган кураш тизимида пестицидларнинг ишлатиш ҳажмини анча қисқартиришга имкон яратади. Ўсимликлар ҳимоясига уйғунлашган ҳимоя нуқтаи-назаридан ёндошиш биологик усулни кенгроқ қўллаш асосида амалга оширилади.   Адабиётлар рўйхати:
Ш.Нурматов, А.Сагдуллаев, Б.Хасанов, Э.Холмуродов, Б.Болтаев, Р.Султанов, Б.Муродов, З.Нафасов. Игна ва япроқ баргли манзарали ўрмон дарахтларини зараркунанда, касалликларидан  ҳимоя қилиш бўйича тавсиянома.Тошкент, 2013 йил.
А.П.Ўтаназаров, Р.А.Султонов, Ҳ.К.Агзамова, А.П.Ўтаназаров, Р.А.Султонов, Ҳ.К.Агзамова. “Ўрмон зараркунандалари”, Тошкент, 2012 йил.
скачать dle 11.3

6-04-2018, 15:11 497 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив