» » » ФИЗАЛИСНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ

ФИЗАЛИСНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To'plam

ФИЗАЛИСНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ


 
У.И. Акрамов, М.А. Болтаев, Г.И.Маматраимова
Тошкент давлат аграр университети


 
Иқтисодий тараққиётнинг жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, аграр тармоқининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ва узлуксиз ривожлантириш учун макроиқтисодий кўрсаткичлар мувозанатида қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан янги ва сифатли сабзавотлар билан таъминлашга катта аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чоралари” Фармонида ҳамда 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”га Қарорида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, уларнинг ассортиментини кенгайтириш ва аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилаш кўриб чиқилди.
 
223
Шу боис республикамизда мавжуд бўлган 3,5 млн. гектар суғориб деҳқончилик қилинадиган ерларнинг 211-213 минг гектарида ёки 6-7% дан ортиқроқ майдонларида сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Сабзавотларнинг кўп етиштирилиши уларнинг озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда шифобахшлик хусусиятлари билан боғлиқдир. Улар таркибидаги кар-бон сувлар, оқсиллар, мойлар ва турли хилдаги витаминлар инсон организми учун қўшимча озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Аксарият сабзавот турларининг тўйимлилик қуввати 1 кг маҳсулотда 150-400 ккални ташкил қилади.
Таркибида биологик фаол моддаларнинг кўплиги (витамин, минерал тузлар, пектин, фермент, органик кислоталар, эфир мойлари, фитонцидлар) туфайли улар жуда мазали ва жуда шифобахш хусусиятга эгадир.
Ҳозирги даврда жисмоний меҳнат ва ҳаракат кам бўлиб, ҳар кунги энергия сарфи қисқариши туфайли инсон учун сабзавотларнинг озуқали аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ҳаво, сув, озиқ-овқатларнинг токсик моддалар билан ифлосланиши инсон организ-мини заҳарланиши ҳавфига дучор қилмоқда.
Сабзавотларни истеъмол қилиш эса моддалар алмашувини бошқариб, киши организмини соғломлаштиради.
Юқорида баён этилганларга асосанган ҳолда сабзавот ишлаб чиқариш республикамизда жадал ўсиб бормоқда. Албатта, бу масалани ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ҳамда сабзавотдан олинадиган ялпи ҳосилни кўпайтиришда қабул қилинган фармонуқарорларнинг салоҳияти беқиёсидир. Қабул қилинган барча чора-тадбирлар ижобий натижаларни бермоқда.
Сабзавот ўсимликлардан инсоният азалдан фойдаланиб келганлар. Аммо, уларнинг таркибидаги моддалар, жумладан витаминларнинг кўпчилиги ўсимликларда мужассамлашган. Ҳар хил ўсимликлар витаминларни турлича синтезлайди. Бу витаминлар сифат ва миқдор жиҳатидан ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади.
Турли сабзавот ва меваларнинг витаминларга бой эканлигини билмайдиган киши йўқ десак муболага бўлмайди. Ўтмишда витаминлар етишмаслиги натижасида минглаб кишилар “Падагра”, “Бери-бери” ва “Цинга” каби касалликларга йўлиққанлар. 
Сабзавотларнинг тўйимлилиги улар таркибидаги углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва бошқа моддаларнинг оз-кўплиги билан аниқланади. Сабзавотлар таркиби асосан сувдан (6596%) иборат бўлиб, қуруқ моддалар 4-7% дан 35% гача бўлади. Шунинг учун сабзавотларнинг тўйимлилик қиймати катта эмас, кўп истеъмол қилинадиган сабзавотларни 1 кг ми 150-400 ккал ёки 600-1700 кдЖ қувват бераолади холос.
Барча сабзавотлар таркибида уларга хос ҳид ва ранг берувчи моддалар мавжуд. Қуруқ моддасининг асосий қисмини турли хилдаги қандлар ва клетчаткалар ташкил этади.
Сабзавотлар инсон учун озиқ-овқат бўлибгина қолмай киши организмини турли хилдаги витаминлар, карбон сувлар, минерал тузлар ва бошқа биологик фаол моддалар билан таъминлайдиган қўшимча манба ҳисобланади. Бундан ташқари сабзавотлар шифобахшлик хусусиятларига ҳам эга бўлиб, турли хасталикларни олдини олишга имкон беради.
Республикамиз учун ноананавий сабзавот ўсимликлардан бири – физалис ҳисобланади. Физалис (Phusalis aeovata jacg pubescens) – томатдошлар (Solanaceae) – оиласига кирувчи, бир йиллик экин бўлиб Ўзбекистонда янги резавор сабзавот экин ҳисобланади.
Истеъмолда резавор меваси янгилигича, қуритилган ҳолда ишлатилиб, ундан мураббо ҳам тайёрлаш мумкин. Унинг ватани Мексика, Перу, Гватемала, Колумбия ҳисобланади. XVII асрда уни Европага келтирилган, помидор билан бирга Россияга ҳам олиб келинган. Физалисни сабзавот, доривор ва манзарали турлари мавжуд. Манзарали физалислар кўпроқ қишки букентлар учун етиштирилса, сабзавотли физалис 3,4% қанд, 2,8 мг% витамин С, 34% пектин, ошловчи моддалар, лимонли ва бошқа органик кислоталар мавжуддир.
Н.Н. Балашев, Г.О. Земан (1981), В.Ф. Пивоваров, А.Т. Лебедева (1995) лар биологик
224

хусусиятларига кўра мексика важанубий америка физалислари мавжудлигини таъкидлашган.

Мексика физалиси – гули ва мевасининг йириклиги ҳамда сиртининг ёпишқоқлиги билан характерланади. Совуққачидамли -2°С гача совуқ салбий таъсир этмайди. У асосан қишлаб қолган уруғидан кўпаяди, яъни майнинг иккинчи декадасида тупроқ ҳарорати 1215°С га кўтарилганда, уруғлар кўкариб чиқади.
Жанубий америка физалисининг мевалари майда, ширин ва хушбўй бўлади. Ушбу физалис ўз-ўзидан чангланувчан, иссиқликка талабчан ўсимликдир. Унинг уруғлари 15°С ҳароратла униб чиқади. Дунёда унинг икки тури мавжуд, яъни перу ва ертутли физалислар.
Перу физалиси – кечпишар ўсув даври 150 кун давом этади. Пояси тик ўсади, кучли тукланган, меваси майда, очсариқ рангли, мазаси нордон чучук, апельсин ёки ананас хидили. Ўқув даври узоқ бўлганлиги учун фақат кўчат орқали етиштирилади. Ўсимлик намликка талабчан, жуда иссиқсевар ҳамда уруғлари тупроқ ҳарорати 20°С да униб чиқабошлайди. Бир туп ўсимликда 200 дона мевалар ҳосил қилади.
Ертутли физалис – тезпишар, ўсимликлари кўрингандан ҳосили пишгунча 100-110 кун ўтади. Пояси баланд эмас, ер бағирлаб ўсади, жуда кучли тукланган, гуллари сариқ, ўзидан чангланади. Меваси майда бўлиб, кичик конуссимон косачага жойлашган. Мазаси нордон-чучук, ертут мазасини беради. 1 туп ўсимликдан 1,5 кг ҳосил олиб мумкин.
Н.Н. Балашев, Г.О. Земан (1981) маълумотларига кўра республикамизда етиштирилган ертутсимон ва мексика физалислари кимёвий тахлил қилинганда уларнинг таркибида кўплаб витаминлар ва органик кислоталар борлиги маълум бўлганлигини ҳабар қилган (1-жадвал).
Перу ва ертутли физалис янгилигида ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади, улардан мураббо ва қиём тайёрланади. Мексика физалиси эса тузлаш, ҳар хил салатлар ва маринадлар, шунингдек кондитер маҳсулотлари тайёрлаш учун ишлатилади. Физалис иссиқсевар ўсимлик бўлиб, намлик ва тупроқнинг унумдорлигига талабчан. У тупроқ танламайди, фақат шўрланган тупроқлардан ташқари. Тупроқни ишқорлик муҳити рН – 5,86,3 бўлишини талаб қилади. Унинг уруғларини униб чиқиши учун ҳарорат 22-25°С қулай
ҳисобланади. Ниҳолларини ўсишида ҳаво намлиги 50-60% ва тупроқнамлиги 70-80% бўлиши мақбулдир. Ниҳоллари қисқа муддатли совуқларга бардош беради ва шу сабабли уни помидордан 2 ҳафта олдин экиш мумкин.
Ҳозирги кунда Россияда мексика фазилисига мансуб “Кондитер” нави районлаштирилган. Лекин, республикамизда физалис ўсимлигини ўрганиш бўйича илмийтадқиқот ишлари ўтказилмаган. Шу сабабли биз келажакда ушбу сабзавотни ўзининг хушхўрлиги, тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан асосий озиқ-овқат турларини кўпайтириш мақсадда дала тажрибаларини ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.
Физалисни етиштириш технологияси помидор ва қалампирга ўхшаш. Лекин, помидорга нисбатан қирғокчиликка чидамли, ёруғликка кам талабчан.
Физалиснинг уруғи парника экилиб кўчат етиштирилади. Кўчатлар апрелда ва май ойининг бошларида 70×40-50 см схемада далага ўтқазилади.
Мевалари етилишига қараб кетма-кет йиғиб олинади. Теришда косачаси олиб ташланади. Акс ҳолда ундаги тахир мода физалин глюкозиди мевага ўтиб унинг мазасини бузади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовни “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4041 сонли Фармони. – Тошкент, 2008 йил 20 октябр
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовни “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш бўйича қўшимча чоралари тўғрисида”ги Қарори. – Тошкент, 2009 йил 29 январ
  3. Балашев Н.Н., Земан Г.О. Овощеводство. – Т.: Ўқитувчи, 1981.
  4. ПивоваровВ.Ф., Лебедева А.Т. Выращивание семян на приусадебном участке. – М.: Колос, 1995
скачать dle 11.3

7-04-2018, 12:35 339 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив