» » » ОЗУҚА УЧУН ЕТИШТИРИЛГАН МАККАЖЎХОРИ ПОЯСИНИ УЗИШ ВА ЭГИБСИНДИРИШ КУЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ОЗУҚА УЧУН ЕТИШТИРИЛГАН МАККАЖЎХОРИ ПОЯСИНИ УЗИШ ВА ЭГИБСИНДИРИШ КУЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To'plam

ОЗУҚА УЧУН ЕТИШТИРИЛГАН МАККАЖЎХОРИ ПОЯСИНИ УЗИШ ВА ЭГИБСИНДИРИШ КУЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ


Р.Р.Каримов, Б.Р.Ахматов, А.А. Машрабов, Ш.Р.Каримов
Термиз давлат университети, 
Музробод тумани агросервис коллежи


Республикада чорвачилик муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Чорвачилик инсон учун зарур бўлган гўшт, сут, тухум ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар билан таъминлайди. Кейинги йилларда чорвачиликни ривожлантириш учун Ҳукумат томонидан муҳим чоратадбирлар белгиланди. Бунга Республика Президентининг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнидаги қишлоқ меҳнаткашларига хўжалик ишларини олиб боришда шарт-шароитлар яратиш, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори [1] исбот бўлади.
Жумладан, Республиканинг суғориладиган ҳудудларида чорвачилик учун хўжаликларда энг кўп озуқа сифатида маккажўхори етиштирилади.
Озуқа учун етиштирилган маккажўхори поясини ўриш ҳамда майдалаш жараёнида асосан [2], унинг ўлчамлари (узунлиги ва диаметри), намлиги, массаси, эгиб-синдириш ва узиш кучлари, солиштирма массаси, солиштирма куч ва солиштирма босимлар таъсир қилади.
Мақолада озуқа учун етиштирилган маккажўхори поясининг узунлиги, массаси ва эгиб-синдириш кучлари тажрибаларда узиш кучига боғлаб ўрганилди ҳамда унинг аналитик боғланиши ишлаб чиқилди. Бунда озуқа учун етиштирилган маккажўхори пояси узунлиги, массаси, эгиб-синдириш кучларининг узиш кучига боғлиқлиги жадвалда келтирилган (жадвал).
 Жадвал Маккажўхори поясининг баъзи кўрсаткичлари
Поянинг узунлиги, м
Поянинг массаси, грамм
Пояни эгиб-синдириш кучи, Н
Пояни узиш кучи, Н
1
1,1
28
93
963
2
1,3
36
113
1221
3
1,5
47
148
1236
4
1,7
55
167
1334
5
1,9
62
211
1552
6
2,1 ва ундан ортик
73
 
235
1871
 
 Жадвалдан кўриниб турибдики, маккажўхори поясининг узунлиги 1,1 м дан 2,1 м дан ошганда унинг массаси 61 %, эгиб-синдириш кучи 41 % ва узиш кучи эса 66% гача ўсади. Шунингдек, маккажўхори пояси узиш кучининг микдори эса унинг массаси микдорига нисбатан бир неча  баробар катта, ушбу холатда масса ва эгиб-синдириш кучлари назарий жихатдан урганилмади.
Демак, маккажўхори пояси узиш кучининг назарий боғланишини келтириб чиқариш учун график қурилди (1-расм). Бунда маккажухори поясини узиш кучи куйидагича ифодаланади:


Демак, маккажўхори пояси узиш кучини ўрганиш натижасида эса дағал ҳашак тайёрлаш технологияси ва техник воситаларини такомиллаштириш мумкин экан.
Бунда маккажўхори поясининг ўртача оғирлиги 38,4 г ва унинг ўртача узунлиги эса 210,4 см га тенг. Пояларнинг узиш кучининг узунлиги бўйича қиймати эса 960…1882 Н, яъни поянинг ўзак кисми диаметридаги эгиб-синдириш кучи 234,1 Н, ўрта кисми диаметридаги эгиб-синдириш кучи 159,1 Н ва учки қисми диаметридаги эгиб-синдириш кучи эса 96,3 Н га тенг. Маккажўхори поясидан тайёрланган дағал ҳашакларда солиштирма босимнинг қиймати 47,1 кГк м3 га тенг. Ундан ташқари буларнинг динамик ишқаланиш коэффициенти эса ҳаракат тезлиги ва солиштирма кучга боглиқ. Пояларнинг ҳаракат тезлиги 0,73 м/с га тенг бўлса, солиштирма кучнинг миқдори 0,56 дан 1,43 кПа гача ошганда эса пўлат материалдан тайёрланган листда динамик ишқаланиш коэффициентининг миқдори маккажўхори поясида 0,53 дан 0,64 гача ўзгаради. Ишқаланиш бурчагининг ўртача қиймати пўлат материаллардан тайёрланган бўялган ва бўялмаган листлар сиртида маккажўхори поясида - 31,8 ва 30,5 0 га тенг.
 
 
Адабиётлар:
1.Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг карори //Халқ сўзи газетаси. –Тошкент, 2008. – Б. 1-2.
 2.Каримов.Р.Р., Тураев.Б.Б, Тулаганов.А.А., Авазов.Ж.Д. Определение усилия резание стебельчатых кормов // Журнал «Проблемы механики». Т.: 2010 г., № 4, -с. 42-44.
3.Каримов Р.Р., Каримов Ё.З., Авазов.Ж.Д., Нурматов Ж.Б. Донли ёки озуқабоп ўсимликлар пояларининг ўриш жараёнидаги деформацияланишини аниқлаш //«Агро илм» журнали. Т.: 2012 й., № 2, 79-80 б.
4.Каримов Р.Р., Авазов Ж.Д., Каримов Ш.Р. К исследованию изгиба-излома стеблей кормовых культур// Журнал «Вестник ТашГТУ». Т.: 2014 г., № 4, –с.85-87.
скачать dle 11.3

7-04-2018, 14:51 428 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив